Сайлов участкаларида ўтказилган мониторинг

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 25 ноябрь куни тумандаги 28-сон умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 183-сонли сайлов участкасида сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида сайлов участкаси раиси билан сайловга тайёргарлик юзасидан суҳбат ўтказилиб, участка сайлов комиссияси жойлашган бино, хоналар ва овоз бериш хонаси Сайлов кодекси талаблари асосида жиҳозланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.