@mustaqilgazetasi

Yoshlarning kelajagini ular tanlagan kasb belgilaydi
Bugungi kunda ta’lim tizimida yoshlarga nafaqat nazariy bilim berish, balki ularni hayotga tayyorlash, kasb-hunar egallashga yo‘naltirish muhim vazifalardan biri hisoblanadi. Shu ma’noda Toyloq tumanidagi 11-son umumta’lim maktabida texnologiya fanini samarali tashkil etish orqali o‘quvchilarda kasbga bo‘lgan qiziqishni shakllantirish va rivojlantirish borasida izchil ishlar amalga oshirilmoqda.

Maktabda o‘quvchilarni amaliy faoliyatga jalb etish, ularning ijodiy fikrlashini rivojlantirish, yangilik yaratishga bo‘lgan intilishini qo‘llab-quvvatlash ustuvor yo‘nalishlardan biri etib belgilangan. Ayniqsa, turli ko‘rik-tanlovlar, loyihaviy ishlar va amaliy mashg‘ulotlar yoshlarning iste’dodini yuzaga chiqarishda muhim omil bo‘lib xizmat qilmoqda.
Ana shunday tadbirlardan biri – “Ixtirochilikka qadam” ko‘rik-tanlovi o‘quvchilar uchun katta imkoniyat maydoniga aylandi. Mazkur tanlovning maktab bosqichida faol ishtirok etgan Umid Davronov o‘zining izlanuvchanligi va ijodkorligi bilan ajralib turadi. U tuman bosqichida ham muvaffaqiyatli qatnashib, viloyat bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi. Eng quvonarlisi, viloyat bosqichida ham o‘z bilim va ko‘nikmalarini namoyon etib, 58 ball to‘plashga erishdi.

Bu natijalar yoshlarning ichki salohiyatini to‘g‘ri yo‘naltirish, ularga ishonch bildirish va amaliy ko‘nikmalar berish orqali katta yutuqlarga erishish mumkinligini yana bir bor tasdiqlaydi. Texnologiya fanining hayotiy ahamiyati aynan shunda – u o‘quvchini nafaqat bilimli, balki kelajak kasbini ongli ravishda tanlay oladigan shaxs sifatida shakllantiradi.

O`g`iloy YAKUBOVA,
Toyloq tumanidagi  11 - maktab texnologiya fani  o`qituvchisi

ССВга мурожаат: ходимларингиз «салла ўрнига калла олаётганидан» хабарингиз борми?
Бизга келган мурожаатларга кўра, ўтган йилнинг декабридан буён расман фаолият кўрсатаётган DMED тизими атрофида бир қанча муаммолар юзага келмоқда. Беморга дори ёзиб, уни ўзи сотиб олган шифокорни кўрганмисиз? Ўзбекистонда беморга ёзган дорисини бош шифокор тазйиқи остида ўзи сотиб олиб юрган шифокорлар бор экан. Яна буни очиқ манзил билан айтишга ҳам қўрқишади, ишсиз қолишни исташмайди. Бу ерда бир тушунмовчилик бор, акс ҳолда инсонларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида яратилган тизим, аксинча вазифани бажармаган бўлар эди.

Тошкент шаҳридаги, вилоятлардаги бир нечта клиникалардан ҳолатни қайта суриштиргач, бу тушунмовчиликни аниқлаш мақсадида, ССВ матбуот котиби Фурқат Санаевга мурожаат қилдик. Санаев вазиятни эшитгач, йиғилишда эканлигини айтиб, бизга мурожаатлар бўлимининг рақамини берди. Берилган рақам Рашид Курганов исмли ходимга тегишли бўлиб, бу рақам қайта-қайта ўчириб қўйилди. Хуллас, ССВдан бу ҳақда маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Хўш, электрон рецепт тизими нима ўзи?

Электрон рецепт тизими расман 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва 15 та ҳудудда пилот тарзда ишга туширилди. Бу тизим Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида жорий этилган бўлиб, 2026 йил охиригача барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарни қамраб олиши, 2027 йилдан эса тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган.
Тизимнинг расмий мақсади дорилар айланмасини шаффофлаштириш, асоссиз рецептларни камайтириш ва шифокорлар фаолиятини назорат қилиш. Ҳатто шифокорга ёзган дорисининг бемор томонидан олинган-олинмаганини онлайн кузатиш имконияти ҳам берилган.

Қоғозда идеал. Амалда-чи?
Муаммо шундаки, тизим ҳали тўлиқ ишламасидан туриб, жавобгарлик механизми ишлаб кетган. Расмий рақамларга қараганда ҳам, ҳатто пилот ҳудудларнинг ўзида барча хусусий клиникалар тизимга уланмаган: масалан, Тошкентда хусусий муассасаларнинг атиги 41 фоизи интеграция қилинган. Бу дегани, тизим ҳали ярим йўлда, тўлиғича ишга тушмаган.

Муаммо нимада?
Тизим мантиғига кўра, шифокор рецепт ёзади ва кейин унинг “тақдири”ни кузатади. Лекин дорини сотиб олиш ёки олмаслик беморнинг қарори. Дорихона эса, уни шу тизимга киритиши ёки киритмаслиги мумкин. Тизим эса, доим ҳам барқарор ишламайди. Оддий айтганда, «қотиб қолади», ишлашида муаммолар юзага келади, дорихоначилар учун қулай қилинмаган.

Бу ерда, агар бемор дорини олмаса, шифокор айбдор.
Агар дорихона маълумот киритмаса, шифокор айбдор.
Агар тизим ишламаса, яна шифокор айбдор бўлиб қолмоқда.
Бу ерда тизим эмас, жазо механизми шаклланиб қолмоқда.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, электрон рецепт орқали 13 мингга яқин дори воситалари фақат шу тизим орқали берилиши белгиланган. Бу эса, тизим ишламаса, бутун занжир узилишини англатади – бемор дори ололмайди, шифокор эса босим остида қолади.
Айтиш мумкинки, тизим шифокор ва бемор ўртасидаги ишончни бузмоқда. Айрим ҳолатларда шифокорлар “дорини шу заҳотиёқ олмасанг, ёзмайман” деган шарт қўйишга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.

- Беморга дори ёзсак, унинг дорихонадан сотиб олган-олмагани бизга кўриниб туради. Ёзган доримизни ўша куни олмаса, бош врач бизга зуғум қиляпти, нима қилишни ҳам билмайди одам. Ахир беморнинг ҳали имкони бўлмаслиги мумкин, пули йўқдир, ёки олган бўлса ҳам ўша олган дорихонасида ҳали DMED тизими ишламас, ёки дорихоначи киритмаган бўлиши мумкин, биз энди дорини ёзиб кейин беморнинг орқасидан юрмаймиз-ку? Ўзи тизим жуда қулай ишламайди, қотади, ишлаб-ишламай қолади. Кеча кеч бўлганда бош шифокор ишга қайта чақиртириб, ҳаммамизга бақириб, нима бўлса ҳам ёпасан дегандан кейин, дорихонага кириб, ўзим ёзган дориларни ўзим 380 минг сўмга сотиб олдим. Бундай давом этиши мумкинмас-ку? – дейди мурожаатчи.

Бундай тизимлар бошқа давлатларда қандай ишлаган?

Қозоғистон тажрибасида ҳам электрон рецепт ва дори айланмасини назорат қилиш тизимлари жорий қилинган. Лекин амалиётда техник муаммолар, инфратузилманинг тайёр эмаслиги ва иштирокчилар ўртасидаги номувофиқликлар сабаб, тизим бир неча бор қайта кўриб чиқилган, айрим элементлари юмшатилган. Яъни, бизда ҳам ёзиб белгилаб қўйилганидек, бундай тизимлар босқичма-босқич, инфратузилма тўлиқ тайёр бўлгандан кейин жорий этилади. Акс ҳолда, у кутилган мақсадлар учун ишламайди.

Ҳозир эса аксинча, аввал мажбурият, кейин имконият бўлиб қоляптими?
Рақамлаштиришдан мақсад, шифокор ишини енгиллаштириш эди. Агар мурожаатда айтилганларида бирор тушунмовчилик бўлмаса, демак, амалда бу тизим қўшимча хавф ва стресс манбаига айланяпти.

Хулоса шуки, муаммо тизимнинг ўзида эмас, уни қандай жорий қилишда. Соғлиқни сақлашда рақамлаштириш замон . У қулайликлар, аҳоли учун енгилликлар яратиши керак. Лекин ҳар қандай ислоҳотни унинг ғоясига қараб эмас, амалда қандай ишлаётганига қараб баҳолаш лозим. Ўзбекистонда жорий этилган DMED электрон рецепт тизими айнан шу нуқтада жиддий саволлар туғдирмоқда.

Агар барча дорихоналар тизимга тўлиқ уланмаса, тизим барқарор ишламаса, жавобгарлик адолатли тақсимланмаса, унда ҳар қандай “ақлли платформа” ҳам оддий бюрократик босим қуролига айланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан жавоб ва ечим кутиб қоламиз.

Rost24

Аҳоли мурожаатлари аниқ муддатларда кўриб чиқилади
Энди президент виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар аниқ муддатларда кўриб чиқилади. Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилган.

Унга кўра, 2026 йил 1 майдан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;
Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.

Энди санъаткорлар ҳар бир тўй ва концерт учун алоҳида солиқ тўлаши мумкин
Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб санъаткорлар, бошловчилар ва концерт-томоша соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ижрочиларнинг ҳар бир хизмати “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бу 26 март куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. https://regulation.adliya.uz/project/8288/26841?contentLang=uz

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар ижрочилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида тўлайди. Бунда тўлов миқдори ижрочининг рейтинги ва хизмат кўрсатилган ҳудудга қараб белгиланади.

Ҳужжатда “хизмат” тушунчасига тўй, юбилей, суннат тўйи, никоҳ маросимлари, шунингдек ресторан, бар, қаҳвахона, клуб ва бошқа кўнгилочар масканлардаги чиқишлар киритилган. Яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей, овоз оператори, маъмур ва бошқа иштирокчилар ҳам шу тоифага киради.

Лойиҳада кўрсатилишича, ижрочи хизмат кўрсатиш жойи ва санаси ҳақидаги маълумотларни мобил иловада акс эттиради. Тўлов амалга оширилгандан кейин электрон маълумотнома автоматик шакллантирилади. Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрга қадар иловада шартномаларни соддалаштирилган тарзда электрон рўйхатдан ўтказиш, тадбирларни онлайн банд қилиш, ўртача нархлар каталогини шакллантириш ва прайсларни эълон қилиш имконини берувчи махсус модул ишга туширилиши режалаштирилган.

Лойиҳага мувофиқ, хизмат иловада рўйхатга олинмаса ва белгиланган тўлов амалга оширилмаса, бу солиқ базасини яшириш деб баҳоланади. Бундай ҳолатда ижрочилар ва ижодий гуруҳларга шартноманинг ўртача қийматининг 20 фоизи миқдорида, аммо БҲМнинг 20 бараваридан кам бўлмаган жарима қўлланиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўлаш таклиф этилган.

Лойиҳада яна бир муҳим норма бор: 2029 йил 1 январдан бошлаб лицензия асосида концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоалар фақат нақдсиз тўлов асосида ишлаши мумкин бўлади.

Tovuq bozori kimning “erkatoyi”?! qonun va tartib qayerda qolmoqda?
Mamlakatimizda savdo-sotiq tizimini tartibga solish, bozorlarda sanitariya va gigiyena talablarini kuchaytirish, aholiga sifatli xizmat ko‘rsatish masalalariga alohida e’tibor qaratish bo`yicha zarur chora-tadbirlar ishlab chiqilgan.Biroq ayrim joylarda hali-hamon bu talablar to‘liq bajarilmayotgani achinarli hol albatta. Samarqanddagi parranda bozorida yuzaga kelgan holat har qanday kishini ko`nglini ranjitadi.

Bayram ayrami arafasida xarid qilish maqsadida eski shahardagi “Ipak yo‘li” buyum bozoriga bordim. Bozor atrofi odatdagidek gavjum — mashinalar ko‘p, joy esa kam. Mashinani qo‘yish uchun ancha vaqt aylanib yurishga to‘g‘ri keldi. Qizig‘i shundaki, avtomobillarni qo‘yishga joy topish mushkul bo‘lsa-da, pul yig‘uvchilar esa har qadamda uchraydi.

Bir amallab yo`l chetiga mashinani joyladik. Avtomobildan tushar – tushmasimizdan ro‘paramizda bir ayol paydo bo`lib, parkovka uchun to‘lov talab qildi. Undan qancha ekanini so‘raganimda 6 ming so‘m dedi. Pulni to‘ladim, biroq chek berilmadi. Bu holat qiziqish uyg‘otdi va bozor ma’muriyatidan ushbu to‘lovlar haqida so‘rab ko‘rishga qaror qildim. Ma’lum bo‘lishicha, majmua rahbari o‘rinbosari Farrux ismli mutasaddi bozordagilar ko‘chada turgan mashinalardan pul yig‘masligini aytdi. Demak, pul kim tomonidan va qanday asosda yig‘ilmoqda?!

Savollarga javob izlab bozor ro‘parasidagi “Xizr” MChJga qarashli tovuq bozoriga kirdim. Aytish joizki, qariyb 30 yillik jurnalistik faoliyatim davomida bunday manzaraga kamdan-kam duch kelganman. Bozorga kirish bilanoq ko‘rgan holatlar kayfiyatni tushiradi.

Bu yerda sanitariya, gigiyena, mahsulot sifati kabi eng oddiy talablarga ham deyarli amal qilinmayotgandek taassurot uyg‘otadi. Tovuq go‘shtlari yerga yaqin joylarda, loyga qorishib sotilmoqda. Uning yonida ko‘katlar, bir tomonda qorayib ketgan sifatsiz bananlar, yana bir tomonda veterinariya dorilari va yem mahsulotlari turibdi. Aslida esa oziq-ovqat mahsulotlari qat’iy sanitariya talablariga muvofiq alohida rastalarda, toza sharoitda sotilishi lozim.

Tibbiyotda ko‘kat mahsulotlari mikroblarni tez tarqatishi mumkinligi isbotlangan. Shunday ekan, ularni gigiyena talablariga mutlaqo zid bo‘lgan joyda sotish aholi salomatligi uchun ham xavf tug‘dirishi mumkin. Eng ajablanarlisi — bu jarayonni nazorat qiladigan tegishli xizmatlar vakillari ko‘rinmaydi.

Shu o‘rinda yana bir haqli savol tug‘iladi: ushbu maskan rasmiy ravishda bozor sifatida ro‘yxatdan o‘tganmi yoki yo‘qmi? Masalaga oydinlik kiritish maqsadida “Xizr” MChJ rahbari Jamshidbek Bahodirov bilan suhbatlashdik. Uning aytishicha, bu yerda bozor faqat yakshanba kunlari tashkil etilar ekan. Biroq kuzatuvlar shuni ko‘rsatadiki, savdo faqat yakshanba kuni emas, balki haftaning dushanba, chorshanba va juma kunlari ham davom etadi.

Ko‘chada avtomobillardan yig‘ilayotgan pullar va ko`rsatilayotgan xizmatlar uchun chek berilmayotgani haqida so`raganimizda esa vaziyat keskinlashdi. Ham iste`molchi, ham jamoat faoli sifatidagi qiziqishlarimiz bozor mas’uliga yoqmadi.

Xalqimizda “Kim oldin musht ko‘taradi, yoki kimning oyog‘i qaltiraydi” degan naql bor. Ba’zan keskin munosabatning o‘zi ham jiddiy muammolardan darak beradi. Ma’lum bo‘lishicha, ko‘chadagi avtomobillardan olinayotgan pullar aynan “Xizr” MChJ tomonidan yig‘ilmoqda. Biroq bu mablag‘lar rasmiy ravishda hisobga olinayaptimi yo‘qmi bu ochiq qolayotgan masala! Ayrim fuqarolarning aytishiga qaraganda bozor bo`ladigan kunlari bu yerda avtomashina egalaridan mo`mmaygina pul yig`ib olinar ekan. Bu holatlar bugun davlat siyosati darajasiga ko`tarilayotgan yashirin iqtisodiyotning bir ko`rinishi emasmi?!

O`ylaymizki, bu borada viloyat hokimligi, viloyat davlat soliq boshqarmasi hamda bozorlar uyushmasi mutasaddilari ushbu holatga aniqlik kiritib, jamoatchilikni qiziqtirayotgan savollarga javob berishlarini kutib qolamiz. Negaki, bozorlar — bu nafaqat savdo maskani, balki aholining salomatligi, qonun ustuvorligi va tartib-intizom aks etadigan muhim ijtimoiy maskandir. Jamoatchilik esa bunday masalalarda ochiqlik va shaffoflik bo`lishini hohlaydi.

Orif Xoliqulov,

jurnalist

Xalq bilan muloqot — aholi roziligining bosh mezoni
Davlatimiz rahbari raisligida o‘tgan videoselektor yig‘ilishi davlat boshqaruvi organlari uchun muhim dasturilamal bo‘ldi. Boisi, aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangi darajaga ko‘tarish va jamoatchilik fikrini chuqur tahlil qilishga bag‘ishlangan ushbu muloqot yurtimizdagi demokratik qadriyatlarni yanada chuqurlashtirish, xalq bildirgan ishonchni oqlashdek mas’uliyatli ekanligi bilan ahamiyatlidir.

Prezidentimiz "Har bir inson va xonadon muammosini bilib, vaqtida ko‘mak berishim kerak" degan tamoyil endilikda shunchaki shior emas, balki barcha bo‘g‘indagi rahbarlarning kundalik ish tartibi va bosh qoidasiga aylanishi shart. Zero, tizimdagi har bir murojaat ortida — bir inson taqdiri, uning davlatga bo‘lgan umidi va ishonchi yotibdi.

So‘nggi to‘qqiz yilda aholi daromadi ikki baravar oshgani, mahallalarda turmush sharoitini yaxshilash uchun bor imkoniyatlar ishga solinishiga qaramasdan nega ayrim hududlarda murojaatlar soni kamaymayapti? Yig‘ilishda bu savol mas’ullar oldiga ochiq va keskin qo‘yildi. Mamlakatimizda har o‘n ming kishiga o‘rtacha 319 ta murojaat to‘g‘ri kelayotgan bir paytda, Toshkent shahri, Navoiy, Sirdaryo va Surxondaryo kabi viloyatlarda bu ko‘rsatkich ancha yuqoriligicha qolmoqda. Bu raqamlar joylardagi rahbarlarning xalq bilan ishlashda hali ishga solinmagan imkoniyatlari va mas’uliyatsizlikka yo‘l qo‘yayotgan nuqtalarini ro‘y-rost ko‘rsatib berdi. Shuningdek, ayrim hokim va vazirlarning murojaatlarga yuzaki yondashayotgani, Sergelidagi ko‘prik misolida bo‘lgani kabi, oddiy muammolar ijtimoiy tarmoqlarda shov-shuv bo‘lmaguncha yechilmay qolayotgani tizimdagi eng og‘riqli nuqta sifatida qayd etildi. Bu kabi loqaydlik nafaqat muammoni ko‘paytiradi, balki odamlarning davlatga bo‘lgan ishonchiga putur yetkazadi. Shunday ekan bugun qaysi jabhada faoliyat olib bormaylik har birimiz inson, uning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari davlat va jamiyatning eng yuksak qadriyatlari ekanligini tan olib, jamiyatda har bir insonning farovon hayoti uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, ijtimoiy adolat va qonun ustuvorligini ta’minlash yo`lida astoydil harakat qilmogimiz lozim. Yig‘ilishda Qarshi shahri tajribasi murojaatlar bilan ishlashning yangi modeli sifatida ko‘rsatib o‘tildi. Bu yerda har bir raqam ortida aniq chora-tadbirlar belgilanganligi aniq tahlillar bilan ko`rsatib o`tildi.

Yig`ilishda murojaatlarni asossiz ravishda quyi tizimlarga yuborgan tashkilot rahbarlari keskin tanqid qilindi. Prezident Virtual qabulxonasida har bir mahalla uchun alohida kabinet ochilishi, uni yuritishga yoshlar yetakchisi bilan mahalla raisi mas’ul etib belgilanishi tizimda katta o‘zgarishlarni boshlab beradi. Ular kelayotgan murojaatlarning sabablarini o‘rganib, kunlik ma’lumotlarni hokimlarga taqdim qilib boradi. Bu esa o`z-o`zidan muammolarga echim topishda o`zining ijobiy samarasini beradi. Bundan buyon murojaatlarni asossiz ravishda quyi tizimlarga ko‘rib chiqish uchun yuborgan tashkilot rahbarlariga keskin choralar ko`rilib, murojaatlar to‘g‘risidagi qonunchilik talablarini buzganlarga jazo berish kuchayadi.

Yig`ilishda kun tartibiga qo`yilgan eng muhim masala qaysi rahbar qanday ishlayotgani sotsiologik tadqiqotlar asosida baholanadigan bo`ldi. Endi bir martalik so‘rovlar bilan cheklanib qolinmaydi. Qaysi hududlarda odamlarning ishonchi ortib borayotgani, qayerda kamayayotgani, qaysi qarorlar adolatli, qaysilari aholiga manfaat keltirmayotgani kabi masalalar yuzasidan doimiy monitoring va tahlillar o‘tkazib boriladi. Prezident Administratsiyasining Kommunikatsiyalar departamenti hamda Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar institutiga hudud va tarmoqlar rahbarlari faoliyatini baholash bo‘yicha reyting metodologiyasini ishlab chiqish, tahlillar asosida reyting shakllantirish va uni muntazam ravishda Prezidentga taqdim etib borishi bu boradagi islohotlarni haqqoniyligini ta`minlashga xizmat qiladi.

Nargiza ABDULLAEVA,

Xalq deputatlari Samarqand viloyat Kengashi deputati, SamDTU davolash ishlari bo`yicha prorektori, ko`p  tarmoqli klinika bosh shifokori

Фуқаролар мурожаати — оғриқли масала...
Тан олиш керак,  2017-2018 йилларнинг муҳим ислоҳоти Президент портали ва халқ қабулхоналари эди.  Мазкур институт самарали ишлаган дастлабки 3 йилда фуқаролар мурожаатлари сони кескин ошди.  Ташкил қилинган қисқа рақамлар,  ишонч телефонлари кишилар учун қулайлик эди,  аммо кейинги бири неча йилда самарадорлик бирмунча пасайди.

Бугун Президент матбуот котибининг янгиликлар лентасида Шавкат Мирзиёевнинг халқ қабулхоналари самарадорлиги ва фуқаролар мурожаатлари масаласи бўйича йиғин ўтказгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.  Ҳар бир маълумотни синчиклаб ўқидим,  ҳукумат сиёсатининг пульсини кўриш мақсадида президентнинг гапларини диққат билан тингладим.  Ўзи шу ҳақда ёзмоқчи бўлиб ҳам юргандим.

Президент бугун одамларни қийнаётган масалалар,  жумладан,  фуқаролар мурожаатлари,  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кишилар ҳаётига таъсирини рақамларда ифодалаб берди. Ҳар бир муроаатда инсон тақдири ётганини аъёнларга ҳижжалаб тушунтирди. Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

Селектор кўпчилик раҳбарлар учун оғир ўтди,  деярли мақталган ёки эътироф қилинган амалдор бўлмади. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масаласидаги оғриқли муаммолар таҳлил қилинди.  Юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар кимсани президентнинг йиғиндаги нутқини эшитишга чорлардим.

Президент маъмуриятига икки таклифим бор,  биринчиси,  Халқ қабулхоналари мудирларига фуқаролар мурожаатлари юзасидан  давлат ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдимнома киритиш ҳуқуқи берилиги керак.  Бу Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида" ги Қонунида акс этиши керак.

Иккинчи таклифим,  Президент Мирзиёвнинг 2017 йилдаги Жамоатчилик палатасини тузиш бўйича ташаббусини яна кун тартибига олиб чиқиш. Чунки ҳозирги кунда жамоатчилик назорати,  ижтимоий тармоқлар муаммоларга қарши курашдаги муҳим ричаглардан бири бўлиб қолган.  Жамоатчилик палатаси эса жамоатчилик назорати институтининг яловбардори бўлиши мумкин.

Ижтимоий тармоқ фаоли Абдурахмон Ташановнинг фейсбукдаги  саҳифасидан олинди

Яқин Шарқда уруш авж олди: Эрон АҚШ базаларига зарба
Яқин Шарқдаги кескин вазият 12 мартга келиб янада мураккаблашди. Турли манбаларга кўра, Исроил ва АҚШ томонидан Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга зарбалар давом эттирилган бўлса, Эрон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари ҳам жавоб ҳужумларини кучайтирган. Ҳужумлар фақат ҳарбий нишонлар билан чекланмай, нефт инфратузилмаси, танкерлар ва минтақадаги АҚШ объектларига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Айрим хабарларда коалиция кучлари Эронда Ислом инқилоби посбонлари корпуси объектлари билан бирга полиция бўлинмалари ва айрим блок-постларга ҳам зарба бергани айтилмоқда. Кузатувчилар бу ҳужумлар ички босимни кучайтириши мумкинлигини айтса, бошқа таҳлилчилар аксинча, ташқи зарбалар Эрон жамиятининг ҳукумат атрофида жипслашишига олиб келаётганини таъкидламоқда. Reuters ҳам Эронда ҳозирча режим қулаши белгилари кўринмаётганини ёзган.

Шу билан бирга, Эрон томонидан ҳам минтақанинг турли нуқталарига дрон ва ракета ҳужумлари уюштирилаётгани хабар қилинмоқда. Хусусан, АҚШ базалари нишонга олингани, Форс кўрфази атрофида хавфсизлик кескин ёмонлашгани, нефть ташувчи йўналишлар эса бозорларда хавотирни кучайтиргани айтилмоқда. Ормуз бўғози атрофидаги хатарлар туфайли нефть нархи юқори даражада қолмоқда.

Қурбонлар сони ошиб бормоқда

Можаро Ливан йўналишида ҳам кескинлашган. Reuters маълумотларига кўра, Исроил Байрут жанубига зарбаларни давом эттирган, «Ҳизбуллоҳ» эса Исроил шимолига юзлаб ракеталар учирган. Ливанда қурбонлар сони 570–600 дан ошгани ҳақида турли маълумотлар бор, болалар орасида ҳам йўқотишлар қайд этилмоқда. Мамлакатда юз минглаб одамлар уйини тарк этган.

Қурбонлар сони бўйича ҳам рақамлар ошиб бормоқда. Турли манбаларга кўра, Эронда ҳалок бўлганлар сони 1,2–1,3 минг атрофида баҳоланмоқда, ярадорлар сони эса 12 мингдан ошгани айтилмоқда. Исроилда камида 13 киши ҳалок бўлгани, минглаб одамлар шифохоналарга мурожаат қилгани хабар қилинган. АҚШ расман минтақадаги 8 ҳарбийнинг ҳалок бўлганини ва тахминан 140 нафар ҳарбий яраланганини маълум қилган.

Шу билан бирга, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт, Ироқ, Баҳрайн, Уммон, Иордания ва Қатарда ҳам қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Бу рақамларнинг барчаси бир хил даражада мустақил тасдиқланган эмас.

Янги раҳбар яраланди

Бу орада Эроннинг янги диний раҳбари сифатида тилга олинаётган Мужтаба Хоминаийнинг яралангани ҳам расман тасдиқланди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий Италиянинг Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида у яраланганини, бироқ аҳволи оғир эмаслигини айтган. Эроннинг Кипрдаги элчиси Алиризо Салариён ҳам The Guardian’га берган интервьюсида Мужтаба Хоминаий 28 феврал кунги ҳужум пайтида отаси ва оила аъзолари ёнида бўлгани, у оёғи, қўли ва билагидан жароҳат олганини билдирган.

Сиёсий жиҳатдан ҳам муроса аломатлари кўринмаяпти. АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни мағлубият ёқасида деб баҳолаган, аммо бу уруш яқин кунларда тугашини англатмаслигини ҳам билдирган. Эрон расмийлари эса Вашингтон ва Тел-Авив билан фақат маълум шартлар асосида сулҳ муҳокамаси мумкинлигини айтмоқда. Ҳозирча бу позициялар ўртасида яқинлашув кузатилмаяпти.

Шу тариқа, 12 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдаги можаро фақат Эрон ва Исроил ўртасидаги ўзаро зарбалар доирасидан чиқиб, бутун минтақанинг хавфсизлиги, энергетика бозори ва логистика йўлакларига таъсир кўрсатаётган кенг кўламли инқирозга айланиб бормоқда. Майдондаги вазият ва расмий баёнотлар ҳозирча кескинлик тез пасайишидан кўра, ўзаро зарбалар давом этиши эҳтимоли юқори эканини кўрсатмоқда.

Rahbar va yoshlar uchrashuvi
Mamlakatimizda yoshlar bilan ishlash tizimini yanada takomillashtirish, ularning muammo va takliflarini tinglash hamda tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlashga alohida e’tibor qaratilmoqda. Davlat rahbari tomonidan o‘tkazilgan “Yoshlar bilan ochiq muloqot” uchrashuvlarida haftaning payshanba kuni “yoshlar kuni” sifatida e’lon qilinishi bu boradagi ishlarni yangi bosqichga olib chiqdi.

Ana shu tashabbus doirasida Pastdarg‘om tumanidagi 4-son texnikumda ham yoshlar bilan ochiq muloqot tashkil etildi. Tadbirda Samarqand viloyat Kasbiy ta’lim boshqarmasi boshlig‘i Azizbek Nasimov ishtirok etib, o‘quvchi-yoshlar bilan samimiy suhbat olib bordi.

Uchrashuvdan ko‘zlangan asosiy maqsad yoshlarning muammo va takliflarini eshitish, ularni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash hamda ilg‘or tashabbuslarini amaliyotga tatbiq etishga ko‘maklashishdan iborat bo‘ldi. Ochiq muloqot davomida yoshlarning bandligini ta’minlash, sifatli ta’lim olishlari uchun yaratilayotgan imkoniyatlar, shuningdek, tadbirkorlik faoliyatini boshlash va rivojlantirish masalalari atroflicha muhokama qilindi.

Yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollar, taklif va tashabbuslarini bildirdilar. Mutasaddilar tomonidan ularning murojaatlari tinglanib, mavjud muammolarni hal etish yuzasidan tegishli tavsiyalar berildi.

Tadbir yakunida texnikumning faol, tashabbuskor hamda jamoat ishlarida alohida faollik ko‘rsatib kelayotgan o‘quvchilari Kasbiy ta’lim boshqarmasi tomonidan munosib taqdirlandi. Bu esa yoshlarni yanada faol bo‘lishga, bilim va intilishlarini yuksaltirishga undaydi.

Dilnoza NURMAMATOVA,

Pastdarg`om  tumanidagi  4-son texnikum direktorining o`rinbosari

Дори воситаларини рецепт билан сотиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори оширилди
ЎРҚ–1120-сонли қонун билан айрим дори воситаларини рецепт бўйича сотишга тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Шу кунгача мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланган эди.

Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Илгари бу жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 100 бараварини ташкил этиши белгиланган эди.

Шу билан бирга, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, «Ватандош» картаси амал қилиш даврида, унинг эгаси оила аъзолари виза муддатини кўп марталик визага узайтирганда, давлат божини тўлашдан озод этилади.
Қонун 2026 йил 6 март куни имзоланган.