Маҳаллий
September 23, 2020

“Янги нафас” платформаси яратилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Xabar.uz маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралга қадар аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини яратиш белгиланган.

Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилиши мумкин.