Жаҳон
September 23, 2020

Махфий базадаги “улкан роботлар” тасвири эълон қилинди

YouTube тармоғидаги UFO Sightings Daily канали уфологи яқинда АҚШга қарашли "51-ҳудуд"ни Google Earth дастури орқали кузатаркан, ғалати тасвирларга гувоҳ бўлди. Махфий ҳарбий базани кузатиш асносида муаллиф одам танасига ўхшаб кетадиган антиқа жисмларни пайқаган. Текширувлар натижасида унинг ҳажми 16 метрдан кам эмаслиги аниқланган.

Уфолог кузатган барча тасвирларда объект турли кўринишларда акс этган. Муаллиф ушбу роликда тасвирдаги жисмлар америалик ҳарбийларнинг тажрибалари маҳсули бўлиши мумкин деган хулосага келган. Унинг айтишича, бу одамсимон машиналар ҳарбий ҳаракатларда ҳам ишлатилиши мумкин.

Кўпгина интернет фойдаланувчилари тадқиқотчининг бу хулосаларига қўшилишмаган. Изоҳларнинг бир қисмида юқоридан тасвирга олинган бу объект оддий чиқиндилар уюми бўлиши мумкинлиги айтилган. Бошқалар эса “ҳарбийлар нима сабабдан ўзларининг сирли ихтироларининг лоақал устини ўраб қўйишмагани”га таажжуб билдиришган.