Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ юқори малакали мутахассислар учун Ички аудит хизматига катта менежер ва менежер бўш иш ўринларига танлов эълон қилади.
Ички аудит хизмати катта менежери номзодига қўйиладиган талаблар:
• маълумот – олий иқтисодий, муҳандислик-техник, математика;
• қўшимча малакалар – ACCA ёки CIA, аудитор сертификати;
• иш тажрибаси – 3 йилдан кам бўлмаган “Катта тўртлик” ва йирик компаниядаги ички аудитдаги иш тажриба;
• касбий малака – ЎзР фуқаролик, бухгалтерия, солиқ қонунчилиги; МҲХС, Халқаро аудит стандартлари;
• кўникмалар – 1С; MS Office, бошқа бухгалтерия дастурлари (SAP, IBM);
• тилларни билиш – рус ва ўзбек тиллари (рус тилида ҳисоботлар тайёрлаш);
• қўшимча талаблар – хизмат сафарлари (50%гача);
• шахсий сифатлар – масъулият, стрессга чидамлилик, жамоада ишлаш қобилияти;
• ойлик маоши – суҳбат давомида келишилади;
• синов муддати – 3 ой.
Ички аудит хизмати менежери номзодига қўйиладиган талаблар (Сертификатланмаган):
• маълумот – олий иқтисодий, олий муҳандислик-техник, математика;
• қўшимча малакалар – аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификати;
• иш тажриба – 2 йилдан кам бўлмаган “Катта тўртлик” ва йирик компаниядаги ички аудитдаги иш тажриба;
• касбий малака – ЎзР фуқаролик, бухгалтерия, солиқ қонунчилиги; МҲХС, Халқаро аудит стандартлари;
• кўникмалар – 1С; MS Office, бошқа бухгалтерия дастурлари (SAP, IBM);
• тилларни билиш – рус ва ўзбек тиллари (рус тилида ҳисоботлар тайёрлаш);
• қўшимча талаблар – хизмат сафарлари (50%гача);
• шахсий сифатлар – масъулият, стрессга чидамлилик, жамоада ишлаш қобилияти;
• ойлик маоши – суҳбат давомида келишилади;
• синов муддати – 3 ой.
Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмеларини 2023 йилнинг 15 ноябрь санасига қадар “Онлайн анкета” тизими орқали юборишлари лозим. “Онлайн анкета” тизимига: https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 Жамиятнинг расмий www.ung.uz сайти орқали кирилади.