АСАКАДА 300 НАФАР ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА 128 МЛН. СЎМ КАМ МИҚДОРИДА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЕРИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида тиббиёт ходимларининг меҳнати янада рағбатлантирилиб, уларни лавозим маошлари оширилиб ҳамда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган бўлсада, лекин айрим маъсул тиббиёт ходимлари томонидан ўз вазифаларига виждонан ёндошмаганлиги сабабли тиббиёт ходимларига ажратилган моддий рағбатлантириш пуллари белгиланган тартибда берилмаганлиги аниқланди.

Асака туман адлия бўлимига туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари мурожаат қилишиб, уларга амалдаги қонунчиликда белгиланган коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатишда белгиланган қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ва бир марталик моддий рағбатлантирилиш тўловлари берилмаганлиги сабабли, тиббиёт ходимларига ажратилган моддий рағбатлантириш пулларини олишда амалий ёрдам беришликни сўрашган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатларга асосан туман Молия бўлими мутахассиси иштирокида ўрганиш ўтказилганида тиббиёт ходимларга моддий рағбатлантириш тўланиши ва миқдори бўйича Тиббиёт бирлашмасининг ички буйруғи чиқарилмаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирилигининг 2020 йил 4 август кунги №06-14/493 сонли кўрсатма хатига асосан ходимларнинг ҳақиқий иш юкламасидан келиб чиқиб ҳисобланганда тез тиббий ёрдам бўлимининг 246 нафар ҳодимига 155.768.243 сўм ортиқча ва 300 нафар ходимга 128.339.289 сўм кам миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш берилганлиги аниқланган.

Ҳусусан, Гуломжонова Осиёхон Авазбек кизи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида 2020 йил апрель ойида 56 соат (0.36 ставка), май ойида 56 соат (0.38 ставка), июль ойида 48 соат (0.31 ставка) фельдшер вазифасида ишлаган ва хақиқий иш соатларига мос равишда (ўртача 0.26 ставка, 0.26х4000000=1050000) 1050000 сўм моддий рағбатлантириш тўланиши ўрнига 400000 сўм яъни 650000 (олти юз эллик минг) сўм кам моддий рағбатлантирилиш тўлаб берилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 446-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июлдан:

врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;

ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

Мазкур, қарорда тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 20 август кунига қадар Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига рағбатлантириш тўловлари учун маблағ сўраб талабнома берилмаганлиги сабабли 2020 йил 21 август ҳолатига Вазирлар Маҳкамасининг 446-сонли қарорига асосан рағбатлантириш тўловлари учун маблағ тиббиёт бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушмаган ва натижада тез тиббий ёрдам бригадаларининг ҳеч қайси ҳодимига ушбу рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилмаган.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман Тиббиёт бирлашмасига бир марталик моддий рағбатлантирилиш тўловларини кам тўлаган 300 нафар тиббиёт ходимларига 128.339.289 сўм маблағларини зудлик билан тўлаб беришлик юзасидан тақдимнома киритилиб, ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Молия бўлими томонидан туман прокуратурасига юборилиши таъминланди.

Асака туман адлия бўлими!

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimi
Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/