Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди
2024 йил январь-февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 139 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,2 фоизга камайганини кўрсатди.
Мурожаатларнинг 129 таси жисмоний, 10 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 19 таси (21%) иш масаласи;
• 38 таси (13%) ёқилғи масаласи;
• 17 таси (12%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 8 таси (5%) меҳнат муносабатлари;
• 12 таси (15 %) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 8 таси газ таъминоти;
• 33 таси (34%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Назоратга олинган жами 139 та мурожаатдан, 73 таси қаноатлантирилган, 39 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 9 таси рад этилган, 18 таси иш жараёнида.
Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 70 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 50 таси ижроси таъминланди, 18 таси кўриб чиқилмоқда.
285 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 549 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.