“Ўзбекнефтгаз”: Фавқулодда вазиятларда талаблар ва ишчи-ходимларнини муҳофазалаш ишлари синовдан ўтказилди
Айни пайтда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини талаб даражасида ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тайёргарлик тадбирлари доирасида муассасани табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилишда таълим муассасаси ҳамда ФВВнинг Тошкент шаҳар ҳудудий қуйи тизимлари бошқарув органлари куч ва воситаларининг тайёргарлик ҳолати яна бир бор синовдан ўтказилди.
Машғулотлар доирасида шартли равишда Тошкент вақти билан тонгги соат 05.50 лар атрофида зилзила рўй берди. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали раҳбарияти томонидан олий таълим муассасасасининг иккита ҳудудда жойлашган “Талабалар ётоқхонаси”да яшовчи талабалар “Хавфсиз жой”га олиб чиқилди. Ҳаракатланиш пайтида енгил шикаст олган ва қаттиқ қўрқув остида қолганларга кўмак берилди.
Шундан сўнг филиал штаби тузилиб йиғилиш ўтказилди. Филиал фуқаро муҳофазаси бошлиғи кўрсатмалари барча йиғилиш қатнашчиларига етказилди.
Хўжалик ходимлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари томонидан, фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи кўрсатмасига биноан зилзила оқибатида Филиал бинолари ичида ва ҳудудида юзага келган талофатларни бартараф қилишга киришилди.
Зилзиланинг иккиламчи оқибати асосида ҳосил бўлган кичик ёнғин, ўт ўчириш тузилмаси томонидан ўз вақтида ўчирилди.
Талабалар ва ишчи-ходим (фуқаро муҳофазаси тузилма) ларининг психологик ҳолати ва саломатлиги яхшилаш бўйича профилактик ишлар олиб борилди.
Фавқулодда вазиятлар бартараф этилгунига қадар ФВВнинг Мирзо Улуғбек тумани бошқармаси ходимлари билан маълумот алмашинилиб турилди.
“Ўзбекненфтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|