Oliy sud

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида 2-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Райимов ва Мирзачўл туман маъмурий суди раиси Ф.Ибодуллаевлар иштирок этиб,  ёшлар билан мулоқот олиб боришди.

Тадбирда суд раислари ўқувчи ёшлар билан суднинг вазифалари, одил судловни амалга оширилиши ва суд ишларига доир бошқа масалалар ҳақида маълумот беришди. Ўқувчилар келажакдаги орзулари ҳақида гапириб, аксарият ёшлар ҳуқуқ йўналиши бўйича қизиқишлари борлигини билдиришди.

Суд раислари ёшларга суд биносини таништириб ўтиш билан бирга ёшларнинг ҳуқуқий интелектуал билимларини, қизиқишларини янада ошириш мақсадида савол-жавоб ўтказиб, унда фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалар тақдим этишди.

Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман суди

САЙЁР СУДЛАР САЛМОҒИ ОРТМОҚДА
Тан олиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда суд мажлисларининг сайёр суд тартибида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашни истардим.

Жиззах вилоятининг маъмурий судлари томонидан ўтган йилда барча туман (шаҳар) ҳудудларида сайёр суд мажлислари ўтказилди. Эътибор берилса, судлар томонидан маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларининг аксариятида бир неча маротабадан сайёр суд мажлислари ташкил этилган. Бу нима беради?

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши бир мунча тарбиявий аҳамиятга эга. Чунки, сайёр суд натижасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги ортади. Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг муҳокамаси давомида унинг сабаби, содир этилишига сабаб бўлган омиллар чуқур таҳлил қилинади, иштирокчиларга етказилади. Натижада ўша ҳудудларда ҳуқуқбузарлик холатлари камайишига туртки бўлди.

Статистик рақамларга таяниб айтганда, Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан ўтган 2019 йил давомида 22 минг 850 шахсга нисбатан 19 минг 605 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қўлланилган чораларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ишларнинг 11 минг 470 таси ёки 58,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Жойларда сайёр суд мажлисларининг ўтказилиши, фуқаронинг етти марта эшитгандан кўра, бир марта суд мажлисини кўргани ва содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазонинг муқаррарлигига ишонч ҳосил қилиши, суднинг тарбиявий ролини кучайтиришга, маҳалла ва меҳнат жамоаларида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, қонунчиликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Биз мазкур йилда ҳам маҳаллаларда, таълим муассасаларида сайёр суд мажлислари ўтказиб, ҳуқуқбузарлик холатларини муҳокама қилиш тажрибасини кенг йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Сайёр суд мажлисларини ўтказишда ҳуқуқбузарлик ёки низо кўп учраётган ҳудудларни қамраб олиш муҳим аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас.

А.Мамараҳимов,
Жиззах вилоят маъмурий суди раиси

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ
Навоий вилояти Зарафшон иқтисодий суди томонидан маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш яхши йўлга қўйилган.

Яқинда Зарафшон шаҳар “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.

Унда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Ҳамидов иштирок этиб, сўнгги пайтда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан маълумот берди.

Хусусан, суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни юзасидан кенгроқ маълумот берилди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилган.

Жойларда халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилиниб, уларнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилган.

Суд раиси мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ЖАМОАТЧИЛИККА АХБОРОТ БЕРИШДИ
Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида вилоят судлари раислари томонидан 2019 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва соҳа фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.

Анжуманда жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Э. Ходжақулов, Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси А.Мамараҳимов, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси А.Шукуров ҳамда Жиззах вилоят иқтисодий судининг раиси Д.Маҳаматовлар иштирок этиб,  ўтган йилда судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахслар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоялаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот беришди.

Матбуот анжуманида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Эркин Ходжақуловнинг маълумот беришича, вилоятдаги жиноят судлари томонидан жами 1601 нафар шахсга нисбатан 1215 та жиноят иши кўриб тамомланган. Шундан 557 таси ёки 45,8 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ўтган йил давомида вилоят судининг барча инстанцияларида 28 нафар шахс оқланган. 485 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар суд мажлисида ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган. 113 нафар шахс суд залидан озод қилинган. 1282 нафар маҳкум муддатидан илгари жазодан озод қилинган. 513 нафар маҳкумга нисбатан оғирроқ жазо енгилроғи билан алмаштирилган, 190 нафар шахсга нисбатан жамоат ташкилотлари, яъни маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуровнинг таъкидлашича, фуқаролик судлари томонидан 6647 та фуқаролик ишлари кўриб якунланган. Тамомланган ишларнинг 2542 таси ёки 38,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

6647 та фуқаролик ишларининг 5867 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. 344 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 436 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 133 та хусусий ажрим чиқарилган.

Маъмурий судларнинг иш юритувига 2019 йилда жами 24 минг 556 шахсга нисбатан 21 минг 164 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи босқичда кўриш учун келиб тушган, - дейди Жиззах вилояти маъмурий суди раиси Асқар Мамараҳимов, - Кўриб тамомланган ишлардан 12 минг 82 та иш бўйича 13 минг 610 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган. Жарима жазосининг 6,4 млрд сўми ёки 53,1 фоизи ҳуқуқбузарлар томонидан ихтиёрий тўланган. 331 та тақдимнома киритилган. Шундан 16 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий чора қўлланилган. 159 та хусусий ажрим чиқарилиб, 8 та мансабдор шахс интизомий жазога тортилган.

Анжуманда иқтисодий судлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят иқтисодий судининг раиси Дониёрхўжа Маҳаматов ахбороти тингланди.

Таъкидландики, ўтган  йилда жами 16 минг 384 та иқтисодий ишлар кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 761,7 млрд сўм ундирилган, шу жумладан, 2112 низоли ишда 53,6 млрд сўмлик неустойка (пеня ва жарима) ундириш ҳақидаги даъволар юзасидан 2,3 млрд сўм неустойка ундириш белгиланиб, қолган 51,2 млрд сўмлик неустойкалар тадбиркорларнинг иқтисодий имкониятлари, уларнинг кейинги фаолиятида банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида ундириш рад қилинган.

Ишларни сайёр судларда кўрилишга алоҳида аҳамият қаратилган. Низоли ишларнинг 11 минг 502 таси ёки 70,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Матбуот анжуманида суд раислари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Жиззах вилоят судлари

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ
Хоразм вилояти юридик коллежида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.

Унда коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари С.Қурёзов, Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев, вилоят иқтисодий суди судьяси М.Қурбонов, катта мутахассис Р.Умаров, Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Қозоқов, Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Жамолов ва Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Давлатов ҳамда  коллеж ўқитувчи ва  ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратдилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда билдирган фикрларини ёшларга етказиш асосий мақсад қилиб олинди.

Дарҳақиқат, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш бугун ҳар қачонгидан долзарб масала бўлиб турибди.

Учрашувда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун
шарт-шароитлар яратиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш хусусида ҳам сўз борди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан судьяларга юзланишди ва ёшларга берилган кафолатлар ҳамда кундалик ҳаётда учраб турадиган бошқа саволларга жавоб олишди.

Р.Умаров,

Хоразм вилоят иқтисодий
судининг катта мутахассиси

ЁШЛАР КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу йўналишда судлар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг  олдини олиш ва ва жиноятчиликка қарши курашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ички ишлар идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа жамоатчилик ташкилотларининг ёшлар билан олиб бораётган ишлари қониқарсизлиги, ўтган даврида содир этилган 17,5 минг жиноятнинг қарийб 31 фоизи ёшлар ҳисобига тўғри келиши танқид остига олинган эди.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан тизимли равишда профилактик характерга эга тадбирлар ўтказилиб, ҳар чорак якуни бўйича вояга етмаганлар ва ёшларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари умумлаштирилиб, мазкур умумлаштиришлар прокуратура, Ёшлар иттифоқи, Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимлари иштирокида жойларда ёшлар ўртасида муҳокама қилиниб келинмоқда.

Хусуспн, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьялари, туман прокуратураси, Ёшлар иттифоқи ва ОАВ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент Геодезия ва картография касб-ҳунар коллежида ўқувчилар иштирокида “Ёшлар жиноятчиликка қарши” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар таҳлили, жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш ҳамда ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилди.

Учрашувда коллеж талабаларига 2019 йил давомида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар Тошкент шаҳри туманлари ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги ўқув муассаасалари кесимида таҳлил қилиниб, тумандаги ўқув муассасаларида содир этилган ҳар бир жиноят ва унга суд томонидан тайинланган жазолар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан коллеж ўқувчиларига ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган флаер ва буклетлар тарқатилди.

Фарруҳ Тўрахўжаев,

Жиноят ишлари бўйича
М.Улуғбек тумани суди судьяси

ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АНДИЖОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари томонидан 2020 йил 16 январь куни Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами бўлиб 100нафар фуқаро қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 35 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 60 мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. Маъмурий ва фуқаролиқ ишлари юзасидан 5 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг 4 таси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Шу куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят туман (шаҳар) судлари томонидан 23 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди, 1 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. 1 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига асосан жазодан озод қилинди, 4 нафар шахсга оид жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  661-моддасига асосан иш юритувдан тугатилди.

Шунингдек, 31 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг аризаси қаноатлантирилган ҳолда маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича кўрилган ишлар юзасидан
13 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Бундан ташқари Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров Андижон Давлат университетида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь кунги ёшлар билан учрашувда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларга уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишлари бўйича тушунтиришлар берилди. Тадбирда талабаларга фойдаланиши учун ҳуқуқий адабиётлар тарқатилди.

Сайёр қабул доирасида Олий суд, Хотин-қизлар қўмитаси, дин ишлари бўйича ҳудудий бўлими, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, яраштириш комиссияси мутахассислари иштирокида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга “Фарзанд омонат”, “Ота” номли қисқа метражли бадиий фильмлар намойиш этилди. Бунинг натижасида 22 та оила яраштирилди, қувонарли томони 32 нафар фарзанд ота-она бағрида вояга етадиган бўлди.

Тадбирда иштирокчиларга “Никоҳ ва оила - Конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” номли буклет ҳамда “Оила муқаддас даргоҳ” номли брошюралар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

УЗОҚ ОВУЛДАГИ УЧРАШУВ
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ҳамидов Конимех туман ички ишлар бўлими, Конимех туман Давлат солиқ инспекция ходимлари иштирокида туманнинг узоқ “Шўркўл” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Очиқ мулоқот шаклда ўтган учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ЎТГАН ЙИЛГИ ФАОЛИЯТЛАРИ ЮЗАСИДАН ЖАМОАТЧИЛИККА АХБОРОТ БЕРИШДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги Фармони 1-бандида, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган.

Фармон талабларидан келиб чиқиб, жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларига судлар фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборот бериш билан бирга уларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоблар бериш орқали тадбирнинг самарали ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу брифинглар 2019 йилдан бошлаб матбуот анжумани (пресс-конференция) шаклида ташкил этилиб, ўтказилиб келинмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад - вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, шунингдек туманлараро, туман (шаҳар) судларнинг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш, шу билан бирга ОАВ ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва ҳоказо)ни нотўғри талқин қилиш, ёритиш ва изоҳлашни олдини олишга қаратилган.

Шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судида Навоий вилоят судлари раислари томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида судлар раислари Президентимиз ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришишда юксак самаралар бераётганини таъкидлаб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги қонун ҳужжатлари, судлар томонидан 2019 йил мобайнида кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот беришди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари томонидан 2019 йилда жами 1.185 нафар шахсга нисбатан 852 та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 617 нафар шахс ёки 65,7 фоизга, жиноят ишлари эса 529 та ёки 61,6 фоизга камайган.

Тамомланган ишларнинг 930 нафар шахсга нисбатан
623 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 377 та ёки 62,3 фоизга камайган.

Шунингдек, ҳисобот даврида 250 нафар шахсга нисбатан 224 та иш тугатилган, 3 та иш бўйича 3 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.

Жами тамомланган ишларнинг 34 таси вилоят судининг биринчи инстанциясида, 818 таси эса туман (шаҳар) судларида кўрилган.

Ҳисобот даврида биринчи босқич суди томонидан 1 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса, 18 нафар шахс юқори инстанция суди томонидан оқланган.

-Ўтган 2019 йил мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳам  муайян ишлар қилинди, - дейди Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси Нодирбек Файзиев, - Вилоят ва туманлараро судларида 2019 йил давомида жами 7.475 та фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб ҳал қилинди.

Бу кўрсаткич 2018 йил (8.272 та)га нисбатан 797 тага камайганлигини кузатиш мумкин.

Жами кўрилган 7.475 та фуқаролик ишларидан 6.098 таси ёки
81,6 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 349 таси ёки 4,7 фоизи бўйича фуқаролик ишлари ҳаракатдан тугатилган ҳамда 1.028 таси ёки 13,7 фоизи бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.

Навоий вилоят маъмурий судлари томонидан 2019 йил мобайнида Навоий вилоят ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларида 25.549 та шахсга нисбатан 20.397 та иш кўриб чиқилган.

Суриштирув органлари томонидан 2019 йил мобайнида маъмурий судларга 20.604 та маъмурий ишлар келиб тушган бўлиб, шундан 9.770 таси ички ишлар бўлимларидан, 1.842 таси прокуратура, 5.543 таси солиқ идоралари томонидан, 432 таси божхона органи томонидан ва 3.017 таси бошқа органлардан келиб тушган ишларни ташкил этади.

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга процессда қатнашиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларига қулайликлар яратиш мақсадида ҳисобот даврида жами кўрилган 20.397 та ишларнинг 13.625 таси ёки 66,8 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Йиғилишда иқтисодий судлар фаолияти ҳақида маълумот берган Навоий вилоят иқтисодий суди раиси Тимур Абдраманов  ўтган 2019 йилда жами 5.642 та иш кўриб чиқилиб, даъвогарлар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлари фойдасига 323 млрд. 445 млн. сўм зарарлар ундирилганлигини таъкидлади. Шунингдек, низоли тартибда кўрилган ишларнинг 3.668 таси ёки 65 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Даъво ариза ва аризаларини тақдим этишда республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи 886 млн. сўмни, суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори 8 млрд. 444 млн. сўм сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга жами 446 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, шундан 230 таси ОАВларда ёритилган бўлса, 216 таси бўйича бевосита аҳоли билан учрашув ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилган.

Тадбирда Навоий вилояти судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги қайд этилди.

Навоий вилоят судлари

АЖРИМ – ЕЧИМ ЭМАС
Ҳаммамизга маълумки, Конституциямизнинг XIV боби жамиятнинг ажралмас бўғини ҳисобланган “Оила”га бағишланган бўлиб, унинг жамиятдаги муҳим ўрни ва давлат муҳофазасида эканлигига урғу берилган. Бунда, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаб, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари ҳақидаги ибратли нормалар ўзининг аниқ ифодасини топган.

Мамлакатимизда ҳар бир оила давлат муҳофазасига олинган. Оила кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларни тартибга солиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, нафақат эр-хотин, айни чоғда вояга етмаган фарзандларнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга молик.

Бухоро вилоят Пешкў туман ҳокимлигида ҳамкор ташкилотлар, хусусан туман Хотин-қизлар қўмитаси ва фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди билан биргаликда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш мақсадида “Ажрим-ечим эмас” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда Пешкў туман ҳокими А.Назаров, Пешкў туман прокурори Ш.Ҳикматов, Пешкў туман ИИБ бошлиғи Н.Болтаев, Пешкў туман бош имом хатиби Н.Жумаев, МФЙ яраштириш комиссиялари ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди раисиШерзод Нематов оиланинг муқаддаслиги, қонунларимизда белгилаб қўйилган нормалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, юзага келган низоларни тинч йўл билан бартараф этиш борасида республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида фуқаролик ишлари бўйича судлар, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Президентимиз таъкидлаганларидек, “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ”.

Шу нуқтаи назардан, ўтган давр мобайнида фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судида кўрилган оила-никоҳ низоларига оид ишлар таҳлил қилинганда, суд томонидан унга бириктирилган туманлар, яъни Пешкў ва Вобкент туманлари бўйича 2019 йил давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 251 та даъво аризалар келиб тушган бўлиб, ушбу йил мобайнида 270 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Шундан 220 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, яъни 146 таси қаноатлантирилган ва 74 таси қаноатлантиришдан рад қилинган. 32 та фуқаролик  иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган ва 18 та фуқаролик иши даъвогарларнинг аризасига асосан ёки тарафларнинг тайинланган суд мажлисига келмасликлари сабабли кўрмасдан қолдирилган. Жами 51 та никоҳдан ажратишга доир фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Тадбирда никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ҳам билдириб ўтилди.

Жумладан, 2018 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унда хотин-қизлар турмушини яхшилаш, жамиятимиз таянчи бўлган оилани мустаҳкамлаш борасида мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалар, бугун ҳамда келгусида қилишимиз лозим бўлган ишлар аниқ ва лўнда қилиб белгилаб берилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни иш билан таъминлаш, айниқса, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил қилиниши нур устига нур бўлди.

Мазкур Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, аниқ вазифалари, мақоми белгилаб берилди.

Тадбирда иштирок этган ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш юзасидан уларга тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ярашиш истагини билдирган оилаларга туман ҳокимлиги томонидан ажратилган совғалар топширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича
Пешкў туманлараро суди