June 19, 2020

"Ўзбекнефтгаз": "Ernst&Young" компанияси маслаҳатчилари билан видеоалоқа орқали йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 17 июнь куни видеоалоқа тизими орқали "Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси Бошқарув Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида мавжуд йўқотишларни бартараф этиш.

Йиғилиш трансформация ва операцион самарадорлик Департаменти томонидан "Ernst&Young" компанияси маслаҳатчилари иштирокида ташкил қилинди.

Тадбир давомида Муборак ГҚИЗ, Шўртан НГҚБ, Шўртан ГКК, Муборак НГҚБ ва Чиноз НҚИЗ ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди.

Бунёдкорлик руҳида ўтган муҳокамалар якунида, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбариятининг истиқболли таклифларини инобатга олиб, «Ernst&Young» компанияси маслаҳатчиси тавсияларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

"Ernst&Young" компанияси маслаҳатчиси таҳлилларига кўра, бирламчи чора-тадбирлар ижросидан кўзланган самарадорлик 400 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этиши кутилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш майдонларида лойиҳа ижроси давом этмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|veb-sayt |facebook |instagram |telegram|