Маҳаллий
September 24, 2020

Улуғбек МУҲАММАДИЕВ, ДХМ директори: "Биз учун энг муҳими — халқ ишончи!"

Барча оворагарчиликларга чек қўйилади

Вақтингиз ва нақдингиз тежалади

Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган улуғвор ғоясини ҳаётга татбиқ этиш учун ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги халқнинг ишончини қозониб улгурди.

Давлат хизматлари марказлари орқали 2018 йилгача бўлган даврда фақат тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугунги кунда ушбу хизматлар сони 150 турга яқинлашди.

2017 йилда тадбиркорларга 170 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатил­ган бўлса, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 20 миллиондан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига доир 80 дан ортиқ қонун ҳужжатла­ри ишлаб чиқилди, давлат хизматлари кўрсатишга оид 60 дан ортиқ маъмурий регламентлар қабул қилинди. Натижада талаб этиладиган ҳужжатлар сони 164 тадан 78 тага камайтирилди, хизмат кўрсатиш муддати ҳам 415 кундан 217 кунга қисқартирилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун экс­территориаллик тамойили йўлга қўйилди, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида онлайн ҳисобрақам очиш имконияти яратилди, муҳр ва штампдан фойдаланиш талаби ва устав фондига қўйилган минимал талаблар бе­кор қилинди. ФҲДЁ органларининг мав­жуд 60 миллионга яқин архив маълумот­ларининг 74,8 фоизи рақамлаштирилди. Ташриф буюрувчилар учун қулай шароит­лар яратиш мақсадида Давлат хизматла­ри марказларининг 100 га яқин инноваци­он бинолари фойдаланишга топширилди, шунингдек, 68 та давлат хизмати марказ­лари филиаллари ташкил этилди.

Олис ҳудудда яшаётган аҳолига қулай­лик яратиш мақсадида сайёр давлат хиз­матлари кўрсатиш йўлга қўйилди. Бунинг учун 189 та “Дамас” автомобиллари ва 20 та махсус жиҳозланган “Исузу” автобусла­ри ажратилиб, ҳозирги кунга қадар 500 мингга яқин сайёр хизматлар кўрсатилди.

Энг муҳими, агентлик тизимида корруп­цияга йўл қўймаслик мақсадида тизимда фақатгина ҳалол ва пок ходимлар фао­лият юритиши таъминланмоқда. Хусусан, республика бўйича 1438 нафар ДХМ хо­дими навбатдан ташқари аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказилиб, 260 нафар марказ ходими эгаллаб турган ла­возимига нолойиқ, деб топилди ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

А ге н тл и к н и н г “ F a c e b o o k ” и ж т и ­моий тармоғида расмий саҳифаси очилди, “Ишонч телефони” (1148) ва @davxizmataloqa_bot қайта алоқа те­леграм канали ташкил этилди. Биргина “1148” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ва @davxizmataloqa_bot қайта алоқа те­леграм канали орқали ўртача бир кун­да 400-500 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қили­ниб, реал вақт режимида тезкорлик билан муносабат билдирилмоқда.

Янги орзулар, янги истиқболли режа­ларимиз ҳам кўп.

Хорижий давлатларда илмий ун­вонлар олганлик тўғрисидаги ҳуж­жатларни тан олиш тартибини янада соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бугунги кунда хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича талабгорлар узоқ масофадан Олий аттестация комиссиясига келиб кетишига тўғри келмоқда.

Расмий ҳужжатларни тан олиш ва уларга тан олинганлик белгисини қўйиш (апостиль) бўйича давлат хизма­тини янада такомиллаштириш, апостиль қўйиш тизимини ягона тармоққа бирлаштириш ҳамда апостиль қўйиш бўй­ича давлат хизматидан электрон фойда­ланиш имкониятини яратиш.

Давлат хизматларини тар­тибга солувчи маъмурий регла­ментларни қайта кўриб чиқиш ва натижалари бўйича давлат хизмат­ларини кўрсатишда талаб қилина­диган ҳужжатлар, хизмат кўрсатиш вақти, ваколатли органлар иштиро­кини қисқартириш, шунингдек, ком­позит хизматларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бит­та ариза билан бир нечта хизмат­ларни олиш бўйича енгилликлар яратилади.

Экстерриториал тартибда кўрсатиладиган давлат хизмат­лари сонини босқичма-босқич кўпайтириш бўйича тегишли чо­ра-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, шунингдек, амалдаги қонун ҳуж­жатларини аҳолига давлат хизмат­ларини тақдим қилишда фуқаро­ларнинг доимий турган жойидан ёки вақтинча турган жойи бўйича кўрсатилишини таъминлашни жо­рий қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Айни вақтда давлат хизматлари ягона реестридаги мавжуд 716 та хиз­матдан 140 таси экстерриториал тамойил асосида Давлат хизмат­лари марказлари орқали кўрсатил­моқда. Жисмоний ва юридик шахсларга бевосита давлат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини ҳам экстерриториал тартибда олиш имкониятларини яратиш лозим.

“Лицензия” ахборот тизимла­ри мажмуасини яратиш. Лицен­зиялаш ва рухсатнома бериш ва­зифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифа­ларини бажаради ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга лицензия ва рухсатномаларни электрон, авто­матлаштирилган, марказлашган ҳолда рўйхатдан ўтказиш давлат хизматларини кўрсатади.

ISO 9001 ва ISO 27001 халқаро стандартлари асосида агентлик­да интеграцияланган бошқарув тизимини жорий қилиш. Дунё ҳамжамиятида агентликда сифат­ни бошқариш тизими жорий қилин­ганлигини, қалтисликлар бошқари­лаётганлигини, давлат хизматлари кўрсатилиши учун ресурслар (бино иншооти, инфраструктура, инсон капитали, автотранспорт, интернет ва бошқа алоқа воситалари) етар­лилигини, фуқаролар мурожаатла­ри ўз вақтида кўриб чиқилишини ҳамда ахборот хавфсизлиги таъ­минланганлигини намоён қилади.

Давлат хизматлари кўрса­тиш соҳасини тартибга солувчи давлат стандартларини ишлаб чиқиш. Мазкур давлат стандарт­ларининг яратилиши ягона талаб асосида Давлат хизматлари кўрса­тиш соҳасига тааллуқли бўлган ах­борот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграция қилишга хизмат қилади.

“Ситуацион марказ” яратиш. Республика миқёсида давлат хизматлари марказлари фаоли­ятини назорат қилиш, электрон навбат тизими, марказ операторла­ри иш самарадорлиги, фуқаролар­да марказларда юзага келадиган муаммоларни ечишда, талаби юқо­ри бўлган хизматларни аниқлаш, давлат хизматларини оптимал­лаштириш имконини беради.

“ФҲДЁ ягона электрон архи­ви” ахборот тизимининг блок­чейн технологияси асосида модернизация қилиш. Мазкур лойиҳада блокчейн асосида яра­тилган модул ҳозирда фаолият юритаётган “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига қўшимча модул ҳисобланади ҳамда унинг асосий вазифаси ҳозирда ахборот тизимига хавфсиз киришни таъ­минловчи CISCO махсус қурилма­ларидан фойдаланмасдан хавф­сиз кириш имкониятини яратиш ва маълумотларни ўзгартиришда бар­ча иштирокчилар билан келишиш­ни таъминлашдан иборат.

Фуқаролар фойдаланиши­га қулайлик яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойларда (аэро­порт, вокзал, метро бекатлари, савдо-кўнгилочар масканлар) интерактив инфокиоскаларни ўрнатиш.

Ушбу инфокиоскларда бепул хизматлар билан бир қаторда, пуллик хизматлардан ҳам онлайн тарзда тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.

Чин юракдан айтганда, биз учун энг муҳими — халқнинг ишончи. Ана шу ишонч учун ҳамиша хиз­матга тайёрмиз!