“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида табиий газ ва конденсат олинадиган қудуқ очилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 367-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 3053-3150 м оралиққа фильтр тушурилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Шўртан" кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб 1980 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|