Фуқароларни сарсон қилган МФЙ раислари ишдан бўшатилди

Мамлакатимизнинг асосий қонунига мувофиқ, фуқароларнинг оила, оналик, ногирон ва касалларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам пуллари ва бошка ижтимоий химоя кафолатлари белгиланган. Фуқароларни хуқуқ ва эркинликларини, қонун билан белгиланган манфаатларини химоя қилиш адлия органларининг асосий вазифаси хисобланади.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларни ариза ва шикоятларини ўрганиш, фуқароларнинг хуқуқларини тиклаш тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Асака туман адлия бўлимига тумандаги “Файз” ва “Бирдамлик” МФЙларда яшовчи фуқаролар томонидан болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризалари маҳалла фуқароларини раислари томонидан кўрмасдан келаётганлиги тўғрисида мурожаатлари келиб тушган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатлар юзасидан тумандаги “Файз” ва “Бирдамлик” МФЙларда ўрганиш ўтказилганида фуқаролар томонидан болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш юзасидан 2019 йилнинг декабрь ойида мурожаат қилинган бўлсада лекин “Файз” ва “Бирдамлик” МФЙ раислари томонидан ушбу фуқароларни мурожаатлари жорий йилнинг май ойига қадар кўриб чиқилмаганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда “ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади” деб кўрсатилган.

Ўз навбатида ушбу ҳолатлар, фуқароларни ҳақли эътирозига ва норозилигига сабаб бўлиб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан уларда салбий кайфият уйғонишига ҳамда уларнинг давлат органлари ва ташкилотларига бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритилиб натижада ижтимоий ёрдамга мухтож фуқароларнинг аризалари белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун махсус комиссияга киритилиши таъминланди ҳамда ўз вазифаларига маъсулиятсизлик билан қараб фуқароларни мурожаатларини кўрмасдан уларни сарсон бўлишига сабабчи бўлган “Файз” ва “Бирдамлик” МФЙ раислари ишдан бўшатилди.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: