ОАВ: Афғонистон Қуролли Кучлар базасига “Толибон” ҳужум қилди



ТАССнинг “ TOLOnews” телеканалига асосланиб хабар беришича, ҳозирча қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. 


Қайд этилишича, бугун “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шарқидаги Вардак провинциясида жойлашган мамлакат Қуролли Кучлари базасига ҳужум уюштирган. 


Мазкур ҳодиса ҳақида “Синьхуа“ ҳам маълум қилган бўлиб, агентлик ахборотига кўра, дастлаб жангарилар томонидан базада автомобиль портлатилган ва шундан сўнг отишмалар бошланиб кетган.