May 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газларни амин ёрдамида тозалаш ҳамда Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаларининг электр таъминоти тизимлари янгиланди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишида, электр энергияси таъминотининг узлуксиз ва сифатли бўлиши устувор вазифа ҳисобланади. Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг электр таъминоти тизимларининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам ишлаб чиқариш ҳажмлари режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида, Газларни амин ёрдамида тозалаш қурилмасининг 1-навбати ҳамда Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаларининг (ПБАОҚ) электр таъминоти тизимлари таъмирланди. Хусусан, қурилмаларнинг электр тақсимлаш, электр юритгичлари ва коммутацион аппаратларида таъмирлаш, созлаш, ишчи ҳолатини яхшилаш, техник текширув ва профилактик синов ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Таъмирлаш вақтида, Газларни амин ёрдамида тозалаш қурилмасининг 1-навбатига қарашли 6/0,4 кВ трансформатор пункти ва 0,4 кВ тақсимлаш қурилмасида 3 комплект шина ва кабел электр ўтказгичлари тўлиқ янгисига алмаштирилиб, электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари оширилди.

Шунингдек, иккала қурилмаларга қарашли ҳаво билан совутиш аппаратларидаги ва пропан ҳайдаш насосларидаги жами 30 дона паст кучланишли ва амин ҳайдаш насосларига ўрнатилган 2 дона юқори кучланишли электр двигателларда ва уларнинг коммутацион аппаратларида ҳамда 3500 метрдан ортиқ кабел линияларида таъмирлаш, созлаш ва профилактик синов ишлари бажарилиб, уларнинг ишчи ҳолати яхшиланди.

Ушбу чора-тадбирлар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги технологик қурилмаларнинг узлуксиз ва бир маромда ишлашини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларни олдини олиш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминланишига хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|