Mahalladosh.uz

Шароит бўлмаган жойда тараққиёт, ривожланиш бўлмайди
Фарғона вилоятидаги 54 та маҳалла фуқаро­лар йиғинида давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқ­да. Иккита маҳалла фуқаролар йиғини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуриляпти. Ўз биносига эга бўлмаган 141 та маҳал­ла фуқаролар йиғинининг 119 тасини бино билан таъминлаш учун шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Бир қараганда, ҳамма иш рисо­ладагидек. Лекин ҳануз эътибор­дан четда, кўздан йироқ маҳалла фуқаролар йиғинлари борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Биргина Фар­ғона туманида ўз биносига эга бўлмаган 19 та маҳалла фуқаролар йиғини бор. Уларнинг 10 таси кор­хона ва ташкилот ҳамда хусусий тадбиркорлар биносида жойлаш­ган бўлса, 6 та маҳалла фуқаролар йиғини қўшни маҳалла бинолари­да фаолият юритиб келяпти. 3 та фуқаролар йиғини эса таълим ва тиббиёт муассасаларига жойлаш­тирилган.

Тумандаги «Мозортаги» маҳал­ла фуқаролар йиғинидаги бугунги ҳолат кишини таажжубга солади, ҳайратини оширади. Йиғиндаги ҳақиқий манзара билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур ҳу­дудда бўлдик.

Каталакдек бир хонада ижарада «жон» сақлаётган маҳалла фуқа­ролар йиғинида оёқ қўйгани жой топилмайди. Битта фуқаро келса, бошқа бири эшик олдида навбат кутиб туришга мажбур. Тор хона, тўртта штат бирлиги ишлаётган масъуллар учун иккита стол-стул, 1 та компьютердан бошқа ҳеч нарса йўқ.

– Маҳалламиздаги мавжуд ҳолатдан тумандаги масъуллар хабардор, – дейди «Мозорта­ги» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик ма­салалари бўйича ўринбосари Малоҳат Мелибоева. – Масала­нинг амалий ечимлари хусусида мутасаддиларга кўп бор мурожаат қилганмиз. Улар йиғин биносини қуриш учун жой йўқлигини важ қилишади, холос. Раисимиз кў­чадан келмайди, профилактика нозири қўшни «Аввал» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтиради. Кейинги йилларда ҳудудимизда жиноятчилик билан боғлиқ ҳолат­лар 3 тага ошди. Чунки маҳаллада ёшлар, ота-оналар билан учрашиб суҳбат ўтказиш, тарғибот ишлари­ни олиб бориш учун имконияти­миз йўқ. Бирон-бир тадбир ўтка­зишдан олдин жой ҳозирлиги учун елиб-югурамиз, ундан-бундан илтимос қиламиз.

Уч минг нафарга яқин аҳоли яшаётган кўҳна маҳаллага янги фуқаролар йиғини раиси ва оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маъна­вий масалалар бўйича ўринбосари сайланганига уч кун бўлганидан хабар топдик. Энди «улоқ» янги раисга ўтибди. У ҳам қаер­дан, қандай қилиб қулай ва муқим жой ҳозирлигини кўриш билан андармон.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Қулай иш ша­роити, моддий-техника базасига эга бўлмаган маҳалла фаолларидан нима талаб қилиш мум­кин? Ахир, шароит бўл­маган жойда тараққиёт, ривожланиш бўлмайди.

«Жон ҳовучлаб ўтирибмиз»

«Барқарор–ҳамжиҳат­лик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуддаги собиқ машина трактор паркидаги икки хонали, таъмирталаб бинода жойлашган. Қулай шарт-шароит­ларга эга бўлмаган йиғин биноси тадбиркор ихтиёрида. Шу боис бинони бўшатиб беришни қону­ний тарзда талаб қилмоқда. Ма­ҳалланинг борарга жойи йўқ.

– Тадбиркорнинг қош-қовоғига қараб, жон ҳовучлаб ўтирамиз, – дейди фуқаролар йиғини раиси Маъмуржон Ҳожиматов. – Энди бу ердан кўчишимизни талаб қилмоқда, бироқ қаерга боришни билмаймиз. Моддий-техника таъ­минотини гапирмасак ҳам бўлади. Таъмирталаб хоналар, эски стол-стулларда ишлаб кун ўтказяпмиз. Маҳалламизда давлат-ху­сусий шерикчилик асо­сида бино қуриш истаги­да бўлган тадбиркорлар бор. Аммо қурилиш учун жой йўқ. Шу боис 2010 йилда фуқаро Суҳроб Су­лаймонов номига берил­ган ер майдони ҳақидаги ҳоким қарорини бекор қилиш ва ташаббускор тадбиркор ихтиёрига қайта расмийлаштириш хусусида туман ҳокимига муро­жаат қилганмиз. Лекин масалага қонуний ечим топилмаяпти. Ер эгаси мана, ўн йилдан буён ҳеч қандай қурилиш, ободончилик ишларини амалга оширгани йўқ.

Маҳалла марказидаги ҳайхотдек ер майдони бир неча йилдирки, қаровсиз. Атрофини бегона ўт- ўлан қоплаган, шағал ва чиқинди­лар уюми дилни хуфтон қилади.

Муаммолар ечими эътиборда...(ми?)

– Туман ҳудудидаги маҳал­ла фуқаролар йиғинларига бўш турган биноларни бириктириб бериш ҳамда туман захирасидан ер майдонлари ажратиш хусусида ҳоким қарори қабул қилинган, – дейди Фарғона тумани маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси Ҳо­жиакбар Уланбоев. – Айни кунда «Обод», «Қора янтоқ», «Қўрғонте­па», «Майдон» маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган давлат мулк объектлари бўлган бинолар маҳалла ихтиёрига ўтказиб берил­ди. «Оқ олтин», «Тинчлик», «Ўрта шўра» «Тошқўрғоназиз», «Гул­пиён» маҳалла фуқаролар йиғин­лари учун ҳудуддаги бўш турган бинолар ажратилди. Шунингдек, «Хонқиз», «Хуршиди тобон» ма­ҳалла фуқаролар йиғинларида дав­лат-хусусий шерикчилик асосида замонавий бинолар қурилиши якунланмоқда.

Бошпанасиз маҳалла фуқаролар йиғинларини бино билан таъмин­лаш борасида бошланган амалий ишлар мавжуд муаммолар ечи­мида қўл келаётганидан кўпчилик хурсанд. Лекин бошланган ишлар ҳали поёнига етгани йўқ. Хусусан, тумандаги 76 та маҳалла фуқаро­лар йиғинининг деярли ярмида ер-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи­ни берувчи кадастр ҳужжатлари йўқ. Аксарият маҳалла фуқаролар йиғинлари интернет тармоғига уланмаган. «Вазиё», «Юксалиш», «Чекшўра», «Қўриқ», «Хуроба», «Фарғона» маҳалла фуқаролар йиғинларида оддий компьютерлар ҳам етишмайди.

Сирасини айтганда, йиллар да­вомида эътибордан четда қолган маҳалла ҳаёти учун муҳим бўлган масалалар ечими ижроси доира­сида амалга оширилган ютуқлар соясида қолаётган маҳаллалар борлигини унутмаслигимиз керак.

Расул КАМОЛ , «Маhаllа»

@mahalladosh_uz

Дастлабки куни 132 мурожаат ижобий ҳал этилди
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Тадбирларда Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва бошқа вазирликлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳудудий сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сайёр қабулнинг дастлабки куни Нукус шаҳри ва Нукус тумани фуқаролари қабул қилинди. Тадбирда 393 нафар фуқаро 411 масала бўйича мурожаат этишди. Шундай 132 таси жойида ижобий ҳал этилди, 81 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 168 мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

– Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири бу ичимлик суви, – дейди Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинидан Т.Ережепов. – Ушбу мурожаатим тегишли соҳа раҳбарлари томонидан кўриб чиқилди ва Осиё тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа асосида келгуси йилда ичимлик суви тармоғи тортиб бериладиган бўлди.

– Ички ишлар идораларида хизмат қилиш болаликдан орзуим эди, – дейди Нукус шаҳридан Ж.Муратбоев. – Оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига ушбу масалада мурожаат этдим ва Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлимига профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинадиган бўлдим. Бундан жудаям хурсандман.

Иккинчи куни оммавий қабул Тахиатош, Шуманай ва Хўжайли туманлари аҳолиси учун Тахиатош туманида, Бўзатов ва Кегейли туманлари аҳолиси учун Бўзатов туманида бўлиб ўтди.

Тахиатош тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Зиёда Утегенова«штат қисқарди» деган баҳона билан ўтган йилнинг декабрь ойидан буён ишсиз қолган эди. Шу кунгача турли жойларга мурожаат қилди, лекин ижобий ечим топмади. Сайёр қабулда унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, аввалги иш жойига қайта тикланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан қабулда аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларни бугунги кунда қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, икки кун давомида фуқаролардан 62 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 15 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 13 та мурожаат тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 34 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди. Тадбир доирасида фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган 10 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев иштирок этди.

Оролбўйида оммавий қабуллар давом этмоқда.

Ун нархи яна ошдими?
Биламизки, 2018 йилнинг сентябрь ойигача Ўзбекистонда ноннинг нархини оширишга нисбатан чекловлар мавжуд эди. Натижада узоқ муддат битта қолипли нон («буханка»)нинг дўкондаги расмий қиймати 650 сўмдан кўтарилмади. Аммо бу чеклов кўплаб ҳудуд­ларда номигагина амал қилган. Аксар вилоятлардаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тақиқ расмий олиб ташланишидан анча аввал нархни ошириб улгурганди.

2019 йил октябрга қадар эса давлат маҳаллий ун нархини ҳам худди шундай назорат қилиб кел­ди. Вазирлар Маҳкамасининг дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жо­рий этиш чора-тадбирларига оид қарори тасдиқлангач, бу чеклов ҳам бекор қилинди. Барча хўжа­лик юритувчи субъектлар биржа савдоларида ун ва дон маҳсулот­ларини эркин сотишлари ва сотиб олишлари мумкин бўлиб қолди. Жорий йил апрелдан эса уннинг биржа савдоларисиз, ишлаб чиқа­рувчидан тўғридан-тўғри сотиб олинишига ҳам рухсат берилган.

Бугун дўконларда бир «бу­ханка» ноннинг нархи 1600 сўм. Бу — соҳада ислоҳотлар бошлан­ганидан буён, икки йил ичида қиймат тенг баробардан кўпроққа ошганини кўрсатмоқда. Карантин вақтида мазкур масала яна кўта­риляпти. Айниқса, коронавирусга қарши чоралар кўрила бошлаган дастлабки кунларда ваҳима кучай­гани рост. Яхшики, вазият тезда назоратга олиниб, сотувчилар ин­софга келди. Аммо айрим ҳудуд­ларда ун нархи сунъий равишда ошириб юборилгани тўғрисидаги миш-мишлар яна авж олмоқда.

155,8 миллион сўмлик ун олиб қўйилган

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 16 апрелидан жорий қилинган вақтинча тартибга кўра, ун сав­до дўконлари, қолипли нон, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга рўйхат асосида етказиб берилмоқда. Биринчи навли уннинг бир қопи — 125 минг сўм, яъни бир килог­рамми 2500 сўмдан рўйхатдаги харидорларга сотилмоқда. Рўй­хатни Қорақалпоғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаклланти­ради. Аммо мазкур нархда маҳсулот ҳаммага ҳам бирдек етиб бормаяпти.

— Икки йилдан буён Жиз­зах шаҳридаги қолипли нон ишлаб чиқариш корхонасини бошқараман, — дейди тад­биркор Илҳом Турсунматов. — Ун тақсимоти ҳокимиятга ўтгандан буён анча қийналиб қолдик. Сабаби, эҳтиёжимизга керакли миқдордаги хомашёни беришмаяпти. Бир ойда ўртача 8-10 тонна унни қайта ишлаш қувватимиз бўла туриб, бизга 3,5 тонна ун берилмоқда. Бу 10-15 кунга зўрға етади. Мижозларни йўқотмаслик учун қолган кун­ларда бозордан қопини 190 минг сўмдан олишга мажбурмиз.

Тадбиркор нон ишлаб чиқариш учун ажратилган ун қайсидир йўллар билан бозорга чиқиб ке­таётганини иддао қилади. Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди. Масалан, жорий йилнинг 8 август ҳолатида 437 минг 379 тонна, яъни 1 090,5 миллиард сўмлик ун шу тарзда сотилиши таъминланган. Жумла­дан, ишлаб чиқариш корхонала­рига 140 минг 185 тонна, чакана савдо субъектларига 41 минг 131 тонна ун етказиб берилган. Бунда маҳаллалар ҳисоб-китоби ало­ҳида, яъни 8 минг 756 маҳаллада ташкил этилган кўчма савдоларда 252 минг 249 тонна ун аҳолига арзон нархда сотилган. Давлат солиқ хизмати органларининг назорат тадбирларида 158 ҳолат­да белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан унни ноқо­нуний сотиш ҳолати аниқланган. Ҳуқуқбузарлардан 481,5 миллион сўмлик ҳамда 13 ҳолатда тадбир­корлик субъектларидан тегишли ҳужжатлари бўлмагани учун 155,8 миллион сўмлик ун олиб қўйил­ган.

Журналистик суриштирув натижалари қандай?

Шу ўринда савол туғилади. Унни тақсимлаш ҳокимият зим­масига юклатилган бўлса, ноқо­нуний сотилаётган маҳсулотлар қаердан пайдо бўлди? Тадбиркор­лар қопини 190 мингдан олаётган ун-чи?

— Мавзу юзасидан махсус су­риштирув ўтказдим, — дейди жур­налист Сайёра Шоева. — Зеро, ростдан ҳам кейинги кунларда арзон нархдаги ун тақсимотида таниш-билишчиликка йўл қўйи­лаётгани тўғрисида айтилмоқда. Ўрганишларимиз натижасида ун маҳсулоти рўйхат асосида тақ­симланишига қарамасдан, айрим ҳудудларда маҳаллий уннинг ўртача бир килограми 3500 – 4000 сўм атрофида сотилаётгани маълум бўлди. Қизиғи, маҳаллий уннинг бир килограмми учун нарх 2500 сўм этиб белгиланган. Бу унни ортиқча деб ўйлайдиган бўл­сак, рўйхатларга кирмай қолган ёки рўйхатда бўлса-да, нисбатан кам ҳажмда харид қилаётган тад­биркорлар ҳам бор экан.

Ҳокимликлар нима дейди?

Ҳокимликларнинг бу борада ўз қарашлари мавжуд. Масалан, Жиззах вилояти ҳокимлиги иқти­сод бўлими етакчи мутахассиси Бобур Икромовнинг фикрича, ун­нинг камлиги ҳокимиятга боғлиқ ҳодиса эмас. Вазият сабабларини ун ишлаб чиқарувчи корхоналар­дан излаш керак. Бундан ташқари, бозорда бир қоп ун 185-190 минг сўмдан сотилаётгани қуруқ гап, холос. Бундай ҳолат аниқланса, солиқ ва бошқа мутасадди ташки­лотлар чора кўришади.

Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Аҳмадалиев эса бош­қа фикрда. Унинг айтишича, ун турли дўконларда турли нархда сотилаётганининг сабаби етказиб бериш харажатлари билан боғлиқ. Масалан, айрим маҳаллалар ун за­воддан 3 километр узоқда бўлса, бошқаси 70 километр олисликда жойлашган. Йўлкиранинг ҳисо­бига нархида 4-5 минг сўм фарқ бўлиши мумкин.

Ана холос

Ҳаммаси назоратда бўлса, 125 минг сўмлик ун «қора бо­зор»га қаердан келяпти? Айрим ҳолларда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари ҳам бунга сабабчи бўлмоқда. Улар нон чиқаришни тўхтатиб, унни бозорда қимматроқ сотган ҳолат­лар аниқланган. Ҳозирда қолипли нон ишлаб чиқаришни ҳам тар­тибга олиш ҳаракати бошланган. Бунинг учун қолипли нон ишлаб чиқарувчилар рўйхати тегишли ташкилотлар орқали текширил­моқда. Улар бу тадбиркорларнинг қанчалик ҳалол ишлаши ҳақида маълумот йиғиб, мониторинг қилишади. Кейин тасдиқланган рўйхат заводларга берилади. Шу тариқа нон ишлаб чиқарувчи­лар ун олиб чиқишини солиқ ва тегишли ташкилотлар назорат қилади.

Аммо назорат ишлари қанча ку­чайтирилмасин, факт фактлигича қолмоқда. Ўзимизда ишлаб чиқари­лаётган, рўйхат асосида тақсим­ланиши учун мўлжалланган, аммо қайсидир йўллар билан бозорга келиб, ноқонуний сотилаётган ун маҳсулотлари бор. Бу масалада тегишли идоралар жиддий шуғул­ланиб кўришлари лозим.

Улуғбек ИБОДИНОВ

@mahalladosh_uz

Эскиликка айланмасдан муаммолар гирдобида қолган тизим?
БИРИНЧИ ҲОЛАТ. Илҳом машинасидан телефонини ўғирлатиб қўйди. Уни топиш мақсадида Чилонзор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Шунда масъуллардан бири йўқолган телефонларни топиш ваколати ички ишлар органларидан олиб қўйилганини айтди. Илҳом эса бошини қаерга уришию дардини кимга айтишини билмай қолди.

Мурожаатдан сўнг, вазиятга ойдинлик киритиш учун масъулларга юзланганимизда, фуқаро телефонини ўғирлатганда ёки эҳтиётсизлик сабаб олдириб қўйган тақдирда ички ишлар бўлимларига бу ҳақда ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини билдиришди. Ил­ҳомнинг вазияти ҳақида маълум қилганимизда, унинг мурожаати ҳам кўриб чиқилишини айтишди.

Аслида, ҳар қандай чалкашлик кишининг ўз ваколатлари ва вазифа­ларини тўғри тушуниб етмаслиги оқибатида келиб чиқади. Юқоридаги ҳолатга биз ҳам айни шундай баҳо бердик.

Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Эсингизда бўлса телефон қурилмаларимиз IMEI кодларини рўйхатдан ўтказганимизга ҳали кўп бўлмади. Ҳайратланарлиси, қурилма тизимга уланган бўлса, уни топиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни безовта қилиш шартми? Ўғирланган телефонни қидириш ва топиш амалиётида бирон ўзгариш ясалмас экан, унда янги тизимни жорий қилишдан муддао не бўлган?

ИККИНЧИ ҲОЛАТ. Ҳамкасбим планшетининг IMEI кодини рўйхатдан ўтказишга бир ҳафтадан буён уринаётгани, бироқ сўрови текширувдан ўтмаётганини айтди. Ҳар гал 1170 рақамидан қурилма 6 ойдан буён чегарадан ўтмагани ҳақида жавоб келаётган экан.

Ҳақли савол туғилади: ҳамкас­бим ўз планшетидан фойдаланиш учун чет элга чиқиб келиши керак­ми шунда? Наҳот белгиланган сум­ма тўланса-да, киши ўз буюмининг IMEI кодини ололмаса?

Аслида, қурилмаларни IMEI ко­дини рўйхатдан ўтказишдан кўз­ланган мақсад нима эди?

Мақсад нима эди?

Мақсад – мобиль қурилмалар­даги ўзига хос идентификация кодлари тўғрилигини текшириш, мулкдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, аппа­ратлардан уларнинг эгаларини огоҳлантирмасдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик ва сифатсиз қурилмалар сотилиши­нинг олдини олиш эди.

Шунингдек, мобиль қурилмалар нолегал олиб кирилишини қисқар­тириш ва божхонада расмийлашти­рилмаган товарни аниқлаш имко­нини бериши назарда тутганди.

Бироқ юқоридаги икки ҳолат янги тизимнинг амалдаги ҳарака­тида тизимли муаммолар мав­жудлигини кўрсатмоқда. Киши кўнглига турли бўлмағур фикрлар оралайди: буям пул ишлашнинг бир йўли бўлгандир балки...

Тизимнингтизимиданмисичиқди?

Сўнгги пайтларда шу код атро­фидаги маш-машалар болалади. Хориждан келаётган ҳамюртлари­миз ҳам телефонларини рўйхат­дан ўтказишда турли муаммоларга дуч келаётганини айтишди. Ва­зиятга масъуллар қандай изоҳ беради?

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув ҳамкорли­ги бошқармасининг маълум қилишича, хорижий давлатлар­дан мамлакатимизга келаётган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларидан учинчи шахслар томонидан ноқону­ний равишда фойдаланилиб, уларнинг маълумотлари асоси­да «UZIMEI» мобиль қурилма­лар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими орқали келиб чиқиши маълум бўлмаган уяли алоқа воситалари рўйхатга қўйилаётгани ҳақидаги муро­жаатлар сони ортиб бормоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуни билан ҳи­мояланган. Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини қонунга хи­лоф равишда йиғиш, тизимлашти­риш, сақлаш, ўзгартириш, тўлди­риш, улардан фойдаланиш, тарқа­тиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-мод­дасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш баравари­гача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин со­дир этилса ёхуд оғир оқибатларга сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 1412-моддасига асосан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бошқарма телефонларининг IMEI кодлари билан боғлиқ муам­молар юзага келса, яшаш манзил­лари бўйича ички ишлар органла­рига мурожаат қилишини тавсия этмоқда.

Ишончтелефониишгатушди

Ижтимоий тармоқларда тар­қалган хабарларда фуқароларимиз хориждан олиб кирган шахсий мо­биль қурилмалари кодини Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш вақтида уларнинг номига бошқа мобиль қурилмаларни уларнинг хабарисиз расмийлаштирилгани, бунда паспорт маълумотлари учинчи шахсларга турли хизмат ходимлари томонидан тақдим этилган бўлиши мумкинлиги кўр­сатиб ўтилганди.

Давлат божхона қўмитаси ва­зиятга аниқлик киритди.

— Текшириш натижаларига кўра шахсларга доир маълумотларни йиғиб, сақлаб, улардан ғаразли ниятларда фойдаланиб келаёт­ган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди, — дейди Божхона қўми­таси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов. — Ўрганишлар­дан О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар билан тузган ўзаро жиноий режага кўра қўшни давлатларга ўтиб, у ерда юртимизга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларининг паспорт маълумотларини теле­фон ёрдамида расмга тушириб, «Телеграм» мессенжери орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларни Uz IMEI тизими орқали ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шу­ғулланиб келгани маълум бўлди. Биргина фуқаро Б.М.нинг уяли алоқа воситаси кўздан кечи­рилганда, телефон хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги, у ушбу паспорт маълу­мотларни йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб бергани учун ҳар бирига 5 АҚШ доллардан ҳақ ол­гани ойдинлашди. Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 1412-моддасининг 2-қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан қўмитанинг ишонч телефони 11-08 рақамига мурожаат қилишини сўраймиз.

Қизиғи, бир тизим атро­фида бўлаётган бу ғиди-би­диларга негадир энг муҳим унитар корхона қўшилмаяп­ти, муносабат билдирмаяп­ти.

Ҳурматли масъулларнинг тизимга оид саволларга жавоб беришни чўзганлари билан ҳеч нарса ўзгармайди. Яхшиси, сан-сол, ман-сол­ни йиғиштириб, вазифасига масъулият билан ёндошиши лозим. Шунда деди-дедилар кўпаймайди, аҳоли турли гумонга бормайди.

Рисолат МАХСУМОВА

Телеграм: @mahalladosh_uz

Пахта мавсуми бошланди, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайдими?
Собиқ шўро ҳукумати ўйлаб топган пахта сиёсати Ўзбекистон мустақилликка эришгач ҳам халқимизнинг елкасини яғир қилди. Ташкилоту муассасалар ходимлари, айниқса, шифокорлар, ўқи­тувчилар ўзларининг зарурий иши қолиб, мажбурий тарзда далага ҳайдалди. Юқори синф ўқувчилари кўп йиллар мактаб очилиб тўрт-беш кун ўқир-ўқимас, терим майдонларига йўл олишарди. Пахтанинг нима са­бабдан барча муҳим ишлардан-да муҳим дея кўрилганини бугунги кунгача бирон-бир киши тушунтириб бера олгани йўқ. Лекин шу баҳона мамлака­тимиз узоқ йиллар мажбурий меҳнат тамғасидан қутулолмагани ҳақиқат.

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг қатъий иродаси туфайли вазият бутунлай бошқа томонга ўзгаргани барчага аён. Бу халқаро даражада ҳам эътироф этилаётир. Шунга қарамай, бу борада айрим камчиликларга йўл қўйилаётир, аҳамиятлиси, ушбу қонунбузилишлар яширилмай, уларни содир этганларга чора­лар кўрилмоқда. Шу кунларда терим мавсуми бошланди. Хўш, бу жараёнда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик учун кўриладиган чораларда ўтган йилларга нисба­тан ўсиш кузатиладими? Бу бора­даги муаммолар қандай бартараф этилади?

Ҳеч бир кўнгилли ишчи шартномасиз далага чиқмайди

— Жорий йилги пахта йиғим-те­рими мавсумини ташкил этишда муҳим ўзгариш жорий этиляпти, — дейди Бандлик ва меҳнат муноса­батлари вазири ўринбосари Баҳо­дир Умрзоқов. — Янгилик шундан иборатки, ёлланма теримчилар билан тегишли шартнома тузилади, ҳеч бир кўнгилли ишчишартнома­сиз далага чиқмайди. Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари фе­дерацияси, Савдосаноатпалатаси ўртасида қўшма ҳужжат имзоланди ва унга асосан низом ишлаб чиқил­ди. Энди пахта терими мавсумига ҳашар сифатида қараш эскирди.

Бунга қандай эришилади? Албат­та, моддий рағбат ва қулай шароит яратиш орқали. Иш берувчи ва ёлланма пахта терувчи ўртасида тенг ҳуқуқли муносабат белгилан­ган. Ёлланма ишчилар икки гуруҳга — яшаш жойидаги пахта теримида қатнашувчилар ва бошқа вилоят, туманларга бориб жараёнда ишти­рок этувчи теримчиларга бўлинади. Барча маълумотлар янги ташкил қилинган terim.uz сайтига жойлаш­тириб борилади. Ҳар бир гуруҳ 50- 70 теримчидан иборат бўлади. «Ўз ҳудудимда пахта тераман», деган­ларга алоҳида молиявий муносабат, «Йўқ, бошқа узоқ вилоятга бориб тераман», дегувчиларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан молиявий ёрдам берилади. Терган пахтасига эса алоҳида белгиланган нархда пул олади.

Мамлакатимизда бу йилги мав­сумда асосий эътибор мажбурий меҳнатга умуман йўл қўймаслик, ихтиёрий меҳнатни рағбатланти­ришга қаратилади. Хусусан, кеча эълон қилинган «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш иш­ларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриси­да»ги Ҳукумат қарорига асосан, жорий мавсумда машинада те­рилган 1 тонна пахта учун — 920 000 сўм, қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда — 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, шунингдек, пахта-тў­қимачилик кластерлари ва коопе­рациялари ушбу нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари, пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақини ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

Бундан ташқари, бир қатор вилоят ва туманларда қўлда те­рилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюд­жетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

Тегишли ташкилот вакиллари муносиб меҳнат шароитларини яратишга эътиборни кучайтиради. Касал бўлиб қолиш, шикастланиш каби ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Пахта тери­мига сафарбар этилган фуқаро­ларнинг 100 нафарига битта ҳам­шира бириктирилади. Уларнинг махсус хонаси бўлиб, барча зарур дори-дармон берилади.

Бошқа ҳудудга борадиган теримчилар учун барча шароит яратилади.

Қанча муддат пахта териш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида

Теримчилар ўзи истаган муд­датга шартнома тузиши мумкин. Хоҳласа, бир ҳафта, хоҳласа, 15 кун, хоҳласа бир ой. Ҳеч ким қан­чадир муддатга шартнома тузиш­га мажбурланмайди.

Шартномаларни расмийлашти­риш жараёни маҳаллий бандлик марказлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳам­да маҳалла вакиллари иштирокида амалга оширилади. Шунингдек, пахта теримига чиқишидан олдин ҳар бир ишчининг тана ҳарорати ўлчанади. Бу масала санитария- эпидемиология ходимларига топширилади.

Меҳнат ҳуқуқи бузилса, қаерга мурожаат қилинади?

Йиғим-терим жараёнида меҳнат ҳуқуқини таъминлаш қатъий эъти­борда бўлади. Хусусан, болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳо­лати, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётган ёки иш берувчи томонидан ваколати ва мажбурия­тига кирмайдиган ишга мажбурла­наётган фуқаролар вазирлик томо­нидан Telegram мессенжерида ишга туширилган «@mehnathuquq» боти ҳамда dm.mehnat.uz га мурожаат этишлари мумкин. Мурожаат қил­ган шахс сир сақланиши кафолат­ланади. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ҳам таҳлилий-танқи­дий ўрганилади.

Қўрқитиш эмас, рағбат кўзда тутилган

Одамлар теримга жалб этиш билан боғлиқ турли босимлардан чўчиши ёки асоссиз ваъдалар­га ишониб қолиши керак эмас. Мисол учун, баъзи бир ҳудудларда маҳалла ходимлари томонидан 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга моддий ёрдам пули пахта йиғим-теримида қатнашган фуқароларга берилиши ҳақида ёлғон ташвиқот, яъни «Чиқсанг, мана шу ёрдам пулини чиқариб берамиз, чиқмасанг, ёрдам пулини узиб қўямиз», деб мажбурлаётган ҳолатлар кузатилаётган экан. Бу нотўғри, албатта. Бундай ҳолларга дуч келган фуқаролар юқоридаги Telegram мессенжерига ва теле­фон рақамига мурожаат қилиши мумкин. Қонунчилигимизда бун­дай талаб белгиланмаган.

Ҳукумат қарорига кўра, Қора­қалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳоким­ликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хомашё­си йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгиланди. Қолаверса, кўнгилли равишда пах­та тераман деган одамларнинг ҳар бирига олдиндан 500 минг сўмдан берилади. Аҳолини мавсумга маж­бурлаш эмас, моддий рағбатлан­тириш тизими орқали жалб этиш асосий мақсад-муддаодир.

Тўлқин ШЕРНАЕВ

«Mahalla»

Масъул ходим МАНТИҚСИЗ АРИЗАЛАРни кўриб чиқишга масъулми?
Бир аёлни биламан, фақат Президентнинг Виртуал қабулхонасига му­рожаат қилади. Бир гал телевизорим йўқ, дея шикоят қилган, бориб ўрганишса, «ночор» дейишга тил бормайдиган хонадонда яшар экан. Масъулларнинг ҳар қанча тушунтириши кор қилмаган аёл телевизор билан таъминлайсизлар, бўлмаса яна ёзаман, бошқасини билмайман, деб туриб олибди. Фаоллар йўлини қилиб, унинг мурожаатини қаноатлантириш­ди. Мурожаати силлиқ битган аёл кейинги гал совуткичи йўқлигидан нолиб мурожаат йўллади. Бу борада ҳам ёрдам кўрсатилди. У ёзишда давом этиб, йўқ кам-кўстни ҳам айтиб, дардиҳол қилишда давом этаверибди...

Ачинарлиси, бугун шунга ўх­шаш, бел оғритмай тайёрини олишга ўрганаётган одамлар кў­пайиб бормоқда. Ахир, ҳамма ҳам эшитяпти, кўряпти бундайларни. Таассуфки, баъзиларда меҳнат қилмасдан ҳам яшаса бўларкан, деган фикр шаклланяпти.

Ҳар бир мурожаат – бир тақдир

Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бош­қармаси тизимида жорий йилнинг олти ойида жами мурожаатлар сони 13 минг 373 тани ташкил этди. Президент Виртуал қабулхо­наси орқали 11 минг 845 та муро­жаат қилинган бўлса, шундан 3177 таси моддий ёрдам ва 6704 таси 2-14 ёшгача болалар нафақаси, 91 таси уй-жой ва унинг таъмири бў­йича, 341 таси бошқа турли маса­лалар юзасидан йўлланган.

Ҳар бир мурожаат – бир тақдир. Унинг ортида кишиларни қийнаёт­ган, ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар ту­рибди. Кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам уларда.

Хўш, мурожаат қачон қаноат­лантирилган ҳисобланади? Албат­та, белгиланган муддатда кўриб чиқилса ва унда келтирилган ҳар бир важ асосли ечимини топса. Бироқ бунинг учун ҳар икки томон ўз ўрни, масъулиятини билиши, англаши керак. Масъулиятки, хат йўллаган фуқародан ҳам, уни кў­риб чиқаётган мансабдор шахсдан ҳам ўзига хос маданиятни талаб қилади.

Эътибор бераётган бўлсангиз, кейинги пайтларда мурожаатни кўриб чиқувчи шахс зиммасига жуда катта масъулият, ўз навба­тида, жавобгарлик юкланмоқда. Хўш, мурожаат қилувчи гарданида ҳам бирор масъулият ёки вазифа борми? Бор, албатта. Энг аввал, мурожаатда масаланинг моҳияти аниқ баён этилиши ҳамда у туҳмат ва ҳақоратдан иборат бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, ваколати бўйича тегишли идорага йўллани­ши зарур. Лекин...

Уйдаги гапни кўчага чиқариш шартми?!

Бевосита бу муаммога юзла­нишдан аввал юртимизда аҳоли­нинг эҳтиёжманд қатлами, айниқ­са, ногиронлиги бор шахслар, хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш масаласига тўхтал­сак. Айни пайтда бу йўналишда юритилаётган сиёсат қай дара­жада экани барчага маълум. Шу кунгача мамлакатимиздаги қан­чадан-қанча муҳтож инсонларга ижтимоий ёрдам қўли чўзилди, барча қулайликларга эга уй-жой­лар берилди.

Биргина Қарши шаҳрида сўнгги икки йилда кўплаб эҳтиёжманд оилалар уйли бўлди. Шаҳардаги «Шайхали» ва «Кат» маҳаллалари ҳудудида кўркам тураржойлар фой­даланишга топширилди.

Халқимизда одоб-ахлоқ юксак қадрланади. Ҳар нарсага шу нуқ­таи назардан ёндашилади, ёнда­шишга ҳаракат қилинади. Энди бир ўйлаб кўрайлик. Биз ўзимизни мурожаат этиш борасида мада­ниятли санай оламизми? Дарду ташвишларимизга ечим топиш, оғиримизни енгил қилишда яра­тилган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалана оляпмизми?

— Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, қўйилаётган масала қаерда, қайси давлат ёки хўжалик бошқаруви идо­раси, қайси мансабдор шахс билан ва қачон ҳал қилиниши борасида аҳоли ўртасида тушунмовчиликлар кўп, — дейди вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бош­қармаси бошлиғи Долли Аллаев. — Масалан, Шаҳрисабз шаҳридан бир фуқаро ўз мурожаатида уйи­нинг деворлари ёрилиб, пол қисми чўкиб кетганини билдириб, уйини таъмирлаб беришни сўраса, ки­тоблик яна бир фуқаро кимошди савдосидан 4 сотих ер олга­ни, лекин уй қуришга қурби етмаётганини айтиб ёрдам сўрайди. Бошқаси эса битта ҳовлида кўпчилик яшаши туфайли ер участкаси олиб берилишидан умидвор. Ва­ҳоланки, уй-жой қуриш учун ер участкаси фақат кимошди савдоси орқали сотилади. Ёки кўплаб фуқароларимиз оилавий шароити қийинлиги­ни айтиб, юқори идораларга чиқишади. Аслида бунга ҳожат йўқ. Чунки моддий ёрдам масаласи фақат маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги комиссияда ҳал қили­нади. Шунинг учун дастлаб ана шу идораларга мурожаат қилиш, агар улардан ҳеч қандай жавоб ёки сама­ра бўлмаса, кейин юқори идоралар­га хат йўлланса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Чиндан ҳам масала аниқ қў­йилган ва тўғри йўлланган бўлса, маҳалланинг ўзида муаммо ечим топади. Айрим фуқаролар томо­нидан ёзилган аризалар нусхаси кўпайтирилиб, бирданига бир неча давлат ва нодавлат идораларга юборилаётгани, қайта-қайта му­рожаат қилинаётгани эса хат ва шикоятларнинг асоссиз кўпайиши­га олиб келади. Мурожаатда кўта­рилаётган масала билан бевосита шуғулланмайдиган ташкилотларга ҳам хатлар йўлланиши, қайси маса­лани ким кўришини ўйлаб ўтирмай, тўғри келган идорага мурожаат қи­лиш оқибатида қанча киши овора-ю сарсон. Аслида битта ташкилот қаноатлантирадиган масала орти­дан ўнлаб идоралар жавоб хатлари ёзишга мажбур бўлади. Натижада бу иш билан масъул ходимнинг куни мантиқсиз аризаларга жавоб ёзиш билан ўтиб кетади.

Шунинг учун ҳар бир киши дардини элга дастурхон қилишдан аввал обдон ўйлаб кўрса, муаммони даставвал маҳалла-кўй иштироки­да ҳал қилиш чораларини изласа, яхши бўларди. Масаланинг яна бир жиҳати бор. Айрим маҳаллалар, туманларда фуқароларга бу бо­рада тушунтириш берилмагани ва муқаддам қилинган мурожаат эътиборсиз қолдирилгани сабаб ҳам шундай йўл тутилаётир.

Мурожаатда ҳам мантиқ бўлсин

Шундай ҳолатлар ҳам бор­ки, айрим мурожаатлар 30-40 варақдан иборат бўлади. Анча вақт сарфлаб, хатни охиригача ўқийсизу унда айнан нима мақ­сад кўзда тутилганию фуқаро қандай масалада кўмак кутаёт­ганини тушунмайсиз. Натижа­да унда келтирилган мавҳум масалалар билан қайси идора шуғулланади, ундан кўзланган мақсад-муддао нима ўзи, билиб бўлмайди. Аёнки, мурожаат қанча мухтасар ва аниқ бўлса, у билан ишлаш шунча осонлашади.

Мурожаатлар билан ишлаш тизимида ҳам муаммолар бор. Чунончи, вилоятда айрим ходим­ларнинг эътиборсизлиги натижа­сида 29 та мурожаатнинг муддати бузилишига йўл қўйилган. Демак­ки, бу мазкур соҳаларда тизимли муаммолар борлигини кўрсатади.

Буларни айтиш билан кимни­дир ёмонлаб кўрсатиш мақсади­дан йироқмиз. Лекин барчамиз бир нарсани тушуниб олишимиз керак, яхши яшаш учун, аввало, меҳнат қилиш, ҳуқуқ ва эркин­лик билан бирга, жавобгарлик ва масъулиятни ҳам чуқур ҳис этиш зарур. Бунга эришиш эса, фақат ва фақат ўзимизга боғлиқлигини асло унутмаслигимиз керак.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Телеграм: @mahalladosh_uz

Маҳалладаги ижтимоий муҳит барқарорлигига ҳамма бирдек жавобгар
Фаолиятда бирон самарага эришиш навбатдаги ижобий натижалар учун пойдевор бўлади. Бироқ забт этилган марра билан кифояланиш, масъулият­ни бир зумга бўлсин, унутиш ярамайди. Ҳудуддаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларни жиноятдан холи этишда бу, айниқса, муҳим.

Зотан, жиноят битта бўлса ҳам маҳаллаю жамият ҳаётига нуқси уради. Шунинг учун ҳам нати­жалар қанчалик яхши бўлмасин, огоҳлик ва ҳушёрликни йўқотмас­лик зарур.

Жорий йилнинг ўтган даврида республика ҳудуди, хусусан, Тош­кент вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш ва барвақт олди­ни олиш бўйича фуқаролар йиғи­ни ҳамда ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профи­лактик тадбирлар ўтказилди.

Вилоятдаги 1 042 та маҳалланинг 743 тасида (71 фоиз) жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Натижа ёмон эмас, лекин бу билан хотир­жамликка берилиб бўлмайди.

Масъуллар қачон хулоса қилади?

Афсуски, амалга оширилган ишларга қарамай, жорий йил­нинг 5 ойида вилоятда умумий жиноятчилик ҳолати 46,1 фоизга кўпайган. Вояга етмаганлар жи­ноятчилиги 2,4, ёшлар (18-30 ёш) жиноятчилиги 10,1, илгари судлан­ганлар жиноятчилиги 6,5 фоизга ортгани кишини ташвишга солмай қўймайди.

Таассуфки, бу каби рақамлар­дан баъзи масъуллар тегишлича хулоса чиқармаяпти. Вилоятда­ги маҳаллаларда бевосита олди олиниши мумкин бўлган жиноят­ларни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг талаб даражасида эмаслиги сўзимизни тасдиқлайди. Чунончи, Янгийўл шаҳридаги 15 та маҳалладан 7 тасида, Оҳанга­рон шаҳридаги 21 та маҳалладан 9 тасида, Пискент туманидаги 27 та маҳалладан 11 тасида ва Юқори Чирчиқ туманидаги 47 та маҳал­ладан 18 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилган.

Маҳаллабай таҳлилда эса Бекобод шаҳридаги «Сайхун», «Ўзбе­кистон», Бўстонлиқ туманидаги «Думалоқ» маҳаллаларида про­филактик ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ойдинлашди.

Қотилликларнинг аксарияти оила-турмуш доирасига тўғри келмоқда

Жиноятга ҳеч ким ўз-ўзидан қўл урмайди. Кишининг бу йўлга қадам қўйишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Оилаларда­ги низоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш чорала­ри кўрилмаётгани айни омиллар­дан биридир.

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида 38 та қотил­лик жинояти қайд этилган бўлиб, уларнинг 11 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилгани ҳам айни шу ҳақиқатни амалда исботлайди.

Ачинарлиси, қотилликларнинг 28 фоизи эр-хотин, 63 фоизи қариндошлар ва 9 фоизи қўшни­лар ўртасида низолар сабаб рўй берган. Рақамлар билан таниша туриб беихтиёр қалбингизда оғриқ туясиз. Наҳотки, қон-қариндош, ён қўшни-жон қўшни бир-бирига шунчалар шафқатсиз муносабатда бўлиши мумкин?

Замондошларимизнинг дийдаси шунчалар қаттиқми? Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат каби умуминсоний фазилатларга қачон дарз кетди? Низоларнинг аксарияти моддий эҳтиёжлар сабаб юзага келга­ни эса бу саволларга мантиқан жавоб топиш имконини беради. Моддиятни ҳар нарсадан устун қўювчилардан эса ҳар неки кутса бўлади.

Ўғил отасини ўлдирди: бунга ким айбдор?

Биргина мисол, Юқори Чирчиқ тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро С.Шоибрагимов отаси Ш.Шоибрагимовни боши ва танасининг турли жойларига лопатка билан уриб, оғир тан жа­роҳати етказган. Натижада фуқаро Ш.Шоибрагимов олган тан жаро­ҳатлари оқибатида вафот этган.

Фарзанднинг отасига раво кўр­ган бу қисматини қандай оқлаш мумкин? Уни бу ваҳшийликка ким ёки нима мажбур қилди? Минг асосли сабаб келтирилмасин, бир инсон бу дунёни тарк этди.

Жиноятнинг сабаблари ўр­ганилганида, 1 йилдан бери Ш.Шоибрагимов спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйга­ни, ота билан ўғил ўртасида бир неча маротаба жанжал бўлгани аниқланди. Мустаҳкамлигига дарз кетган оилага эса фуқаролар йиғини ходимлари 1 йил олдин келишган. Хонадондаги муҳит маҳалла фаоллари томонидан назоратга олинмаган. Натижада ўғил С.Шоибрагимов ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйган.

Алалоқибат, ҳовлидаги томор­қага эшак кириб кетиши оқиба­тида жанжал келиб чиқиб, ўғил маст ҳолатда отасини уриб оғир тан жароҳати етказган. Биргина эътиборсизлик сабаб бутун бошли оила ришталари узилди, ўғил па­даркушга айланди. Унинг онаси ва яқинлари аҳволини эса тасаввур қилиш, ҳатто ўйлаш киши қалбига минг оғриқ беради.

Фаолият самарадорлигига эришиш учун...

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳаллаларда жи­ноятчилик таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарликларга қарши курашда умумий ва мах­сус профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шу асосда манзилли фаолиятни ташкил этиш лозим. Оилавий низоларга сабаб бўлаёт­ган омилларни манзилли тарзда бартараф этиш мақсадида улар­ни қонун доирасида ҳал қилиш ваколатига эга мутасадди таш­килот ва идора вакиллари билан ҳамкорликни кучайтириш керак. Боиси вазиятни яхшилаш, жиноят­чиликнинг олдини олиш маҳал­лаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантиришда ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмас экан, бирон натижага эришиб бўлмайди.

Маҳаллаларда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича манзилли профилактик ишлар­ни амалга оширилишини талаб даражасида ташкил қилмаган масъулларга нисбатан тегишли чораларни кўриш шарт. Боиси, бир инсоннинг масъулиятсизлиги сабаб маҳаллалардаги ижтимоий муҳитни хавф остида қолишига томошабин бўла олмаймиз.

Равшан ИСАМУТДИНОВ,

Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги

бош­қарма бошлиғи ўринбосари.

Телеграм: @mahalladosh_uz

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш нега оқсамоқда?
Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади. Бун­дан кўринадики, қайсики мамлакат тараққиётдан ортда қолишни истамаса, аввало, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, бу йўналишда етук ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга жиддий эътибор қаратади.

Рақамли технологиялар пандемия даврида асқатмоқда

Шу нуқтаи назардан, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш кун тартибидаги муҳим масалага айланди. Айниқса, рақамли тех­нологияларнинг нақадар муҳим эканлиги бугунги пандемия шароитида янада ойдинлашди. Таълим, давлат хизматлари, давлат бошқаруви тизими, савдо ва хиз­мат кўрсатиш каби муҳим соҳалар рақамли иқтисодиёт билан боғ­лиқлиги яққол кўриниб қолди.

Хабарингиз бўлса, шу йил 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Таъкидлаш лозимки, мазкур қарор «Электрон ҳукумат» дастурини комплекс ривожлантириш, бу орқали аҳоли ва давлат органларининг вақт ва пул сарфланишини камайтиришга ёрдам бериш, энг муҳими, аҳоли учун сифатли давлат хизматла­ри кўрсатиш ва фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилиши билан муҳим аҳа­миятга эга.

Дастурнинг энг устувор йўна­лишларидан бири соғлиқни сақлаш соҳаси ҳисобланиб, унда «Ягона электрон тиббий карта», «Электрон рецепт», «Электрон поликли­ника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимларини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республи­каси фуқаролари тўғрисида ягона тиббий маълумотлар базасини шакллантиришга, аҳолининг сало­матлиги мониторингини ўтказиш кўзда тутилган.

Яқинда Олий Мажлис Қонун­чилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масала­лари қўмитаси томонидан «Электрон соғлиқни сақлаш тизими – тиббиёт келажаги» мавзусида ўтказилган видеоконференцалоқа тарзидаги давра суҳбати­да ушбу масалалар атрофлича муҳокама этилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан депутатлар ўзаро фикр алмашди.

Коронавирусдан касалланганларнинг ягона базаси яратилди

Давра суҳбатида «Электрон поликлиника» ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳри­нинг 62 та оилавий поликлиника­сига жорий этилгани ва бугунги кунда мазкур ахборот тизими йўлга қўйилган ҳудудлардаги аҳоли бу хизматдан фойдаланаёт­гани таъкидланди. Шунингдек, замонавий АКТ ва тиббий асбоб- ускуналар билан жиҳозланган 150 та реанимобил етказиб берилгани, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг «CАLL» маркази таъмирланиб, замонавий ускуна­лар билан таъминлангани айтиб ўтилди. Қолаверса, «Электрон шифохо­на» намунавий ахборот тизимини ишга тушириш, «Ягона тез тиббий ёрдам» ахборот тизимини «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимига интеграция қилиш, «Электрон рецепт» ахборот тизимини жорий этиш ва бошқалар юзасидан қи­линаётган ишлар ҳақида маълум қилинди. Айниқса, коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳамда улар билан алоқада бўл­ган шахсларни рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш бўйича ягона ахборот тизими яратилгани ва жорий этилгани алоҳида эътироф этилди.

Жойларда АКТ мутахассислари етишмайди

Бироқ шунга қарамай, бугун мазкур тизимдаги ишларни қо­ниқарли деб бўлмайди. Соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлаёт­ган муаммолар, камчиликлар эса талайгина.

— Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига замо­навий ахборот телеком­муникация воситаларини кенг жорий этишга алоҳи­да эътибор қаратилмоқда, бироқ соҳани янада ри­вожлантиришга тўсиқ бў­лаётган омиллар йўқ эмас, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шара­футдинов. — Энг асосий муаммо соғлиқни сақлаш тизимининг қуйи бўғинларида АКТ мутахассислари етишмаслигидир. Ҳатто, шаҳар- туманлардаги тиббий муассасалар таркибий тузилмаларида бундай мутахассислар учун штатнинг ўзи йўқ. Бу эса ўз-ўзидан соҳадаги ислоҳотларни тўла-тўкис амал­га ошириш, тизимдаги ишларни сифатли йўлга қўйишга жиддий тўсқинлик қилади. Чунки мута­хассис бўлмас экан, ҳар қандай замонавий қурилма ўз аҳамияти­ни йўқотади.

Интернет сифати соҳа ривожига тўсиқ бўлмоқда

Шунингдек, бугунги кунда олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги оилавий поликли­ника ва шифохоналарда интер­нет тармоғи ва унинг сифатини талаб даражасида деб бўлмайди. Очиғини айтиш керак, бу масала неча йилдан буён кенг жамоатчи­лик томонидан муаммо сифатида тилга олинади. Бироқ, ҳануз бу соҳада айтарли натижаларга эри­шилгани йўқ. Ваҳоланки, интернет сифати яхшиланмас экан, «Ягона электрон тиббий карта», «Элект­рон рецепт», Электрон поликли­ника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимларини жорий этиш каби ахборот тизимларини тўлиқ ишга тушириб бўлмайди.

Эътибор берсак, бугун ҳудуд­ларда Президент қарорларида белгиланган электрон соғлиқни сақлаш амалиётига доир ахборот тизимларига тегишли лойиҳалар­нинг ўз муддатида бажарилиши учун ҳам молиявий, ҳам моддий, ҳам малакавий тайёргарлик суст тарзда олиб борилмоқда. Жой­ларда ахборот технологияларини ривожлантиришга оид масъуллар­нинг бу борада амалга ошираёт­ган ишлари етарли эмас. Шу боис мавжуд муаммоларни рўй-рост муҳокама қилиш, уларни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Ўйлаймизки, соғлиқни сақлаш тизимига «Электрон ҳукумат» дастурининг тўлиқ жорий этили­ши фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизимини янада такомил­лаштиришга хизмат қилади.

Саъдулло ТУРСУНОВ

Телеграм: @mahalladosh_uz

Фойдаланилмаётган объектлар олиб қўйилади...(ми?)
Президентимиз бир неча чиқишларида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳақида тўхталиб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берган­ди. Бу борада махсус қарор ва фармонлар ҳам қабул қилинди. Натижада кўплаб бўш турган объектлар фойдаланишга туширилиб, айримлари аук­цион орқали сотилди ҳам. Бироқ кузатишларимиздан маълум бўлмоқдаки, ҳайҳот­дек объектларнинг баъзилари ҳамон бўш, қаровсиз ҳолда турибди. Фойдаланмай турганлиги оқибатида уларнинг аксарияти яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Бўш турган объект эгалари «қаров»сиз мулкини сотишни истамаяптими ёки уларни сотиб олувчилар йўқми?

– Республика миқёсида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётган бўлса-да, ҳудудларда ҳанузгача фаолият кўрсатмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объект­лар сақланиб қолмоқда, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошли­ғи Одил Маматов. – Буларнинг аксарияти хусусий мулкка тегиш­ли бўлиб, бир нечта сабабларга кўра бўш, фойдаланмай қолмоқда. Хусусан, мулкдорнинг маблағлари йўқлиги, тижорат банклардан кре­дит олиш мураккаблиги, инфра­тузилма билан таъминланмагани, аҳоли пунктларидан узоқ жойда жойлашгани ҳамда мулкдорлар томонидан объектлардан сама­рали фойдаланиш бўйича аниқ лойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбир­корлик билан шуғулланиш тажри­баси йўқлиги каби қатор объектив ва субъектив сабаблар мавжуд.

Ҳудудларда вазирлик ва идо­ралар тасарруфида бўлган давлат мулки объектлари ҳам бўш, қа­ровсиз ҳолатда тургани сир эмас. Айниқса ижтимоий соҳадаги, шу жумладан, мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳасидаги объектларнинг балансда сақлов­чилари ҳамда уларнинг юқори турувчи вазирлик ва идоралари томонидан объектларидан сама­рали фойдаланишда етарли дара­жада эътибор берилмаяпти. Ушбу давлат мулки объектлари йилдан- йилга фойдаланмай қаровсиз тур­ганлиги оқибатида фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қоляпти.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган объектлардан самарали фой­даланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация техно­логияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида бундай самара­сиз тизимга чек қўйилади. Мазкур қарор билан ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объект­лардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази эндиликда бўш турган давлат объектларини тасарруфига ўтказиб, улардан са­марали фойдаланиш чораларини кўради.

Марказ вазифаси нималардан иборат?

– Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган объектларни аниқ­лаш ва ҳисобини юритиш, бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фой­даланиш, шу жумладан, давлат мулки объект­ларини ижарага беришни ташкил этиш Марказнинг асосий вазифлари­дан ҳисобланади, – дейди Одил Маматов. – Ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини ҳам марказ назо­рат қилади. Шунингдек, тузилма давлат муассасалари(корхоналари) га бириктирилган объектлардан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгилан­ган тартибда текшириш, оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган объектларнинг ортиқча қисмини, қолаверса, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган объектларни олиб қўйишга ҳақли.

Бундан ташқари, марказ Қури­лиш соҳасида назорат инспек­цияси хулосасига асосан, яроқ­сиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлади. Бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдор­лари ихтиёрига кўра ижарага бе­рилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатади.

Бўш турган объектлар қанча муддатда сотилиши керак?

– Мазкур қарор билан марказга берилган ваколатлар доирасида бўш турган давлат объектларини марказ ва унинг ҳудудий бошқар­малари тасарруфига ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, давлат-хусу­сий шерикликка ва ижарага бе­риш) чоралари кўрилади. Бундан ташқари, хусусий мулкка тегишли объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш ишларини жадаллаш­тириш бўйича мулкдорларга нис­батан мол-мулки ва ер солиқлари­ни оширилган ставкаларда ҳисоб­лаш тизими қўлланилади. Бу бўш турган объектлар мулк­дорларининг фаолиятига молиявий юклама туш­ганлиги сабабли объект­ларни ишга тушириш, шу жумладан, сотиш, ижара­га бериш, ҳамкор топиш­га ва бошқа чораларни кўришига олиб келади. Агар мулкдор томонидан объект фаолияти тик­ланса, охирги 12 ойлик қўшимча ҳисобланган солиқлари қайтариб берилади.

Бўш турган ер майдонлари назорати билан ҳам шуғулланадими?

– Албатта, марказ бу бўйича ҳам амалий ишларни олиб боради. Тузилма ва унинг ҳудудий бош­қармалари бўш турган объектлар билан биргаликда давлат муасса­салари, шу жумладан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, мактабгача таълим муассасалари, халқ таълими, шунингдек, давлат ташкилотларининг фойдаланил­маётган ва ортиқча ер майдонла­рини аниқлаш ва тадбиркорларга аукцион орқали бериш мақсадида маҳаллий ҳокимлик захирасига ўт­казиш бўйича ишларни ҳам амалга оширади.

Шаффофлик қай даражада таъминланади?

– Давлат активларини бошқа­риш агентлигининг давлат мулки объектларини (акция, улуш) сотиш соҳасидаги роли ва позициялари очиқ ва шаффоф принципларни қўллашдан иборат. Ушбу йўна­лишда бир қатор меъёрий-ҳуқу­қий ҳужжатлар қабул қилинган ва электрон аукцион тизими йўлга қўйилган. Соҳада инсон арала­шувини янада чеклаш мақсадида мазкур қарорга асосан, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштири­лади.

Фуқаролар «мобиль иденти­фикация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали аукционда иштирок этиши мум­кин. Давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини эса ижарага берувчи ва ижара­чи ўртасида электрон шаклда, шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали икки томонлама расмийлаштирилади. Шунингдек, савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгила­ниб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлашти­риладиган электрон каталог ҳам яратилади.

Шу кунга қадар электрон он­лайн аукционларнинг шаффофли­ги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Электрон онлайн аук­ционларни ташкил этиш маркази томонидан e-auksion.uz сайтига савдога чиқарилган мулклар барча учун очиқ тарзда платформага жойлаштириб келинмоқда.

Энг асосийси, платформада ин­сон омили иштирокини минимум даражага тушириш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Рустам ЮСУПОВ

Телеграм: @mahalladosh_uz

Бир мурожаат изидан...
Хабарингиз бор, каналимизда “Наманганлик ўқитувчи нега сарсону саргардон бўлмоқда?” номли мурожаат эълон қилиб, мурожаат бўйича ўрганишлар бошланганини таъкидлаган эдик. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мактаб маъмуриятининг ҳам ҳолат бўйича фикрларини сўради. Афсуски, на вазирлик, на бошқарма бу вазият бўйича маълумот беришни хоҳламади.

Шукурки, мактаб маъмурияти мурожаат бўйича зудлик билан ўз муносабатини очиқлади. Вазиятда мурожаатчи томонидан ҳам йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди. Наманган вилоят  адлия бошқармаси ходимлари ҳам мурожаат ҳозирда аппеляция тартибида кўрилаётганини билдиришди. Бугун эса, ҳолат юзасидан Наманган вилоят бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекцияси томонидан қуйидаги маълумот тақдим этилди:

P.S: Аввал таъкидлаганимиздек, каналимиз ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганилмоқда. Биз ўрганиш холис ва адолатли бўлиши учун Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси муносабатини ҳам кутиб қоламиз. Ўйлаймизки, узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган можаро ижобий якун топади. Бу эса, фарзандларимиз таълим ва тарбия оладиган муқаддас масканда  соғлом муҳит пайдо бўлишига ҳисса қўшади.

Телеграм: @mahalladosh_uz