@adliya_yangiliklari

Халқаро грантлар шаффоф ва қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади
Давлат органларининг ННТлар томонидан халқаро грантларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишига оид Ҳукумат қарори ижтимоий тармоқда айрим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, мазкур қарор юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, давлат ННТларни қўллаб-қувватлаш шакллари ва шартларини белгилайди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, ННТларнинг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.

Ҳукуматнинг юқорида қайд этилган қарорининг асосий мақсади эса, грантларни амалга оширишда ННТларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг манзилли олиб борилишига ҳисса қўшишдир.

Ҳужжатнинг бирор бир қоидаси ННТларга халқаро грантларни олишда бюрократик тўсиқ ёки чеклов ўрнатишга қаратилмаган, аксинча бу борда ННТлар кўмак кўрсатишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш кўзланган.

Иккинчидан, мазкур ҳужжат билан олдин амалда бўлган қоидалар, яъни айнан грант лойиҳалари доирасида ишларни биргаликда самарали ташкил этиш учун ННТларга ортиқча юк эмас, кўмак назарда тутиляпти.

Ҳозир ҳам ННТлар халқаро грантлар олиб, уларни давлат органлари билан биргаликда ва ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Шу билан бирга, ННТларнинг халқаро грантларини амалга оширишда давлат органларининг фаолиятида ягона ёндашув бўлмаган. Айрим давлат органларининг ННТлар билан ишлаши эътибордан четда қолиб келган. Эндиликда эса, миллий ҳамкорни бириктириш орқали давлат органларига ННТларга ёрдам бериш мажбурияти юкланмоқда.

Учинчидан, ННТларнинг грант олиш жараёнлари билан боғлиқ фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган тартиб жорий қилинмади.

Қонунчиликка мувофиқ, ННТлар халқаро ННТлар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

Бунда, хорижий ҳамкорларидан пул маблағлари олишни адлия органлари билан олдиндан келишиб олиш мажбурияти амалдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорда хорижий манбалардан олинган маблағлар доирасида грант лойиҳалари амалга оширилиш жараёнида, фақат ва фақат давлат органлари зиммаларига қўшимча вазифалар юклатилмоқда, йўл хариталари тузилади ва ижроси биргаликда таъминланади ва мониторинг қилинади.

Қарорга асосан ҳамкор давлат органини танлашда ННТларнинг фикри, таклифи устунликка эга бўлади.

Ҳужжатнинг 11-бандида миллий ҳамкор ННТга грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилишида амалий ёрдам бериш учун масъул эканлиги, бунда миллий ҳамкорнинг ННТ ички ишларига аралашишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Қайд этиш лозимки, давлат органлари грант бўйича тегишли режаларни ишлаб чиқишда, ННТларга зарур маълумотларни вақтида тақдим этишда, грант доирасидаги муаммоларни зудлик билан ҳал этишда ННТларга ёрдам беради.

Лойиҳаларнинг янада самарадор бўлиши учун, зарурат бўлса, тавсия  ва таклифлар бериш билан чекланади холос.

Грантлар ижросига, амалга ошириш усулига давлат органларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. ННТлар бу борада мустақил, уларнинг грантлар бўйича позициясини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Жараёнлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, давлат органларининг ННТларга амалий кўмак бериш бўйича масъулияти оширилди, уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Қолаверса, қарордан кўзланган мақсад – ҳар бир грант ҳақиқий самара беришига эришиш ва грант доирасидаги ҳамда давлат органларининг тегишли соҳадаги фаолияти ҳамоҳанглигини таъминлашга бўлган ҳаракат Ўзбекистоннинг айнан ташқи кўмакка янада кўпроқ очилаётганлигидан далолат беради.

Қонунларда белгиланган ННТлар фаолиятига оид кафолатлар таъминланади.

Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш, ННТларга кўмак бериш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг фаол иштирок этишини вазирлик қўллаб-қувватлайди.

Жамоатчилик билан

алоқалар бўлими

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази (“Transparency Uzbekistan”) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизларини такомиллаштиришдан иборат.

Марказ қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:

коррупциянинг сабаб ва оқибатлари, у етказаётган зарар, шунингдек, унинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;

коррупция даражаси, давлат ҳокимияти институтларига ишонч даражаси ва коррупцияга қарши чоралар таъсирини баҳолаш бўйича ўрганишлар олиб бориш;

давлат органлари фаолиятида шаффофлик, ҳаққонийлик ва ҳалолликни таъминлаш бўйича кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлиги аҳволи ҳақида муқобил маърузалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;

очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасида халқаро стандартларни Ўзбекистонда имплементация қилиш масалалари билан шуғулланиш;

амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларида ушбу ташкилот “ақл маркази” сифатида фаолиятини олиб боради.

Марказ Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотида аккредитациядан ўтиш ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни, улар билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Маълумот учун. Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толлимаржон кўчаси, 1/1-уй манзилида жойлашган.

Йўл қурилишига сарфланадиган ҳар бир сўм жамоатчилик назоратида бўлади
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарор билан қуйидаги янгиликлар жорий этилиши кутиляпти.

Ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси
ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.

Платформада:

автомобил йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;

қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради, яъни таъмирланаётган йўллар қандайдир “4К66” каби тушунарсиз рақамлар билан эмас, балки шаҳар ва кўча номигача ушбу платформадан ва мобил телефондан кўриб туриш мумкин бўлади;

шу хаританинг ўзида қурилиши ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;

йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида Платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради, яъни масалан автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;

аҳолига йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти яратилади.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги жамоатчиликни мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этишга чақириб қолади!

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/d/48632

Муҳокама 26 августга қадар давом этади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Миллий сертификат мавзуси фонида юридик техникум масаласи ҳам муҳокама бўлмоқда” сарлавҳали постга муносабат
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларда 2020 йилда киритилган ўзгартиришлар туфайли юридик техникум битирувчилари ТДЮУга кириш йўлланмасини олиш имкониятидан маҳрум бўлганликлари ҳақидаги аноним мурожаат келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Биринчидан, хорижий тилни билиш сертификатини жорий этишдан мақсад миллий ҳуқуқ тизимини янада ривожлантириш орқали юридик кадрларни халқаро майдонда рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек ўз соҳасининг етук мутахассиси бўладиган ҳалол, виждонли ва билимли кадрлар билан тўлдиришдан иборат.

Юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар беришда хорижий тилни В2 даражасида билиш тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (IELTS 5,5 балл) талаби 2020 йил октябрь ойида киритилган. Ушбу маълумот ОАВ орқали эълон қилинган ва бевосита юридик техникумларнинг ўқувчилари эътиборига ҳам етказилган (хорижий тилни билиш талаби 2018 йилда ҳам бўлган, бунда хорижий тилни билиш даражаси якка тартибда суҳбат ўтказиш жараёнида аниқланиши белгиланган эди).

Иккинчидан, суҳбатга кириш учун йўлланмаларни белгиланган тартибга мувофиқ барча битирувчилар эмас, балки улар жами сонининг 30 фоизи олиши мумкин.

Шу сабабли, юридик техникумга фақатгина тегишли йўлланма олиш учун ўқишга кирилади, деган фикрга қўшилиб бўлмайди. Бундан ташқари, ўтказилган очиқ мулоқотларда битирувчиларнинг аксарияти кейинчалик ўқиш эмас, балки ишлаш нияти борлигини билдирган.

Учинчидан, йўлланмалар бериш бўйича махсус комиссиялар томонидан Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, ва Хоразм вилоятлари юридик техникумлари битирувчиларига тегишли йўлланмалар берилган.

Бу ўқув йилида ТДЮУга кириш учун суҳбатдан ўтишга юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг 63 нафар битирувчилари тавсиянома ва йўлланма олишга ҳужжат топширган бўлиб шу кунларда тегишли комисия томонидан кўриб чиқилади. Бундан ташқари, яна 29 нафар юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларининг миллий сертификат натижалари кутилмоқда.

Шу сабабли, “махсус комиссиядан ТДЮУга ҳеч ким йўлланма олмади” деган фикр асоссиз.

Тўртинчидан, юридик техникум олий таълим билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва унга мактаб, лицей ва коллежни тугатгандан кейин кирилади. Бу дегани, юридик техникумга ўқувчи ўзи хоҳлаб ўқишга киради, бу мажбурий таълим эмас, аксинча ихтиёрий.

Шу боис, юридик техникумларда номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, мутахассислик, яъни юридик фанлар кўпайтирилган.

Шундай бўлсада, юридик техникумларнинг ўқув режасига мувофиқ чет тили 1-курс ўқувчилари учун асосий, 2-курс ўқувчилари учун эса танлов фани сифатида киритилган, шунингдек 1–2-курсларда қўшимча ўзлаштирадиган хорижий мутахассисларнинг қисқа курслари ҳам киритилган.

Таъкидлаш жоиз, юридик техникумгача ўқувчилар 11 йил мактаб, лицей ва коллежларда хорижий тилларни ўрганган.

Бешинчидан, ҳозирги кунда юридик техникумларда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларитегишли ҳудуддаги бўш иш ўринлари тўғрисида етарли даражада маълумотга эга бўлиш ва битирувчини шахсий касбий қизиқишига кўра касб ва лавозимларни эгаллашга кўмаклашишдан иборат.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида иштирок этган 1625 нафар юридик техникумлар битирувчиларидан 155 нафари дастлабки босқичдаёқ, яъни меҳнат ярмаркалар ўтказиш вақтида бўш иш ўринлари билан иштирок этган ташкилотларга ишга қабул қилиниши бўйича шартномалар тузиш учун ҳужжат топширишга муяссар бўлган.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (2021 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган) мувофиқ юридик техникум битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар сони 90 дан ортиқниташкил этади. Ушбу лавозимлар билан Қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz да танишиш мумкин.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумлар битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар ва касблар сонини янада кўпайтириш бўйича жиддий ишлар амалга оширилмоқда.

Олтинчидан, юридик техникум битирувчилари барча абитуриентлар каби тест синовлари орқали ҳам олий таълимга ўқишга киришга монелик қиладиган омиллар мавждуд эмас.

Еттинчидан, ҳозирда мамлакатимизда хорижий тилларни эгаллаш таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантирилмоқда.

Жумладан, бу масалада Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил майда тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланди.

Қолаверса, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб, IELTS, TOEFL
ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олганларга имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилиши жорий этилди.

Энг асосийси миллий сертификат мавзусида бўлаётган шов-шувларга юридик техникумлар ўқувчилари томонидан йўлланмалар олиш масаласининг қандай алоқаси борлиги тушунарсиз.

Юридик техникумларни ТДЮУга кириш дарчаси деб қабул қилиш тўғри эмас. Юридик техникумларнинг битирувчилари бугунги кунда ўз маълумоти билан бир қатор касб ва лавозимларда, хусусан нотариус ёрдамчиси, адвокат ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ҳамда давлат ижрочиси лавозимларида ишлашлари мумкин.

Юридик техникумлар ўз битирувчилари учун касб танлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа қатор соҳаларда фаолият юритиш учун билим берувчи таълим масканидир.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) имзоланди.

Фармон билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга маълумотларнинг 33 хил тоифаси киритилган.

33 тоифадаги маълумотларнинг очиқланиши жамоатчиликда мустақил суриштирувлар олиб бориш имкониятини оширади.

Ҳужжат талаблари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарига тааллуқли.

Фармонга асосан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги маълумотлар расмий интернет манбаларида очиқлаб борилади ва ҳар чоракда янгиланади:

давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);

мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);

солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;

давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва назорат қилувчи органларнинг тафтиш ва текширувлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаган ҳолда);

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда – давлат иштирокидаги корхоналар) ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхати (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, СТИР, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда);

устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли юридик шахслар рўйхати;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотлар;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган давлат бюджети маблағлари, хориждан жалб этилган маблағлар;

давлат ташқи қарзи суммалари ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар;

давлат харидларини амалга оширувчи комиссия аъзолари рўйхати;

давлат муассасалари рўйхати (ташкил топган санаси, юқори турувчи орган) ҳамда хусусийлаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар (давлат сирини ташкил этувчи махфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари аъзолари рўйхати, уларнинг телефон рақамлари, почта ва электрон манзиллари;

жамоатчилик кенгашларининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар.

Олий Мажлис палаталарига ўз расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириш тавсия этилди:

Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;

сенаторлар ва барча даражадаги депутатларнинг сайлов округлари ҳамда уларнинг электрон почта манзиллари;

парламент назорати объектларининг ҳисоботларини эшитиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб, қуйидагилар телевидение ва интернетда жонли эфирда намойиш этила бошланади:

Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари ҳамда ҳудудий кенгашлар сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);

тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).

Қуйидаги имтиҳонлар интернетда жонли эфирга узатилади:

бакалавриат ва магистратура (клиник ординатура)га кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

Бунинг учун imtihon.uz платформаси ишлаб чиқилади. Имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатиш бўйича техник талаблар (ўрнатиладиган видеокамералар ва тасвир сифати, жойлашиш схемаси ва бошқалар) ишлаб чиқилади.

Мазкур Фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.

Фармонга асосан:

2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари портали билан интеграция қилинади;

2021 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш методикаси ишлаб чиқилади;

2021 йил 1 декабрдан бошлаб, методика асосида давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларига мазкур органларда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилди;

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

«Давлат сирларини сақлаш тўғрисида» ва «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларнинг янги таҳрирдаги лойиҳалари ишлаб чиқилади. Давлат сирларига оид қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;

чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;

фуқаролар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартиблари;

ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва илғор тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Давлат органлари ва ташкилотлари:

ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;

ҳар йили 1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилади. Агентликка қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни «Mening fikrim» веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;

очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан ОАВ орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;

очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш;

ҳар йили фаолият йўналиши бўйича эришган асосий ютуқлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида учраётган камчиликлар юзасидан президентга ахборот тайёрлаш ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун амалга оширилиши устидан назоратни, шунингдек, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг «Ҳукуматнинг очиқлиги» индикатори бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддасида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам очиқлаб борилади:

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир берилган барча рухсатномалар ва улардаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги барча шартномалар;

овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи тугатилган ҳолатлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан берилган овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари.

Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳамда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Мажлис давомида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси назоратини самарали ташкил қилиш, Президентнинг ер тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид Фармони ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий адлия органларига белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, юридик техникум битирувчиларининг илк маротаба Тошкент давлат юридик университетига кириш ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилиниши алоҳида назоратда олиниши бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Ер – стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурсдир. Шунинг учун ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қонунчиликда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, улардан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг

60 ва 601-моддаларида ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик ва унга йўл қўйганлик учун фуқароларга 2,4 млн. сўмдан – 3,7 млн. сўмгача, мансабдор шахсларга эса 4,9 млн. сўмдан – 7,3 млн. сўмгача жарима ёки15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши, 99-моддасида эса ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларда қурилишни амалга оширилганлик учун фуқароларга 17,1 млн. сўмдан – 24,5 млн. сўмгача, мансабдор шахсларга эса 24,5 млн. сўмдан – 36,7 млн. сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилиши белгиланган.

Худди шундай, Кодекснинг 65, 68,681,69 ва 160-моддаларида ҳам ердан фойдаланиш ва ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муносабатларда йўл қўйилган ҳуқуқбузурликлар учун фуқароларга 245 минг сўмдан – 735 минг сўмгача,мансабдор шахсларга 735 минг сўмдан– 1,2 млн. сўмгача жарима белгиланган.

Шунингдек, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг такроран суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик учун Жиноят кодексида 24,5 млн. – 36,7 млн. сўм жарима ва бошқа жазо назарда тутилган. Шу каби, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг такроран ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун 12,2 млн. – 24,5 млн. сўм жарима ва бошқа жазо назарда тутилган.

Юқоридаги қонун нормаларида ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган жариманинг минимал ва максимал миқдорлари белгиланганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўпчилик ҳолатларда битта турдаги ҳуқуқбузарлик учун айбдорларга нисбатан турлича чора кўрилишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, ер муносабатларида ҳуқуқбузарлик сонининг ошиб бораётгани соҳадаги белгиланган минимал жарималарнинг таъсирчанлиги камлигидан далолат бермоқда.

Хусусан, ўтган икки йил давомида 50 мингдан ортиқ ҳолатларда

6.000 гектарга яқин суғориладиган ва 10.400 гектар бошқа ерлар ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилишлар қилинганлини аниқланган. Ер сотиш, талон-торож қилиш билан боғлиқ қилмишлари учун 492 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Амалдаги маъмурий жарима миқдорлари ерларни ўзбошимчалик билан эгалланишини олдини олиш бўйича етарлича тўсиқ бўла олмаётганлиги боис, жавобгарлик чораларини ошириш зарурати туғилмоқда. Ушбу масала юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун амалда белгиланган жарималарнинг минимал миқдори чиқарилиб, фақат амалдаги максимал миқдори қатъий суммада қолдирилмоқда.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда

Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун фуқароларга 3,67 млн сўм, мансабдор шахсларга 7,3 млн сўм, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўйганлик учун маъмурий қамоқ жазоси бекор қилиниб, жарима миқдори фуқаролар учун 4,9 млн. сўм (амалда 3,7 млн. сўм), мансабдор шахслар учун 12,2 млн. сўм (амалда 7,3 млн. сўм) белгилаш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, tр участкаси ва турар жойга бўлган ҳуқуқни

ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаслик учун фуқароларга нисбатан 490 минг сўмгача бўлган жарима 1,2 млн. сўмгача кўтарилмоқда, шунингдек жарима қўллаш ваколати суд, прокуратура ва солиқ органларидан кадастр органларига ўтказилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ноқонуний эгалланган ерларда қурилган биноларни электр, газ, иссиқлик, водопровод ва канализация каби ҳаётий муҳим коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун жавобгарликнинг белгиланмаганлиги ерларни ўзбошимча эгаллашга имконият яратмоқда.

Шу сабабли, энди ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган иморатларни электр, газ, иссиқлик, водопровод ва канализация тармоғига улаб берганлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиб, уларга нисбатан 7,3 мл. сўмдан (фуқароларга) 17,1 млн. сўмгача (мансабдор шахсларга) жарима жорий қилинмоқда.

Жиноят кодексида ҳам ер муносабатлари билан боғлиқ жазолар кучайтирилиш белгиланмоқда. Хусусан, такроран ерни ўзбошимчалик билан эгалаганда айбдорга белгиланган жиноий жарима 24,5 млн. сўмдан 98 млн. сўмгача оширилмоқда, шунингдек, суғориладиган ерларни қурилиш қилган ҳолда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (122,5 млн сўмгача жарима, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси) жорий этилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Жиноят кодексига янги 2296-модда киритилиб, унда суғориладиган ер участкаси ёки унинг қисмига бўлган ҳуқуқни сотганлик ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга берганлик учун 122,5 млн сўмгача жарима, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жиноий жазоси белгиланмоқда. Ушбу жиноий қилмиш кўп ёки жуда кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар, жиноий гуруҳлар,  такроран ёки рецидивист томонидан ёхуд хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилганлигига қараб янада оғирроқ (энг кўпи 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жазоланиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳадаги яна муҳим бир ўзгаритиш “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилмоқда, унга кўра фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Халқ депутатлари Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар устидан судга шикоят қилишлари мумкин бўлади.

Ер муносабатларида ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришдан мақсад – ерларни ноқонуний эгаллаш, улардан хўжасизларча фойдаланиш каби салбий ҳолатларни олдини олиш орқали соҳада қонунийликни таъминлаш ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/d/45194.

Адлия вазири Фарғона вилояти юридик техникуми ўқувчи ёшлари билан учрашди
Адлия вазири Р. Давлетов жорий йил 4 февраль куни хизмат сафари билан Фарғона вилоятида бўлиб, сафар давомида вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги юридик техникумнинг меҳнат жамоаси ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрувдан бошлади.

Учрашув давомида адлия вазири юридик техникумнинг ўқитувчилари билан дарс жараёнлари ва ўқув қўлланмалари хусусида суҳбатлашиб, ўқувчи ёшларни фанга қизиқтириш, бир хилликдан қочган ҳолда замонавий даср машғулотларини олиб бориш, бунинг учун ўз устида тинмасдан ишлаш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Учрашувда техникум ўқувчилари келажакда хорижий давлатларга чиқиб билим олишлари ва тажриба алмашишлари учун чет тилларини ўрганиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Қизиқарли ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларининг саволларига бевосита вазирнинг ўзидан жавоблар олишди.

Адлия вазири учрашув давомида техникумнинг моддий базаси ҳамда ўқувчилар таълим олиши учун яратилган имкониятлар билан ҳам танишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2 та қонун лойиҳасини депутатлар биринчи ўқишда қабул қилди
Бугун, 2021 йил 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов парламентга вазирлик томонидан ишлаб чиқилган 2 та - “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларилойиҳасини тақдим қилди. Қонунлар лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Р.Давлетов “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг ҳозирги кундаги долзарблиги ҳақида тўхталар экан, ушбу қонун лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид қонун ҳужжатларини бирлаштириш, замон талабларига мослаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Қонун лойиҳаси билан 49 та лицензиялар, 116 та рухсат этиш ҳужжатлари ва 33 та хабарномаларнинг тугал рўйхати, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишнинг тўлиқ электронлаштирилган ҳолда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиш тартиби тасдиқланмоқда, шунингдек, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон шаклда берилиши муносабати билан уларнинг дубликатини бериш, лицензия шартномасини тузиш институти (амалиёти), юридик шахслар филлиалларига алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаби бекор қилинмоқда.

Шунингдек, Қонун лойиҳаси билан киритилаётган янгиликлардан бири лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қайси ҳолатларда суд томонидан ва қайси ҳолатларда ваколатли орган томонидан бекор қилинишининг аник чегаралари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш тартиби белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида соҳада самарадорликка эришиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш нуқтаи назаридан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга нисбатан жавобгарлик (жарима) қўллаш институтини жорий этилмоқда.

Шунингдек, ялпи мажлис муҳокамасида адлия вазири “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунилойиҳасини ҳам тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, “ ҳужжат миллий қонунчилигимизни таҳлил қиладиган бўлсак, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун иш ўринларини яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ ва бошқа турдаги имтиёзлар бериш белгиланганлиги, бироқ, қонунчилигимизда “ижтимоий тадбиркорлик” нинг ҳуқуқий тушунчаси ва ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари аниқ белгиланмаганлиги, шу жиҳатдан мазкур Қонун соҳада институционал аҳамиятга эгалиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда амалдаги қонунчиликда белгиланган ўз ресурсларини ижтимоий соҳага йўналтирган корхоналарни аниқлаш мезонлари, ижтимоий соҳага инвестиция жалб қилганлик учун тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар ҳисобга олинган, шунингдек ижтимоий корхонани аниқлаш мезонларининг ва ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари белгиланган.

Шунингдек, Адлия вазирининг таъкидлашича, лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож тоифаларини иш билан таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга инвестиция киритиш, миллий бозорни янги ижтимоий товарлар ва хизматлар билан тўлдириш учун қўшимча шарт-шароит яратиш кўзланмоқда.

Қонунлар лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Нотариат соҳасида коррупцияга қарши кураш: аҳд қатъий, ортга йўл йўқ
Ҳар бир давлат органида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган самарали ишлар олиб борилмас экан, мазкур соҳада унинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказади.

Нотариат соҳасида ҳам бу борада бир қатор камчилик ва муаммолар мавжуд эди. Хусусан:

- нотариал хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлиги паст даражадалиги;

- бюрократик тўсиқ ва ғовлар мавжудлиги;

- кадрларни тайинлашда шаффофликнинг пастлиги;

- нотариуслар фаолиятини самарали назорат қилиш механизмлари яратилмаганлиги каби ҳолатларнинг мавжудлиги коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин эди.

Шунга кўра, амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳадаги коррупция ҳолатларига барҳам бериш ва нотариат тизимини замон талабларига мос келадиган соҳага айлантириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан нотариат соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хўш, мазкур ўзгаришларни нималарда кўришимиз мумкин, улар бизга қандай фойда бермоқда?

Нотариат тизимини замон талабларига мослаштириш йўналишида:

Биринчидан, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва электрон нотариал архивни шакллантириб бориш учун “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилди. Бу орқали эса:

- барча нотариал ҳаракатларни ахборот тизими ёрдамида онлайн тарзда мониторинг қилиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда фуқароларнинг шахсини аниқлашда замонавий текшириш усулларидан фойдаланиш;

- мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб экстерриториаллик тамойили асосида нотариал хизматларни кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ходимлар томонидан ўз функционал вазифаларининг лозим даражада бажарилиши устидан масофадан туриб назорат қилиш;

- нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи СМС хабарлар юбориш ва идоралараро электрон ахборот алмашиш имкониятлари яратилди.

Оддийгина мисол, тизим орқали тўлов квитанциялари нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони” рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади. Нотариус хизматлари учун давлат божи, пуллик хизмат ва бошқа тўловлар электрон тизим орқали автоматик равишда шакллантирилади, яъни бу жараёнда инсон омили иштирок этмайди. Бу орқали мижоз СМС хабар ёрдамида тўлаган пулининг қонуний миқдорини яна бир марта текшириш имконига эга бўлади.

Агар ортиқча тўлов ундирилганлиги аниқланса, мижоз шу заҳоти Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилиши ва бу ҳақида шикоят қолдириши ёки нотариуснинг ўзига тафовут сабаби юзасидан савол бериши мумкин.

“СМС хабар” электрон тизимининг амалиётда жорий қилиниши нотариал идораларда коррупцион ҳолатлар бартараф этилишига сезиларли таъсир қилиб, Нотариуслар томонидан ортиқча пул ундириш имкониятини кескин чеклаб келмоқда.

Иккинчидан, нотариатнинг “фаол модели” жорий этилди.

Нотариатнинг фаол модели доирасида Нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш орқали олиш тизими йўлга қўйилди.

Бунда нотариус комплекс хизмат кўрсатувчи орган сифатида барча ҳужжатларни ўзи йиғмоқда. Натижада фуқароларнинг халқ тилида айтганда “идорама-идора “справка” йиғиб юриши”га чек қўйилди.

Учинчидан, “Е-notarius.uz” махсус портали яратилди.

Мазкур портал жуда кенг имкониятларга эга бўлиб, мурожаат қилувчилар ўзларига керакли бир неча хизмат турларидан фойдаланиши мумкин. Хусусан:

- нотариус қабулига электрон тарзда ёзилиши;

- картадан энг яқин нотариус ёки нотариал идорани топишлари;

- электрон мурожаатлар қолдиришлари;

- хизматлар бўйича керакли маълумотларни олишлари;

- нотариус ҳақида фикр қолдиришлари ва унинг хизматини баҳолашлари;

- очиқ маълумотларни олишлари мумкин бўлди.

Шунингдек, мазкур портал яна шуниси билан қулайки, исталган нотариал ҳаракатнинг турига қараб, ҳужжатни расмийлаштиришда амал қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, нотариал ҳаракатнинг таснифи, керакли ҳужжатлар рўйхати, нотариал ҳаракат иштирокчилари, ҳаракатни расмийлаштириш учун тўланадиган божлар турлари ва бошқа имкониятлар яратилган.

Ҳаттоки, мазкур порталда калькулятор тугмаси ҳам мавжуд бўлиб, у орқали нотариусга мурожаат қилувчиларнинг ўзлари ҳам жами тўлов суммасини ҳисоблаб чиқишлари мумкин.

Буларнинг натижасида эса нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун навбат кутишда, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик, коррупция ҳолатларига барҳам берилди.

Кадрларни тайинлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишида:

Кадрлар масаласи ҳар бир соҳанинг оғриқли нуқталаридан бири ҳисобланади. Кадрларнинг салоҳияти ва уларнинг ўз ишидан манфаатдорлиги соҳа ривожига хизмат қиладиган энг муҳим омил ҳисобланади. 2020 йил 14 январь куни “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар алоҳида эътиборга сазовор, чунки киритилган ўзгартиришларга кўра Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари билан бир қаторда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Хўш, хусусий нотариуслар фаолиятининг асосий афзалликлари нимада?

Биринчидан нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланади ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлайди;

Иккинчидан, республикада фаолият юритувчи нотариуслар сони чегараланмайди;

Учинчидан, жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошади;

Тўртинчидан, нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилади;

Бешинчидан, нотариуслар сонининг кўпайиши сабабли, аҳолида нотариусни танлаш имконияти пайдо бўлди;

Олтинчидан, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилади;

Бундан ташқари, нотариусларнинг манфаатдорлиги ошганлиги натижасида фуқаролар нотариусни эмас, нотариус фуқароларни кутади.

Нотариус лавозимларига номзодларни танлов (малака имтиҳони) асосида танлаб олиш бўйича давлат хизмати жорий этилиб, Олий малака комиссияга фақат электрон мурожаат қилиш тартиби йўлга қўйилди. Танлов (малака имтиҳони) жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

Бу эса нотариат соҳасида ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига қарши муросасиз курашилаётганлигидан далолат беради.

Юқоридагилар билан бирга нотариуслар фаолиятида шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йул қўймаслик юзасидан доимий равишда нотариуслар фаолияти устидан назорат ва мониторинг ишлари ҳам амалга ошириб келинади. Хусусан, рейд ва “Сирли мижоз” тадбирлари асосида доимий назорат ўрнатилган бўлиб, мазкур тадбирлар натижасида айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўлланиб келинмоқда.

Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги «Ўзбекистон нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 54-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил қилинди. Нотариал палатага хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш вазифаси ҳам юклатилган.

Шу жиҳатдан, Нотариал палата нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, Нотариуснинг касб этикаси қоидалари ва касбий мажбуриятларга хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириб, хизмат текширувлари ўтказиб, шунингдек нотариусларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида малака комиссияларига таклифлар киритиб келмоқда.

Мазкур фаолиятни ташкил қилишнинг туб негизида ҳам амалиётдаги муаммоларга барҳам бериш, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларини йўқотиш ҳамда нотариуслар фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсади ётибди десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Албатта, юқоридаги амалга оширилган ишлар ва кўрилаётган чоралар бу соҳада коррупцияга қарши курашиш ишлари ҳали якунланганини билдирмайди. Келгусида ҳам мазкур соҳани коррупциясиз соҳага айлантириш мақсадида бир қанча режаларни амалга оширишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Умуман олганда, мақсадимиз аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Ўйлаймизки, амалга оширилган ва режалаштирилган ишларимиз коррупциядан ҳоли бўлган нотариат тизимини яратиш ва замон талабларига мос келадиган соҳага айлантиришга имкон беради.

Д.Умаров

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи