September 3, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: 

Бош саҳифа | Русский язык

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори бошлиғи Нўмон Аминов бошчилигида директор ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари амалга оширилган ишлар юзасидан танқидий-таҳлилий руҳда йиғилиш ўтказилди.

- Жамият ва унинг филиалларидаги мавжуд барча техникаларни ЁММ билан таъминлаш, техник носоз ҳолга келганларини таъмирлаш билан шуғулланадиган ходимлар устидан назоратни кучайтирсин:

- техникаларнинг узлуксиз ва ишончли ишлашини ҳамда тўғри фойдаланилишини назорат қилсин:

- автоуловларни профилактик таъмирлаш режа (жадвал)ларини ишлаб чиқишни ташкил этади, ушбу режаларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назоратга олсин:

- таъмирлаш ишлари учун жалб қилинадиган пудратчи ташкилотлар билан режа (жадвал)ларни келишади, уларни техник ҳужжатлар билан таъминлашга ёрдам беради, капитал таъмирлаш учун шартномалар тузсин:

- автоуловларга таъмирлаш даврлари оралиғида хизмат кўрсатишни, уларни таъмирлаш ва модернизация қилишни, уларнинг ишончлилиги ва узоқ вақт ишлашини ошириш бўйича ишни, уларнинг ҳолати, сақланиши устидан техник назорат қилишни ташкил қилади, таъмирлаш ишларини бажариш учун материаллардан оқилона фойдаланишни таъминласин:

- қўл остидаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этсин:

- “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ва барча шаҳар-туман филиалларининг балансида бўлган авто ва махсус техникаларни ЁММ билан таъминлаш учун АЁҚШ билан шартномалар тузиш, сарфланган ЁММларини сарфини тежаш ва мақсадли сарфлаш бўйича, шунингдек, сарфланган ЁММларининг ҳисоботини бухгалтерия билан биргаликда юритиш, баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик жараёнида жамиятнинг балансида бўлган барча таъмирга муҳтож автоуловларни таъмирлаш чораларини кўриб, доимий равишда техник ҳолатини назоратга олсин:

- ҳудудларга бириктирилган Бош механик бўлими муҳандислари, муҳандис-механик ва автомобил (гараж) механиги томонидан амалга оширилаётган ишларни доимий назоратга олсин:

- ҳар ойнинг 10 санасигача йўл варақалари ва сарфланган ЁММ ҳисоботини Жамиятнинг бухгалтерия бўлимига тақдим этсин.

2023 йил биринчи ярим йиллигида кўтарилган ва технологик йўқотилган ичимлик суви ҳисоботлари (138-жадвал)ни аниқ фактларга асосланиб юритилишини назоратга олсин ва Жамиятнинг ИЧТБга тақдим этсин.

2018-2022 йилларда технологик йўқотилган ичимлик сув режасини шаҳар-туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланган сифатли PDF кўринишида Жамиятнинг ишлаб чиқариш техника бўлимига тақдим этсин.

филиал тасарруфидаги барча сув тозалаш иншоотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан Жамиятга маълумот (фотолавҳалар) тақдим этсин.

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2023 йил 3 июлдаги 3/29-1789-сонли топшириқ хатида берилган вазифалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 15-февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-4193-сон қарорининг 8-бандида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг серверларида профилактика ишларини иш вақтидан ташқарида олиб бориш ҳамда ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги носозликлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилиш, шунингдек, уларни зудлик билан тузатиш чораларини кўриш учун шахсий жавобгарлик белгилангани боис, филиалдаги масъул ходимлар қатьий топшириқ берилди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати