June 19, 2018

Қишлоқ хўжалиги соҳасида қатъий назорат ўрнатиш – O‘zLiDePнинг устувор вазифасидир

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан “Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги тизимли назорат масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Президентимизнинг “Ўзбекистон  Республикаси  Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар кенг муҳокама қилинди.

– Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-ўринда туради, – дейди Нуробод туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи, O‘zLiDeP фаоли Ғайрат Мусурмонов. – Ваҳоланки, бир йил олдин мамлакатимиз мазкур рейтингда 75-ўринда эди. Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги сабабли юртимиз дунё рейтингларида йилдан-йилга юқорилаб бораётир.

Тадбирда Президентимизнинг юқоридаги қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш – O‘zLiDeP олдидаги муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби