May 28, 2021

Сиёсий ва хуқуқий маданиятни юксалтириш — давр талаби

Республикада Сиёсий партиялар, ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари учун, ОАВ вакиллари учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат курилиш академиясида 2 хафталик ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур ўқувда Экологик партия вакиллари, депутатлари ва Тошкент давлат техника университетининг фаол талабалари ҳам фаол иштирок этишти.

Сиёсий ўқув курсларда тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва унинг ўзига хос хослиги, сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва вазифалари, ҳамда, сайлов жараёнларини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий педагогик ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда етказилди.

Ўқувлар давомида соҳалардаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишда сиёсий партиялар фаолияти таъсирчанлигини ошириш, сиёсий партия вакилларининг фаоллигини ривожлантириш, уларда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш кабиларга, алоҳида эътибор қаратилиб, сиёсий маданият ва этика, вақтдан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш технологиялари (time-management) дан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.
Шунингдек, партияларнинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, парламент ва депутат назоратини тизимли равишда амалга ошириш бўйича самарали иш услублари, депутатларни ва сиёсий партиялар фаолларини ушбу соҳадаги ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган билимлар берилди.

Бунда, асосий эътибор партия аъзолари томонидан кучли депутатлик ва парламент назоратини ўрнатиш бўйича замонавий услубларни татбиқ қилиш, муаммоларни халқ орасида аниқлаш ва уларни самарали ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни қонунчилик асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу курсларда партия аъзоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” шаклда олиб борилаётган ишларни ташкил қилишнинг самарали механизмлари, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш кўникмалари тушунтириб берилди.

Республикамизда жорий этилаётган янги 3 бўғинли “маҳаллабай” тизимидан самарали фойдаланиш ва “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг жорий этилишида партия ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ўрни, ишни ташкил қилиш кўникмаларини оширишга қаратилган интерактив ўқув жараёнлари ташкил қилинганлиги, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан секторлар кесимида аниқ йўналтирилган ҳолда манзилли ишлаш, уларни аниқлаш ва касбга йўналтириш бўйича ишларни тўғри ва тизимли ташкил қилишга қаратилган тренинглар ўтказилганлиги, депутатлар ва партия фаоллари томонидан илғор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда жойларда мотивацион тренинглар ҳамда “мастер класс”лар ташкил қилиш орқали аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича амалий кўникмалар ўргатилганлиги ҳамда бунда сиёсий партиялар ўз электорати билан ишлаш бўйича, хорижий давлатларда самарали фойдаланиб келинаётган иш услублари амалий машғулотлар шаклида ўқув курс тингловчиларга етказиб берилди.

Ўқув курслари давомида сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро талаблар доирасида билимларини такомиллаштириш, ОАВ вакиллари томонидан аҳолига ушбу соҳадаги ҳуқуқий нормаларни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш бўйича ҳам амалий ва назарий билимлар берилди.

Ўқув курсларни пухта тайёрлангандан далолат - хозирги даврнинг энг долзарб масалаларини дастурга киритилгани ва танланган маърузачининг юксак салохиятидадир.

Фурсатдан фойдаланиб, мазмунли ва қизиқарли маърузалари учун, хурматли Файзулла Эрназаров, Тошпўлат Матибоев ҳамда Тўлқин Эшматовга тингловчилар номидан, алохида ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўйламизки, мана шундай қисқа муддатли ўқув қурслари тез-тез ўтказиб турилса, фойдадан холи бўлмайди.


Зилола Зокирова Қаҳрамон қизи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси