Сайлов қонунчилиги тарғиботи

    Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 15 ноябрь куни тумандаги 24-сонли сайлов округи жойлашган 56-сон умумий ўрта таълим мактабида сайлов участкаси раиси ва аъзолари хамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига сайлов кодексининг қабул қилиниши ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

    Шунингдек, мавзуга доир саволларга тегишли тартибда жавоблар берилиб, флаерлар тарқатилди.

    Шу билан биргаликда, туман халқ қабулхонаси мутахассиси иштирокида мазкур мактаб биносида жойлашган 24-сон “Қўрғонча” сайлов округида сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

    Ўрганиш давомида Округ сайлов комиссияси раиси билан сайлов оруги ва участкаларини сайловга тайёрлаш юзасидан суҳбат ўтказилди.

    Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар, хоналар ва овоз бериш хоналари Сайлов кодекси талаблари асосида жиҳозланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.