February 18, 2020

Аи-92 бензини Қашқадарёда сотувга чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Аи-92 бензинни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёда ҳам сотувга чиқарди

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ""UNG Petro" МЧЖ томонидан нефт маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича Аи-92 бензин сотуви Фарғона водийси бўйлаб йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Айни пайтда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг ушбу вилоятларидаги 10 та автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, "UNG Petro" Аи-92 русумли бензинни бошқа компанияларга нисбатан 14-15%га арзонроқ сотишни йўлга қўйди.

Агар сизда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган ёқилғининг сифати ва нархи билан боғлиқ мурожаат ёки фикр-мулоҳазалар бўлса, телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдиришингиз мумкин.

uztime.uz

@uztimeofficial

https://t.me/uztimeofficial