Shuhrat Aslanov

Сенатор сайёр қабулда: “Ҳар бир мурожаат ортида бир инсоннинг, бир оиланинг тақдири турибди”
Жорий йилнинг 7 август куни Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Асланов ҳамда Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев ҳамкорлигида тумандаги “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туманнинг бир неча маҳаллаларидан ташриф буюрган фуқаролар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифларини давлат ва жамоатчилик вакилларига етказиш имконига эга бўлишди.

Ушбу тадбир сенаторнинг аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларни қийнаётган масалаларни жойида эшитиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган навбатдаги амалий ташаббусларидан бири бўлди. Унда “фуқаро – сенатор – ҳокимият” ўртасидаги жонли мулоқот яна бир бор ҳаётда ўз ифодасини топди.

Суҳбат очиқ ва самимий руҳда ўтди. Учрашув аввалида сенатор Шуҳрат Асланов ўз сўзида: “Мен бу ерга сенатор сифатида эмас, балки халқ хизматчиси сифатида келдим. Шу сабабли бу мулоқот юракдан, очиқ ва эркин бўлиши керак” — дея таъкидлади.

Қабул жараёнида турли маҳаллалардан келган фуқаролар ўзларини қийнаётган асосий муаммолар: уй-жойга муҳтожлик, соғлиги ва даволаниш билан боғлиқ муаммолар, ишсизлик, инфратузилманинг етишмаслиги, жумладан, мактабларга бориладиган йўлларнинг таъмирталаблиги каби масалаларда мурожаат қилишди.

Сенатор ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, муаммоларни тўлиқ ўрганди. Жойида ҳал этиш мумкин бўлган масалалар тезкор бартараф этилди. Вақт ва мувофиқлашувни талаб қилувчи муаммолар эса тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси қатъий назоратга олинадиган бўлди.

Сенатор ўз нутқида Президентимиз бошчилигидаги халқпарвар сиёсат — яъни, муаммога маҳаллада ечим топиш, фуқарога етиб бориш тамойили, бевосита сайёр қабуллар орқали ҳаётга жорий этилаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.

"Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ортида бир инсоннинг, бир оиланинг тақдири турибди. Уларни дардини эшитиш, уни енгиллаштириш — бу бизнинг инсоний ва хизмат бурчимиздир", —  деди сенатор.

Аҳоли вакиллари эса бундай учрашувлар орқали муаммолари эшитилаётганидан мамнун эканликларини билдириб, амалий ёрдам ва ечимлар учун Ш.Аслановга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

Қабул якунида сенатор Шуҳрат Асланов бундай очиқ мулоқотлар тизимли равишда давом эттирилишини, ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини ва ижроси қатъий назоратда бўлишини маълум қилди.

Бу учрашув Нишон туманида фақат мурожаатларни тинглаш эмас, балки халқ билан амалий мулоқот қилишга, давлатнинг инсон манфаатларига йўналтирилган ислоҳотларини жойларда жорий этишга қаратилган навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг

telegram |instagram

“ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРИ – 2035” КОНЦЕПЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари можаро ва низоларни дипломатия ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этишга алоҳида эътибор қаратгани мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсатининг амалдаги ифодаси эканининг яққол далилидир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Озарбайжондаги саммитида Тошкентдаги тарихий саммитдан кейин ташкилотнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концепциясини қабул қилиш, Тошкент шаҳрида савдо вазирларининг учрашувини ўтказиш, “яшил йўлаклар” тизимини яратиш, “Экоинвест” дастурини қабул қилиш, рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этишни тезлаштириш таклифлари халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз ўз нутқида “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концепциясини қабул қилиш ниҳоятда зарур эканлигини эътироф этар экан, бу муҳим ҳужжатда савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, экология, туризм ва таълим каби анъанавий йўналишлар билан бирга, инновациялар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Қабул қилинадиган бу концепцияда Ташкилотнинг ўрта ва узоқ даврдаги устувор ривожланиш йўналишларини белгилаб берилиши ниҳоятда муҳимдир.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни тўсиқсиз етказиб бериш учун “яшил йўлаклар” тизимини яратиш ташаббуси  бугуннинг энг долзарб вазифаси эканлигини айтиб ўтиш лозим. Инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун узоқ муддатли "Экоинвест" дастурини қабул қилиш ниҳоятда муҳимлиги таъкидланди. Транспорт-логистика соҳасини рақамлаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида Рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этишни тезлаштириш таклифи ҳам илгари сурилди.

Бу йил Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ўтказиш таклифи билдирилди. Чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш ва рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий "яшил дастур" ишлаб чиқиш ташаббусини саммит иштирокчилари қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, ташкилот доирасида туризм хизматларини замонавийлаштириш ҳамда такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" қабул қилиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Дарҳақиқат, минтақада янги авиақатновлар йўналишларини очиш, авиакомпаниялар ўртасида инновацион ҳамкорлик шаклларини йўлга қўйиш, туризм ва авиация соҳалари ўртасида маркетинг бўйича интеграциялашган стратегияларни ишлаб чиқиш борасида ўртага ташланган таклифлар мазкур йўналишдаги умумий вазифалар муҳокамаси учун Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг аҳолиси, маҳаллий ва халқаро сайёҳлик учун мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланиши борасида аниқ таклифлар берилди. Чунки мазкур давлатлар ҳудудида нафақат минтақа, балки дунё сайёҳлик йўналишларининг муҳим нуқталари мавжудлиги, бу гўзал масканларга саёҳатчилар оқимини ошириш орқали хизмат кўрсатиш, логистика, авиация соҳалари ривожи ҳисобига иқтисодий йўналишларда кўзланган мақсадларга эришиш имконини беради.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар дўстлик, ўзаро ишонч, тенг манфаат асносида халқлар фаровонлигини таъминлаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш асносида минтақада кўп томонлама манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенатининг

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва

спорт масалалари қўмитаси аъзоси

“ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИ” МЧЖ БОШ ДИРЕКТОРИ, ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОСИ АСЛАНОВ ШУҲРАТ ЧОРИЕВИЧНИНГ ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ
Ассалому Алайкум қадрли ёшлар!

Сизларни Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Янгиланаётган Ўзбекистонимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Юртимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил қилади. Олий таълим ёшларимизнинг орзу-интилишларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Вилоятимизда олийгоҳлар сони ортгани сайин ёшларни олий таълим билан қамраб олиш янада кенгайди. Ўз соҳаларида муваффақиятларга эришиб, илмий изланишлар олиб бораётган ёшлар хориж тилларини катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар. IELTS имтиҳонидан юқори балл олганлар сони кескин кўпайди. IT соҳасида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига жалб этилаётган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бораётир.

Юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларнинг куч-ғайрати ва азму шижоатига таянишимиз айни ҳақиқатдир. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сизнинг бахтли истиқболингиз йўлидаги хайрли ишларнинг дебочасидир.

Янги Ўзбекистон келажаги сиздек истеъдодли, билимли ва матонатли ёшлар қўлида эканлигини ҳамиша ёдда тутмоғингиз лозим. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, билимли ва етук инсонлар бўлиб камолга етишлари учун ғамхўрлик қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор марказида турибди.

Бугун мамлакатимизда амалиётга татбиқ этилган вертикал бошқарув тизими асосида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида деҳқончилик қилиш учун ер, тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун жой ва молиявий кўмак берилаяпти.

“Ёшлар тараққиёти индекси”га кўра мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган давлатлар қаторига киритилди. Бу эса ёшларга қаратилган эътиборнинг халқаро даражада ҳам эътироф этилаётганидан далолат беради.

Хусусан, мамлакатимиз ёшлари учун хориж томон эшиклар очилгани туфайли уларнинг дўстлари ва ҳамкорлари сони ортиб, билим ва касб ўрганиш, глобал мулоқот ва фикр алмашув имкониятлари кенгаймоқда.

Янги Ўзбекистонимизда учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга астойдил бел боғлаган ёшларимизнинг билим олиши, бандлигини таъминлаш учун барча шароитлар муҳайё этилаяпти. Ватанимиз тақдири, эртанги кунимиз қандай бўлиши ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги бугунги саъй-ҳаракатларимиз билан чамбарчас боғлиқ.

Шу нуқтаи назардан, мажмуамиз цех ва бўлимларида меҳнат қилаётган шижоатли ёшларнинг билим ва малакасини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш доимо раҳбариятнинг диққат марказида. Олий маълумотли ёшларга билимларини янада мустаҳкамлашлари учун мажмуамиз ва Қарши давлат техника университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Газ-кимё ва энергетика” илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

Мажмуамизда замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш модернизациялаштирилмоқда. Уларни бошқариш учун эса замонавий билим ва хориж тилларини билиш зарур. Шу боис жамиятимиз ва воҳадаги олийгоҳлар ўртасида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу ислоҳотлар ёшларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқ. Улар орасида меҳнати, интилишлари ва ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ёшлар ҳам етарли.

Шу кунларда юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Улар орасида мажмуамизнинг Ишончлиликни бошқариш хизмати Лойиҳалар офиси мутахассиси Жалилов Абдикаримбек Абдихалил ўғли ҳам бор. У фидоий меҳнат фаолияти ва ташаббускорлиги эвазига "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди. Бу ютуқ жамоамиз ва вилоятимиз ёшлари учун юксак илҳом ва намуна бўлиб хизмат қилади.

Азиз ёшлар!

Ҳар бир халқнинг салоҳияти, аввало, унинг маънавий камолоти, ақлу заковати, куч-қудрати, бунёдкорлик даҳоси ёшларнинг шижоати, дунёқараши, билимдонлиги билан белгиланади. Зеро, келажагини ўйлайдиган халқ ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашни ўз бурчи деб билади.

Билимли, иқтидорли, салоҳиятли ўғил-қизларга таяниб, ҳамжиҳатликда олдинга интилиб яшайдиган давлатнинг истиқболи порлоқ бўлади. Мажмуамиз маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар бошланғич ташкилоти ёшларнинг билим ва иқтидорини намоён этишлари учун доимо ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Давлатнинг жадал ривожланиши, халқ фаровонлиги айнан ёшларнинг таълим-тарбияси ва келажагига қаратиладиган эътиборга боғлиқ. Президентимизнинг доимий ғамхўрлиги, меҳру муҳаббати сизнинг қалбингизда умид ва ишонч уйғотмоқда. Илҳом ва руҳ билан олға интилинг, чунки эртанги кун умидли қўлларда — сизлардандир.

Ёшлик инсон ҳаётининг энг гўзал давридир. Қалбингиз ғайрату шижоатга тўла бўлган бу даврда ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланиб, доимо бунёдкорлик ва ижодкорлик ҳисси билан яшамоғингиз керак.

Сизларни яна бир бор байрамингиз билан табриклар эканман, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, нурли истиқболимиз йўлидаги эзгу ишларингизга ривож тилайман. Сизлар эл-юртимизнинг бахту иқболи, ифтихорисизлар. Ватанга чексиз садоқат, элга эҳтиром туйғулари ила яшанг, доимо орзу-умидларингиз рўёбини кўриб юринг. Ҳамиша соғу саломат бўлинг!

ҚАШҚАДАРЁДА ЯНГИЛАНИШЛАР ШУКУҲИ БЎЙ КЎРСАТМОҚДА
Бугун воҳамиздаги улуғвор ўзгаришлар халқимизни эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш баробарида юксак марраларни кўзлаб, ислоҳотларнинг олдинги сафларида бўлишга ундамоқда. Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи чоғида билдирилган қимматли фикрлар, белгилаб берилган устувор вазифалар ўн йилдирки амалга ошириб келинаётган ишларнинг бардавомлигига хизмат қилади. Дарҳақиқат, вилоятимизда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг кўлами ниҳоятда кенг. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвесторларни жалб этган ҳолда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш, одамларнинг бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида бор билим ва тажрибамизни ишга солишимиз талаб этилмоқда.

Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш нафақат вилоятимизда, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам  долзарб масалага айланган. Бандлиги таъминланган инсоннинг хонадонига даромад кириб боради, фаровонлик, бахт ва хотиржамлик ҳукм суради. Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда янги иш ўринлари яратиш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. 470 минг нафар кишини бандлигини таъминлаш, 150 минг нафарини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди. Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади.

Очиғи бундан ўн йил муқаддам вилоятимизда саноат корхоналари ҳақида гап кетса, фақатгина нефть ва газ корхоналари тилга олинар эди. Қилинган ислоҳотлар натижасида бугун электр техникаси, қурилиш материаллари, мебелсозлик тармоқларининг саноатдаги улуши 54 фоизга етди. Йиғилишда Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга туширилган лойиҳаларни барча туманларга татбиқ этиш, кейинги беш йилликда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 10 млрд. долларга етказиш вазифаси юклатилди. Бугун воҳамизда 23 минг 554 та тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бормоқда. Ўтган тўрт ой мобайнида бир минг беш юз етмиш саккиз нафар тадбиркор ўз фаолиятини йўлга қўйди. “Ёшлар бизнеси” дастурига асосан олийгоҳ битирувчиларини “Келажакка қадам” дастури билан қамраб олиш орқали тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш борасида амалий ишларни бошлаб юбордик. Йил охирига қадар 70 минг 544 нафар йигит-қизларни бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирга қадар уларнинг 40 минг нафардан ортиғи ишли бўлди.

Вилоятда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ишлар мутлақо янгича ёндашувлар ва тизим асосида йўлга қўйилмоқда. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш мақсадида оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг катта қисми хотин-қизлар таклиф этган лойиҳаларга йўналтирилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” биринчи чорагида 12 минг 448 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Ишсиз бўлган 3638 нафар опа-сингилларимиз касб-ҳунарга ўқитилди. 4391 нафари эса бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 460 нафар хотин-қизларнинг молиявий билимлари ошириш асносида тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилди. 3 959 нафарини тадбиркорликка йўналтириш орқали ўз - ўзини банд қилишга   кўмаклашилди.

Деҳқончилик ва боғдорчиликни ривожлантириш учун оқова сув таъминоти ниҳоятда муҳим. Бутун ер юзида содир бўлаётган чўлланиш жараёни бизни ҳам изланишга ундамоқда. Шаҳрисабз Агротуризм мажмуасидаги ландшафтли боғлар, қирда ястаниб ётган токзорлар томчилатиб суғориш ускуналари орқали оби ҳаётга қондирилмоқда. Президентимиз мутасаддиларга барча тоғли туманларда ҳам шундай боғлар ташкил этиш ва янада кенгайтириш, дарахтларни сувни тежайдиган  замонавий ускуналар ёрдамида суғориш, боғларни аҳолига бўлиб бериш, имкон қадар сувсизликка чидамли дарахт кўчатларини парвариш қилиш юзасидан топшириқлар берди. Одамларни даромадли қилиш мақсадида вилоятда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури амалга оширилади. Бандликни таъминлашда воҳадаги 1,3 млн. гектар ўрмон ва яйлов ерларидан самарали фойдаланиш зарурлиги, 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларини лазер технологияси ёрдамида текислаб, томчилатиб суғориш ускуналари орқали суғоришни йўлга қўйиш кераклиги айтилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, тарвуз экспортини 30 млн. долларга, помидор маҳсулоти экспортини эса 5 млн. долларга етказиш борасида долзарб вазифалар ижроси борасида муттасил изланишимиз талаб этилмоқда. Вазифалар ниҳоят кенг кўламли. Уларни бажариш учун Олий Мажлис Сенати аъзосидан тортиб ҳар бир депутат камарбаста бўлмоғи, шу юртнинг муносиб фарзанди сифатида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш йўлида жон куйдириб ишлаши, янгиланишлар шукуҳи билан яшамоғи талаб этилади. Ишонаманки, белгилаб берилган вазифаларни уддалаш учун билим ва малакамиз, ҳаётимиз тажрибамиз етарли. Янги Ўзбекистон билан фахрланиш, ҳаётсеварлик, шукроналик, нурли истиқболимизга бўлган  ишонч олдимизга қўйилган барча вазифаларни бекаму кўст адо этишимиз учун бизга куч-қувват ва илҳом беради.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва

спорт масалалари қўмитаси аъзоси

“ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИ” МЧЖ БОШ ДИРЕКТОРИ, ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОСИ АСЛАНОВ ШУҲРАТ ЧОРИЕВИЧНИНГ ИЙД АЛ -АДҲА - ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ
Азиз юртдошлар!

Барчангизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Ийд ал-Адҳа азалдан халқимиз томонидан ўзгача шукуҳ ила меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат айёми сифатида нишонлаб келинадиган эзгу шодиёнадир. Мамлакатимизда бу байрам расмий равишда нишонланиб, дам олиш куни сифатида белгилангани муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизга бўлган чуқур ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Янги Ўзбекистонимизда улуғ мақсадлар билан тинч ва осойишта ҳаёт кечириш, ҳалол меҳнат қилиш ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш динимизнинг эзгу ғоялари билан уйғун ва ҳамоҳанг экани эътиборга моликдир. Мамнуният билан қайд этиш жоизки, юртимизда барча фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари қаторида диний эҳтиёжлари ҳам тўлиқ таъминланмоқда. Ижтимоий ҳамда диний бағрикенглик туфайли жамиятимизда барқарорлик ҳукм сурмоқда. Турли миллат ва эътиқод вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ота-боболаримизнинг асрлар давомида дин ва дунё илмларини уйғун ривожлантириш борасида яратган илмий ва маънавий мероси — улуғ аллома ва уламоларимиз томонидан шакллантирилган бебаҳо бойлик бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Қурбон ҳайити — мусулмонларнинг энг мўътабар байрамларидан бири бўлиб, Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни нишонланади. Бу муборак кунларда Аллоҳ таолонинг кўплаб раҳмат ва баракалари инсоният узра ёғилади. Ҳаж ибодатлари якунланиши ва қурбонлик қилиш вожиб бўлган ушбу фурсат илоҳий иноятлар билан тобора маъноли кечади. Қурбонлик гўштининг эҳтиёжмандларга улашилиши эса халқимизга хос бағрикенглик ва саховат фазилатларини янада мустаҳкамлайди.

Бу қутлуғ айёмда ота-она ва яқинларимизни табриклаб, дуоларини олиш, кекса, бемор ва муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, яқинларимизни хурсанд қилиш — барчамизнинг инсоний ва маънавий бурчимиздир. Байрам кунларида етим-есирларнинг кўнглини кўтариш, муҳтожларга кўмаклашиш, аҳиллик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш жамиятимиздаги эзгу анъаналардан саналади.

Бу йил ҳам юртимизда улкан шодлик ва фараҳ билан нишонланаётган Қурбон ҳайити халқимиз ўртасидаги бирлик ва ҳамжиҳатликнинг яна бир бор ёрқин ифодаси бўлади, иншооллоҳ.

Икки дунё саодатига эришиш мақсадида ҳаёт кечираётган халқимизнинг келажаги бўлмиш ёш авлодни маънавий етук, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш — барчамиз учун масъулиятли ва шарафли вазифадир.

Ҳурматли ҳамкасблар!
Айни пайтда меҳнат жамоамизнинг фидокор, меҳнатсевар ва самимий инсонларини ҳам алоҳида эътироф этишни истар эдим. Сизларнинг ҳар кунлик масъулиятли меҳнатингиз, жамоадаги ҳамжиҳатлик ва дўстона муҳит Қурбон ҳайити каби улуғ айёмларнинг маънавий моҳиятига тўла мос келади.

Айниқса, жамоамиздаги ўз касбига садоқатли, покниият инсонларнинг хизматлари туфайли умумий мақсадларимиз сари олға интилаяпмиз. Бугунги кунда ҳам айнан ана шундай жипслик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик юртимиз тараққиётининг асосий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муборак байрам кунларида барча ҳамкасбларимга ва уларнинг оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қут-барака тилайман. Хизматингизда барака, ҳаётингизда файз бўлсин!

Қадрли Ватандошлар!
Сизларни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга Яратгандан соғлом ва фаровон ҳаёт, оилаларингизга муҳаббат ва тотувлик, юртимизга барқарор тараққиёт ва эзгулик тилайман. Нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуолари ижобат бўлиб, юртимизда ҳар доим тинчлик ҳукм сурсин. Парвардигор барчамизни ўз паноҳида асрасин.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

ВАТАНПАРВАР ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШ СЕНАТОРЛАР НАЗОРАТИДА БЎЛАДИ
Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ижобий натижасини амалда намоён этаётганлиги, ёшларимизни ҳар томонлама билимли, иқтидорли ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари учун қилинаётган ғамхўрликлар қалбларимизда нурли истиқболимизга мустаҳкам ишонч уйғотади. Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида мактаб таълимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялаш ишига масъулият билан қараш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.

Ялпи мажлисда мактаб таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда нафақат тегишли вазирликлар, балки сенаторлар ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам бирдек масъул эканликлари айтиб ўтилди.

Сенаторлар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари жойларга чиққанда ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни синчиклаб ўрганган ҳолда мақбул ечимларни топиш ҳамда ўз вақтида бартараф этишга кўмаклашиш борасида тинимсиз изланишлари зарурлиги таъкидланди. “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастурида ҳам 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган бўлиб, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, ёшлар муаммолари, бандлиги ва тадбиркорлиги кўламини кенгайтириш, ҳудуд ободлиги масалаларини ҳал этиш, ёшларда экологик тарбияни шакллантириш, табиатга меҳр уйғотиш асносида чор атрофни муҳофаза этиш каби ҳаётий ғоялар ўрин олганлиги билан аҳамиятлидир.

Бугунги глобаллашув даврида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, санъат, фан ва замонавий технологияларга жалб этиш диққат эътиборимизда бўлиши керак. Ёзги таътил даврида таълим масканларидаги барча тўгараклар тўхтовсиз ишлаши, болаларнинг  дам олиш соатларида мунтазам равишда маънавий - маърифий тадбирлар ташкил этилиши керак.

Сенат раиси барча сенаторлар қўйилган вазифаларни туман ва шаҳарларда тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича ўз вақтида ва лозим даража бажарилиши, кутилган натижаларга эришилишини назорат қилиш, энг асосийси бу ишларда фаол иштирок этишлари зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, масъул қўмиталар, доимий комиссиялар ҳамкорликда мунтазам ўрганишлар, таҳлил ва муҳокамалар (эшитув ва сўровлар) асносида амалга оширилган ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Дарҳақиқат, миллат келажаги ва умид-истиқболи бўлган ёшларга қаратилган эътибор – Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичини белгилайди, эртанги ривожланишимиз пойдеворига мустаҳкам замин яратади. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ватанпарвар ва баркамол авлод сифатида шакллантириш, ўзларини жамият ҳаётининг фаол иштирокчиси деб ҳис этишларига имкон беради ҳамда эл-юрт равнақи йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлайди.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва

спорт масалалари қўмитаси аъзоси

ЎЗБЕКИСТОН ВЕНГРИЯ ЎРТАСИДА ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокараларида икки давлат ўртасида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон - Венгрия ўртасида стратегик ва кўп қиррали ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, амалий ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният ила эътироф этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, идора ва ҳудудлар даражасида самарали алоқалар мавжуд бўлиб, БМТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ҳамкорлик қилинаётганлиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда. Товар айирбошлаш ҳажмини, шу жумладан импорт ўрнини босиш ва "GSP+" мақоми ҳисобига биринчи босқичда 500 миллион еврога етказиш муҳимлиги қайд этилди. Бугунги кунда қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 500 миллион долларни ташкил этади. Жорий йилги ташриф доирасида яна 1,5 миллиард евролик янги лойиҳалар тайёрланиши кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини қайта тиклаш ва яқин фурсатда унинг навбатдаги йиғилишини бизнес вакилларининг кенг иштирокида ўтказиш таклиф қилинди. Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Венгрияда иккинчи форумга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришилди.

Икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни янада яхшилаш, ишбилармонлик, туризм ва маданий алмашинувларни фаоллаштиришга яқиндан ёрдам беради. Бундан буён икки мамлакатда тан олинадиган дипломлар бериш тизимини жорий этиш ва мамлакатимизда Венгрия олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Тошкентда шу йил ўтказиладиган Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчи  форуми ана шу амалий ҳамкорликнинг дебочаси бўлишининг яққол далилидир.

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида икки давлатлар ўртасида Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Шунингдек, етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, жумладан, Экстрадиция тўғрисидаги шартнома, Иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, табиий офатларни бошқариш, илм-фан ва инновациялар, тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишувлар алмашинилди. Етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашинуви икки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамланишида долзарб аҳамият касб этади.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси

ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИ ЁШЛАР ЖАМОАСИ “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ФИНАЛИДА ИШТИРОК ЭТАДИ
Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий ислоҳотлардан пировард мақсад ҳам ёш авлоднинг интеллектуал етуклигини, ақлий ва ахлоқий салоҳиятини оширишдан иборатдир. XXI аср интеллектуал ёшлар асри, интеллектуал салоҳият эса демократик тараққиёт мезони эканлигини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган, ақл-заковати, интеллектуал салоҳиятини оширадиган, ўзлари қизиққан соҳалар бўйича билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мазкур танлов минглаб иқтидор эгаларини кашф этаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Қарши шаҳрида “Интеллектуал олимпиада–2025” доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар жамоалари иштирок этишди. Мажмуамиз ёшлар жамоаси беллашувда ўзларининг билимдонликлари, теран фикрлашлари, юксак тафаккур эгаси эканликларини амалда намоён этиб, мазкур беллашувнинг финал босқичида иштирок этиш бахтига муяссар бўлишди.

Эътироф этмоқ лозимки, инсоннинг ақли ва қалби илм ила юксаклик сари интилади. Билим азиз умримизнинг маёғи, ҳаёт йўлимизни ёритувчи нур, тафаккуримизни бойитадиган бебаҳо хазина десак, муболаға бўлмас. Ҳар қандай иқтидорнинг асосини билим ташкил этади. Қобилият соҳиби тинимсиз изланиб, қанча кўп билим олишга интилсагина муваффақиятга эриша олади. Билим шундай бир уммонки, қанча кўп ўргансанг, шунчалик кам билишингни англайсан, янада кўпроқ ўқиб-ўрганишга интиласан.

Мусобақанинг финал босқичи жорий йил май ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 27-Халқаро “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025” кўргазмаси ва анжумани доирасида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг саралаш босқичида муваффақиятга эришган энг кучли ёшлар жамоалари бош соврин учун беллашадилар.

Эришилган бу муваффақият мажмуамизда меҳнат қилаётган иқтидорли ёшларнинг илмий изланишлари, ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнини замонавийлаштириш борасида амалий таклифлари, илмий-инновацион соҳадаги салоҳиятларини намоён этишларига имкониятлар яратилганлиги, малакали кадрларни тайёрлаш борасида олий ўқув юртлари билан ҳамкорликлар янада мустаҳкамланиб, ривожлантирилаётганлиги, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олаётган, илмий - тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилаётганлиги, энг муҳими ҳар бир жамият аъзосини билимдон мутахассис ва баркамол шахс сифатида шакллантириш борасидаги амалий ишларимиз натижасидир.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва

спорт масалалари қўмитаси аъзоси.

“ШЎРТАН ЯШИЛ МАКОН” МЧЖ – “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Орол денгизининг қуриши, қурғоқчилик ва бошқа глобал экологик муаммолар инсониятдан табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, табиий ресурслардан унумли ва тежамкор тарзда фойдаланиш зарурлигини эслатиб қўйди. Она табиатнинг мусаффолигини таъминлаш, табиийлигини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга бутунлигича етказиш барча учун масъулиятли вазифа эканлигини ҳар лаҳза ёдда тутмоқ даркор.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси мазкур муаммоларни бартараф этишга умид уйғотди. Мамлакатимиздаги барча шаҳар ва туманлар марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида оммавий тарзда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Халқимизда боғ яратиш, эккан дарахтимнинг соя-салқини, мева-чевасидан ўзгалар баҳраманд бўлсин, дея ният қилиб дарахт экишдек яхши бир анъана бор. Дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки зарарли газлар тарқалишига тўсқинлик қилади, шовқин даражасини пасайтиради, ҳароратни ва ҳавонинг қуруқлигини юмшатади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Ғузор туманидаги Кенгсой кенгликларида барпо этилган. Чўл сарҳадлари ҳисобланган ушбу маконда дарахт кўчатларини экиш, кўкартириб олиш ва парваришлаш анчагина машаққатли иш ҳисобланади. Мажмуа таъсисчилигида ташкил этилган “Шўртан яшил макон” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ана шу масъулиятни тўлақонли уддалашга эришмоқда. Жамият тасарруфидаги 141 гектар майдонда 52 минг туп мевали ва манзарали дарахтларга агротехника қоидалари асосида ишлов бериш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд кўчатчилик бўлимида 175 минг туп шарқ туяси, қайрағоч, катальпа, глядичи, тут, бодом, шойи акация, павлония, ясен, айланд, япон сафораси, ўрик, беҳи, можевенник ва қароли кўчатлари етиштирилди.

“Шўртан яшил макон” масъулияти чекланган жамияти майдонларидаги қуриб қолган дарахтларни ёшартириш мақсадида 22 минг 230 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Жамиятда 3 та кўчатчилик бўлими ташкил этилган бўлиб, мевали ва манзарали дарахт уруғларидан 257 минг 930 дона ниҳоллар етиштирилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида корхона ва ташкилотларга ҳамда аҳоли хонадонларига 1600 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳомийлик тариқасида етказиб берилди.

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да “Шўртан яшил макон” МЧЖ томонидан жами 185 минг 820 туп 19 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, баҳор мавсумида 71 минг 110 тупи замин бағрига қадалди. Қолган 114 минг 710 тупи куз мавсумида экилади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва иқлим ўзгаришига мослашиш, биохилма-хилликни асраш ҳамда чиқиндиларни бошқаришга қаратилган бир қатор муҳим стратегик ҳужжатлар қабул қилинди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Мажмуамиз ишчи-хизматчилари нафақат корхона жойлашган сарҳадларда, балки ўзлари истиқомат қилаётган маҳалла ва қишлоқларда, хонадонларида кўчат экиш ва парваришлаш ишларида барчага ибрат бўлиб меҳнат қилмоқда.

Дарҳақиқат, табиатни асраш — келажакни асраш демакдир. Инсон тоза ҳаводан нафас олгандагина узоқ ва бахтиёр умр кечиради. Агар ҳар биримиз яхши ният билан лоақал бир дона кўчат экишни одат қилганимизда экологик қонунларга эҳтиёж қолмасди. Зеро, табиатни асраш — саломатликни асраш ва бахтли келажак йўлидаги эзгу ишларга ҳисса қўшиш демакдир. Шундай экан, оилада, маҳалла ва қишлоқларда экологик тарбияни кучайтириб, гулу гиёҳлар маскани ва дарахтзорларни асраб-авайласак, табиий гўзалликларга зиён етказмасликни одат қилиб, авлодлар келажаги ва ҳаётнинг давомийлиги учун катта ҳисса қўшган бўламиз.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси

ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИНГ АНИҚ ЕЧИМЛАРИ, СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ СТРАТЕГИЯЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси мамлакатимизда ўтказилганлиги давлатимизнинг халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётганлигининг яққол далолатидир. Дарҳақиқат, бугун жаҳон ҳамжамияти олдида халқаро хавфсизлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, барқарор ривожланиш ва парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини ижобий ҳал этишда парламентлараро мулоқот муҳим аҳамият касб этади. Марказий Осиё минтақасида илк бора ўтказилаётган Ассамблеянинг кун тартибидаги иқлим ўзгаришига қарши кураш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этди.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида эътироф этилаётган мазкур анжуманда экологик муаммоларни муҳокама қилиш, балки уларга жавобан аниқ ечимлар, сиёсий ва иқтисодий стратегияларни белгиланди. Саммитда “яшил энергетика” салоҳиятини рўёбга чиқариш, савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, тоза энергия, ўта муҳим хом ашё ресурслари ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг умумий йўналиш ва устуворликлари белгилаб олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун инсониятни ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири – бу иқлим ўзгаришидир. Марказий Осиё дунёдаги сув танқислигига муаммосини бошидан кечираётган, экологияси ёмонлашиб бораётган минтақалардан биридир. Орол фожиаси, қурғоқчилик, ҳавонинг ифлосланиши, чўлланиш каби ҳодисотлар барчамизни ташвишга солиб келмоқда. Ўта долзарб ва стратегик аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда Марказий Осиёдаги экологик муаммолар, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш борасида минтақавий ва глобал муаммоларнинг ижобий ечимлари борасидаги амалий ишларни янада ривожланишига туртки бўлади. Бу анжуман минтақамиз аҳолисини қийнаб келаётган глобал муаммоларни мақбул ечимларини топиш этиш учун  жаҳон жамоатчилигининг эътиборини қаратиш баробарида молиявий кўмак ва технологик ёрдам жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Дунё миқёсидаги экологлар, сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар иштирок этган нуфузли анжуманда минтақада иқлим ўзгаришининг таъсирлари, сув ресурслари ва Орол денгизи муаммоси, “яшил энергетика” ва углерод нейтраллиги, қишлоқ хўжалигида мослашув стратегиялари ҳамда транспорт ва шаҳарсозликда экологик ёндашувлар каби масалалар муҳокама қилинди. БМТ, Европа Иттифоқи, БРИКС, Жаҳон банки, GCF (Green Climate Fund) иштироки доирасидаги мулоқотлар якунида соҳада қабул қилинаётган давлат стратегиялари учун халқаро грантлар олиш имконияти кенгайиши баробарида иқлим фанини ривожлантириш, янги-янги инновация ва стартапларни амалиётга татбиқ этишда талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун ҳам янги имкониятлар эшиги очилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Мухтасар қилиб айтганда, бу тадбир нафақат экология масалаларини муҳокама қилиш майдони, балки Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатдаги экосиёсий позициясини кўрсатибгина қолмасдан, мамлакатимизни глобал иқлим сиёсатининг фаол иштирокчиси сифатида юртимиздаги экологик муаммоларни бартараф этиш борасида янги лойиҳалар, маблағлар ва шерикларга эга бўлишига яқиндан ёрдам беради.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси