Янгиер шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Устозлар изидан” деб номланган мумтоз мусиқий кеча уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳум ташаббуслари ижросини амалга ошириш мақсадида, Янгиер шаҳар 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Устозлар изидан" деб номланган мумтоз мусиқий кеча уюштирилди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўтказилган ушбу тадбирда миллийликка алоҳида эътибор қаратилиб, дастур давомида куйланган мақом йўналишидаги куй-қўшиқларда урф-одат ва анъаналар акс эттирилди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Улғайиб бораётган ёшлар қалбига ватанпарварлик ҳамда миллий анъаналаримизга бўлган меҳр ифода этилди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Концерт дастуридан қуйидаги куй-қўшиқлар ўрин олди.

  • “Фарғонача жанон” ўқувчилар ансамбли
  • “Феруз I” ўқитувчи Шахриёр Додожонов
  • “Фарғона рубоиси” мақом йўналиши ўқувчиси Орифжонов Шукрулло
  • “Фиғонким” Машраб Вохидов
  • “Найлайин” мақом йўналиши ўқувчиси Абдуқаюмов Бунёд
  • “Самарқанд ушшоғи” Фаррух Маматқулов
  • “Айлагач” мақом йўналиши ўқувчиси Набиева Рухшона
  • “Якка бу Фарғонада” мақом йўналиши ўқувчиси Бердиқулов Ҳасанжон
  • “Йўл бўлсин” ўқитувчи Шахриёр Додожонов.
  • “Хумор куйи” ўқитувчилар чолғу ансамбли
  • “Этмасмидим” мақом йўналиши ўқувчиси Пўлатов Асадбек
  • “Куйла дилкаш дуторим” ўқитувчи Алимқул Эшонқулов
  • “Қоши ёсинму дейин” мақом йўналиши ўқувчиси Дехқонбоев Қобилжон
  • “Доғман” ўқувчилар ансамбли
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Тадбирда вилоят мадания бўлими, шаҳар ҳокимлиги, мактабда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг оила аъзолари ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирок этишди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати