Зебинисо Ахмедова
@zebiniso
Psychologist
0 Followers
0 Following

Психолог Зебинисо Ахмедовадан бир хикоя.

ПСИХОЛОГ Зебинисо Ахмедовадан хикоя

ПСИХОЛОГ ЗЕБИНИСО АХМЕДОВАДАН БИР ХИКОЯ

ПСИХОЛОГДАН БИР ХИКОЯ 1 қисм

БАХТИНГИЗ КЕЧИКМАЯПТИМИ?

КЕЧИКТИРИЛГАН БАХТ НИМА У?

Ўзингизни тинчлантиришни истайсизми?

Қадим замонларда хам инсонлар ўз миясини, танасини бошқариш учун “Муроқаба” усулидан фойдаланишган экан. Муроқаба кўзни юмиб хаёллар билан фикр қилиш демакдир. Китобимнинг ушбу жойида қуйидаги муроқабани сизга таклиф этаман. Кўзингизни юмиб ўқий олмайсиз. Шунинг учун диққат кўзингизни фақат ушбу матнга қаратинг ва тинчланишни ният қилинг:

Тўхтаб туринг илтимос...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

СЕВГАНМИСИЗ? (психологик тест)

ЎРГАМЧАК ТЎРИДА

Дўстга зор қилма, душманга хор қилма.

ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА, ДУШМАНГА ҲОР ҚИЛМА...
“Дўстга зор қилма, душманга ҳор қилма” деган мақолни эшитгандирсиз. Дўст киму, душман кимлигини биласизми? Дўст ҳам ўзингиз, душман ҳам ўзингиз. Агар, ўзингизни тушуна олсангиз ва дўстман ўзимга десангиз вафоли дўст бошқа керак эмас сизга. Агар, ўзингизни кечира олмаётган бўлсангиз ва яна ёмон кўриб ҳам кетаётган бўлсангиз, сизга душманнинг ўзи керак эмас бўлиб қолибди-ю...
Муаммо бор эканки, ривожланиш бўлади. Идеал инсоннинг ўзи йўқ! Муаммо чиқиб турганлиги ҳам бир бахт. Демак, ҳали яшаш керак экан. Демак, ҳали янаям яхши бўлиш учун чўққилар кўп экан. Турмуш ўртоғингиздаги муаммога ҳам ҳудди шундай фикр билан муносабат билдиринг. Демак, турмуш ўртоғингизнинг ривожланиши учун йўллар очилганлиги аниқланди, муаммолар пайдо бўлибди. Тирик аммо ўликдек одамнинг бошқа номи муаммосиз одам десак бўлади. Ерга қадалган уруғ ҳам бошидаги тош қотган кессакка айланган тупроқни ёриб чиқади. Демак, сиз ҳам ёруғликка чиқишингиз учун шу тошни ёриб чиқишингиз лозим экан. Бу қандай тошлигини биласизми? Бу тошдек ўзига меҳри қолмаган одам, ўзини енгиши ва бу тошни ёриб чиқиши керак экан. Практика
Ичингиздаги ҳавотир ўзингизни шундайлигингиз билан чиқиша олмасликдан пайдо бўлади. Чунки, ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяпти, шунинг оқибатида турмуш ўртоғингиздан ҳам кўнглингиз тўлмаётгандир. Балки дунёдан ҳам, қўшнидан ҳам, ишингиздан ҳам, пиширган овқатингиздан ҳам кўнглингиз қолиб кетгандир-а?
Ўзингизни нега ёмон кўришингизни ҳамма билиб қолса нима бўлади деб ўйлайсиз? Бу сизни қўрқитдими? Балким, йиғлатиб юборгандир? Балким, китобни йиғиштириб, ўқигингиз ҳам келмай қолгандир? Нима бўпти? Билишса билар! Сиз шу ички сирни ўзингизга ошкор қилишдан қўрқмадингиз-ку! Ҳеч ким кулмайди, сиз қўрқмадингиз, шу асосийси!
Ўзингизга душман бўлган пайтингизда нималар дейсиз? “Шунчалар лақмаманми?”, “Шу ахмоқликни қилдимми?”, “Мени шунчалар қийнашларига қараб турдимми?”, “Қўрқоқлик шунчалар бўлар?...”, “Боплаб сендан фойдаланишдими?”, “Қўлимдан ҳеч вақо келмас экан-а...” деган сизмисиз?
Қайси ҳулқ-атворингиз, сифатингиз, ўзингизни тутишингиз, ўзингизга раво кўрмаслигингиз сизга қарши ишлайди? Ўзига душманлик ҳис қилган одамни бошқалар ҳам душмандек ҳис қилишади. “Мен ўзимни ёмон кўрарман, аммо бошқаларга ёмонлигим йўқ” деб жавоб қайтаргандирсиз... Бу алдов! Қанчалик бошқаларни яхши кўришга ҳаракат қилманг, ўзингизни яхши кўрмас экансиз, бошқаларни яхши кўра олмайсиз. Балким, “Нега мен бошқаларни яхши кўришим керак?!” деб жавоб бергандир сизнинг миянгиз... Ҳар бир севишнинг оҳири азобли ёмон кўриш билан тугаган ҳолатлар ёдингизга тушмадими? Балким, қанчалар турмуш ўртоғингизни яхши кўришга ҳаракат қилсангиз ҳам, ҳар сафар бир ёмон томонини топиб ёмон кўриб қолаётгандирсиз? Оилада эр-хотин ўртасида тушуниш пайдо бўлишининг биринчи йўли, сиз ўзингизни тушунишдан бошлайсиз!
МАСЛАҲАТНИ ҲАЁТГА ТАДБИҚ ЭТАМИЗ
Энг сизга яқин, энг сизни тушуна оласидиган, энг сизга муҳтож одамга ишонинг. Бу сизсиз! Сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган бир инсон бор. Бу ўзингиз! Сизга ҳар доим яхшилик тилайдиган бир инсон бор ҳаётингизда. Бу сизсиз! Энг кўп куладиган ва кейин энг кўп йиғлаб оладиган бир инсонга раҳм қилманг, шавқат қилинг. Бу инсон ўзингиз бўласиз. Бир инсонни бахтли бўлиши учун ҳар нафасда куч тўпланг. Бу одам ўзингиз эканлигингизни тушунинг. Битта одам сизнинг оғриғингизни тушунади ва дардингизни олади. Бу инсон ўзингиз эканлигингизни биласизми? Энг қийналган кунингизда, қўлингиз совқотиб, кўз ёшларингиз томганида ёрдам бера олган битта одам бор. Бу сизсиз!
Аввало, ўзингиз билан маслаҳатлашишни ўрганинг. Аввало, ўз маслаҳатларингизга ишонишни ўрганинг. Аввало, ўзингизга яхшилик тилашни ўрганинг. Меҳрингизни аввало, ушбу китобни ўқиётган инсонга инъом этишдан бошланг.
Қайта ва қайтадан ўзингиздан сўранг, шу берган маслаҳатингизга амал қилишга кучи етармикан? Агар, ўзингизга “Ҳа” деб жавоб бера олсангиз, демак, бу тўғри маслаҳат. Ўзига тўғри маслаҳат бера олмайдиган одам, қандай қилиб бола тарбиялай олади. Ўзига тўғри маслаҳат бера олмайдиган одам қандай қилиб турмуш ўртоғига суянч гаплани айтади? Ўзига ишонмайдиган одам, қандай қилиб турмуш ўртоғига ишонишни эплайди?
Ҳаёлан ичингизда бир ёғдули нурни ҳис қилинг. Бу сизнинг ўзингизга бўлган ҳурматингизни ифодалайди. Бу нур ўзингизнинг дўстингиз бўлсин. Энди ҳеч қачон бу дўстни ёмонламайсиз. Уни тўғри тушунасиз.
"ОИЛА ДИПЛОМАТИЯСИ - 1 КИТОБ КЕЛИШУВ" ДАН ЛАВҲА.

КУЧЛИ ОДАМНИНГ КУЧИ НИМАДА?

КУЧЛИ ОДАМНИНГ КУЧИ НИМАДА?