Равшанова Мохидил

Ўзи мўжазгина, бироқ қулай
Касби туманида 197 минг аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Туманда 41 та маҳалла бор. Муғлон маҳалласи туман марказида жойлашган, маҳаллада  эрталабдан байрамона кайфият таралиб турарди. Шўх тароналар, карнай сўрнайлар садоси салкам етти маҳаллага етди.

Сабаби эса бугун ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу Қашқадарё вилоятидаги янги бинода фаолият бошлаган марказлар ҳисобида тўққинзинчиси. Бошқа марказлар сингари катта ва ҳашамдор бўлмасада, асосийси қулай манзилда, ёруғ ва шинам, ташрифчилар учун комфортабел шароитлар мавжуд.

Давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган ушбу марказда  кутиш заллари, вақтни унумли ўтказиш учун мўъжазгина кутубхона, болалар майдончаси, электрон навбат олиш учун инфокиоск, 12 та қабул ойнаси, адлия, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими хонаси, фаоллар зали, нотариал хизмат хоналари, банк шохобчаси ҳамда халқ қабулхонаси вакиллари учун ҳам алоҳида иш жойлари ажратилган. Буларнинг барчаси туман аҳолисига хизмат қилиш учун ташкил этилди.

Янги бино очилишида Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаев, Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

“Ушбу марказ туман аҳолисининг дардини, ғамини, уларнинг оғирини енгил қиладиган масканга айланишига умид қиламиз. Чунки, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яратилиши фақат ва фақат бир мақсадда – фуқароларга  юқори даражадиги қулайлик тақдим этиш учун ташкил этилган,” – деди ўз табрик сўзида Акмал Саидов.

Жорий йилда Касби туман Давлат хизматлари маркази томонидан 25250 та хизмат кўрсатилган бўлиб, хусусан 1180 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Энг кўп тақдим этилган хизмат турлари сифатида фуқаронинг судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олиш, пенсия тизимига ҳисобга қўйиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш учун навбатга қўйиш каби хизматлар қайд этилган.

Туман аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида тумани марказидан 53 км узоқликда жойлашган Чўлқувар МФЙ ҳудудида Давлат хизматлари марказининг филиали очилиши режалаштирилмоқда.

“Қарши тажрибаси”
Давлат раҳбарининг Қашқадарёга қилган ташрифи давомида давлат хизматларини тақдим этиш соҳасидаги янгича йўналиш ва ёндашувлар белгилаб олинди.

Айнан, талаб ва эҳтиёжга қараб давлат хизматларини таклиф этиш лозимлиги, давлат хизматларидан фойдаланиш ҳаётимиздаги оддий бир жараён, кундалик одат каби кўникма шаклланиши жуда ҳам муҳимлиги таъкидланди.

Бунда авваламбор ёш авлодда тушунча ва билимларни кенг тарғиб қилиш, нафақат ёшлар балки катта ёш авлод вакилларида ҳам етарлича кўникма ҳосил қилиш оқибатида - давлат хизматларидан фойдаланишни янада осонлаштиришини, ортиқча ҳаракат ва ҳаражатлар олди олинишига эришиш мумкин.

Шу вақтга қадар давлат хизматлари марказларидан олисда жойлашган ҳудудларда филиаллар ташкил этилиб келинган бўлса, Қарши тажрибаси стратегиясида ҳар бир маҳаллада давлат хизматларини кўрсатиш бурчаклари ташкил этиш мақсад қилиб олинди.

Шу мақсадда ҳам ДХА Қашқадарё вилоят бошқармаси республика миқёсида янгича ёндашув ва иш услубини олиб боришга киришди. Қарши шаҳри тажриба ҳудуди сифатида танланганлигини ҳисобга олиб, шаҳардаги мавжуд 62 та маҳалла ва 42 та умумтаълим мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни бошлаб юбордилар.

Бу нега керак?

Нафақат маҳаллаларда, балки умумтаълим мактабларида ҳам махсус хизмат кўрсатиш бурчаги ташкил этиш орқали вояга етиб келаётган ижтимоий ҳаёт иштирокчиларини давлат хизматлари тўғрисида ҳозирданоқ тўлиқ тушунча ва маълумотга эга бўлишларини таъминлашдир.

Маҳаллаларда нега керак, ана шаҳарда ўлов кўп, бир зумда бориб кела олади, шунга ҳам ходим ёллаб, хонага ажратиб ётиш шартми дейишингиз мумкин.

Маҳалла иститути ўзига хос ва уникал ҳисобланишини сизга тушунтиришнинг ҳожати йўқ менимча. Авлодлар оша шаклланган қадриятлар асосида қурилган ушбу бошқарув шаклида катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, яқинларга меҳр ва мурувват кўрсатиш ғояларига асосланган.

Маҳаллада ҳамма бир бирига таниш, яхши кунларидаям, ташвишли кунларидаям елкадош бўлиш ғоясига амал қилинади.

Биз билмаганимизни маҳалламиздаги билимли, кўпни кўрган, тажрибали аъзоларидан сўраб иш тутишга ўрганганмиз. Маслаҳат билан отган тош узоққа борар деб бежизга доно халқимиз мақоллар туқимаган.

Масалан, бир маҳаллада яшовчи Эшматбой ҳовлисининг тўридан янги 2 хонали уй солди. Бу уй қурилиши ҳақида тегишли тартибда кадастр органига хабар бериши кераклигини у билмаслиги мумкин. Аммо маҳалла раиси кўпни кўрган Тошбой ака буни яхши биладилар ва у киши Эшматбойга янги қурилмаларни ҳужжатлаштириб қўйиш кераклигини айтиши мумкин. Фақат буни қандай қилиш кераклигини на Эшматбой ва на Тошбой ака биладилар??

Энди нима қилишади, қандай қилишади, қаерга боришади... саволларнинг адоғи йўқ... Мабодо эсига келса, Эшматбой  бир кун албатта кадастр идорасига боради, у ерда аввал “ягона дарчага” бориш кераклигини эшитади, “ягона дарча”ни топиб келса у ерда Давлат хизматлари маркази деб ёзилган бўлади.

Эшматбой бошини қашлаб, ичкарига кирадида эшик оғасидек тик туриб келганларни хўш келибсиз деб кутиб олаётган ходимга секингина яқинлашиб, “кечирасиз, бир дарча, ээйй, узр, ягона дарча шу ерда дейишганди, тўғрими”, - деб оҳиста сўрайди.

Албатта, шу ерда, фақат энди Давлат хизматлари маркази деб аталади, ака!,- деган жавобни олиб хотиржам бўлган Эшматбой, шу “эшик оғасининг” кўрсатмаси билан навбат қоғозни олиб, кутиш залидаги бўш жойларнинг бирига бориб ўтиради. Навбати етганда ходимга учрашиб, баъзи ҳужжатларида камчилик борлиги сабаб иши битмай қайтган Эшматбой нима дерди? Албатта, “ягона дарчада” иш битмаганини айтиб, қўшниларига дардиҳол қилади.

Бу ва шунга ўхшаш кўплаб вазиятларнинг барчасини олдини олиш мумкин. Агарда уларнинг маҳалласининг ўзида давлат хизматлари марказининг филиали ёки хизмат кўрсатиш бурчаги ташкил этилса, уйидан узоқлашмасдан шу ернинг ўзидаёқ ишларини битириб, кам кўстини тўғирлаб, осонгина сарф ҳаржатсиз ва вақтини йўқотмасдан ҳал этишлари мумкин бўлар эди.

Шу сабабли ҳам айнан маҳаллаларда давлат хизматларини олиш ва фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш асосий мақсад қилиб олинди.

Ҳозирча бир шаҳар миқёсида, кейинчалик эса республикага жорий этиладиган ушбу тажриба нафақат давлат хизматлари олиш кўникмасини ривожлантиришга, балки аҳолини қийнаётган масалалар, ҳолатлар ҳақида хабардор бўлишга ҳам ёрдам беради, яъни ўзига ҳос “Feedback”-“Қайта алоқа” ўрнатиш деганидир. Таклиф этилаётган хизмат турлари ва уларнинг сифати, қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор бериш лозимлиги, қайси процедурани енгиллаштириш ёки бекор қилиш

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятнинг ошиши ва кейинчалик бу ишлар “ўта қийин ва мутлақо тушунарсиз” жараён тоифасидан “оддий, кундалик одат” даражасига айланишига эришиш – Қарши тажрибасининг асосий ва бирламчи вазифасидир!

ДХМ орқали энди айрим тиббий маълумотномаларни ҳам олиш мумкин бўлади.
“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

✅ Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;
👉 Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Қарор билан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/

"Права"
Бу воқеани сизга айтиб бермасам бўлмайди, айтмасам кўнглим жойига тушмаслиги аниқ.

Шу десангиз кеча бир яқин дугонам қўнғироқ қилиб қолди. “Алло” дейишимни биламан ҳам, нариги томондан дугонамнинг ваҳима аралаш шоша-пиша саволларидан ўзим ҳам қўшилиб, ваҳима қилишга тушиб кетдим.

-“Алло, яхшимисан, дугон?!”

-“Қалайсан, манга қара ёнингда “праванг” борми?”

-“Ҳа бор, тинчликми?”

-“Паспортинг-чи, у ҳам ёнингдами?”

-“Нима гап ўзи, бундай тушинтирсангчи ахир?!!”

-“Олдингда кўпроқ пул ҳам чиқадими??”

-“Гап нимадалигини айтмасанг, ман ҳам жавоб бермайман!”

-“Бўпти, тайёрланиб тур, 2 минутда олдинга бораман”- деганча шартта телефонни қўйди-ю, мен эса тут-тутлаб ётган телефонга анқайганча қараб қолдим. Ҳудди телефон менга, ҳозиргина бўлиб ўтган суҳбатнинг маъносини тушунтириб берадигандек.

Кейин, эса ростакамига ҳавотирлана бошладим. Бу дугонам билан кўп йиллик қадрдонмиз, у бемаъни ҳазилар қилмаган, биз доимо бир биримиз билан сирдош бўлганмиз. Ҳар соҳада якдил бўлганмиз, пазандалик ва тикувчилик курсларига ҳам, ҳаттоки автомобиль ҳайдашни ҳам биргаликда ўрганиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам бир кунда олганмиз. Ана шунақа, шундай дугонангиз тайёр бўлиб тур, ҳозир бораман деса, иккиланиб ўтиришнинг иложи бормикин?

Албатта, йўқ. Мен ҳам тезда хужжатларимни қараб олиб, пулларимни олиб кўчага чиқиб турдим. Чиқишим билан, дугонам ҳам етиб келган эди. Машина келиб ёнимга тўхтади, тушармикин деб кутиб турсам, ойнани тушириб, "нимага анқаясан, ўтир машинага",- дегани генералнинг аскарларига қарата “Сафлан!” деган маҳалида, қандай тезлик билан бажаришса, мен ҳамшу каби машинага ўтириб олдим. Эшикни ёпишим билан дугонам ҳам машинани ҳайдаб кетди. Рости, қўрқувим ортди. Ишқилиб, тинчлик бўлсин, ҳеч кимга ҳеч нарса қилмаган бўлсин, яқинларимиз соғ-саломат бўлсин дея дуо қилишни бошладим.
Беш  дақиқалардан кейин ўзимга келиб,  “тўхта, ўзи нима гап, нега бунча ваҳима қиласан, тинчликми, у бу кимга бирор гап бўлдими?”, -  десам ҳам индамаганига баттар жазавам тўтиб кетди.

-“Эй тўхтат, бўлди-да, буни нима қилиқ!!!” – деб уришиб берганимдан кейин машинани бир чеккага олган дугонам, менга қараб кўзларини катта катта қилиб,

-“Нима хабаринг йўқми, праваларни янгисига алмаштириш керак экан-ку, шунга кетябмиз, қолиб кетма деб олиб чиқдим сани ҳам”,- дейди.

-“Хўп, майли, мани ўйлабсан раҳмат, ҳа нега бунча ваҳима унда?!”

-“Ия, жиннимисан, янги қарор-қонунларни ўқимайсанми?”

-“Тушунмадим, қайси қарорни ўқимабман, бу бир. Иккинчидан, сани ваҳимангга қарорни нима алоқаси бор?”

-“Оббо, бирам тушунишинг қийин-да дугонажон. Айтаябман-ку, қарор бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаларни янгисига алмаштириш керак экан. Ана шуни охирги муддати 2020 йил 1 январгача экан. Алмаштирмасанг, катта штраф тўларкансан. Энди, етиб келдими санга?!”

Бу гапни эшитганимдан кейин аҳволимни кўрсангиз эди. 2020 йил 1 январгача қанча қолди, нари борса 1 ҳафта қолди. Тасаввур қилябман, ҳозир бу гапни эшитганлар ГАИ биносини, болга тармашаган асаларидек ўраб олиб, навбатларда ярим кунлаб ўтиришгандир. Наҳотки шуни аввалроқ билмаган бўлсам... Эҳҳ... Шошма, шошма, ахир Давлат хизматлари Марказлари орқали ҳам янгича правани олса бўлади. Миямда шу гаплар айланар экан, дугонамга қараб, “ваҳиманг қўрсин сани, ГАИ га эмас, ДХМ га ҳайда аравангни”, - дебман.

“ДХМ дейсанми, у ерда нима қиламиз, нима правани алмаштирадими у ерда?”

“Сан ҳайдайвер, кўп гапирмасдан!”, - дедим. Аслида, уни ҳам саволларга жавоб олмаслик қандай бўлишини  ҳис қилишини истаб, унинг саволларига - “сан айтганни қил”, - деб қуявердим ҳар замонда.

Шу тариқа, Давлат хизматлари Марказига етиб келдик. Одам кўп, аммо ҳамма жимгина ўтириб, навбатини кутябти. Телевизорларда ҳам замонда навбат рақамлари тинг этиб ёниб, операторлар олдига чорлаябти кутувчиларни. Кираверишда хушмуомилалигина бир ходим, бизга қараб “Ассалому алайкум, хўш келибсиз. Сизга қандай ёрдам бера оламан?” деб гапини тугатишга ўлгурмасдан, дугонам “Ваалейкум, сизларда правани алмаштирса бўладими”, деб гапни индаллосига ўтиб қўя қолди. “Ҳа албатта, фақат, илтимос, электрон навбат терминалидан, навбат чиптасини олишни унутманг, ҳохласангиз сизга ёрдам бераман” дея, ходим махсус аппаратдан бизга керакли хизматни танлаб, навбат олишимизда ёрдам берди.

Шундай қилиб, биз ўз навбатимизни кута бошладик. Бизга ўхшаб ваҳима босиб келганлар кўпчилик экан. Лекин, шуниси қизиққи, хонага кирган одам узоғи 10-15 дақиқада тиржайиб чиқябти. Шунақа осон экан шекилли, бир соатга қолмай навбатимиз келиб қолди. Шундай кирдик, тўлов қилганимиздан кейин, паспортимизни, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномамизни олишди, суратга туширишди. Шундай ёнгинасидаги аппаратдан янги “правамиз”ни босиб чиқариб, марҳамат, деб қўлимизга тўтқазиб қўйишди.

Шунча саросима, шунча хавотир билан келиб, бир пастда алмаштирганига ҳайрон қолган дугонам, “ҳа шуни ҳамма ДХМ ларда қилсангиз бўлмайдими, ахир қанчадан-қанча одамлар ўлгурмай қолиши мумкин 1 январьгача”, - дея ДХМ ходимларига ўз эътирозини билдиришни жоиз топди. Энди қўлида яп-янги права, шошилишга ҳожат йўқ, боягина қилган ҳамма ваҳималари ўтиб кетганидан  дадиллашиб олиб, энди бемаълол гапиришини қаранг.

“Опажонлар, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун охирги муддат этиб, 2020 йил 31 декабрь этиб белгиланган”,- майин жилмайганча тушунтирган ходимнинг бу жавобини эшитган дугонам эса, “Ҳа, ман нима деябман, 31 декабрь экан охирги срок, 2020 йил 1 январьда тугайдими ахир муддат???” Шундай дейишга деган одам, тўхтаб, бирдан қаҳ-қаҳ отиб, кулиб юборса денг.

Гап нимадалигини тушундингизми? Шошиб, ваҳима қилишга сабаб бўлган муддат аслида 2020 йил 1 январга қадар эмас, балки 2021 йил 1 январига қадар эканлигини айни шу дақиқада англагандан кейин, "қовун туширганини" билиб ўзини устидан кулишни бошлаган эдида.

Ана шунақа, ҳар ҳолда муддат тугаб қолиш ваҳима баҳонасида, янги намунадаги “права”лик бўлиб қолдик.

Бизга ўхшаб, шошиб саросимада қолганлар учун эслатма, азиз ҳайдовчилар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси борлар (правани олиб, ҳали машина олмаганлар), яна 1 йил вақт бор! Сўнгги муддат 31 декабрь 2020 йил!!! Шунингдек, сиз янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам алмаштириб олишингиз мумкинлигини ҳам унутманг! Қайси вилоятда, қайси ҳудудда бўлишингиздан қатъий назар, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш хизмати йўлга қўйилган ДХМ ларга мурожаат этиб, 15 дақиқада ишингизни битиришингиз мумкин. Ҳа, электрон навбат орқали тартиб билан мурожаат этсангиз, иш тезроқ кечади. Яна бунинг устига навбатни онлайн тарзда, олдиндан “брон” қилсангиз бўларкан. Бунинг учун davxizmat.uz сайтига киришингиз керак бўлади.

Ана шунақа ҳангомалар ҳам бўлиб туради, аммо фойдали жиҳати ҳам кўп бўлди бу воқеани. Бизнинг саргузаштимиз ва унинг натижаси сизга ҳам нафи тегиб қолар деб ўйлаб, сиз билан баҳам кўрдим! Дугонамга эса, ўша мақолни эслатиб қўйдим...

Мохидил Равшанова

Илк танишув
“Сиз  Давлат хизматлари Агентлиги ҳақида қачон эшитгансиз” деб сўрашса, очиғини айтаман, 1 йиллар олдин эшитган эдим, шунда ҳам таниш-билишлардан, оз – моз эшитганман. Эшитганда ҳам унақа эътибор қаратмаганман, чунки ишим тушиб бормаганман. “Биринчи эсингизга келадиган хизмат қайси” дейишса, болаларни боғчаларга қабул қилиш энди “Ягона дарча” орқали бўларкан деганлари дарҳол ҳаёлдан ўтади (ёш болаларим борлиги учундир балки). Лекин қаранг, шунда ҳам Давлат хизматлари Агентлиги ёки Давлат хизматлари Маркази эмас, “Ягона дарча” деб эшитган эканман.

Яқиндан танишишга мени ижтимоий тармоқда Давлат хизматлари Агентлигининг эълони ўндади. Эълонда Давлат хизматлари Агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг ахборот хизматига ишга таклиф этишлари ҳақида ёзилган эди.

Табиийки, танловда қатнашишга аҳд қилдим. Аммо, ундан олдин Давлат хизматлари Агентлиги ўзи қандай ташкилот, унинг вазифаси, фаолияти билан яқинроқ танишишга киришдим. Ишонсангиз, ўрганиш давомида шунақа ҳайратландим, битта ташкилот орқали шунча хизмат кўрсатиларкан деб, синчковлик билан битталаб ўқиб ҳам чиқдим хизматлар ҳақида. Доим ўзимча, қани чет элдагидек бўлса, уйингдан чиқмасдан туриб интернет орқали ёки битта идорага бориб ишни битириб келсанг дердим. Шундай имконият яратилган экан, бироқ буни тасодиф туфайли билан билиб қолдим. Аслида мендек энди танишаётганлар кўп бўлса керак, кўпчилик иши тушиб боргандан сўнг, ҳайратланганча шунақа экан-а, деб келади.

Нега одамлар орасида “Ягона дарча” номи остида эсда қолганига сабабига келсак. Давлат хизматлари Агентлиги нисбатан янги ташкилот, ташкил этилганига атига 2 йил бўлди. Тўғри, 2003 йилдан бери тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳокимликлар ҳузуридаги инспекциялар томонидан амалга ошириб келинган. 2016 йил 1 январдан бошлаб эса Инспекциялар негизида «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилган эди. Бироқ ушбу марказлар орқали фақатгина тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин бўлган.

Ягона марказларнинг ҳокимликлар тузилмасидан Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими соҳасининг ривожланишида муҳим қадам бўлди.

Лекин яратилган қулайлиқлардан фақатгина юридик шахслар фойдалана олган, оддий одамлар учун тизим мувофиқлаштирилмаган эди. Давлат хизматларини олиш тартибини соддалаштириш, уларни оддий аҳоли учун ҳам қулай, шаффоф ва очиқ бўлишини таъминлаш, коррупцион ҳолатлар олдини олиш учун 2017 йил 12 декабрь санасида Президентимиз қарори билан Адлия вазирлиги хузурида алоҳида агентлик – Давлат хизматлари Агентлиги ташкил этилди. Агентликнинг энг асосий тамойили сифатида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя белгиланди.

Айнан жамоатчилик билан ишлаш аҳамияти юқорилигини ҳисобга олиб, тизим ҳақидаги янгиликларни, ўзгаришларни, одамлар ҳохиш истагини инобатга олиш ва самимий мулоқот ўрнатиш мақсадида ҳудудий бошқармаларда махсус иш ўрни ажратилган. Ва қаранг-ки, шу ерда ҳам Агентлик  томонидан шаффофликни таъминлаш учун ижтимоий тармоқларда бу ҳақида эълон берилди (Илк танишувимизга сабаб бўлган эълон).

Тўғри, ўзи ишлайдиган ташкилотни ким ҳам ёмонларди дерсиз, аммо объектив ёндашиб айтадиган бўлсам, Агентлик фаолияти жуда бир суперинновацион ютуқ, такрорланмас янгилик деб айтиш мумкин эмасдир. Аммо асосийси ҳаракат қилинябти, жамиятимиздаги эҳтиёж ва талабларни ҳисобга олган ҳолда хизматлар турини кўпайтириб, ривожлантириб келинябти.

Сизга статистик рақамларни келтириб, маъруза қилиш ниятидан узоқман, фақат ҳозирги кунда хизматлар сони 140 тага етганлиги ва «Doing Business 2020» халқаро рейтингда бизнесни рўйҳатга олиш индекаторига кўра, Ўзбекистон 8 – ўринни эгаллаганини айтиб ўтмоқчиман холос. Бир нарса аниқки, жуда кўп инсонларга ёрдами теккан бу ташкилот ва унинг фаолияти ҳақида ҳали кўп эшитасиз.

Ахборот технологиялари ривожланган сари ва интернет тармоғи қамрови кенгайиши натижасида, яқин келажакда юртимизнинг исталган нуқтасидан туриб зарур давлат хизматидан онлайн тарзда фойдаланиш имкони яратилади. Бундан ташқари, ҳудди эртаклардаги “сеҳрли қалпоқ”дан исталган нарсани  олгандек каби ҳудудлардаги Давлат хизматлари Марказлари  орқали ўзингиз учун керакли ҳар қандай хизматни осонликча олиш мумкин бўлиб қолади. Аслида ҳозир ҳам шундай, фақат хизматлар сони ва тури сиз истаганчалик кўп бўлмаслиги мумкин. Агарда сизда янги хизмат турлари ёки мавжуд хизматлар ҳақида таклиф ёки истакларингиз бўлса, албатта бу ҳақида Агентликнинг расмий саҳифалари ёки ҳудудий бошқармалари орқали хабар бершингиз мумкин. Самимий ва очиқ мулоқотга доимо тайёрмиз!

Мохидил Равшанова

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/

20 НОЯБРЬ - БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ
БОЛАЛАРИМИЗ — КЕЛАЖАГИМИЗ

Бола ухлар ширин, осуда, беғам,
Меҳрибони ёнида доимо ҳамдам,
Шундай бўлса қани, болага ҳар дам,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
У билмас ҳаттоки, онаси кимдир,
Отаси қандай зот, балки етимдир,
Қай юртда туғилди, қандай иқлимдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Ўғилми, қизми у фарқи ҳам йўқдир,
Она сути билан доимо тўқдир,
Бола бахтли—элнинг бахти тўлиқдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Шундайин беғубор, нозик, омонат,
Кичик бепарволик йўқ қилар, албат,
Уни одам қилмоқ чун керак тоқат,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга маълум эмас қандай миллати,
Бахтиёр яшарми унинг элати,
Яхшими, ёмонми она одати,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга насиб этар қандайин тақдир,
Кўрарми бахтиёр узоқроқ умр,
Яхши ном қолдириб ўтарми охир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Оиласида бор қанча муаммо,
Бўлса қани эди бобою момо,
Турли хил дардлар юқмаса асло,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Оилада бўлсин севимли, азиз,
Бўлиб қолмасин ҳеч элда ҳурматсиз,
Бунга эришолсин ҳар бир ўғил, қиз,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Мактабда кутмоқда уни устозлар,
Қанийди қилса у юксак парвозлар,
Унга насиб этсин ҳурмат, эъзозлар,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга боқайлик пок дил кўз билан,
Уни ўстирайлик ширин сўз билан,
Чин инсон бўлса гар бахтлидир Ватан,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Бизни кузатиб боринг 👇👇👇

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/

Бошқаларга шодлик ато этиш — энг ноёб шодликдир
Бирор-бир кимсага яхшилик қилсанг, шуни билки, сенинг саховатингдан у беҳад шод бўлгани каби, сенга ҳам шунчалик завқ насиб этади. - ҚОБУС

Давлат хизматлари Маркази ва унда фаолият юритаётган ходимлар хусусида турли ҳил фикрлар бор. Кимдир уларнинг ишларидан мамнун бўлса, кимдир камчилик излашга ҳаракат қилади.
Бироқ бу соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходимнинг мақсади бир – аҳолига қулайлик яратиш, хизматлар сифатини ошириш, халқимиз розилигини олиш.
Эътибор қилган бўлсангиз, кўпгина шаҳар ва туманларда Давлат хизматлари марказлари янги биноларда иш бошлагунларига қадар, шу туман ёки шаҳар Халқ қабулхонаси ёнгинасида жойлашган эди. Асли давлат хизматлари Агентлиги таъсис этилишига саба ҳам,  Халқ қабулхоналарига келиб тушган турли хилдаги муаммолар, мурожаатлар ва шикоятларга ечим топиш, шу каби такрорий ҳолатларнинг вужудга келишини олдини олиш, фуқароларнинг ишларини, идорама – идора сарсонгарчиликларини олдини олиш ниятида ташкил этилган эди. Кейинчалик Агентликнинг ишини янада такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва тезкор хизматлар кўрсатишни ошириш мақсадида янги, замонавий услубдаги бинолар қурилиб, ҳозирги кунда навбати билан бутун Республика бўйлаб фойдаланишга топширилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам бу каби қурилиш ишлари авжида, ҳозирги кунда Косон туманида янги маъмурий бино фойдаланишга топширилган бўлса, Қарши шаҳар, Қарши, Шаҳрисабз, Қамаши туманларидаги бинолар ҳам тайёр ҳолатга келтириб, тез кунларда аҳолига хизмат қилиш учун эшикларини очишга тараддуд кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида жойлашган Давлат хизматлари Марказлари ходимлари барчага имконияти ва ваколати доирасидан келиб чиққан ҳолда ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Марказга кела олмайдиган фуқаролар олдига бориб уларнинг ҳол аҳволини сўраб, эҳтиёжларини ўрганишмоқда, имкони борича ҳар бир мурожаатни жойида ҳал этишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Айниқса, имконияти чекланган, ногиронлиги бор фуқароларга ёрдам кўрсатиб, уларнинг дуоларини олиш ниятида ҳамиша юзларида табассум, қўллари кўксида бўлиб, “лаббай” деб туришади. Бу каби ишлар ошкор этиб, мақтаниш учун ёки “лайк” олиш учун қилинмайди. Бундай ишларни амалга ошириш ҳодимларнинг фуқароларга бўлган эътибори, меҳри, уларнинг истакларини руёбга чиқаришга хизмат қилиш ҳисси, ўз ишига садоқати ундайди. Айтишингиз мумкин, “юқоридан бўйруқ” бўлгани учун қилишади-да деб, лекин асли қалбида меҳри йўқ одамда мажбурлаб мурувват ҳиссини ўйғота олмайсиз. Унда, нега суратга олишади, кейин эса кўз – кўз қилишади дерсиз, баъзан ходимларнинг асл ниятини тушунмаган, моҳиятини англамай турли миш – миш тарқатадиганларнинг иддаоларига жавоб бериш учун ҳам бундай ҳолатлар фактлаштириб қўйилади.

Масалан, эсингизда бўлса агар, Ҳайит аййёми олдидан қайсидир бир тумандаги давлат хизматлари Маркази ходимлари ҳайр – эҳсон этиш мақсадида бозордан озиқ – овқат сотиб олиб, хизмат автомашинасига йўклаётган сурати акс этган хабар бутун шов – шувга айланиб кетди. Нима эмиш, “ана, давлат хизматини қойиллатиб, уйига бозор – ўчар қилябти”, “ янги хизмат – ҳаридингизни уйингизга олиб борамиз” ва шунга ўхшаш кесатиқ ва кескин танқидларга бой изоҳлар ижтимоий тармоқларда авж олди. Аммо кейинчалик, ҳақиқат маълум бўлди, савобли ишни ошкора этишни истамаган ходимларнинг иши ўзлари истамаган ҳолда, “қора пиар” усулида оммалашди.
Биз ҳам шундай иддаоларнинг олидини олиш мақсадида, айтиб ўтмочимиз, агар сиз ўтган дам олиш кунлари Давлат хизматлари Марказига тегишли автомашинани Қарши тумани, Қўйи Бешкент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўрган бўлсангиз, ишонингки, ходимлар бир инсоннинг ҳожатини чиқариш, оғирини енгил қилиш мақсадида у ерга боришган эди. Айнан, Дилфуза исмли қизимизга унинг эмин – эркин ҳаракатланиши учун зарур бўладиган “аравача”ни уйига етказиб бериш учун ташриф буюришган эди.

Халқ қабулхонасига анчадан буён ногиронлик аравасини олишда навбатда турганини айтиб, унга ёрдам беришларини сўраб мурожаат этган Дилфузага Халқ қабулхонаси ва Давлат хизматлари Маркази ходимлари бироз муддатдан сўнг унга жуда ҳам зарур бўлган янги ва замонавий ногиронлик аравасини етказиб беришди.

Бундай ҳолатлар кам эмас, сайёр хизмат вақтида Қарши туман Давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг Янгибоғ қишлоғида истиқомат қилувчи 1 – гуруҳ ногирони бўлган Ш.Ҳамдамовнинг хонадонига борган ҳолда, шароитни ўрганиб, эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, шу ернинг ўзида электр тармоққа уланиш учун рухсатномани тақдим этишди.
Эътибор қилинг, бу фақат бир Марказ фаолиятининг ўтган ой давомидаги ишлари. Бу каби мисоллар кўп, ҳар сафар Марказ ходимлари сайёр хизматга чиққан вақтларида шундай эҳтиёжманд оилаларга, фуқароларга ёрдам беришни канда қилишмайди. Буни овоза ҳам этишмайди.

Лекин, юқорида эслатганимдек, ҳолатни нотўғри талқин этишни олдини олиш учун суратлар олишади, уларни кўрганлар “иш вақтида ишда ўтирмай, юрибти ўз ишини битириб, давлат машинасида ялло қилябти” деган ҳунук хабарларни билмай тарқатаётган замондошларимизга тушунтириш мақсадида қилинади. Ҳар не бўлганда ҳам, яхши гумонда бўлишни ўрганайдик. Унутманг, Давлат хизматлари Марказлари ходимлари сидқидилдан, ўзларига юклатилган маъсулиятни англаган ҳолда, бор имкониятларидан келиб чиқиб фаолият юритиб келишмоқда.

Бизни кўзатиб боринг:
https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/

“ЭКСТРЕМАЛ” ХИЗМАТ
Одамлар орасида юрсангиз ажойиб ва антиқа гапларни эшитиб қоласиз-да. Зарурат юзасидан электрон рақамли имзо олишга тўғри келди. Шу мақсадда, Давлат хизматлари марказига бордим. У ерга етиб келгач, қарасам одам кўп, оббо, навбат талашарканмизда энди деб турсам, қарасам одамлар бамайлихотир, одатий тажанглик, шовқин сўрон йўқ. Аввалига ҳайрон қолдим, кейин эътибор қилсам одамларнинг қўлида қандайдир патта бор, нима экан деб турсам шу пайт юқорида турган экрандан “тинг” этиб овоз чиқди ва рақам кўринди. Шу вақтнинг ўзида эса, кутиб турганларнинг биттаси қулидаги паттага қаради-ю, тўғри бўш қолган оператор томон шошилди.
Бояги патта – бу навбат кўрсатилган чек эканлигини фаҳмлаб, ён атрофга қарадим, шундай кираверишда электрон навбат аппарати турган экан, бориб ўзимга тегишли хизматни олиш учун навбат олдим, ва кутиш залининг бир чеккасида жойлашиб, навбатимни кута бошладим.

Шу вақт қулоғимга қизиқ бир суҳбат чалинди, бир ёши каттароқ мижоз унга хизмат кўрсатаётган ходимга бир нарсани куюнчаклик билан тушунтириб ётган экан. Ходимнинг сабр билан эшитиб, жилмайиб туришини кўрган мижоз бошқача тушунди шекилли овозини баландлай кетди.

“Мен сенга дардимни айтсаму, сен индамай туриб устимдан кулябсанми, ахир айтябман-ку сенга, ўғлим бошқа туманда туради, лекин пропискаси шу ерда, унга маълумотнома керак, лекин ўзи кела олмайди деб. Сен бўлсанг бир кекса одамни мазаҳ қилябсанми, а?” – дея ушқириб кетгани ҳаммани ларзага солди. Ана, ҳозир жанжал бошланади дегандек,барчанинг диққати шу томонга тортилди. Лекин, кутилгандек бўлмади. Ходим мижозга қараб шундай деди: “Узр, сизни устингиздан кулиш ниятим йўқ эди. Бир нарсани тушунтирмоқчи бўлиб, сўзингизни бўлмаслик учун охиригача эшитиб турган эдим.” Бу гапларни эшитган бояги одам ҳам ҳовуридан тушиб, яна муаммосини такрорлай кетди, аммо бу сафар сал босиқ овозда, гапининг охирида “Эй болам, ёш ўтгач шунақа кўнгилчан бўлиб қолаверар экан-да одам, ҳозир шу ишни ҳал этиш учун ўғлимни чақиришим кераклигини ўйлаб бироз қизишиб кетдим”, - деди. Ходим эса, “Бунга ҳожат йўқ, ҳозирги кунда давлат хизматлари марказларида экстерриториал тамойил асосида хизмат кўрсатиш тартиби жорий қилинган”, - деди. “Нима?!! Экстремал хизмат керак эмас менга, айтябманку ахир ўғлимга маълумотнома керак деб” , - яна асабийлашишни бошлаган мижозни атрофдагиларнинг қаҳ – қаҳ кулгуси тўхтатиб қолди. Ҳа, нима гап дегандек атрофга ҳайрон бўлиб қараган муйсафид охири ходимга юзланди. Ходим эса унга, ЭКСТРЕМАЛ эмас, балки ЭКСТЕРРИТОРИАЛ тамойил асосидаги хизмат дегани бу – сизнинг қайси ҳудудда яшашингиздан қатъий назар, атрофингиздаги энг яқин Давлат хизматлари марказига бориб, исталган турдаги хизматни олишингиз мумкин эканлиги ҳақида батафсил тушунтириб берганидан сўнг ўзи ҳам хандон отиб кулиб юборди.

Маълумот учун: 2019 йил 15 февралда мамлакатимиз раҳбари томонидан “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Унда 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб, натижада юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Шу тариқа мен ҳам бу турдаги қулайликдан, нафақат мен, балки ўша куни ўша ерда бўлган ва бу суҳбатни кўрган барча – барча ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ХИЗМАТ нима эканлигини яхшилаб эслаб қолганимиз аниқ, ахир оддий эмас нақд – “ЭКСТРЕМАЛ” хизмат-ку бу!

Чегарадан кимлар ўтади?
Давлат чегараси орқали қуйидагилар биринчи навбатда ўтказилади: ⬇️

👉 оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;

👉 халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;

👉 тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;

👉 табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;

👉 Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;

👉 Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда биринчи навбатда ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/qashqadaryodxa

https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/

Тўғри манзилни биласизми?
Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 20 август санасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб  ҳисобга олиш ускуналарини ( ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш каби хизматлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.  Бу нега керак деган фикр пайдо бўлиши табиий. Бу ортиқча ҳаракатлар, хужжатлар ва маълумотлар талаб этилишини олдини олиш, сансоларликни йўқотиш, давлат хизматлари маркази ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро идоралараро мулоқотини такомиллаштириш, ижро интизомини кучайтириш ва назоратни ошириш мақсадида йўлга қўйилди.

Сизнингча бу ортиқча тартибдек тўйилиши мумкин, лекин аслида бу сиз ва бизнинг қулайлигимизни кўзлаб амалга оширилди. Биласиз, ривожланган мамлакатларда бу каби амалиёт аллақачон йўлга қуйилиб, уз самарасини бериб келмоқда. Мисол учун, Канада давлатида фуқаро  ўз уйидан чиқмаган ҳолда, шахсий   саҳифаси орқали ушбу хизматни онлайн тарзда буюртма қилади, тўловни амалга оширади ва белгиланган вақтдан сўнг тегишли ташкилотдан вакиллар келиб, ҳисоблагичларни ўрнатишади ёки техник хизмат кўрсатишади. Бу жуда қулай, шундай эмасми?

Албатта, улар ривожланган давлат дейишингиз мумкин, лекин биз ҳам шундай натижага эриша оламиз, фақат бунинг учун давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини оширишимиз, қайси турдаги хизматни қай тартибда кўрсатилишини, тегишли йўриқномала��и билан ҳар бир фуқаро таниш бўлиши, билиши ва амал қилиши талаб этилади. Фуқаро ўз ҳақ – ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўлиқ англаб етса, давлат ҳам ўз зиммасидаги вазифаларни тартиби билан ўз вақтида амалга ошира олади.

1 ноябрдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларига мурожаат этган вақтда 20 дақиқа ичида уларнинг сўровномалари рўйхатга олинади ва тегишли ташкилотларга юборилади,шундан сўнг  3-5 иш куни даврида сизга керакли  хизмат кўрсатилади. Албатта, хизмат пуллик, бунинг учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг  20 фоизи, юридик шахслардан эса 1,5 баробарига тенг тўлов олинади. Сиз фақат сўровнома тўлдирасиз холос. Бундан ташқари, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги юридик шахслар учун – 4 йил, жисмоний шахслар учун эса 8 йил этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичларни ечиш, ўрнатиш ва қиёслаш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш мумкин. Бошқа идораларга бориб, вақтингизни бекорга сарф қилманг.

Бизни кузатишда давом этинг

https://t.me/qashqadaryodxa
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/