May 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатида жойлашган Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларини оптималлаштириш ишлари олиб борилди. Оптималлаштириш ишларини режалаштиришда ҳозирги кунда “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани”га қарашли конларда ва қурилмаларида таъмирлаш ишларини бажариши эвазига умумий газ сарфини тўхтатилганлиги инобатга олинди. Натижада қурилманинг 1-навбатини огоҳлантирилган режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилди. Айни пайтда “Нефтгазкипавтоматика” МЧЖ томонидан мавжуд нефтгаз ва кимё аппаратлари ва қувур арматуралари техник диагностикадан ўтказилмоқда.

Модернизация лойиҳасига асосан етказиб берилган ускуналар, уларни автоматик бошқарув (АСУиТП) тизимларини ўрнатиш ва монтаж ишлари якунлаш тадбилари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt 948:2016” стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминлашдан иборат. Табиий газни Амин эритмаси ёрдамида олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмасида қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқариши олди олинмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати 1985-йилда ишга туширилган. У газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш вазифасини бажаради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|