Shohrux

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган

7-модда. Давлат божини тўлашдан озод қилиш

Давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ушбу Қонун билан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолади.

8-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

51) даъвогарлар — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

52) педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сонли Қонунига асосан 52-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

53) даъвогарлар — зўравонликдан жабрланган болага (болаларга) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-996-сонли Қонунига асосан 53-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 май)

6) юридик ва жисмоний шахслар — алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

Олдинги таҳрирга қаранг.

7) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

(8-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

10) истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;

11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;

12) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

13) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

131) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари — кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-773-сонли Қонунига асосан 131-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/773/0461-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

132) кўп квартирали уйларни бошқариш органлари — кўрсатилган хизматлар учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-993-сонли Қонунига асосан 132-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 03/24/993/0903-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича;

(8-модда биринчи қисмининг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-модда биринчи қисмининг 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

16) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича;

(8-модда биринчи қисмининг 16-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

17) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан;

19) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари — кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

20) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

(8-модданинг 20-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

21) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари — сув тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

(8-модданинг 21-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

22) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи — мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан;

23) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;

24) ички ишлар органлари — алиментлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш учун қилинган харажатларни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

25) прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

26) адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

27) ундирувчи ёки давлат ижрочиси — қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

28) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;

(8-модда биринчи қисмининг 28-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

29) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва шикоятлар юзасидан;

(8-модда биринчи қисмининг 29-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 июлдаги ЎРҚ-855-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/855/0488-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

30) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар юзасидан;

(8-модда биринчи қисмининг 30-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)

31) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-модда биринчи қисмининг 32-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

33) якка тартибдаги қурувчи билан шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши чоғида зиммасига буюртмачи вазифасини бажариш қонунчиликка мувофиқ юклатилган юридик шахс — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги уй-жой қурувчилар билан низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

34) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонунчиликка мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

(8-модданинг 33 ва 34-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

35) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;

36) тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда;

Олдинги таҳрирга қаранг.

37) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

(8-модда биринчи қисмининг 37-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

371) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонунига асосан 371-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)

38) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари — моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

39) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг жойлардаги органлари — қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик бўйича давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

(8-модданинг 39-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)

40) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

41) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

42) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонунига асосан 42-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

43) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари — хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан;

(8-модда биринчи қисмининг 43-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

44) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъволар, аризалар ҳамда шикоятлар юзасидан;

(8-модда биринчи қисмининг 44-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

45) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари:

тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан;

болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, ота-оналарнинг муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги, уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш ҳақидаги, шунингдек, агар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган ота-оналарнинг ўз болалари билан биргаликда яшаши мумкин эмас деб белгиланса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ҳамда оилалар манфаатларини кўзлаб берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

(8-модда биринчи қисми 45-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

46) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) — фуқаролар манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар ва даъволар билан судга мурожаат қилганда.

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли Қонунига асосан 46-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ушбу модда биринчи қисмининг 10, 132, 14, 33 — 36, ва 371-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)

19-модда. Судларда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалардан, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятлардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун давлат божи қуйидаги тартибда ундирилади:

(19-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

шартномаларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги, шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги ёки уларнинг шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги даъво аризаларига шартнома тўлалигича ёки унинг бирон-бир қисми низолашилаётганлигидан қатъи назар, шартнома олди низолари бўйича аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади;

қарши даъво аризаларидан, шунингдек учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳуқуқий ворисдан ундирилади.

Судья бир ёки бир нечта бирлашган даъво талабини алоҳида иш юритиш учун ажратган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритувга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган аризалар бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади. Агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши керак бўлса-ю, лекин қайтарилмаса, агар давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин.

Давлат божи ҳисоблаб чиқариладиган даъво баҳоси даъвогар томонидан, белгиланган ҳолларда эса фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ суд томонидан аниқланади.

(19-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Агар ишни муҳокамага тайёрлаш кунида даъвогар алиментларни ундириш тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида ариза берган бўлса, бундай ҳолларда жавобгардан давлат божи ундирилмайди.

Даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди.

Даъво суммаси кўпайтирилган тақдирда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъвонинг кўпайтирилган суммасига мувофиқ тўланади.

Даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган тақдирда даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига белгиланган даъво суммасига мувофиқ ундирилади.

Даъво биргаликда бир нечта даъвогар томонидан бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.

Даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда давлат божи қуйидаги ҳолларда ҳам ундирилади:

даъво даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда;

даъво аризаларини қабул қиладиган судья бир турдаги бир неча талабни бир иш юритувига бирлаштирганда.

Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда давлат божини ундириш суднинг ҳал қилув қарорига биноан ҳар бир жавобгардан белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Агар бундай даъво бир нечта даъвогар томонидан бир жавобгарга нисбатан тақдим этилган бўлса, давлат божи жавобгардан умумий белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда бюджетга ундирилади.

Суд бошқа шахсни иккинчи жавобгар сифатида жалб қилган ва даъво суммасининг бир қисмини бир жавобгардан, қолган қисмини эса иккинчисидан ундиришга ҳукм қилган тақдирда ва, агар бунда даъвогар давлат божини тўлашдан озод қилинган бўлса, давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган умумий суммасидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ҳар бир жавобгардан унга белгиланган даъво суммаси миқдорига мутаносиб равишда бюджетга ундирилади.

Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз талабларини даъво берилганидан кейин улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги туфайли қўллаб-қувватламаган ҳолларда давлат божининг суммаси жавобгардан суд ажрими бўйича бюджетга ундирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Даъвогар аризада даъво суммасини кўрсатмаган ҳолларда судья даъво аризасини қабул қилиш асносида, даъвонинг тахминий баҳосидан келиб чиққан ҳолда тўланиши лозим бўлган давлат божининг миқдорини дастлабки тарзда белгилайди. Агар суд ҳал қилув қарорини чиқарганда даъвонинг умумий суммаси ошса, давлат божи даъвонинг ошиб кетган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вужудга келган фарқ даъвогардан ёки даъво тўлиқ қаноатлантирилган тақдирда — жавобгардан бюджет даромадига ундирилиши лозим. Суд даъвогар аризада кўрсатган талаблар доирасидан қонунчиликда белгиланган ҳолларда иш ҳолатларига боғлиқ равишда чиқиб кетганда ҳам давлат божи шундай тартибда ҳисоблаб чиқарилади. Бундай ҳолларда даъво қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи жавобгардан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, давлат божининг қолган қисми эса даъвогардан ундирилиши лозим.

(19-модданинг ўн олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Суд мол-мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда, давлат божи мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда суд томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ҳар бир меросхўрдан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади.

Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги, мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги, мол-мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги, умумий мол-мулкдан улуш ажратиш ҳақидаги ва меросхўрларнинг ўзларига тегишли мол-мулк улушини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъво аризалари учун давлат божи ушбу мол-мулк ёки унинг улуши қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланиши лозим.

Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади.

Қиймат жиҳатидан баҳоланмайдиган талаблар (ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойларни бўшатиш тўғрисидаги, натура шаклида майдон бериш ҳақидаги, топшириш балансини қабул қилишга мажбурлаш билан боғлиқ низолар ва бошқалар) номулкий хусусиятга эга даъво аризалари жумласига киради.

Никоҳни бекор қилиш билан бир вақтда мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризаларидан никоҳни бекор қилганлик учун ва мол-мулкни бўлганлик учун давлат божи ундирилади.

Даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтаришга асос бўлган шароитлар бартараф этилганидан сўнг такроран бериладиган даъво аризаларига (аризаларга, шикоятларга) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат давлат божи такроран тўланишининг олдини олиш учун илова қилиниши мумкин.

Аризачи давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолларда даъво қаноатлантирилган тақдирда давлат божи, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади.

Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.

Муайян судда кўрилиши лозим бўлган бир нечта иш учун бир тўлов топшириқномаси бўйича давлат божи ўтказилган ҳолларда топшириқнома ишларнинг бирига илова қилинади. Мазкур иш бўйича тўланган давлат божининг суммаси тўғрисида қолган ишларга белги қўйилади ва тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган иш кўрсатилади.

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Даъво ундирувчи томонидан қарздорга нисбатан даъво ишини юритиш тартибида қўзғатилган тақдирда у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.

Пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак.

Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилади.

Давлат божи «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасида белгиланган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тўланади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларида иш юритиш тартиби тўғрисида ЙЎРИҚНОМА
1-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу Йўриқнома фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларида (бундан буён матнда суд деб юритилади) иш юритишнинг асосий қоидалари баён этилган бўлиб, ҳужжатларни қайд этиш, расмийлаштириш, сақлаш ва фойдаланиш, суд қарорларини ижрога қаратиш, суд ишлари ва ҳужжатларнинг ҳаракатини тегишли шаклларда акс эттириш, кадрларга оид ишларни юритиш, ижро бўйича назорат олиб бориш тартибини белгилайди.

1.2. Судда иш юритиш амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ягона тизим асосида мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

1.3. Иш юритиш штат жадвалида кўрсатилган ёки мансаб Йўриқномасида белгиланган суд аппарати ходимлари томонидан олиб борилади.

Мавжуд лавозимлар учун хизмат вазифалари Олий суд Раёсатининг 2020 йил 26 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари
ва туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари суд аппарати ходимларининг мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
РС-61-20-сонли қарори билан белгиланиб, лавозимга тайинланган суд аппарати ходими хизмат вазифаси билан тўлиқ таништирилади.

Суд раиси хизмат юзасидан зарурат бўлган ҳолларда суд аппарати ходимлари ўртасида вазифаларини қайта тақсимлашга ҳақли.

1.4. Йўриқнома талаблари асосида иш юритишни ташкиллаштириш суд раисининг ўринбосари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

1.5. Судьялар ва суд аппарати ходимлари ўзларига кўриб чиқиш учун топширилган ҳужжатларни сақлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш учун шахсан жавобгардир.

1.6. Суд аппарати ходимлари ўзларига кўриб чиқиш учун топширилган хизматга оид ҳужжатлар, муайян иш билан боғлиқ тавсилотлар, шунингдек, суднинг “E-XSUD” ахборот тизимида (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжуд маълумотлар билан бошқа шахсларни таништириши, уларга ахборот тақдим этиши, суратга олиши ва тарқатиши ман қилинади.

Хизматга оид ҳужжатларни оммавий ахборот воситаларида ошкор қилиш, улардан маъруза ва нутқларда фойдаланишга фақат суд раисининг рухсати билан йўл қўйилади.

1.7. Судда қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш, ортиқча вақт ва меҳнат сарфини олдини олиш мақсадида иш юритиш ахборот тизими асосида амалга оширилади.

Ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ҳужжатларни қайд этиш, расмийлаштириш, сақлаш ва фойдаланиш, суд қарорларини ижрога қаратиш, суд фаолиятига доир статистик маълумотларни тайёрлаш
ва шакллантириш, кадрларга оид ишларни юритиш, ижро бўйича назорат олиб бориш тартиби Олий суд Раёсатининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган низомлар асосида ташкил этилади.

1.8. Суд аппарати ходими меҳнат таътилида бўлганда ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмаган ҳолларда унинг вазифасини мансаб йўриқномаси бўйича бириктирилган ходим
ёки суд раисининг топшириғига мувофиқ бошқа ходим бажаради.

Шунингдек, ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда
ёки бошқа ишга ўтказилганда, унинг иш юритувида бўлган барча ҳужжатлар янги тайинланган ходимга ёки унинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилади.

2-боб. ИШ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ

2.1. Судга шахсан топширилган, электрон почта манзиллари орқали ҳамда почта алоқа хизматлари орқали келган ҳужжатлар ва мурожаатлар суд девонхонаси орқали қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Шахсан топширилган ҳужжат ва мурожаатлар иш куни давомида қабул қилинади.

Иш вақтидан ташқари вақтларда ва дам олиш кунлари ҳужжат
ва мурожаатлар қабул қилинмайди.

2.2. Ҳужжат ва мурожаатларни қабул қилишда барча ҳужжатларнинг асли ва нусхаси иловада кўрсатилган ҳужжатлар сони ва номи бўйича текширилади.

Судга мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжат
ва мурожаатларнинг иловасидаги ҳужжатлар кўрсатилган сонидан кўплиги ёки камлиги, асл нусхаси деб кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхаси тақдим этиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, масъул суд ходими томонидан улардаги камчиликларни бартараф этиш учун мурожаат қилувчиларга қайтарилади. Тегишли камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ҳужжат ва мурожаатлар қабул қилинади.

Агарда мурожаат қилувчилар ҳужжатларни камчиликлар билан қабул қилишни талаб қилса, ҳужжат ва мурожаатлар қабул қилиниши шарт. Бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилиб, у суднинг масъул ходимлари ва мурожаат қилувчи ёки унинг қонуний вакили томонидан имзоланади. Мурожаат қилувчи ёки унинг қонуний вакили далолатномани имзолашдан бош тортса, бу ҳақда унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномага қайд этилади.

Далолатноманинг бир нусхаси мурожаат қилувчи ёки унинг қонуний вакилига тақдим этилади, уни қабул қилиш рад этилган ҳолларда эса, уларга почта орқали юборилади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси йиғмажилдга қўшилади, учинчи нусхаси эса тақдим этилган ҳужжатларга илова қилинади.

2.3. Конверт, бандероль, махсус алоқа хизматидан келаётган жўнатмалар, миллий ва халқаро аҳамиятга эга, шунингдек бошқа ҳар қандай почта жўнатмалари суд девонхонасида очилади ва уларнинг тўлиқлиги текширилади.

Ҳужжат ва мурожаатлар тўлиқ расмийлаштирилмаган, уларнинг иловасидаги ҳужжатлар кўрсатилган сонидан кўп ёки кам бўлган, асли деб кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхаси тақдим этилган ёки уларга доир иловаларнинг шикастланганлиги ва очилганда мавжуд бўлмаса, икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси хат-жилдни жўнатувчи ташкилотга ёки шахсга юборилади, иккинчиси эса, девонхонанинг ўзида қолади (1-илова).

Келиб тушган суд ишлари уларнинг жилдлари, ишдаги ҳужжатлар эса унинг рўйхати билан солиштирилади.

Почта конверти ҳужжатларга илова қилинади.

Битта почта конвертида бир нечта бир-бирига тааллуқли бўлмаган ҳужжат ва мурожаатлар келиб тушган тақдирда, конверт уларнинг энг муҳимига, қолган ҳужжатларга эса унинг нусхаси илова қилинади.

2.4. Келиб тушган барча ҳужжат ва мурожаатларнинг биринчи бетини пастки ўнг бурчагига, агарда бунга имконият бўлмаса, варақнинг матндан бўш жойига рўйхатга олиш штампи қўйилиб, унда келиб тушган сана, рўйхатга олинган тартиб рақами (ахборот тизими орқали берилган) ва иловалари сони кўрсатилади. Рўйхатга олиш штампи асосий мурожаат ёки ҳужжатларга қўйилади.

Ҳужжат ва мурожаатлар рўйхатдан ўтказилаётганда девонхона ходими томонидан ахборот тизими орқали уларга тааллуқли бўлган маълумотлар бор ёки йўқлиги текширилади.

Ҳар бир ҳужжат ва мурожаат девонхона ходими томонидан ахборот тизимида бир марта рўйхатдан ўтказилиши лозим. Қабул қилинган ҳужжатлар такроран (почта, факс ва шунга ўхшаш бошқа алоқа воситалари орқали) келган тақдирда, улар рўйхатдан ўтказилмасдан аввалги ҳужжатга қўшиб кўриш учун масъул ижрочига топширилади.

Йил тугагач, кўрилмай қолган иш, ҳужжат ва мурожаатлар янги йилга қолдиқ сифатида ўтказилади.

2.5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суди, шунингдек бошқа муассасалардан судларнинг фаолиятига тааллуқли, айни вақтда раҳбарият қарорини талаб этувчи ҳужжатлар девонхонада ахборот тизими орқали рўйхатга олиниб, дарҳол (бир соат мобайнида) кўриб чиқиш учун суд раиси ёки унинг ўринбосарига берилади.

Ҳужжатларни ижро этувчиларга бериш уларнинг келиб тушган кунида, иш вақти бўлмаган вақтда келиб тушганда эса, кейинги иш кунида амалга оширилиши керак.

Судга келиб тушган иш, шикоят (протест)лар суд девонхонаси томонидан рўйхатга олиниб, қатъий равишда фақат ахборот тизими орқали судьялар ўртасида автоматик тақсимланади.

Судга келиб тушган иш, шикоят (протест) ва материаллардан ташқари ҳужжат, мурожаат, топшириқ ва бошқалар суд раҳбарияти томонидан ижрочилар ўртасида қўл ёзма шаклида тақсимланишига йўл қўйилади.

2.6. Бир неча ижрочилар томонидан ижро этиладиган ҳужжат
ва мурожаатларнинг асли асосий ижрочи (раҳбар устхатида биринчи кўрсатилган)га унинг нусхалари эса қолган ижрочиларга берилади.

Бундай ҳужжат ва мурожаатларни ижрочиларга тақдим этиш электрон шаклда ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2.7. Назоратга олинган ҳужжат ёки мурожаатлар уларни назоратга олган суд раиси ёки ўринбосарига ахборот бериб, масала тўлиқ ҳал этилгандан кейин назоратдан чиқарилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ахборот тизимида қайд этилади ва тегишли йиғмажилдда сақланади.

Ижро этиш муддати келган ҳужжат ёки мурожаатлар бўйича суд девонхонаси томонидан ижрочига, ижро муддати ўтказиб юборилган ҳужжат ёки мурожаатлар бўйича эса суд раҳбариятига ахборот берилади.

2.8. Суднинг таркибий тузилмаларининг чиқиш рақамлари қайд этилиши ва номенклатура бўйича йиғмажилдларига рақам берилиши қуйидаги индекслар билан белгиланади:

"1" Девонхона;

"2" Архив.

Ушбу индекслар зарурат туғилганда давом эттирилиши мумкин.

2.9. Почта орқали келган ҳужжат ва мурожаатлар қоғоз шаклидаги ҳужжат ва мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари асосида
ҳамда ахборот тизими орқали юбориш турига қараб алоҳида рўйхатдан ўтказилади ва ижрочига топширилади.

Келган телеграмма қабул қилинган сана ва вақти белгиланган ҳолда тилхат орқали қабул қилинади, ҳужжат ва мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари асосида рўйхатдан ўтказилади ҳамда муҳимлигига қараб белгиланган муддатда ижрочига топширилади.

2.10. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгилари қўйилган ҳужжатлар факс, телеграмма ва шунга ўхшаш алоқа воситалари ҳамда электрон почта орқали юборилишига йўл қўйилмайди.

2.11. Судга мурожаат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга ахборот тизими орқали Олий суднинг Интерактив хизматлар портали (my.sud.uz)да жойлаштирилган “Мурожаат” рукни орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

2.12. Ҳужжат ва мурожаатлар электрон шаклда келиб тушганда, агарда мурожаат қилувчи ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда (электрон шакллантирилган мурожаатдан ташқари) суд девонхонаси томонидан қуйидаги ҳужжатлар (мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолларда) қоғозга чиқарилади:

а) даъво ариза, ариза, илтимоснома, апелляция шикояти (протести), қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ва шунга ўхшаш асосий мурожаатлар);

б) электрон шаклда келган мурожаатларнинг иловалари кўрсатилган рўйхат (мазкур иловалар электрон дастур орқали автоматик равишда шакллантирилади).

Судга ахборот тизими орқали электрон шаклда келиб тушган ҳужжат ва мурожаатлар шу куннинг ўзида ёки кейинги иш кунининг биринчи ярмида суд девонхонаси томонидан ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.

2.13. Электрон шаклда келган (электрон шакллантирилган ҳужжат ёки мурожаатлардан ташқари) ҳужжат ёки мурожаатлар суд девонхонаси томонидан уларнинг биринчи варағи (ҳужжат ёки мурожаатларга илова қилинган ҳужжатлардан ташқари) қоғозга чиқарилиб, уларнинг биринчи варағига “Электрон шаклда келган” штампи қўйилади.

Электрон шаклдаги ҳужжат ва мурожаатлар юбориш турига қараб мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

2.14. Судьялар ва суд аппарати ходимлари иш, мурожаат
ва ҳужжатлар билан ишлашнинг барча босқичларини мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда ва муддатларда ахборот тизимида қайд этиш қоидасига риоя қилади.

2.15. Ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган иш ва ҳужжатлар ижрочиларга топширилишига
йўл қўйилмайди.

Тегишли электрон рақамли имзоланган ёки сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилган (имзоланган ҳолда) ишларга тааллуқли бўлмаган ҳужжат ва мурожаатлар ахборот тизими орқали рўйхатга олинади ва шу тизимда электрон шаклда сақланади.

2.16. Рўйхатдан ўтказилган ҳужжат ва мурожаатлар келган куннинг ўзида ёки кейинги иш кунининг биринчи ярмидан кечиктирмасдан масъул ижрочига ахборот тизим орқали автоматик равишда шаклланадиган рўйхат асосида имзо орқали топширилади.

Ҳужжат ва мурожаатлар юборилганлиги ёки топширилганлиги ҳақидаги маълумотлар, улар юборилган ёки топширилган куннинг ўзида ахборот тизимига қайд этилади.

2.17. Судья ва суд аппарати ходимлари ўзларининг иш юритувида бўлган иш ва ҳужжатларнинг сақланиши, шунингдек мазкур Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилиш юзасидан шахсан жавобгардир.

Қалбаки суд ҳужжатлари, ижро варақалари ва бошқа ҳужжатлар аниқланган тақдирда, судьялар ёки таркибий тузилмалар раҳбарлари бу ҳақда суд раисига ахборот бериши шарт.

2.18. Иш ва бошқа ҳужжатлар йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан суд раиси хабардор қилиниши лозим.

Ҳужжатларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатлари ҳақида далолатнома тузилади. Зарур ҳолларда эса, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳужжатлар аниқланган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.

Иш йўқолган тақдирда, белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказилиши шарт.

Хизмат текширувини ўтказиш натижалари ҳақида тегишли судлов ҳайъати раисига у тамомланган пайтдан бошлаб уч кунлик муддатда тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ахборот тақдим этилади.

Ахборот хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хизмат текширувини ўтказиш бўйича комиссияни тайинлаш, комиссиянинг хулосаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқлар;

хизмат текшируви натижалари ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар;

иш йўқолган тақдирда эса, ишни тиклаш ҳақидаги буйруқ, тушунтириш хатлари ва бошқа мазкур ҳолатга боғлиқ ҳужжатлар.

3-боб. ҚАЙД ЭТИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ

3.1. Судга келиб тушган даъво ариза, аризалар девонхона ходими томонидан ахборот тизимида рўйхатга олиниши лозим.

Даъво ариза (ариза)ни қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримларга ҳам иш учун татбиқ этиладиган тартиб рақами берилади. Ишга тартиб рақамини бериш, бевосита ахборот тизими орқали автоматик равишда амалга оширилади. Ушбу рақам ишнинг муқовасига қайд қилинади.

3.2. Ишларга рақам беришда қуйидаги қоидаларга қатъий риоя этилиши лозим:

а) ҳар бир судга ўрнатилган код рақамлари белгиланган тартибда жорий этилади.

б) иш мазмунан кўриб чиқилган ва ҳал этилган календарь йил тўғрисида маълумот учун йилнинг охирги икки хона сони олинади.

Масалан: айрим ишлар (даъво аризалар) 2020 йил декабрда келиб тушиб, 2021 йил январда иш юритишга қабул қилинса, 2021 йил бўйича рақам берилади;

в) ҳар бир судьяга алоҳида код рақами берилади ва у бутун фаолияти давомида шу код рақам бўйича иш юритади. Яъни,

01-суд раиси;

02-раис ўринбосари;

03-судья ва ҳоказо;

г) ишларнинг тартиб рақами ҳар йили “1”дан бошлаб, саноқ, сон бўйича олиб борилади;

д) судьяларга берилган код рақамлари сони судда штат бўйича судьялар сонидан ошиб кетмаслиги керак. Ҳисобот даврида бир хил код рақами биттадан ортиқ судьяга беришга тўғри келган ҳолларда, ахборот тизими орқали ваколат муддати тугаган судьянинг маълумоти “Актив эмас” ҳолатига ўтказилиш лозим.

Бир судда барча судьялар кўрган ишларга умумий тартибда рақам берилади.

3.3. Код рақамлари қуйидаги тартибда жойлаштирилади:

2-1002-2101/7000 (фуқаролик ишлари).

Батафсил таҳлил қилинганда:

“2” - суд категорияси (фуқаролик ишлари бўйича судларнинг коди);

“1002”- туманлараро судининг код рақами;

(фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг код рақамлари “3-бобга иловалар”да тақдим этилади).

“21” -  ишни иш юритишга қабул қилинган йил;

“01”-судья код рақами;

“7000”-иш тартиб рақами.

3.4. Қарши даъво ариза келиб тушган тақдирда унга янги иш рақам берилмайди, аксинча асосий ишнинг рақами бўйича рўйхатдан ўтказилади.

3.5. Ишлар бирлаштирилган ёки ажратилганда улар қуйидагича рақамланади:

а) ФПК 197-моддаси талабларига асосан бир неча иш битта иш юритишга бирлаштирилган тақдирда бирлаштирилган ишлардан биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган иш бўйича унинг рақами асосий иш рақами сифатида қабул қилинади ва мазкур иш рақами ишларни битта иш юритишга бирлаштириш ҳақида чиқарилган ажримда кўрсатилади, бирлаштирилган ишларни кўриш муддати кейинроқ қўзғатилган (тайинланган) иш бўйича белгиланади;

б) ФПК 198-моддаси талабларига асосан бир иш бир нечта ишга ажратилган тақдирда, ажратилган ҳар бир иш ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади ва алоҳида иш рақамлари берилади, ажратилган талаб бўйича иш кўриш муддати ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

3.6. Иш бир суддан бошқасига ўтказилганда, юқори инстанция судлари томонидан суд қарори бекор қилиниб, янгитдан кўриш учун юборилганда ишни кўриб чиқишда дастлаб иш юритишга қабул қилинган пайтда берилган иш рақами ўзгартирилмайди.

3.7. Судга кўздан кечириш учун келиб тушган фуқаролик, жиноят, иқтисодий, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳамда экспертиза ўтказиш муассасаларидан судга қайтарилган ишлар ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

4-боб. ХИЗМАТ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТУЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ

4.1. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг ва Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунлари талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тегишли бланкаларга ёзилиши керак.

4.2. Хизмат ҳужжатлари – ички ва чиқиш ҳужжатларидан иборат бўлиб, мазмун жиҳатдан мурожаат, жавоб хати, кузатув хати, хабарнома, эслатма, илтимоснома, сўровнома, маълумотнома ва бошқа кўринишда бўлади.

4.3. Ҳужжатлар ўрнатилган талабларга риоя қилинган ҳолда тегишли бланкаларда, одатдаги A4 ёки A5 форматли қоғозда ёхуд электрон шаклда тайёрланиши мумкин.

4.4. Чиқиш хизмат ҳужжатларининг матни 14 ўлчамидаги “Cambria” шрифтида, қора рангда, 1-1,5 сатр оралиқда тайёрланади ҳамда суднинг тасдиқланган шаклдаги бланкасига чоп этилади.

Хизмат ҳужжатлари варағининг ҳошиялари чапдан – 2,5 см, ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан – 1,5 см дан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳужжатларнинг номланишини алоҳида ажратиш учун қорайтирилган, тагидан чизиқ тортилган шаклдаги шрифтлардан фойдаланиш мумкин.

Рўйхатдан ўтган ҳужжатларга жавоб хати тайёрланаётганда унинг рўйхатга олинган рақами ва санасига ҳавола қилиниши лозим.

4.5. Ўзбошимчалик билан расмийлаштирилган ва бошқа хизмат бланкалари ишлатилиши ман этилади.

4.6. Ҳужжатлар равон услубда тузилиши, ўчириб ёзилмаслиги керак. Уларнинг мазмуни тўлиқ, тушунарли бўлиши ва қайтадан кўчириб ёзишга ўрин қолмаслиги лозим.

4.7. Хизмат ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби;

б) суднинг номи;

в) суднинг юридик ва электрон манзили;

г) ҳужжат санаси ва рақами;

д) ҳужжат олувчи тўғрисидаги маълумотлар;

е) ҳужжат олувчининг мурожаатномаси рақами ва санасига ҳавола;

ё) ҳужжат тури;

ж) ҳужжат матни;

з) ҳужжатга иловалар тўғрисидаги маълумотлар;

и) ҳужжатни имзолаган шахснинг лавозими, исмининг бош ҳарфи
ва фамилияси;

й) ҳужжатни тайёрлаган ижрочи тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу реквизитлар ҳужжат тури ва мақсадига қараб қўлланилади. Ҳужжатнинг масъул шахслар билан келишилганлиги ҳолати имзо (виза) олиш йўли билан амалга оширилади. Электрон тарзда тайёрланган ҳужжатлар ҳам умумий қоидалардан келиб чиқиб тайёрланиши лозим.

Электрон кўринишдаги ҳужжатлар мазкур Йўриқнома талаблари асосида ахборот тизими орқали тайёрланади, қайта ишланади
ва сақланади.

Электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Суд девонхонаси томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон кўринишдаги ҳужжатларни қабул қилишда электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги текширилади.

4.8. Суд девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ички ҳужжатлар сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилади ва ахборот тизими орқали устхатда кўрсатилган ижрочиларга электрон шаклда юборилади.

Суд девонхонаси томонидан электрон кўринишдаги ички ҳужжатларни юборишда қуйидагилар:

а) ижрочига юборилаётган ички ҳужжатларни электрон шаклга келтириш ва уларни ахборот тизими тегишли тартибда бириктириш;

б) устхатда кўрсатилган ижрочиларни белгилаш;

в) ҳужжатни юбориш мақсади;

г) ички ҳужжатларни ижро қилиш муддатлари кўрсатилган ҳолларда уларнинг муддатларини қўйиш ва ахборот тизимида кўрсатилган, белгиланиши шарт бўлган бошқа маълумотлар киритилиши лозим.

5-боб. ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮБОРИШ УЧУН РАСМИЙЛАШТИРИШ

5.1. Ҳужжатлар манзилларга жўнатилаётганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак:

ҳужжатлар ташкилотларга, уларнинг таркибий тармоқларига
ёки муайян шахсларга жўнатилади;

ёзишма юборилаётган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий тармоқлари бош келишикда, лавозим ва фамилиялар эса жўналиш келишигида кўрсатилади, масалан:

“Асл-Барака” МЧЖ раҳбари

Т.Тошевга

Агар ҳужжат бир турдаги бир неча ташкилотларга жўнатиладиган бўлса, у ҳолда уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш лозим, масалан:

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раисларига

5.2. Ҳужжатни олувчилар тўрттадан ошмаслиги керак. "Нусха" сўзи иккинчи, учинчи, тўртинчи олувчилар олдида кўрсатилмайди.

Ҳужжатлар тўрттадан кўп манзилга жўнатиладиган бўлса, тарқатиш (юбориш) рўйхати тузилади ва ҳар қайси ҳужжатда фақат битта олувчи кўрсатилиши керак.

5.3. Ҳужжат муайян шахсга йўналтирилган бўлса, аввал почта манзили, кейин исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, сўнг фамилияси ёзилади.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси,
5-уй, 88-хонадонда яшовчи

Т.Б. Алимжоновга

5.4. Чиқиш ҳужжатининг матнида илова қилинаётган ҳужжатларнинг номлари кўрсатилган тақдирда, ҳужжатнинг иловалар қисми қуйидагича ёзилади:

Илова: 1. Ҳал қилув қарори 3 варақда, 1 нусхада.

2. Ижро варақаси 2 варақда, 1 нусхада.

Ҳужжатнинг матнида илова қилинаётган ҳужжатларнинг номлари кўрсатилмаган тақдирда, ҳужжатнинг иловалар қисми қуйидагича ёзилади:

Иловалар: 3 варақда 2 нусхада.

Ҳужжатга иловаси бор бошқа ҳужжат илова қилинган тақдирда илованинг борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:

Илова: Марказий эксперт комиссиясининг 2019 йил 23 декабрдаги хати ва унга илова, жами 30 варақда 1 нусхада.

Ҳужжатга илова қилинаётган ҳужжатлар унда кўрсатилган манзиллардан биттасига юборилаётган тақдирда ҳужжатнинг иловалар қисми қуйидагича ёзилади:

Иловалар: 7 варақда 1 нусхада - биринчи манзилга.

Ҳужжатнинг иловаси китобча ҳолида бўлса, у ҳолда варақлар сони кўрсатилмайди.

Битта ҳужжат билан ўзаро боғлиқ бўлмаган ишлар
ва ҳужжатларни юборишга йўл қўйилмайди.

5.5. Икки ва ундан кўпроқ саҳифали ҳужжатларнинг иккинчи
ва кейинги бетларига рақамлар қўйилади.

5.6 Саҳифаларнинг рақамлари варақнинг тепа қисми ўртасига араб рақамлари билан "бет" (б) сўзсиз ва тиниш белгиларисиз қўйилади.

5.7. Аксарият ҳужжатлар учун ҳужжат мазмунини акс эттирувчи қисқа ва аниқ сарлавҳа бўлиши шарт. Масалан, буйруқ ва қарорлар нима тўғрисида эканлиги: "ўзгартириш ҳақида", "бекор қилиш ҳақида", "рад этиш ҳақида" ва х.к. Ҳужжат бир неча масалани қамраган бўлса, унга умумлаштирилган сарлавҳа қўйилади.

5.8. Ҳажми катта ахборотга эга бўлган, бир неча мустақил масала юзасидан тузилган ҳужжатларга алоҳида бўлим ёки қисм тарзида сарлавҳа қўйилиши мумкин.

5.9. Битта масалага тааллуқли ҳужжатлар унча кўп бўлмаган ҳажмда ва мужассам ахборотдан иборат бўлиши керак.

5.10. Ахборот, маълумотнома, умумлашма каби ўзаро боғлиқ ҳужжатлар ҳажми ўн беш бетдан, ялпи текшириш натижаларига кўра тузилган умумлашган маълумотномалар компьютерда ёзилган йигирма бетдан ошмаслиги лозим.

5.11. Телеграммаларга, жисмоний ва юридик шахсларга берилган жавобларга сарлавҳалар ёзилмайди.

6-боб. ТАСДИҚЛАШ

6.1. Тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат имзоланган, тасдиқланган вақтдан бошлаб юридик кучга киради.

Ҳужжатлар суд раиси томонидан ёки тасдиқланадиган ҳужжатларда баён этилган масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга бўлган бошқа шахс томонидан тасдиқланади.

Агар, ҳужжат аниқ мансабдор шахс томонидан тасдиқланса, тасдиқлаш устхати "ТАСДИҚЛАЙМАН" сўзи, ҳужжатни тасдиқлаётган шахснинг лавозими, шахсий имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ва санасидан иборат бўлади.

Масалан:

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Фуқаролик ишлари бўйича

Яккасарой туманлараро

судининг раиси

(имзо)   А.Н.Ёриев
2020.17.01

6.2 Агар ҳужжат қарор, буйруқ, баённома билан тасдиқланган бўлса,
у ҳолда тасдиқлаш устхати "ТАСДИҚЛАНГАН" сўзи, санаси ва тартиб рақами кўрсатилган бош келишикдаги ҳужжат номидан иборат бўлади.

Масалан:

Тошкент шаҳар суди Раёсатининг 2019 йил
23 мартдаги 7-сонли қарори билан

"ТАСДИҚЛАНГАН"

7-боб. САНА

7.1. Сана ҳужжатни имзолаган ёки тасдиқлаган шахс томонидан ҳужжатнинг чап тепа қисмида индекс билан бирга кўрсатилади. Телеграммада жўнатиладиган сана чизиқнинг тагида, жўнатувчининг номи ва манзили кўрсатилган жойда ёзилади.

7.2. Ҳужжатлардаги сана икки усулдан бири билан расмийлаштирилади: масалан, ҳужжат санаси араб рақамларида йил, ой
ва кун 2019 йил 23 декабрь) кетма - кетлигида қўйилади ёки 2019.23.12.

7.3. Биринчи усул молиявий тусдаги маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар матнида сана кўрсатилганда, иккинчиси ҳужжатларга сана қўйилганда, ҳужжатларга резолюция, вазифалар бажарилганлиги ҳақида белгилар қўйилганда қўлланилади.

8-боб. САРЛАВҲА

8.1. Ҳужжатнинг сарлавҳаси қисқа ва ҳужжат мазмунини аниқ очиб бериши ҳамда “тўғрисида” ёки “ҳақида” сўзлари билан якунланиши лозим. Сарлавҳа 8,0 см.гача бўлган оралиқда, чапга текисланган ҳолда, қорайтирилган шаклда тайёрланади ва сарлавҳа сўнггида нуқта қўйилмайди.

8.2. Ҳужжат сарлавҳаси ва матни орасидаги масофа икки сатр оралиқни ташкил этиши лозим.

9-боб. МАТНГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

9.1. Ҳужжатнинг матнидаги биринчи қатор хатбошиси 1,27 см., қаторлараро интервал (одинарный) 1.2. бўлиши керак.

Ҳужжат матнининг кириш қисмида ҳужжатни тайёрлаш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади ва “мақсадида”, “муносабати билан”, “асосан” каби сўзлар билан юкланади. Амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни асослаш шарт бўлмаган ҳолларда матннинг кириш қисми бўлмаслиги мумкин.

9.2. Матннинг вазифаларни тақсимлаш қисми “Б У Ю Р А М А Н”
ёки “Ф А Р М О Й И Ш Б Е Р А М А Н” сўзлари билан бошланади ва матннинг ўртасига жойлаштирилади.

Матннинг ушбу қисми бандлар кўринишида тайёрланади ва унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар, вазифалар, уларнинг муддатлари, масъуллар, ушбу ички ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган ёки ўзгартириш киритилган ички ҳужжатлар кўрсатилади.

Матндаги бандлар араб рақамлари охирига нуқта қўйиш шаклида тайёрланади. Матннинг охирги бандида ушбу ички ҳужжатни назорат қилиш юклатилган мансабдор шахс ёки таркибий тузилма кўрсатилади.

10-боб. ҲУЖЖАТЛАР МАТНИНИ КОМПЬЮТЕРДА

ТАЙЁРЛАШ ҚОИДАЛАРИ

10.1. Компьютерда тайёрланадиган ёзувлар:

стандарт қоғозларга қора рангда ёзилиши;

чапдан 2,5 см, ўнгдан 1,5 см, тепа ва пастдан 1,5 смгача саҳн қолдирилиши;

хатбоши (абзац) 6 ҳарфдан (1.27) иборат ўрин қолдирилиб бошланиши;

бехато ва тузатишларсиз, тушунарли ва кўринарли матнда тузилиши;

қайта кўрилиб, таҳлил қилиниб, лозим бўлса судьянинг имзоси билан берилиши керак.

10.2. Матнлар 1 қаторлараро интервалда босилади. Фақат
А4 ҳажмдаги бланкаларга босиладиган ҳужжатлар матнлари
1,15 қаторлараро интервалда босилиши мумкин.

10.3. Матбуот нашри учун мўлжалланаётган ва маърузалар матни ҳужжатлари 1,5 қаторлараро интервалда босилади.

11-боб. ИМЗО

11.1. Хизмат билан боғлиқ ҳужжатлар мансабдор шахслар томонидан имзоланади.

Имзо қисмида ҳужжатни имзолаган шахснинг мансаби, унинг шахсий имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси кўрсатилади.

Ҳужжат матни билан имзо орасидаги масофа 2-3 сатр оралиқни ташкил этади.

Ҳужжатнинг ижрочиси тўғрисидаги маълумотлар (исми
ва фамилияси ҳамда хизмат телефони) ҳужжат охирги варағида кўрсатилади ҳамда ҳарфлар матндаги ҳарфлардан кичикроқ шрифтда ёзилади.

Масалан:

Ижрочи: А.Рахмонов

тел: (71) 155-19-19

11.2. Агар ҳужжатга имзо қўйиш вақтида ҳужжатнинг биринчи нусхасига ўзгартириш киритилса, бу ҳолда ижрочи бу ҳужжатнинг қолган нусхаларига ҳам ўзгартириш киритиши лозим.

Имзоланган ҳужжатга тузатиш ёки ўзгартириш киритиш ман этилади. Муҳр билан тасдиқланган ҳужжатга ўзбошимчалик билан тузатиш ёки ўзгартириш киритилмайди.

11.3. Икки ёки ундан ортиқ имзолар ҳужжат мазмуни учун бир неча шахслар (масалан, далолатномалар, молия ҳужжатлари, бир неча идоралар билан бирга тайёрланган ҳужжатлар) масъул бўлган тақдирда қўйилади.

Комиссия томонидан тайёрланган ҳужжатга имзолар қуйидаги тартибда қўйилади:

Комиссия раиси:

Комиссия аъзолари:

Бу ҳолда эгаллаб турилган лавозимнинг аҳамияти йўқ.

Ҳужжат лавозимлари тенг бир нечта шахслар томонидан имзоланган тақдирда уларнинг имзолари бир қаторда жойлашади:

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

(имзо) (Ф.И.Ш.)

Тошкент шаҳар судининг раиси

(имзо) (Ф.И.Ш.)

11.4. Ҳужжатлар бланкада ёки бланкасиз тайёрланган тақдирда улар қуйидагича имзоланади:

(Бланкасиз тайёрланган ҳужжат)

Тошкент шаҳар судининг

раиси   (имзо) (И.Ф.)

(Бланкада тайёрланган ҳужжат)

Суд раиси     (имзо) (И.Ф.)

12-боб. КЕЛИШИШ

12.1. Келишиш ҳужжат лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш
ва баҳолаш усули ҳисобланади.

12.2. Келишиш суд идораларининг ичида ҳам (турли таркибий тузилмалар ва мансабдор шахслар), унинг ташқарисида ҳам назарда тутилаётган ҳужжатга алоқадор бошқа идоралар (ҳужжат лойиҳасидаги масалаларга уларнинг ваколатларига мувофиқ бевосита алоқадор бўлган тобе ва тобе бўлмаган идоралар) билан амалга оширилиши мумкин.

12.3. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви имзоловчининг шахсий имзоси ва имзолаш санасини ичига олган имзо (виза) билан расмийлаштирилади. Зарур бўлган ҳолларда имзоловчининг лавозими кўрсатилиши мумкин. Унинг имзоларини (исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси) кенгайтириб ёзиш шарт.

12.4. Ҳужжат лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва қўшимчалар алоҳида варақда баён қилинади, бу тўғрида лойиҳага тегишли белги қўйилади. Келишиш имзо (виза)лари ҳужжатларнинг идорада қолдирилаётган нусхасининг охирги варағига имзо остига қўйилади.

12.5. Ташқи келишиш устхати, келишув тўғрисидаги маълумотнома келишув варақани ёки коллегиал идора мажлисида ҳужжат лойиҳаси муҳокамасининг баённомасини тақдим этиш билан расмийлаштирилиши мумкин.

12.6. Келишиш устхати "Келишилган" сўзи, ҳужжат келишиб олинадиган шахс лавозимининг номи (идора номи билан биргаликда), шахсий имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ва санасидан иборат бўлади.

Масалан:

"КЕЛИШИЛГАН"

Тошкент шаҳар

Чилонзор туман давлат

солиқ инспекцияси бошлиғи

(имзо) А.О.Исмоилов

2020.17.01.

Келишув устхатлари "Имзо" реквизитидан пастга ёки келишувнинг алоҳида варағига жойлаштирилади.

Келишув ҳужжат мазмуни бир неча идоралар манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда тузилади, бу ҳақда устхат ўрнига белги қўйилади.

13-боб. СУД ҲУЖЖАТЛАРИДАН НУСХА БЕРИШ

13.1. Суд ишларидаги айрим ҳужжатларнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларига уларнинг аризаси асосида суд раҳбарияти ёки судьянинг ёзма розилиги билан девонхона мудири, архив мудири ёки судья ёрдамчиси томонидан берилиши лозим.

13.2. Фуқароларнинг ишга қабул қилиш, уларнинг меҳнат, турар-жой ва бошқа ҳуқуқларини қаноатлантиришга оид ишларни ҳал қилишда, шахсий ҳужжат йиғмажилдларини шакллантиришда ташкилот бошқа ташкилотлар томонидан берилган ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган (олинган маълумот тўғрисидаги дипломлар, гувоҳномалар нусхалари) ҳужжатлар нусхаларини тайёрлаши мумкин.

13.3. Ҳужжатдан тўлиқ, шу жумладан, бланк элементларидан нусха кўчириш қўлда ёзиш, компьютерда ёзиб кўчириш усуллари ёки тезкор матбаа воситалари билан амалга оширилади.

13.4. Ҳужжат нусхасининг биринчи варағига "нусха" белгиси қўйилади. Ҳужжатнинг сўнгги варағига тасдиқловчи ёзув ёки штамп “аслига тўғри”, лавозимнинг номи, тасдиқловчи шахснинг шахсий имзоси, унинг исми, отаси исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, нусха тасдиқланган сана шакли бўйича тўлдирилади.

Масалан: "Аслига тўғри"

Девонхона мудири

2020.27.01. (имзо) А.Т.Файзиев

13.5. Ҳужжатдан олинган нусхаларни бошқа ташкилотларга жўнатишда ёки уни қўлга беришда тасдиқловчи имзо муҳр билан тасдиқланиши керак.

13.6. Чиқувчи ҳужжатнинг (жўнатилган) кўчирилган нусхаси ҳужжатни тузган шахсларнинг имзо (виза)ларини ва ҳужжат келишиб олинган шахслар имзо (виза)ларини ўз ичига олади. Унга асл нусхани имзолашдаги барча тузатишлар киритилади. Бланк матни такрор қўйилмайди, унинг ўрнига имзоланган сана ва рўйхатга олиш индекси қўйилади.

Асл нусхадаги имзо, факсимил воситасида тикланмайдиган ҳужжатлар нусхалари муҳр билан тасдиқланади.

Кўпайтирилган нусхада буюртманинг тартиб рақами ва адади кўрсатилади.

13.7. Суд томонидан бериладиган суд қарорларининг нусхалари, шу жумладан юқори судларнинг ажрими, қарор нусхалари бирга тикилиб, муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Агарда ажрим ёки қарор юқори суд томонидан ўзгартирилган
ёки бекор қилинган бўлса, у ҳолда берилиши лозим бўлган ҳужжат нусхасига шу ҳақда белги қўйилади ёки маълумотнома ёзилади.

Масалан:

Тошкент туманлараро суди қарорининг нусхаси матни

Нусхаси аслига тўғри, (ёзуви ёки штампи)

Судья: (имзо) муҳр

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги даъвогар Д.Шокировнинг жавобгар М.Қурбоновага нисбатан моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилган. Унга кўра: жавобгар М.Қурбоновадан даъвогар Д.Шокировнинг фойдасига 23.000.000 (йигирма уч миллион) сўм ундирилган.

Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган.

Судья: (имзо) муҳр

13.8. Уч ёки ундан ортиқ бетдан иборат бўлган ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқлашни талаб қилмайдиган суд ҳужжатлари нусхалари китобча кўринишида 1:2 масштабда А5 форматда тайёрланиши мумкин. Бундай нусхалар игна билан иккита жойни тешиб ип ўтказиш ёки металл мослама билан бирлаштириш (волцовка қилиш) йўли билан тикилади.

Бир варақдан ортиқ бўлган суд қароридан нусха қўйидаги тартибда берилади:

барча варақлар игна билан иккита жойни тешиб ип ўтказиш йўли билан тикилади ва суд қарорининг охирги варағининг орқа томонидан ип тугунчалари чиқарилиб, унинг устидан “тикилган ва рақамланган,
___-варақдан иборат” ёзуви бўлган қоғоз ёпиштирилади (тўртбурчак шаклида бўлиб, 4,0-5,0 см ўлчамда) суд раиси ёки ишни кўрган судья томонидан лавозимини кўрсатган ҳолда имзоланиб, гербли муҳр билан муҳрланади.

Агар варақнинг тескари томонида матн бўлмаса, янги матн киритиш имкониятини бермайдиган қилиб чизилади.

Гербли муҳр билан тасдиқлашни талаб қилмайдиган суд ҳужжатлари ёки уларнинг дубликатлари степлер ёрдамида бириктирилиши ҳам мумкин.

Бириктирилган жойга тегишли қоғоз ёпиштирилади ва қоғознинг бир қисми суд девонхонасининг муҳри билан муҳрланади.

13.9. Суд қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра суд томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган ставкаларига асосан давлат божи ундирилади.

13.10. Юқоридаги ҳужжатлар ёки суд қарорларининг нусхасини олган шахслар уларни олганлиги ҳақида имзо қўйишлари керак.

13.11. Суд қарорлари ва иш ҳужжатларидан нусха бериш ҳақидаги маълумотлар ҳисоби фақат ахборот тизими орқали амалга оширилади.

14-боб. ТЕЛЕГРАММА ВА ТЕЛЕФОНОГРАММАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

14.1. Телеграмма қисқа (ўттиз сўздан кўп бўлмаган), варақнинг бир томонида, тушунарли, тузатишларсиз, ахборотнинг мазмунини ўзгартирмасдан, боғловчи, кўмакчи ва тиниш белгиларисиз ёзилади. Телеграммада зарур рақамлар ҳам сўз билан ёзилади. Уни юборишда жойлашган манзили, почта индекси, шартли телеграф манзили ёзилади. Улар бўлмаса, манзил ва хабар олувчининг тўлиқ номи акс эттирилади.

14.2. Телеграммаларга фақат судьялар имзо чекади ва девонхона муҳри билан тасдиқланади. Матн охиридаги имзодан олдин унинг рўйхатга олиш рақами қўйилади.

14.3. Телефонограммалар суд раҳбарияти, судьяларнинг топшириғи ёки кўрсатмасига асосан бир нусхада, элликта сўздан ошмаган матнда тузилиб, бевосита масъул бўлган таркибий тармоқдан телефон орқали узатилади. Матнга уни узатган ва қабул қилиб олган шахслар фамилиялари, берилган куни, соати ҳамда телефон рақами ҳақида белги қўйилади.

15-боб. АРИЗАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ

РАД ЭТИШ ВА ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

15.1. Аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим чиқарилган тақдирда, ажрим нусхаси, ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга кузатув хати орқали ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирилмасдан даъвогар (аризачи)га юборилади.

15.2. Қабул қилиш рад этилган ёки қайтарилган даъво ариза (ариза) мазкур талаблар ёки ўзгартирилган талаблар билан такроран тақдим этилган бўлса, ахборот тизими орқали қайтадан рўйхатдан ўтказилади
ва янги рақами берилади.

15.3. Аризанинг ва суд томонидан чиқарилган ажримининг асли, ҳужжатларни қайтариб юборилганлиги ҳақидаги хат нусхаси, почта реестрлари билан бирга тикилиб, рўйхат тузилади ва сақланиши учун архивга топширилади.

16-боб. ИШЛАРНИ КЎРИШ УЧУН ТАЙЁРЛАШ ВА ТАЙИНЛАШ

16.1. Келиб тушган аризани иш юритувга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш ФПКнинг 201-206-моддалари талаблари асосида амалга оширилади.

16.2. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 24 июндаги 23-сонли қарори билан тартибга солинади.

16.3. Судья ёрдамчиси ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилган шахсларга ҳамда зарур ҳолларда ишда иштирок этиши лозим бўлган шахс(эксперт, гувоҳ, таржимон)ларга чақирув хатларини юборади.

Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида прокурорга, зарур ҳолларда эса, юқорида кўрсатилган шахсларга телеграмма, факс, телетайп ва бошқа алоқа воситалари орқали хабар қилиниши ҳам мумкин. Чақирув хатларининг топширилганлигини текширади,бу ҳақдаги маълумотларни ишга тикади. Агарда, ажрим ёки чақирув хатлари тегишли шахсларга етказилмаганлиги аниқланса, бу ҳақда раислик қилувчи судьяга маълум қилади.

16.4. Бошқа давлатларда яшовчи фуқаролар ёки хорижий корхоналарда ишловчиларга суднинг чақирув хати ва бошқа ҳужжатлар уларни хорижга юборган ташкилотлар орқали топширилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ташқарида яшовчи хорижий фуқароларни судга чақириш Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан ҳуқуқий муносабатлар ҳақида тузилган шартномаларига биноан тегишли вилоят суди раҳбарияти томонидан, Олий суднинг Халқаро ҳуқуқий бўлими орқали келишилган ҳолда амалга оширилади.

Жавобгарларга чақирув қоғозлари билан бирга даъво аризаси (ариза) нусхаси юборилади.

Суд мажлиси ўтказилишидан камида уч кун олдин судья ёрдамчиси ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда кўришга тайинланган ишларнинг рўйхатини тузади. Уни олдиндан белгилаб қўйилган, ҳаммага кўринадиган қулай жойга илиб қўяди.

16.5. Судья ёрдамчиси суд мажлиси бошланишидан олдин судга чақирилган шахсларнинг барчасини келган-келмаганлигини текшириб, раислик қилувчига маълум қилади.

Судья ёрдамчиси суд мажлиси бошланиши билан судга чақирилганларнинг тўлиқ ҳозир бўлганлиги ёки уларнинг айримлари ёхуд ҳаммаси келмаганлиги сабаблари ҳақида ахборот беради.

Ишнинг кўрилиши бошқа кунга қолдирилган тақдирда, суд мажлисига чақирилганлар бу ҳақда алоҳида рўйхат асосида огоҳлантирилиб, имзолари олинади ва уларга қайта тайинланган кунга чақирув қоғози берилади. Бу ҳақда ахборот тизимига маълумот киритилади.

Суд мажлисига чақирилган шахсларнинг чақирув қоғозларига уларнинг судга қачон келган ва қачонгача бўлганликларини қайд этиб,
ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Шундан сўнг чақирув қоғозларига девонхона мудири томонидан суд штампи босилади (ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган ажрим ва суд чақирув хатлари бундан мустасно).

16.6. Суд ҳужжатининг хулоса (қарор) қисмини эълон қилган судья бўлмаган тақдирда (масалан, вафот этганлиги ёки оғир касаллиги, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги ёхуд судьялик ваколати муддатидан аввал тугаганлиги сабабли), мазкур ишлар ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда мавжуд судьялар ўртасида қайта тақсимланади
ва ахборот тизими белгилаб берган судья томонидан мазкур иш(лари)ни ўзининг иш юритувига қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилади.

17-боб. СУД ҲУЖЖАТЛАРИ УСТИДАН КЕЛИБ ТУШГАН АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИ ВА ПРОТЕСТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

17.1. Апелляция шикояти (протести) туманлараро, туман, шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилганда Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан кўрилади.

Апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан ишда иштирок этувчи шахслар ҳамда ФПКда кўрсатилган бошқа шахслар томонидан юқори турувчи инстанция судининг номига берилади.

17.2. Шикоят ва протестларга уларнинг судга қачон келиб тушганлигини тасдиқловчи белги ҳужжатларни қабул қилувчи томонидан қўйилади. Почта орқали олинган шикоятлар уларнинг юборилган вақтини аниқлаш учун почта конвертлари билан қўшиб тикилади.

Протест ёки шикоят берилганлиги ва ишни апелляция инстанцияси судида қачон кўрилиши белгиланган тартибда тарафларга ҳамда ишда манфаатдор қатнашчиларга маълум қилинади.

Шикоят ёки протестларга қарши келтирилган эътироз
ёки тушунтириш хатлари ишга қўшилади.

17.3. Суд мажлиси баённомаси юзасидан эътирозлар келган тақдирда, апелляция шикояти (протести) иш билан бирга суд томонидан мазкур эътирозлар кўриб чиқилгандан ёки раислик қилувчи судья улар билан келишилган ҳолатини расмийлаштиргандан сўнг юборилади.

17.4. Фуқаролик ишлар юзасидан берилган апелляция шикояти (протести) фуқаролик иши билан бирга апелляция инстанцияси судига ҳал қилув қарорни қабул қилган суд томонидан қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ўтган вақтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида юборилиши лозим

17.5. Иш ҳужжатлари лозим даражада тикилмаган, жилдлари тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳолда ишни апелляция инстанцияси судига юборилишига йўл қўйилмайди. Бу ҳолатлар суд раиси ва унинг ўринбосари томонидан назорат қилиб борилиши лозим.

17.6. Иш апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга апелляция инстанцияси судига (суднинг танловига кўра) почта бўлими ёки фельдъегерлик хизмати (топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари бир шаҳарда, ҳудудда (бинода) жойлашган бўлса, иш апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга шахсан топширилади.

Иш апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга апелляция инстанцияси судига юборилган куннинг ўзида ахборот тизимига белгиланган шакллар асосида тўғри ва аниқ тўлдирилган ҳолда қайд этилади.

Суд раҳбариятининг рухсатисиз иш(лар) апелляция инстанцияси судига бошқача тарзда етказиб берилишига йўл қўйилмайди.

Ишни апелляция инстанцияси судига юборишда кузатув хати тўрт нусхада тузилади.

Кузатув хатининг биринчи ва иккинчи нусхаси апелляция инстанцияси судига юборилаётган ишга қўшилади (биттаси иш ҳужжатларига тикилади), шунда учинчи нусхаси назорат қилиб туриш учун ишни кўрган биринчи инстанция суди масъул ходимининг йиғмажилдида сақланади. Иш апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилиб олинганда, кузатув хатининг тўртинчи нусхаси иш қабул қилинган сана ҳамда суднинг штампи қўйилган ҳолда биринчи инстанция судига қайтарилиши мумкин.

Биринчи инстанция суди томонидан кузатув хати олиниши билан ишни апелляция инстанцияси судига топшириш бўйича назорат ҳолатидан олинади ва у йиғмажилдда сақланади.

17.7. Апелляция шикояти (протести) иш билан бирга апелляция инстанцияси судига юборилгандан кейин келган шикоят (протест) юзасидан қўшимча ҳужжатлар биринчи инстанция суди томонидан мурожаат тариқасида рўйхатга олиниб, улар келган куннинг эртасидан кечиктирмасдан кузатув хати орқали апелляция инстанцияси судига юборилади.

17.8. Айни бир иш бўйича бир нечта апелляция шикояти (протести) келиб тушган тақдирда, агарда суд томонидан мазкур иш бўйича келиб тушган шикоят (протест) мазмунан кўриб чиқилмаган ёки қайтарилмаган бўлса, биринчи келган шикоят (протест) асосий, қолганлари эса такрорий сифатида девонхона ходими томонидан ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Ахборот тизими орқали шикоят (протест)ни такрорий сифатида рўйхатга олишда ахборот тизимидаги “Такрор” белгиси танланиши шарт.

17.9. Фуқаролик ишлари юзасидан келтирилган апелляция шикояти (протести) иш билан бирга апелляция инстанцияси судига юборилгандан сўнг, ишда иштирок этувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан апелляция шикояти (протести) берилган бўлса, иш апелляция инстанцияси суди томонидан ФПКнинг 389-моддаси талабларини бажариш учун биринчи инстанция судига хат орқали қайтарилади.

Айни бир суд қарори устидан берилган бир нечта апелляция (хусусий) шикоят (протест)лари биргаликда кўриб чиқилиши лозим.

17.10.  Иш апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиб, суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган, ўзгартирилган ёки бекор қилиниб, биринчи инстанция судига келиб тушган тақдирда, девонхона мудири томонидан ахборот тизими орқали ишнинг натижалари текширилади
ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Апелляция инстанцияси суди томонидан иш бўйича ахборот тизимига киритилган маълумотларда хатоликлар мавжуд бўлган тақдирда, девонхона мудири бу ҳақда зудлик билан шу инстанция судини хабардор қилади.

18-боб. СУД ТОПШИРИҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ИШ ЮРИТИШ

18.1. Ишни кўраётган суд далилларни бошқа туманда, шаҳарда
ёки давлатда тўплаш, зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топширади.

Суд топшириғи тартибида тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ёхуд улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳамда текшириш орқали аниқланадиган фактик маълумотлар тўпланиши мумкин.

18.2. Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилиб, унда кўриб чиқилаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қайси суд номига йўлланган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, қонунда белгиланган муддат ичида бажарилиши керак.

18.3. Топшириқни бажарадиган суд ишни кўриш куни ва вақти ҳамда суд топшириғи белгиланган муддатга қадар ижро қилинмаган тақдирда ишни кўриш бўйича қўшимча куни ва вақти ҳақида шахсни хабардор қилиши шарт.

18.4. Суд топшириғи ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.

18.5. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш топшириғининг мазмуни ва шакли қуйидагилардан иборат:

судларнинг номи;

ҳуқуқий ёрдам бериш сўралаётган ишнинг номи ва рақами;

жисмоний шахслар ҳақида маълумотлар: фамилия, исми, шарифи, туғилган жойи ва вақти, турар жойи, фуқаролиги, иш фаолияти;

юридик шахслар ҳақида маълумотлар: уларнинг номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи, банк реквизитлари ҳамда фискал кодлари;

агар вакиллар кўрсатилган бўлса, унда уларнинг фамилия, исми, шарифи, туғилган жойи ва вақти, турар жойи, фуқаролиги;

топшириқ мазмуни ва унинг ижросини таъминланилиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар.

Ҳужжатларни шахсларга бериш ҳақидаги топшириқларда, мазкур шахсларнинг аниқ манзиллари ва топширилаётган ҳужжатларнинг номи кўрсатилади.

18.6. Суд топшириғини бажариш ФПКда белгиланган қоидаларга кўра, суд мажлисида амалга оширилади. Ишда иштирок этаётган шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қилмайди

18.7. Зарур бўлган процессуал ҳаракатлар бажарилгандан сўнг, уларни ижро қилган суд, суд мажлиси баённомаларни (агар баённома юритилган бўлса) ҳамда суд топшириғини бажаришда тўпланган бошқа ҳужжатларни ишни кўриб чиқаётган судга дарҳол юборади.

барча варақлар игна билан иккита жойни тешиб ип ўтказиш йўли билан тикилади ва уларнинг охирги варағининг орқа томонидан ип тугунчалари чиқарилиб, унинг устидан “тикилган ва рақамланган,
___-варақдан иборат” ёзуви бўлган қоғоз ёпиштирилади (тўртбурчак шаклида бўлиб, 4,0-5,0 см ўлчамда) суд раиси ёки ишни кўрган судья томонидан лавозимини кўрсатган ҳолда имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.

Агар варақнинг тескари томонида матн бўлмаса, янги матн киритиш имкониятини бермайдиган қилиб чизилади.

18.8. Агарда ҳуқуқий ёрдам амалга оширилмаган бўлса, топшириқни ижро қилаётган суд унинг бажарилишига тўсқинлик қилган сабаблар ҳақида хабар қилиб, ҳужжатларни топшириқни юборган судга қайтаради.

18.9. Агар суд топшириғини бажараётган судга тушунтиришлар
ёки кўрсатувлар берган ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳлар ишни кўриб чиқаётган судга келса, улар умумий тартибда тушунтиришлар ёхуд кўрсатувлар беради.

18.10. Юборилаётган ҳужжатлар хорижий давлат ҳудудида жойлашган судларга йўлланганда, ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатлар ва бошқа давлатлар билан имзоланган икки томонлама шартномаларда белгиланган тартибда расмийлаштирилади (намуналар “18-бобга иловалар”да тақдим этилади).

Хорижий давлатларнинг суд органларидан келган суд топшириқларининг ижроси мазкур топшириқларда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

18.11. Суд томонидан бошқа давлатлар билан амалга ошириладиган фуқаролик, оилавий, жиноят ҳамда иқтисодий ишлар бўйича иш юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали амалга оширилади.

18.12. Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан фуқаролик, оилавий, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги келишувлари юзасидан доимий равишда Олий судининг Халқаро-ҳуқуқий бўлимидан маълумотлар олиб борилади.

19-боб. ИШЛАР КЎРИЛГАНДАН СЎНГ УЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ

19.1. Биринчи инстанцияда иш кўрилиб, суднинг ҳал қилув қарори ёки ажрими чиқарилгандан кейин судья ёрдамчиси қуйидаги ҳаракатларни бажаради:

аввал иш ҳужжатлари рўйхати (2-илова), ишга барча ҳужжатларни келиб тушиш санаси бўйича бир тартибда, олдин суд мажлисигача бўлган қарор, ажрим ва бошқа ёзишмаларни, сўнг ишончнома нусхалари
ва адвокат ордерлари, экспертиза ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатлар, суд мажлиси давомида ишга қўшилган (музокарада тақдим этилган) ҳужжатларни, кейин эса кетма-кетлиги бўйича суд хабарномалари
ва чақирув қоғозлари (телеграмма, телефонограмма), шундан сўнг огоҳлантириш хатлар, суд мажлиси котиби ва судья томонидан имзоланган суд мажлисининг баённомасини ва суднинг ҳал қилув қарори ёки ажримини, кейинчалик эса ижрога оид маълумотларни тикади;

ишдаги варақларга рақам қўйиб чиқади ва барча ҳужжатларнинг, шу жумладан, суд мажлиси баённомасининг неча варақдан иборат эканлиги ҳақида рўйхат тузиб, ўз имзоси билан тасдиқлайди.

19.2. Суд қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ишлар бўйича ижро варақаларини ахборот тизими орқали юборади.

19.3. Суд алоҳида суд ҳужжати тарзида ажрим чиқарган тақдирда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ажрим электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Айнан шу тартибда ва муддатларда суднинг ҳал қилув қарори юборилиши лозим.

19.4. Агар бу ҳужжатларнинг нусхалари бир неча варақдан иборат бўлса, уларнинг варақларига ип ўтказилиб боғланиб, ҳар бир вараққа муҳр босилади.

Бошқа ҳолатларда суд қарорларидан нусхалар тарафлар
ва уларнинг вакилларига уларнинг илтимосларига кўра белгиланган давлат божлари тўлангандан сўнг берилади.

Суд қарорлари тарафларга ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши ёки тақдим этилиши мумкин.

19.5. Ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар тарафлар томонидан такроран тақдим этилган тақдирда, улар ишда мавжуд бўлганлиги сабабли, кузатув хати асосида тақдим этган шахснинг манзили бўйича почта бўлими орқали қайтарилиши лозим. Суд мажлиси жараёнида судга ортиқча тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари алоҳида тилхат асосида тақдим қилувчи шахсга қайтарилади.

19.6. Ишнинг варақлари қора, кўк рангдаги ёзув билан араб рақамларида ҳужжатнинг юқори ўнг бурчаги бўйича рақамланади. Варақларнинг рақамлари қўшимча белгилар (масалан: “1 а”, “1 б”
ва бошқа) билан ёзилишига йўл қўйилмайди.

Суд ҳужжатлари варақнинг бир томонига ёки икки томонига ҳам чоп этилиши мумкин.

Суд ҳужжатлари варақнинг иккинчи томонига чоп этилган тақдирда қоғоздаги матннинг чап томонидан 1,5 см, ўнг томонидан 2,5 см, юқори
ва пастки томондан 1,5 смдан жой қолдирилади.

19.7. Ишга ҳужжатлар мустаҳкам ип билан иш жилдининг тўрт жойидан тешилган ҳолда тикилади. Бир иш жилдининг ҳажми қоида тариқасида 250 варақдан ошмаслиги керак. Кейинги иш жилдидаги варақлар бир сонидан бошлаб рақамланади.

Ишлар ҳужжатларнинг матни эркин ўқиш учун қулай тарзда тикилиши лозим.

Иш ҳужжатлари степлер ёрдамида тикилишига йўл қўйилмайди.

19.8. Судья томонидан бир ёки бир нечта бирлаштирилган талаблар алоҳида иш юритишга ажратилган тақдирда ҳар бир ажратилган иш бўйича алоҳида янги иш жилди очилади, уларнинг ҳар бирига ҳужжатларнинг асли ёки судья томонидан тасдиқланган нусхалари тикилади.

Судья томонидан чиқарилган бир ёки бир нечта бирлаштирилган талабни алоҳида иш юритишга ажратиш ҳақидаги ажримнинг асли асосий ишга қўшилади ва иш ҳужжатлари рўйхатига алоҳида белги асосида киритилади.

Ҳар бир даъво талабларини ва ихтиёрий тўланган давлат божларини бирлаштириш, асосий, қўшимча ва иккиламчи иш туркумларига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда шу каби бошқа ўзгартиришлар ахборот тизимига киритилади.

Иш ва унинг ҳар бир жилди янги иш жилдига алмаштирилади. Ишларни битта иш юритишга бирлаштириш ҳақидаги ажрим асосий ишнинг рақами билан чиқарилади ва унинг асли ишга қўшилади.

Бирлаштирилган ишлар алоҳида иш жилдларига ажратилади.
Ҳар бир иш жилди учун алоҳида иш ҳужжатларининг рўйхати тузилади.

Якунига етмаган иш жилди (охирги иш жилдида ташқари)га қўшимча ҳужжатлар тикилмайди. Суд мажлиси жараёнида тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар бирлаштирилган ишнинг охирги иш жилдига қўшилади ва шу жилддаги иш ҳужжатларининг рўйхатига киритилади.

19.9. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ёки ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун шу инстанция судига юбориш ҳақидаги юқори инстанцияларнинг қарорлари келган куннинг ўзида девонхона томонидан улардан нусха олиниб, иш билан бирга ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади ва суд раисига судьялар ўртасида муҳокама этиш учун тақдим этилади.

19.10. Суд раисининг устхатига асосан юқоридаги суд қарорларининг нусхалари тегишли судьяга топширилади. Устхатда кўрсатилган топшириқлар бажарилган ёки у бўйича суд раисига ахборот берилгандан сўнг, қарор (ажрим) нинг биринчи нусхаси судьянинг йиғмажилдида сақланади, иккинчи нусхаси суд амалиётини умумлаштирувчи масъул ходимга берилади.

Янгидан кўриш учун юборилган иш иш юритишнинг умумий қоидалари асосида ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади
ва судьяга имзо орқали топширилади.

Суд ҳужжати бўйича ижро варақаси берилган (агар мазкур иш бўйича ижро варақаси берилиши лозим бўлса), оҳирги чиқарилган суд ҳужжати устидан шикоят қилиш муддатлари ўтказилган тақдирда, иш юзасидан иш юритиш тамомланган деб ҳисобланиб, у судья ёрдамчиси томонидан
беш кундан кечиктирмай суд архивига топширилади.

Архив мудири (архивариус) иш (материал)ни расмийлаштириш бўйича барча зарур ҳаракатлар тўла бажарилганлигини, шунингдек иш кўрилган куни ва натижаси, ҳамда ижрога қаратишга оид ҳаракатлар тўлиқ амалга оширилганлиги ахборот тизими орқали тўғри қайд этилганлигини текширади ва уларни суд архивига қабул қилиб олганлиги ҳақидаги ахборот тизимида автоматик равишда шакллантириладиган рўйхатга имзо қўяди.

20-боб. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРОГА ҚАРАТИШНИНГ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

20.1. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори (қарори,  ажрими) қонуний кучга киргандан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда ижрога қаратилади.

Суднинг ҳал қилув қарори (қарори ва ажрими) қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси (суд буйруғи) қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри мажбурий ижро бюроларига юборилиши белгиланган бўлса, улар судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда мажбурий ижро бюроларига фақат ахборот тизими орқали юборилади.

20.2. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (қарори
ва ажрими) апелляция ёки кассация инстанция судлари томонидан ўзгартирилганда, тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ҳолларда ижро варақаси апелляция ёки кассация инстанция судлари томонидан берилади.

Агар ушбу ижро варақасини тўғридан-тўғри мажбурий ижро бюроларига юборилиши назарда тутилган бўлса, ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда мажбурий ижро бюроларига фақат ахборот тизими орқали юборилади.

20.3. Иш бўйича чиқарилган ижро варақаси (суд буйруғи) қонун ҳужжатларида ундирувчига берилиши назарда тутилган бўлса,
у ундирувчига почта орқали юборилиши ёки тилхат орқали топширилиши шарт. Бу ҳақдаги маълумотлар шу кунининг ўзида ахборот тизимига қайд этилиши лозим.

20.4. Даъвони таъминлаш ёки даъвони таъминлашни бекор қилиш ҳақидаги суднинг ажрими судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда мажбурий ижро бюроларига, бошқа манзилларга фақат ахборот тизими орқали юборилади.

20.5. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак.

20.6. Фуқаролик ишлари бўйича судининг ишда иштирок этувчи фуқарони мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижрога қаратилиши лозим ва иш юритиладиган жойдаги ёки мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг яшаш жойи, турган жойи, иш, хизмат ёхуд ўқиш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига ижро учун юборилади.

20.7. Жавобгар (қарздор)ни қидирилиши ҳақидаги ажрим қабул қилинган ҳолда унинг ижросини таъминлаш учун мазкур ажримининг тасдиқланган нусхаси кузатма хати билан ҳудудий ички ишлар органига ижро учун юборилади.

20.8. Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилиб, топшириқни бажарадиган судга тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим қайси суд номига йўлланган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, ўн беш кунлик муддат ичида бажарилиши керак.

Суд топшириғи ахборот тизими орқали фақат электрон тарзда юборилади.

20.9. Иш бўйича берилган ижро варақасининг дубликати юзасидан барча маълумотлар ахборот тизимига киритилади.

20.10. Ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан юборилган барча маълумотлар (жумладан, суд ҳужжатининг тўлиқ
ёки қисман ижро этилганлиги, ижросини таъминлаш имконияти йўқлиги ва ҳоказо) ахборот тизими орқали қабул қилинади ҳамда тегишли ишларга қўшилади.

Ижроси тамомланган ижро ҳужжатлари тегишли ишга тикилади
ва иш суд архивига топширилади.

Ишларни суд архивига юбориш ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига қайд этилиши шарт.

20.11. Жавобгарга нисбатан қандайдир ҳаракатни амалга оширишни белгиламайдиган суд қарорлари бўйича, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижро варақаси берилмайди.

Бундай ҳолларда, ундирувчининг илтимосномасига асосан, суд ҳужжатининг қонуний кучга кирганлиги ҳақида белги қўйилган ҳолда, судьянинг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

20.12. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг хусусий (алоҳида) ажрими ёки тақдимномасининг нусхаси тегишли ташкилот, меҳнат жамоалари
ва мансабдор шахсларга юборилади.

Хусусий (алоҳида) ажрим ёки тақдимномаларнинг кўриб чиқиш натижалари судга келиб тушган санада бу ҳақдаги маълумот ахборот тизимига қайд этилиши ва йиғмажилдга тикилиши лозим.

Белгиланган вақтда хусусий ажрим ёки тақдимномага жавоб келмаган тақдирда ўн кунлик муддат ичида тегишли эслатма хати юборилади.

21-боб. СУДДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

21.1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари раҳбарлари, суд раҳбарияти ҳамда судьяларнинг қабул кунлари ҳақидаги маълумот ҳамма учун қулай жойга илиб қўйилади.

21.2. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 6 июлдаги РС-36-18-сонли қарорига илова қилинган Йўриқноманинг 6-бобида назарда тутилган талабларга асосан амалга оширилади.

21.3. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари судда белгиланган кун ва соатларда суд раиси ҳамда раис ўринбосари томонидан қабул қилинади. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда уларнинг оғзаки ёки ёзма равишдаги мурожаатлари электрон китобига қайд этиб боришлари лозим.

21.4. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш улар учун қулай вақтларда ва доимий равишда ташкил этилиши лозим.

21.5. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларига зарур маълумотлар ёки ҳужжатлар нусхаларини бериш суди раиси томонидан белгилаб қўйилган соатларда розилик берилганидан сўнг девонхона мудири ёки архив мудири томонидан ҳафтанинг фақат иш куни вақтларида амалга оширилади.

21.6. Шахсий қабулда даъво ариза ва бошқа ҳужжатларни топширувчи шахснинг илтимосига кўра, ушбу ҳужжатларнинг қўшимча нусхасига ҳужжатларни қабул қилган шахснинг фамилияси, исми ва сана кўрсатилиб имзо қўйилади ҳамда мазкур нусха аризачига қайтарилади.

21.7. Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкин.

21.8. Суд раиси, раис ўринбосари ва судьялари томонидан мурожаатлар сайёр қабул жараёнида ҳам қабул қилинади.

22-боб. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ

22.1. Мазкур бобда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклиф, ариза ва шикоятларни судда қайд этиш, кўриш ва ҳисобга олиш тартиби белгиланади.

22.2. Судга келиб тушган барча таклиф, ариза ва шикоятлар белгиланган шакл асосида ахборот тизимига рўйхатга олиниши лозим.

22.3. Алоҳида эътиборга сазовор бўлган таклиф, ариза ва шикоятлар назоратга олинади ҳамда уларнинг назоратга олинганлиги ҳақида ахборот тизимига ва иш варақаларига тегишли белги қўйилади.

22.4. Мурожаатларни кўриш, кўрмай қолдириш, кўриб чиқишни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
6 июлдаги РС-36-18-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномасига асосан амалга оширилади.

22.5. Ҳисоботни тўғри тайёрлаш учун “Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан тайёрланадиган ҳисобот шаклларига кўрсатилиши лозим бўлган мурожаатлар тоифалари бўйича шарҳ”даги тавсия
ва кўрсатмаларга амал қилиш лозим.

22.6. Мурожаатлар билан боғлиқ статистик ҳисобот шакллари фақат ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

23-боб. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ

23.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш
ва назорат нусхаларини олиб бориш Олий суд Раёсатининг 2017 йил
27 июлдаги РС-23-17-сонли қарорига илова қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни судьялар ва суд ходимларига етказиш, ўрганилишини ташкил этиш, шунингдек кодификация ишларини юритиш тўғрисида”ги Тартибга асосан амалга оширилади.

23.2. Суд раисининг буйруғи билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш масъул судьяга юклатилади.

23.3. Масъул судья томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхасини юритиш ва уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз вақтида суд раҳбарияти, ушбу суднинг судьялари ва ходимларини таъминлаш лозим. Маълумот ва амалиётда фойдаланиш учун келиб тушган янги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд раҳбариятининг кўрсатмасига кўра, судьялар ва ходимларининг навбатдаги йиғилишида масъул судья томонидан ўқиб эшиттирилади.

24-боб. МУҲР ВА ШТАМПЛАРНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

24.1. Муҳр ва штамплар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилинган ҳолда тайёрлаш учун буюртма бериш ҳуқуқи суд раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга берилади.

24.2. Ҳар бир суд Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўлади. Давлат гербининг тасвири туширилган асосий муҳр Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида махсус назарда тутилган ҳужжатларга, шунингдек муҳим маълумотлар ёзилган бошқа ҳужжатларга қўйилади. Шу билан бирга ундан қуйидаги ҳужжатлардаги маълумотларни тасдиқлаш учун фойдаланилади:

а) ишлар билан боғлиқ бўлган процессуал ҳужжатлар, яъни ҳал қилув қарори, қарор, ажримларни ва ижро варақаларини ва ижрони тўхтатиб туриш ҳақидаги хатлар (мазкур хатларни берилиши учун асос: фақат Олий суднинг тегишли хатлари) ва суднинг алоҳида топшириқларни тасдиқлаш;

б) суд номидан судьяларга ва суд ходимларига бериладиган тавсифнома, иш фаолияти бўйича маълумотнома, фахрий ёрликлар
ва фикрномалардаги имзоларни тасдиқлаш;

в) номенклатура ва иш режаларини тасдиқлаш;

г) меҳнат дафтарчадаги ёзувларни тасдиқлаш.

Бундан ташқари, судда қўйидаги муҳр ва штамплардан фойдаланилади:

суд девонхонасининг муҳри;

судга келган ҳужжатларни рўйхатга олиш учун ишлатиладиган штампи;

“аслига тўғри” деган штампи;

“электрон кўринишда келган” штампи;

“назоратда” деган штампи;

“алоҳида назоратда” деган штампи;

“нусхаси аслига тўғри” деган архивга тегишли штампи.

24.3. Барча муҳр ва штампларнинг матнлари давлат тилида, лотин алифбоси асосида туширилади (3-илова).

24.4. Судда битта гербли муҳр мавжуд бўлиб, у суд раисида сақланади.

24.5. Суд раиси ўзгарган тақдирда муҳр ва штамплар янги раисга далолатнома орқали топширилади (4-илова).

24.6. Гербли муҳрдан ташқари бошқа муҳр ва штампларда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини ишлатишга йўл қўйилмайди.

24.7. Судда мавжуд бўлган муҳр ва штамплар муҳр ва штампларни рўйхатга олиш дафтарида (5-илова) рўйхатга олинади. Муҳр ва штамплар фойдаланишга берилганда дафтарга масъул шахсларга имзо қўйдирилади.

24.8. Муҳр ва штамплардан тўғри фойдаланилиши ва уларни сақлаш тартиби устидан назорат девонхона мудири томонидан амалга оширилади. Муҳр ва штампларнинг бор-йўқлигини текшириш суд раиси томонидан йилига бир марта ўтказилади.

24.9. Муҳр ва штамплар улардан фойдаланишга масъул шахсларнинг ихтиёрига берилган сейф (темир шкаф)ларда сақланади.

24.10. Муҳр ва штамплар йўқолганлиги (йўқотиб қўйилганлиги) билан боғлиқ ҳар бир ҳолат ҳақида суд раисига хабар қилинади.

Муҳр ва штамплар йўқолган тақдирда хизмат текшируви ўтказилади. Гербли муҳр йўқолганлиги (йўқотиб қўйилганлиги) ҳақида суд бўйича буйруқ чиқарилади.

24.11. Суднинг муҳр ва штамплари яроқсиз ҳолда келганда, уларни янгиланиши ва эскиларини йўқ қилиниши Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади ва натижалари юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.

24.12. Муҳр ва штампларни йўқ қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар муҳр ва штампларни рўйхатга олиш дафтарига киритилади.

Дафтарнинг варақлари рақамланган ва муҳрланган бўлиши лозим.

24.13. Муҳр ва штампларни тайёрлаш ва йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимларида доимий сақланади.

25-боб. СУДНИНГ РАСМИЙ БЛАНКАЛАРИНИ ТУЗИШ

25.1. Суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, ижро варақалари, буйруқлари, фармойишлари, ва бошқа расмий ҳужжатларини тегишли манзилларга юборишда, типография усулида ишлаб чиқилган, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берадиган давлат герби нишонаси туширилган бланкалардан фойдаланилади.

Судда давлат герби нишонаси туширилган рангли ҳамда оқ-қора рангларда махсус тайёрланган бланкалар ҳужжатларни расмийлаштириш учун ишлатилади.

25.2. Устхатлар:

суд раиси устхатининг ўртасидан 3 қаторда, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг бош ҳарфларида, “FUQARALIK ISHLARI BO’IYICHA …..TUMANLARARO/TUMAN/ SHAНAR SUDI RAISI” деган ёзувлар қайд этилади. Устахатнинг қолган қисми ҳам лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ёзилади (6-илова);

суд раиси ўринбосари устхатининг ўртасидан 3 қаторда, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг бош ҳарфларида, “FUQARALIK ISHLARI BO’IYICHA …..TUMANLARARO/TUMAN/ SHAНAR SUDI O’RINBOSARI ” деган ёзувлар қайд этилади. Устхатнинг қолган қисми ҳам лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ёзилади (7-илова).

25.3. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда бошқа судлар билан ёзишмалар бланкасининг ўртасига Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилади. Қоғознинг чап бурчагига 3 қаторда, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг бош ҳарфларида 13 ўлчамда, “FUQARALIK ISHLARI BO’IYICHA ... TUMANLARARO/ TUMAN/ SHAНAR SUDI” деган ёзув қайд этилади. Пастки қатордан 10 ўлчамда, судининг почта манзили “110500, Bekobod sh., G’ofur g’ulom ko’chasi, 4 uy”  деган ёзувлар киритилади. Қоғознинг ўнг бурчагига эса 3 қаторда, инглиз тилининг бош ҳарфларида 13 ўлчамда, “...INTER-DISTRICT/ DISTRICT/ CITY/ …CIVIL COURT” деган ёзувлар киритилади. Пастки қатордан эса, 10 ўлчамда, суднинг инглиз тилидаги почта манзили “110500, Bekobod,  Gofur gulom street, 4” деган ёзувлар киритилади ҳамда тагидан иккита параллел тўқ қора рангли чизиқ тортилиб ўртасига тартиб билан, олдин суднинг телефон, факс рақамлари, веб-сайт номи ҳамда электрон почта манзиллари кўрсатилиши шарт. Унинг тагидан, яъни варақнинг чап томон сатр бошидан юборилаётган ҳужжатнинг чиқиш рақами унинг тагидан эса санаси кўрсатилади (8-илова).

25.4. Буйруқ ва фармойишлар бланкаси:

суднинг буйруқ ва фармойишлари бланкасининг ўртасига Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилиб, унинг пастидан  2 қаторда, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг бош ҳарфларида “FUQARALIK ISHLARI BO’IYICHA …..TUMANLARARO/TUMAN/ SHAНAR SUDI RAISINING ” деган ёзувлар қайд этилади. Унинг тагидан битта бўш қатор ташлаб, буйруқ ёки фармойиш рақами кўрсатилади. Унинг тагидан битта бўш қатор ташлаб, пастки қатордан лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг бош ҳарфларида “B U Y R U G’ I” ёки “FARMOYISHI” деган ёзувлар, унинг пастки қисмининг чап томонида буйруқ ёки фармойиш қабул қилинган сана, ўнг томонида эса қабул қилинган жой қайд этилади ҳамда тагидан махсус чизиқ тортилади (9, 10-иловалар).

25.5. Ушбу тартиб билан белгиланган талаблардан ташқари ишлаб чиқилган бланкалардан фойдаланиш тақиқланади.

25.6. Суд раиси расмий бланкалардан фойдаланиш ва тегишли манзилларга юбориш билан боғлиқ барча фаолият устидан назорат олиб бориш учун шахсан масъулдир.

26-боб. СУДДА КАДРЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ

26.1. Девонхона мудири судда кадрлар бўйича масъул ходим бўлиб, иш юритишни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, судларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, суд аппарати ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари, мазкур Йўриқнома ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

26.2. Девонхона мудири томонидан қуйидаги китоблар доимий равишда юритилади:

меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш китоби (11-илова);

Кадрлар бўлимидан чиқадиган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби (12-илова);

суд ходимларига доимий рухсатномалар берилишини қайд қилиш китоби (13-илова);

судья ва ходимларга хизмат сафари гувоҳномалари берилишини қайд қилиш китоби (14-илова);

судга хизмат сафари билан ташриф буюрган шахсларнинг хизмат сафари гувоҳномаларини қайд қилиш китоби (15-илова);

меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини рўйхатга олиш китоби
(16-илова);

суд биносига бир марталик кириб-чиқиш рухсатномаларини рўйхатга олиш китоби (17-илова);

меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби (18-илова);

меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби (19-илова);

меҳнат дафтарчаларини ҳисоботини олиб бориш китоби
(20-илова).

Барча ёзувлар китобларда хронологик тартибда киритилади. Барча китоблар ип ўтказиб тикилади ва муҳрланади. Китоб фойдаланиб бўлингандан сўнг суд архивига топширилади.

26.3. Барча буйруқлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тегишли Фармойиши билан тасдиқланган буйруқлар намуналар асосида бир хилда тайёрланади.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг унинг иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва зиммасида бўлган моддий қимматликлар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида буйруқда белгиланган шахсга топширилади.

Буйруқ ва фармойишларнинг асл нусхалари тегишли алоҳида-алоҳида йиғмажилдларда сақланади. Ходимларга оид буйруқларнинг нусхалари шахсий йиғмажилдга қўшилади.

Моддий ва молиявий масалаларга оид буйруқларнинг нусхалари Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимига юборилади.

Буйруқлар ва фармойишлар доимий сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар туркумига киради.

26.4. Буйруқ ва фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тегишли Фармойиши билан тасдиқланган буйруқлар намуналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2021 йил 25 мартдаги РС-16-21-сонли Қарори билан тасдиқланган “Буйруқ ва фармойишлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий қўлланма” талабларига мувофиқ тайёрланади.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг унинг иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва зиммасида бўлган моддий қимматликлар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида буйруқда белгиланган шахсга топширилади.

Буйруқ ва фармойишларнинг асл нусхалари тегишли алоҳида-алоҳида йиғмажилдларда сақланади. Судья ва ходимларга оид буйруқларнинг нусхалари шахсий йиғмажилдга қўшилади.

Моддий ва молиявий масалаларга оид буйруқларнинг нусхалари тегишлилиги бўйича Бухгалтерия ёки Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига юборилади.

Буйруқлар ва фармойишлар доимий сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар туркумига киради.

26.5. Шахсий йиғмажилд - суднинг барча ходимларига нисбатан юритилади.

Шахсий йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар сақланади:

ҳужжатларни рўйхатга олиш варақаси (опись);

ходимнинг янгиланган маълумотномаси (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар;

сўровнома, таржимаи ҳол;

маълумоти (диплом ва илова) ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаси;

фуқаролик паспорти нусхаси;

ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

соғлиги ҳақида тиббий маълумотномалар;

СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси;

ходимнинг ўзига оид судланганлик ҳолати ҳақидаги маълумотнома;

иш ёки ўқиш жойидан тавсифнома;

ишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза;

ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

ходим буйруқ билан таништирилганлиги ҳақида тилхат.

Ходим юзасидан чиқарилган барча буйруқлар ходимга таништирилиб, буйруқ нусхаси ва бошқа ҳужжатлар хронологик тартибда шахсий йиғмажилдга тикиб борилади.

26.6. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг унинг шахсий йиғмажилди суд архивига топширилади. Шахсий йиғмажилд суд архивида 75 йил мобайнида сақланади, ушбу муддат тугаганидан кейин белгиланган тартибда йўқ қилинади.

26.7. Судда меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш, юритиш ва сақлаш кадрлар бўйича масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

Электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини
ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли қарорига асосан амалга оширилади.

26.8. Судда меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш, юритиш
ва сақлаш ҳамда шахсий карточка (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл) Девонхона мудири томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

Электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини
ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли қарорига асосан амалга оширилади.

26.9. Хизмат сафари масалалари бўйича иш юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан амалга оширилади.

27-боб. ФОЙДАЛАНИШ ДОИРАСИ ЧЕКЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАР

БИЛАН ИШЛАШ

27.1. Судда тарқатилиши чекланган, махфий бўлмаган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар (иш ҳужжатлари, статистик
ва бошқа маълумотлар)дан фойдаланилади.

Таркибида давлат сири бўлган махфий маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади ва ҳисоби юритилади.

27.2. Судга келган ҳужжатлар, шунингдек судда тайёрланган махфий бўлмаган ҳужжатлар хизмат зарурати ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатилиши чекланган хизмат ҳужжатлари ҳисобланади.

27.3. Тарқатилиши чекланган ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва фойдаланилиши таъминлаш масъулияти суд раиси ўринбосари, девонхона ва архив мудири зиммасига юкланади.

27.4. Суд ходимлари томонидан бошқа ташкилотларнинг ходимларига ҳужжатларни (уларнинг нусхаларини) беришга фақат суд раҳбариятининг рухсати билан йўл қўйилади.

27.5. Cудда тайёрланган тарқатилиши чекланган ахборотга эга бўлган ҳужжатлар биринчи варағи устки қисмининг ўнг бурчагида “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси ва тартиб рақами қўйилади.

Кўрсатилган белги ва тартиб рақами, шунингдек тарқатилиши чекланган ахборотга эга бўлган жўнатилаётган ҳужжат кузатув хатининг биринчи бетига ҳам шундай тартибда қўйилади.

Бундай белгини қўйиш зарурати ҳужжат ижрочиси, тузилма раҳбари ёки ҳужжатни имзолайдиган ёхуд тасдиқлайдиган мансабдор шахс томонидан белгиланади.

27.6. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси билан судга келган ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш бошқа махфий бўлмаган ҳужжатлар билан бир қаторда девонхона мудири томонидан амалга оширилади.

Ушбу ҳужжатлар суд раҳбариятининг кўрсатмасига кўра, масъул судьялар ва суд ходимларига реестрга имзо қўйиш орқали девонхона ходимлари томонидан топширилади.

27.7. Тарқатилиши чегараланган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, кўпайтириш ва нусха олиш фақат ушбу вазифа юкланган шахс томонидан амалга оширилади.

27.8. Кўрсатилган ҳужжатлар девонхона томонидан буюртма хат орқали юборилади.

27.9. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси бўлган ҳужжатлар судья ва суд ходимлари томонидан бошқа махфий бўлмаган ҳужжатлар билан бирга ижро этилади.

27.10. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси билан ҳужжатлар тузилма раҳбари томонидан тузилган далолатнома бўйича шу тузилма суд ходими томонидан девонхона мудири иштирокида йўқ қилинади. Далолатнома номенклатура бўйича тегишли йиғмажилдга тикиб қўйилади ва нусхаси девонхонага топширилади.

27.11 “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси билан ҳужжатлар бўлган ишнинг жилди устки қисмининг ўнг бурчагида “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (“ХДФУ”) белгиси қўйилади.

Архивга сақлаш учун топширилган бундай ишларни йўқ қилиш далолатномаси архив мудири томонидан тузилиб, суд раҳбарияти томонидан тасдиқланади ва архивда сақланади.

27.12. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси бўлган
ва архивда сақланаётган ҳужжатлар ҳамда ишлар билан суд раҳбариятининг ёзма рухсати билан судья ва суд ходимларининг билдиргиси асосида танишиш мумкин.

27.13. Судда “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳар йили камида бир марта текширилади. Текшириш ўтказиш учун суд раисининг буйруғи билан комиссия тузилади. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, суд раиси томонидан тасдиқланади ва у девонхонага топширилади.

Суд архивида бундай ҳужжатлар ва ишлар мониторинги комиссия томонидан беш йилда камида бир марта ўтказилади.

27.14. Бундай ҳужжатлар ва ишлар йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда, тузилма раҳбари далолатнома тузади ва бу ҳақда суд раҳбариятини ёзма равишда хабардор қилади. Сўнгра суд раҳбариятининг кўрсатмасига асосан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг натижалари ҳақида суд раҳбариятига ёзма равишда ахборот берилади.

27.15. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси ҳужжатни имзолаган ва ундаги маълумотларни хизматда фойдаланиш доираси чекланган ҳужжатлар тоифасига киритган суд раҳбарияти (шахс) томонидан чиқарилади.

Бундай белги чиқарилганда ҳужжатлар ва ишларга тегишли белги қўйилади.

27.16. Судларнинг статистик ҳисоботларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, тарқатиш ва назорат қилиш масъулияти суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлими, қуйи судларда эса девонхона мудирлари зиммасига юкланади.

Вилоят ва туманлараро судларида юритиладиган даврий (чорак, ярим йиллик, йиллик) статистик ҳисоботлар китобча шаклида чиқарилади ва устки варақ тепа қисмининг ўнг бурчагида “ХДФУ- ___“ белгиси ҳамда тартиб (нусха рақамлари) рақами қўйилади.

27.17. Статистик маълумотлар тарқатиладиган давлат органлари
ва мансабдор шахслар рўйхати юқори турувчи судлар томонидан белгиланади.

28-боб. АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА САҚЛАШ

28.1. Ишни мазмунан ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган предметлар ашёвий далиллардир.

Фуқаролик ишларига оид ашёвий далиллар билан иш юритиш ФПК 90-94-моддаларига асосан амалга оширилади.

28.2 Далиллар судга тақдим этилган аризалар ва даъво аризаларига илова қилинган ҳолда берилган ёки суд процессида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ёхуд суд томонидан талаб қилиб олинган ашёвий далиллардан иборат бўлиши мумкин.

28.3. Судга тақдим этилган йирик бўлмаган ашёвий далиллар – қоғозлар, фотосуратлар ва шунга ўхшаш бошқа далиллар алоҳида конвертда, А4 форматдаги шаффоф файлда, иш жилдининг охирги томонининг ички қисмида иш ҳужжатларининг рўйхатига қўшилган ҳолда ишда сақланади.

28.4. Ашёвий далиллар қабул қилиб олинганлиги ҳақида суд мажлиси баённомасига ёзувлар киритилади.

Ишга қўшилган ашёвий далиллар ва ҳужжатларга қандайдир белги қўйилиши, ёзувлар ҳамда уни бошқа тарзда ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.

Ашёвий далиллардан хизматда ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

28.5. Ишга қўшиб қўйиш мумкин бўлмаган ва судга келтириб бўлмайдиган нарсалардан иборат ашёвий далиллар суднинг асослантирилган ажримига биноан турган жойида сақловчи томонидан ўзгармайдиган ҳолатда сақланади.

29-боб. ЙИҒМАЖИЛДЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТУЗИШ

29.1. Судларда иш юритишни тўғри ташкил қилиш ва ҳужжатларни тегишлича жамлаб бориш ва ҳисобини юритиш мақсадида ҳар йилда амал қиладиган ҳужжатлар йиғмажилдлар Номенклатураси (бундан буён матнда Номенклатура деб юритилади) тузилади.

29.2. Республика судларида ҳужжатларни йиғмажилдларини ягона услубда юритиш мақсадида мазкур Йўриқномада барча судлар учун намунавий йиғмажилдлар Номенклатураси амалиётда фойдаланиш учун тузилган (21-илова).

29.3. Мазкур намунавий Номенклатура туманлараро судлари раислари томонидан тасдиқланиб, девонхона томонидан уч нусхада кўпайтирилиб, биринчи нусхаси девонхонанинг ўзига, иккинчиси – иш нусхаси сифатида фойдаланилади, учинчиси идора архивида туради.

29.4. Номенклатура йил якунида аниқлаштириб олинади. Номенклатура, агар унга ўзгартиришлар киритиладиган бўлса, такроран тасдиқланмоғи керак. Ўзгаришлар бўлмаса, номенклатура қайта босиб чиқарилади ва келгуси йилнинг 1 январидан эътиборан амалиётга киритилади. Йиғмажилдлар номенклатурасининг ҳар йилги асли нусхаси доимий сақланиши керак бўлган ҳужжат бўлиб, девонхона томонидан алоҳида юритилаётган йиғмажилдга бириктирилади.

29.5. Агар йил мобайнида ишнинг ҳужжатлаштирилган янги жабҳалари ва назарда тутилмаган йиғмажилдлар юзага келса, улар номенклатурага қўшимча равишда киритилади. Шу мақсадда номенклатуранинг ҳар бир бўлимида бир нечта захира тартиб рақами назарда тутилади.

29.6. Иш юритиш йили тугалланганлиги тўғрисида номенклатуранинг энг охирига юритилган жилдлар сони тўғрисида якуний ёзув ёзиб қўйилади.

29.7. Номенклатура барча очилган йиғмажилдлар юзасидан тузилиб, унда ҳужжатларнинг аҳамияти, бирхиллиги ва уларнинг сақланиш муддати эътиборга олинади.

29.8. Номенклатура суднинг таркибий тузилмаларига уларнинг фаолиятига қараб бўлинади.

29.9. Номенклатурада судда юритилаётган йиғмажилдларнинг номи (сарлавҳаси) ва уларни сақлаш муддатлари кўрсатилади.

29.10. Номенклатурага асосан ҳужжатлар йиғмажилдлари шакллантирилади.

Ижро этилган барча хизмат ҳужжатлари йиғмажилдларга тикиб борилади, йиғмажилдлар соҳа (мавзу), хат-хабарлар бўйича ҳамда ҳужжатларнинг мазмуни ва турига боғлиқ бошқа белгилар асосида, сақлашнинг белгиланган муддати инобатга олинган ҳолда юритилади.

29.11. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қуйидаги масалаларга асосий эътибор қаратилиши лозим:

а) йиғмажилдга фақат ижроси таъминланган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар жойлаштирилади, доимий топшириқлар бундан мустасно;

б) бир масалани ҳал этиш юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар биргаликда, иловаларини қўшиб асосий ҳужжат билан тикилади;

в) ҳужжатлар бир календарь йил бўйича гуруҳланади (йилдан-йилга ўтувчи ҳужжатлар бундан мустасно);

г) ортиқча нусхалар, хомаки қўлёзмалар, қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатлар тикилмаслиги керак;

д) йиғмажилд 250 варақдан ошмаслиги, агарда ошса иккинчи жилд юритилиб, унга биринчи жилдга берилган индекс рақами қўйилиши лозим;

е) бошқарув ҳужжатлари тасдиқланиши, имзоланишига қараб, хронологик тартибда гуруҳланади;

ё) шахсий таркиб ҳужжатлари келиб тушишига қараб, хронологик тартибда гуруҳланади;

ж) ёзишмалар ҳал этилишига қараб хронологик гуруҳланади
ва кетма-кет туркумларга бўлинади, унда жавоб хатлари сўров, ариза
ва бошқа ҳужжатлардан кейин жойлаштирилади;

з) йиғмажилд муқовасига аниқ йирикроқ ҳарфлар билан йиғмажилд номи ва индекс рақамлари ёзилиши керак.

и) ҳамма варақлар қора графит қалам билан юқори ўнг бурчагига, матнга тегмасдан рақамланади, бўёқ, сиёҳ ёки рангли қаламлар билан рақамлашга йўл қўйилмайди. Йиғмажилд бир неча жилдда бўлса, ҳар бир жилд варақлари алоҳида рақамланади;

й) бир томонга тикилган ҳар қандай шаклдаги варақ ҳам, алоҳида варақда ёзилган устхат ҳам битта варақ сифатида рақамланади;

к) йиғмажилдлардаги ҳужжатлар йил якунида олиниб, алоҳида жилдга тикилади ва ички рўйхати тузилади.

29.12. Йиғмажилдлар иш юритувга олинган кундан бошлаб архивга топширилгунча ёки йўқ қилиб ташлангунга қадар девонхонада
ва йиғмажилд юритилган таркибий тузилмаларда алоҳида ажратилган шкафда сақланади.

29.13. Доимий сақланадиган йиғмажилдлардан айрим ҳужжатларни олиш ман этилади, аммо зарурат туғилган ҳолларда суд раисининг розилиги билан айрим ҳужжатлар йиғмажилддан олиниши мумкин.
Бу ҳолда махсус далолатнома тузилади. Бу далолатнома олинган ҳужжатнинг нусхасига қўшилиб, йиғмажилдда қолдирилади.

29.14. Жорий йил ўтгандан сўнг, 1 мартдан кечиктирилмай ўтган йилги йиғмажилдлар архивга топширилиши ёки девонхонада
ва йиғмажилд юритилган таркибий тузилмаларида алоҳида ажратилган шкафларда сақланиши керак. Вақтинча (бир йилдан юқори) сақланадиган йиғмажилдлар архивга суд раиси белгилаган вақтда топширилиши мумкин.

29.15. Йиғмажилдлар суд архивига суд раиси томонидан тасдиқлаган тартиб жадвал асосида рўйхат бўйича топширилади. Бу рўйхатларда йиғмажилдлар номи кўрсатилиши керак.

29.16. Амалий аҳамияти экспертизадан ўтказилган доимий ва узоқ вақт сақланадиган шахсий таркиб ҳужжатлар йиғмажилдларининг рўйхатлари тузилади. Вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдига рўйхатлар тузилмайди.

30-боб. ИШ ЮРИТИШ УСТИДАН РАҲБАРИЙ НАЗОРАТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

30.1. Иш юритиш устидан раҳбарий назорат суд раисига юклатилади.

30.2. Судга келган хат-хабарларни рўйхатга олиш, ижрочиларга топшириш, уларни ижрочилар томонидан кўриб чиқиш муддатлари, юбориладиган ҳужжатларни, ишларни тўғри ва сифатли расмийлаштириш ҳамда маълумотларни ахборот тизимига белгиланган тартибда аниқ
ва тўлиқ киритилиши устидан назорат олиб бориш, суд девонхонаси томонидан амалга оширилади.

Девонхона мудири томонидан иш юритишда хато
ва камчиликлар аниқланса, зудлик билан уларни бартараф этиш учун тегишли чоралар кўрилиши лозим.

30.3 Суд раисининг буйруғи билан суднинг тажрибали судьяларидан ташкил этиладиган комиссия томонидан йилда бир марта суднинг девонхонаси, архивида иш юритиш ҳолати ва умумий суд иш юритувига боғлиқ бошқа йўналишлар (кодификация, ижро интизоми, иш режалари ўз вақтида ва сифатли бажарилиш ва ҳ.қ.) текширилади ва унинг натижалари бўйича далолатнома тузилади.

Шунингдек, текшириш объектлари қуйидагилар бўлади:

а) бланкалардан тўғри фойдаланиш тартибига риоя этилиши;

б) муҳр ва штампларни сақланиши, улардан фойдаланиш тартиби;

в) факсограмма, телеграмма ва телефонограммаларни юбориш
ва қабул қилиниши;

г) шахсий ва сайёр қабулда қабул қилинган ариза ва шикоятларни юритиш дафтари;

д) ишлар ва ҳужжатларнинг сақланиши;

е) ишларни апелляция инстанцияларига юбориш ҳолати
ва муддатларига риоя этилиши;

ё) номенклатура бўйича йиғмажилдларни тўғри юритилиши
ва ҳужжатларни сақлаш шароитлари;

ж) рўйхатга олингандан кейин даъво аризаларини, аризаларни
ва шикоятларни ҳамда ишларни судьяларга топширишда муддатларга риоя этилиши;

з) ишларни ўз вақтида архивга топшириш;

и) ишларни кўриш натижаларининг ахборот тизимига киритиб бориш муддатларига риоя этилиши;

й) ташкилий-техника воситаларини сақлаш, улардан тўғри фойдаланиш ва ҳоказолар. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилади ва бу ҳақда суд раисига ахборот берилади.

31-боб. ТОПШИРИҚ ВА ҲУЖЖАТЛАР ИЖРОСИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ

31.1. Белгиланган тартибда ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилган барча ҳужжатларнинг ижро этилиши назорат қилиниши керак.

31.2. Топшириқ ва ҳужжатларнинг ижроси устидан умумий назорат суд раиси томонидан олиб борилади.

Топшириқ ва ҳужжатларнинг ижроси бўйича доимий мониторинг девонхона мудири томонидан амалга оширилади.

Судда топшириқ ва ҳужжатларнинг ижроси устидан назорат шу суд раиси, унинг ўринбосари ва масъул шахс(лар) томонидан олиб борилади.

31.3. Суд раҳбарияти томонидан назоратга олинган топшириқ
ва ҳужжатларга “Назоратда” штампи босилиши шарт.

Назорат белгиси билан ҳужжат расмийлаштирилиб, бир нусхаси топшириқ ёки ҳужжатга қўшган ҳолда ижрочига, иккинчи нусхаси эса топшириқ ва ҳужжатларни назорат қилинадиган девонхона мудирига
ёки шундай вазифа юклатилган масъул шахсга топширилади.

Назоратдаги топшириқ ва ҳужжатларни муддатида, сифатли ҳал қилиниши учун ижрочи ва суд раиси шахсан жавобгардирлар.

31.4. Суднинг иш юритувида бўлган барча турдаги ишларни кўришда процессуал муддатларга риоя этилиши устидан назорат суд раиси ўринбосари томонидан амалга оширилади.

31.5. Суд раиси томонидан белгиланган масъул шахс(лар) ижро сифати ва муддатларини назорат қилади, ижронинг бориши
ва натижалари ҳақида суд раҳбариятига ахборот беришади

Ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси учун масъул судья, ходим(лар) ижро муддати тугагунига қадар беш кун қолганда хабардор қилинади.

31.6. Судга тушган умумий ҳужжатлар (ишларни кўриш билан боғлиқ ҳужжатлар бундан мустасно), билдиргилар, хизматга оид ҳужжатлар
ва ҳоказолар алоҳида ҳужжат тарзида ёки суд раҳбариятининг кўрсатмасига мувофиқ топшириқ ва аниқ ижро муддати кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

31.7. Агар топшириқ бир неча мансабдор шахсларга берилган бўлса, топшириқ ижросини ташкил этадиган ва ишни мувофиқлаштирадиган ҳамда ижро бўйича маъруза қилиш топширилган шахс масъул ижрочи, бошқа ҳолларда эса топшириқда фамилияси биринчи бўлиб кўрсатилган шахс масъул ижрочи ҳисобланади.

Масъул ижрочи топшириқ берган мансабдор шахсга ижронинг бориши ва натижаси ҳақида ахборот беради.

Устхат имзоланади ва унга сана қўйилади.

Масалан:

О.И.Собиров

Топшириқни бажариш учун тегишли

маълумотларни текшириб,

29.12.2020 й. да менга маъруза қилинг

Мирзабоев 2020.12.12

31.8. Топшириқларда уларни ижро этишнинг аниқ муддати календарь санага қараб белгиланади.

Агар ижро муддати кўрсатилмаган бўлса, топшириқ имзо қўйилган санадан бошлаб бир ойлик муддат ичида бажарилиши лозим.

Топшириқни ижро этиш муддатининг охирги куни иш куни бўлмаса, ундан кейин келадиган биринчи иш кунидан кечиктирмай бажарилиши лозим.

31.9. Судда ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси устидан назорат ахборот тизими орқали олиб борилади ва унга топшириқ матни, ижро муддати, ижронинг бориши ва назоратдан чиқаришга оид маълумотлар киритиб борилади.

31.10. Суд раҳбариятининг ёзма мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича ахборот бериш ҳақидаги топшириқлари ижрочи томонидан суд раҳбариятига ахборот бериб, тўлиқ бажарилгандан кейин назоратдан чиқарилади.

31.11. Ҳужжатни ижро этиш муддатини ўзгартириш зарурати бўлганда, масъул ижрочи ижро муддати тугагунига қадар камида уч кун қолганда суд раҳбарияти номига унинг ижро муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда билдирги тақдим этади.

31.12. Агар ҳужжатлар ижро учун тааллуқлилиги бўйича корхона
ва ташкилотларга ижроси назоратга олиниб юборилган бўлса, судга ёзма жавоб хати тушганига қадар назоратда туради. Бу ҳақда тегишли маълумотлар суд ахборот тизимига киритилади.

31.13. Режали тадбирлар, ҳужжатлар ва топшириқлар суд раҳбарияти томонидан якуний ҳужжат имзоланганидан, аризачига жавоб юборилганидан ёки ижрочининг ёзма билдиргиси билан келишиш тўғрисида суд раҳбариятининг кўрсатмаси қўйилганидан кейин назоратдан чиқарилади. Оралиқдаги билдиргилар ва жавоблар ҳужжатни бажарилган деб ҳисоблаш ва топшириқни назоратдан чиқариш учун асос бўлмайди.

Ижрочи суд раиси ёки унинг ўринбосарига топшириқлар
ва ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида ахборот беради.

31.14. Ҳужжатлар, агар топшириқдаги кўрсатмалар бажарилган
ва топшириқлар бажарилганлиги тўғрисида ахборот билан суд раҳбарияти келишган бўлса, назоратдан чиқарилади.

31.15. Агар суд раиси (ўринбосари)нинг топшириғини белгиланган муддатда бажариш имконияти бўлса, ижрочи топшириқни бажариш учун белгиланган муддат тугамасдан уч кун олдин топшириқ берган суд раҳбариятига белгиланган муддат ичида сабабларини ва амалга оширилган ишларни кўрсатган ҳолда топшириқ ижросининг бориши ҳақида ёзма равишда билдирги тақдим этади.

31.16. Топшириқнинг бажарилганлиги ва назоратдан чиқариш ҳақидаги маълумот девонхона мудири томонидан ахборот тизимига киритилади.

31.17. Ҳужжат бажарилганидан кейин унинг асли қоғоз шаклида номенклатура бўйича тегишли йиғмажилдга девонхона мудири томонидан қўшиб қўйилади.

Агар ҳужжат фақат электрон шаклда бўлса, ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.

32-боб. ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ, УЛАРНИ АРХИВГА ТОПШИРИШ ВА АМАЛИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

32.1. Барча суд аппарати ходимлари ўзларига топширилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлашлари зарур.

32.2. Ходим ишдан бўшаганда ёки бошқа лавозимга ўтказилганда иш юритувида бўлган барча ҳужжатлар ҳамда унга бириктирилган моддий қийматликларни таркибий тузилма раҳбарига ёки унинг ўрнига тайинланган ходимга далолатнома асосида топшириши шарт (22-илова).

Далолатнома тўрт нусхада тузилиб, бир нусхаси топширувчига, иккинчи нусха қабул қилувчига, учинчи нусха таркибий тузилма учун, тўртинчи нусха кадрлар бўлимига топширилади.

32.3. Ишдан ташқари вақтда ҳамма ҳужжатлар, ишлар, ҳисоботлар, бланкалар ва бошқалар қулфланадиган сейфда сақланиши керак.

32.4. Девонхона, архив, хат-хабарларни қабул қилиш
ва жўнатиш хоналари, нусха кўчириш ва бошқа техник ускуналар ўрнатилган хоналар ишдан ташқари вақтларда ёпилиши, эшиклари муҳрланган бўлиши лозим.

32.5. Ижроси таъминланган барча ҳужжатлар доимий
ёки вақтинчалик сақлаш учун суд архивига йил якунида тегишлича расмийлаштирилган ва тикилган ҳолда топширилади.

32.6. Мазмунан ҳал этилган ишлар суд раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида суднинг архивига топшириб борилади.

Судья томонидан чиқарилган аризаларни қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги барча ажримлар йил якунида алоҳида жилдга уларнинг ахборот тизими орқали чиқарилган рўйхати асосида кетма-кет тикилади ва суд архивига топширилади. Жилднинг устки қисмида ушбу ажримларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши лозим.

32.7. Зарурият туфайли маълум бир ҳужжатлар топшириш муддати келгандан сўнг ҳам суд аппарати ходими иш юритувида қолаётган бўлса, архив ходими томонидан улар вақтинча фойдаланишга берилган ҳужжатлар сифатида расмийлаштирилиши керак.

32.8. Архив мудири топширилаётган ҳужжатлар йиғмажилдларни тузилган далолатнома асосида қабул қилиб олиб олади ва ҳисобини юритиб боради.

32.9. Далолатнома икки нусхада тузилиб, унда ҳужжатларни қабул қилиш куни ва уларнинг сони кўрсатилиб имзоланади.

Биринчи нусха архивда қолади, иккинчи нусха архив мудири томонидан қабул қилиб олганлик ҳақидаги белги билан таркибий тузилмага қайтарилади.

32.10. Архивда ҳужжатлар йилма-йил, рўйхатдаги тартиб рақамлар асосида сақланади. Архивдаги ҳужжатлар вақтинча фойдаланиш учун раҳбариятнинг ёзма рухсатига асосан махсус дафтарда ва ахборот тизимига қайд этилган ҳолда берилади.

32.11. Номенклатурада белгиланган тартибда сақланиш муддати тугаган ишлар саралаб олинади, ҳужжатлар сараланаётганда уларнинг амалий аҳамияти экспертизадан ўтказилади.

32.12. Ҳужжатлар амалий аҳамияти экспертизаси тегишли низомлар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.

32.13. Шахсий таркиб бўйича доимий сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар фақат архив идоралари билан келишилгандан сўнг умумий иш юритиш рўйхатларига киритилиши мумкин. Шахсий таркиб бўйича узоқ муддат сақланадиган ҳужжатлар, эксперт-текширув услубий комиссиясининг белгиси билан икки нусхада алоҳида рўйхат қилинади. Уларнинг идоравий сақланиш муддати тугагандан сўнг эксперт-текширув комиссияси белгиси билан амалий аҳамияти экспертизаси ўтказилади. Доимий сақлаш учун ажратиб олинган ишлар алоҳида рўйхат қилиниб, архив идораларининг эксперт-тафтиш комиссияларига тасдиқлаш учун юборилади.

33-боб. СУД АРХИВИДА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

33.1. Суднинг архив мудири ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг архив ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган "Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низоми, “Ўзархив” Агентлиги билан ҳамкорликда ҳамда Олий суди ва вилоят суди раисларининг фармойишлари, суд раиси буйруқлари, фармойишлари ва ушбу Йўриқномага асосан юритади.

33.2. Ҳужжатларнинг доимий-амалий экспертизаси ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятларини аниқлаш, уларни сақлаш, сақлаш муддатини белгилаш мақсадида ўтказилади.

Эксперт комиссияси суд раисининг буйруғи билан 3-5 кишидан кам бўлмаган тартибда тасдиқланади.

Суднинг эксперт комиссияси давлат архивига топширилиши лозим бўлган йиғмажилдлар ва уларнинг далолатномасини, шунингдек доимий ёки вақтинча (ўн йилдан юқори) сақланадиган йиғмажилд ва улар рўйхатини кўриб чиқиб, архив ташкилотлари тасдиғига бериш ҳақида қарор чиқаради.

Архив мудири суддаги эксперт-текширув комиссиясининг аъзоси ҳисобланади.

33.3. Архив ишларини архив мудири ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ташкиллаштиради.

33.4. Архив мудири зиммасига қўйидаги вазифалар юклатилади:

суд раисининг буйруқ ва фармойишларини, суднинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларини, шахсий ишлар йиғмажилдларини, биринчи инстанцияда кўрилиб, тамомланган ишларини ва ишга оид бошқа материалларни ва статистик ҳисоботларни белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва сақлаш учун қабул қилиб олади;

архивга қабул қилинган ишлар ва бошқа ҳужжатларни ахборот тизими орқали рўйхатга олади ва уларни тартиб рақамлари асосида жойлаштиради;

архивда сақланаётган ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳисобини юритади;

йиллик суд архивининг иш режасини тузади;

суд архивига мурожаат қилган шахсларни қабул қилади;

архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил қилади ва белгиланган тартибда маълумотномалар, ҳужжатлардан кўчирмалар ҳамда (фото) нусхалар беради;

суд қарорларининг нусхаларини ёки иш ҳужжатларидаги бошқа сўралган нусхалар берилаётганда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини тўғри ундирилишини таъминлайди;

архивдаги ишлар ва бошқа ҳужжатларни тегишли йўриқнома
ва қоидаларга мувофиқ сақланишини таъминлайди;

тамомланган иш ҳужжатларини китоб ёки рўйхат орқали
(23-илова), йиғмажилдларни ва бошқа китобларни эса далолатнома асосида архивга сақлаш учун қабул қилади (24-илова);

архивда сақланаётган ҳужжатларни вақтинча фойдаланишга бериш бўйича алоҳида китобини юритади.

33.5. Суд архивига топшириладиган ишлар ва бошқа материалларга, улардаги мавжуд барча ҳужжатларнинг ҳар бир варақаси рақамланиб, тикилиб, рўйхатга олингач судья ёрдамчисининг имзоси билан тасдиқланади.

33.6. Ишлар суд архивида йиллар асосида ишлар рақамлари тартиби бўйича сақланади.

33.7. Архив мудири архив паспортининг мавжудлиги ҳамда унга фонд ҳажми ва таркиби бўйича ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни киритиб бориши лозим. Шу билан бирга, у суд архивида ҳисоб ҳужжатлари юритилиши тўғрилигига (ҳужжатлар кирим китоби, архив фондлари рўйхати, архив фонди варақаси, архив рўйхати, архив фонди иши) масъулдир.

33.8. Архив мудири ҳар йили камида бир маротаба архивда сақланаётган архив ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишга ажратади. Доимий сақланиши лозим бўлган суд архивида сақлаш муддати ўтган ҳужжатларни доимий сақлаш учун архив ташкилотларига топшириш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли чораларни кўради.

33.9. Судда электрон шакллантирилган ишларнинг суд архивида сақланиши ушбу бобда белгиланган тартибда асосида фақат ахборот тизими орқали амалга оширилади.

34-боб. ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ СУРИШТИРУВ ЁКИ ТЕРГОВ ОРГАНЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИШ

34.1. Суриштирув ва тергов органларига улар томонидан жиноят иши қўзғатилгунга қадар ўтказилаётган тезкор-қидирув босқичида иш ҳужжатларидан нусхалар беришга йўл қўйилмайди.

34.2. Суриштирувчи ёки терговчининг иш ҳужжатларидан нусхалар тақдим этиш ҳақидаги сўровномасига (жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхасини илова қилган ҳолда) асосан, суд қисқа муддатда тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этади.

Тезкор тадбирлар ўтказиш жараёнида суриштирув органлари иш билан танишиб чиқиш ва зарур ҳужжатлардан нусха олиш ҳақида асослантирилган сўровнома билан суд раисига мурожаат қилиши мумкин. Мазкур сўровнома суриштирув ва тергов органларининг раҳбарлари томонидан имзоланган ва гербли муҳр қўйилган бўлиши шарт.

34.3. Суриштирувчи ёки терговчига ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилган тақдирда, уларнинг судья томонидан тасдиқланган нусхалари ишда қолади.

Шунингдек, суриштирувчи ёки терговчига ҳужжатларнинг асл нусхаларини берилганлиги ҳақида имзоси қўйилган кузатув хати ҳамда терговчи ёки суриштирувчи томонидан чиқарилган процессуал ҳужжатларнинг асл нусхалари ишга қўшилади.

34.5 Ҳужжатларнинг нусхалари берилганда:

ҳужжатларнинг нусхалари рақамланган ҳолда тикилади, тикилган жойи алоҳида қоғоз билан елимланиб, унга қуйидаги ёзув киритилади
ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади:

“Нусхалар _______ -сонли иш __ -жилднинг __ дан __ гача варақларига мос келади”.

34.6. Суд раиси томонидан тергов ва суриштирув органларига иш билан танишиб чиқишга рухсат берилган тақдирда, суднинг масъул ходими томонидан иш билан таништириш мазкур Йўриқноманинг
35-бобига асосан амалга оширилади.

34.7. Тергов ва суриштирув органларининг иш юзасидан ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги сўровномаси, шунингдек талаб қилинган ҳужжатларни тақдим қилиш ҳақидаги кузатув хатининг нусхаси ишга тикилади.

35-боб. СУД ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ

35.1. Суд ишлари билан таништириш ёзма равишдаги ариза (илтимоснома)га мувофиқ фақат суд биносида суд раҳбарияти
ёки судьянинг рухсати билан йўл қўйилади.

Ариза (илтимоснома) ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома илова қилинади.

Суд ишлари билан танишишга келган шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

иш бўйича тарафлар, учинчи шахслар, қонуний вакиллар ўзининг паспортини ёки шахсий хизмат гувоҳномасини;

судда иштирок этувчи ёки иш билан танишиши керак бўлган адвокатлар – уларнинг бу ҳақда ўз ордерлари, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялари, адвокатлик гувоҳномаси
ва шахсий ҳужжатлар.

Иш ҳужжатлари билан ишда иштирок этувчи шахслар иш кунлари
09:30 дан 17:30 га қадар таништирилиши мумкин.

35.2. Иш ҳужжатлари билан таништириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар (таништириш жойи, шартлари, таништириш учун зарур ҳужжатлар, ариза (илтимоснома) шакли, маълумот учун телефонлар, суднинг почта ва электрон почта манзили) барча учун қулай жойга илиб қўйилади.

35.3. Иш ҳужжатлари билан таништириш тўғрисидаги ариза (илтимоснома) судга келиб тушганда, девонхона ходими томонидан ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади ва раҳбарият кўрсатмасига асосан ишни кўраётган судьяга ёки архив мудирига реестр асосида имзо олиб топширилади.

Судья ариза (илтимоснома) келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан иш ҳужжатлари билан таништириш кунини белгилайди
ва ишни иш ҳужжатлари билан таништириш вазифаси юклатилган масъул ходимга топширади.

35.4. Ариза (илтимоснома) берган шахс иш ҳужжатлари билан суднинг махсус белгиланган хонасида масъул ходим (архив мудири, судья ёрдамчиси) назоратида таништирилади.

35.5. Мурожаат қилган шахс иш ҳужжатлари билан аризаси (илтимоснома)да кўрсатилган ёки суд белгилаган муддатда танишиши мумкин.

Агарда мурожаат қилган шахс узоқ масофадан келган бўлса, истисно тариқасида ариза (илтимоснома) берган куни иш ҳужжатлари билан таништирилиши лозим.

35.6. Суд мажлиси баённомаси устидан эътирознома тақдим этиш учун баённома билан таништириш сўралган-да, суд томонидан ишда иштирок этувчи шахслар тегишли процессуал қонунчиликда белгиланган муддат ҳисобга олинган ҳолда баённома билан ариза (илтимоснома) берилган куни таништирилиши лозим. Бунда баённома раислик қилувчи судья ва суд мажлиси котиби томонидан имзолангандан кейин йўл қўйилади. Баённома билан танишиш натижасида унга нисбатан билдирилган эътирозлар суд томонидан иш куни давомида қабулхонада белгиланган иш вақти режимидан қатъий назар, қабул қилиниши лозим.

35.7. Масъул ходим иш билан таништиришдан аввал иш билан танишувчининг шахсини ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни текширади. Агар ушбу ҳужжатлар бўлмаса, иш билан таништириш тегишли ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар кейинга қолдирилади.

35.8. Масъул ходим ҳужжатларни текшириб бўлгач, ишни у билан танишиш учун ариза (илтимоснома) берган шахсга топширади. Иш билан танишганлиги тўғрисидаги маълумотлар мурожаат қилган шахс аризасида қайд этилади.

35.9. Таништириш учун сўралаётган иш тегишлича расмийлаштирилмаган (иш варақлари тикилмаган, рақамланмаган
ва уларнинг рўйхати тузилмаган) бўлса, аризачиларга таништиришга берилмайди.

35.10. Иш ҳужжатлари билан таништиришга масъул бўлган суд ходими танишаётган шахс томонидан ишдаги ҳужжатларни олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши ҳамда уларга тузатишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўймаслиги лозим.

35.11. Агар иш бир нечта жилддан иборат бўлса, суд аппарати ходими томонидан иш ҳужжатлари билан таништириш кунлари бўйича жадвал тузилиши ва ушбу жадвалга асосан иш билан таништирилиши мумкин.

35.12. Иш ҳужжатлари билан таништириш вақтида танаффус эълон қилиниши мумкин. Бунда иш масъул ходимига топширилади
ва аризага бу ҳақда маълумот киритилади. Танаффусдан сўнг иш билан таништириш давом эттирилади.

35.13. Масъул ходим аризачи томонидан иш ҳужжатлари билан танишиб бўлгандан сўнг, тузилган ҳужжатлар рўйхати бўйича ишнинг бутунлигини, уларга тузатишлар ва қўшимчалар киритилган
ёки киритилмаганлигини текширади.

35.14. Иш ҳужжатлари билан таништириш тўғрисидаги ариза масъул ходим томонидан ишга тикилади ва иш ҳужжатлари рўйхатига тегишли ёзувлар киритилади.

35.15. Таништирилган иш суд архивида бўлган тақдирда, раҳбариятнинг кўрсатмасига асосан, иш ҳужжатлари тегишли тартибда суд архивидан олинади ва белгиланган муддатда ариза (илтимоснома) берувчи шахслар иш ҳужжатлари билан таништирилади.

35.16. Иш ҳужжатлари таништирилгандан сўнг, тегишли тартибда суд архивига топширилади.

35.17. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш ҳужжатлари билан танишиш тўғрисидаги ариза (илтимоснома)лари ушбу иш биринчи
ёки апелляция инстанцияси судларида кўрилаётган вақтда келиб тушган ҳолларда иш ҳужжатлари билан таништириш юқоридаги қоидалар асосида амалга оширилади.

35.18. Давлат сири ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган суд ишлари билан таништириш, махфий маълумотлар билан ишлаш ваколатига эга бўлган суд ходими иштирокида амалга оширилади.

Давлат сири билан боғлиқ маълумотлар билан махсус рухсатномага эга бўлган шахсгина танишиши мумкин.

Бундай ҳужжатлар билан давлат сирларини ошкор қилмаслик ҳақида тилхат олинган ҳолда таништирилади.

Давлат сирлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатлардан нусха олишга йўл қўйилмайди.

35.19. Судда электрон шакллантирилган ишлар бўйича иш ҳужжатлари билан таништириш ушбу бобда белгиланган тартибда асосида фақат ахборот тизими орқали амалга оширилади.

36-боб. СУД МАЖЛИСЛАРИНИ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА

РЕЖИМИДА ЎТКАЗИШ

36.1. Судда видеоконференцалоқа (бундан буён матнда ВКА деб юритилади) режимидаги суд мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 24 июндаги 23-сонли қарори билан тартибга солинади.

36.2. Суд томонидан ишда иштирок этувчи шахслар ва суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларидан бирортаси ишни кўраётган судга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятида (ҳудудида) жойлашган тақдирда ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилиши мумкин.

Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)да ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатиб ўтади.

36.3. Иштирок этувчи шахслар ва суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларидан бирортаси ишни кўраётган суд жойлашган вилоятда (ҳудудда) фаолият юритаётган бўлса-да, бироқ, ишни кўриш санасига бошқа вилоятда (ҳудудда) бўлган (хизмат сафари, меҳнат таътили
ва бошқа ҳар қандай сабаблар бўйича ҳам) ҳолларда ушбу шахслар ҳам суд мажлисини ВКА режимида ўтказиш ҳақида илтимоснома билдиришга ҳақли ҳисобланади.

Бундай илтимоснома юзасидан судья томонидан ажрим (қарор) қабул қилиниб, ишни судда кўришга тайёрлаш чораси сифатида унинг илтимосномасида кўрсатилган суд орқали ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи тушунтирилади.

36.4. ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилишининг аниқ санаси
ва вақти судья томонидан ишни кўраётган суднинг Ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) масалалари бўйича суд ходими билан келишилган ҳолда “Суд мажлисларини ВКА режимида ўтказиш жадвали”дан келиб чиқиб белгиланиши лозим.

36.5. Судья (катта) ёрдамчиси ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилишини ҳамда бир нусхасини ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига рўйхат асосида имзо орқали топширилишини таъминлайди.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келиб тушган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор) ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиб, шу куннинг ўзида АКТ ходимига топширилади.

36.6. Ишни кўраётган суднинг АКТ ходими суд мажлиси ўтказилиши белгиланган вақтдан 5-10 дақиқа олдин ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан тўғридан-тўғри ВКА боғланишини ўрнатади, суд мажлисини техник имкониятлар даражасида ўтишини ташкил этади ва таъминлайди.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг АКТ ходими суд мажлиси ўтказилиши белгиланган вақтдан
5-10 дақиқа олдин ишни кўраётган суд билан ВКА боғланиши ўрнатилганлигини текширади, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларини ВКА тизими ускуналари билан жиҳозланган хонага киришини, суд мажлисини техник имкониятлар даражасида ўтишини ташкил этади ва таъминлайди.

36.7. ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд суд мажлисини ВКА режимида ўтказилишини бирор бир сабабга кўра таъминлай олмаган тақдирда, АКТ ходими ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига зудлик билан телефон, факс ва бошқа алоқа воситалари орқали хабар беради. Ўз навбатида ишни кўраётган суднинг АКТ ходими бу ҳақда иш бўйича маърузачи судьяни хабардор қилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан ВКА ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, судья процессуал қонун ҳужжатларига асосан ишни кўришни кейинга қолдириш чораларини кўради.

36.8. Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далиллар суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими томонидан сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилиб, Интернет тармоғи орқали ишни кўраётган судга узатилади.

36.9. Ишни кўраётган суд томонидан суд мажлисида қабул қилинган ишда иштирок этаётган шахслар томонидан тақдим этилган ашёвий далиллар (видео-файллар, аудиоёзувлар, расмлар ва бошқа ашёвий далиллар) техник имкониятлар мавжуд бўлган ҳолларда АКТ ходими томонидан ВКА тизими орқали намойиш этилиши мумкин.

36.10. Суд мажлиси жараёнида суд мажлисини ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник носозликлар юзага келган ҳолларда, АКТ ходими судьяга ВКА режими иш фаолиятини тиклаш учун зарур бўлган муддатни маълум қилган ҳолда хабар беради.

36.11. Суд мажлиси баённомаси ишни кўраётган судда процессуал қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади ва унда суд мажлиси
ВКА режимида ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилиши керак.

36.12. ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими кейинги иш кунидан кечиктирмасдан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далилларни кузатув хати орқали илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати асосида ишни кўраётган судга юборади.

36.13. ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд томонидан юборилган ҳужжатлар ишни кўраётган суд судья (катта) ёрдамчиси томонидан иш ҳужжатларига белгиланган тартибда қўшилади.

36.14. Ишни кўраётган суднинг АКТ ходими ВКА режимидаги ўтказилиши режалаштирилган суд мажлисларининг ҳисобини алоҳида дафтарда юритиб боради (25-илова).

36.15. ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг АКТ ходими ВКА режимида ўтказилиши белгиланган суд мажлисларининг ҳисобини алоҳида дафтарда (26-илова) юритиб боради.

36.16. Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларининг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи кўрсатилган суд ажрим (қарор)лари ишни кўраётган судда, шунингдек ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судда ҳар бир суд кесимида алоҳида белгиланган тартибда сақланиб борилиши лозим.

36.17. Агарда ВКА режимида суд мажлисида иштирок этиши лозим бўлган шахс ишни кўраётган судга келса, бу шахс суд мажлисида умумий тартибда иштирок этади. Бунда, суд мажлиси котиби ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига ВКА режимида суд мажлисини ўтказишнинг зарурати йўқлигини билдиради. Ўз навбатида, ишни кўраётган суднинг АКТ ходими бу ҳақда ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг АКТ ходимини хабардор қилади.

37-боб. СУДДА МАЪРИФАТ СОАТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

37.1. Судда маърифат соатларини ўтказиш суд раиси томонидан бунга масъул қилиб белгиланган суд ходими томонидан ташкиллаштирилади.

37.2. Судьялар ва суд ходимлари иштирокида ўтказиладиган маърифат соатида маъруза қилиш учун таклиф этилган мутахассислар билан тадбир ўтказилишидан икки кун олдин тадбир ташкилотчиси шахсан боғланиб мутахассиснинг иштирокини тасдиқлайди ва бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради.

37.3. Маърифат соатларида маъруза қилинадиган мавзу масъул ходим  томонидан беш кун олдин эълон қилинади ва маърифат соати тадбири якуни бўйича маълумотнома тайёрланиб, тегишли йиғмажилдга илова қилинади.

38-боб. ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТАРТИБИ

38.1. Судьялар ёки суд аппарти ходимлари мазкур Йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш, уни такомиллаштириш зарурати мавжудлиги ҳақида хулосага келса, таркибий тузилма раҳбари
бу масалани ҳар томонлама ўрганиб чиқади.

38.2. Таркибий тузилма(лар) Йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида Олий суд раҳбариятига асослантирилган ёзма таклиф билан чиқиши мумкин.

38.3. Олий суд раҳбарияти томонидан таклиф асосли деб топилган тақдирда масала кўриб чиқиш учун Олий суд Раёсатига киритилади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари суд аппарати ходимларининг МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ
1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқнома фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларисуд аппарати(бундан буён матнда суд аппарати деб юритилади) ходимларининг асосий хизмат вазифаларини белгилайди.

2. Суд аппарати ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, Олий суд раиси буйруқлари ва фармойишлари, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда мазкур судлар ходимларининг фаолиятини тартибга солувчи бошқа низом ва қўлланмалар ҳамда ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари шарт.

3. Суд аппарати ходимлари суд раиси ва раис ўринбосарларининг бевосита раҳбарлигида фаолият юритади.

4. Суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномалари суд раиси томонидан тузилади ва бекор қилинади.

5. Суд аппарати ходимларининг интизомий жавобгарлик масаласи суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг нормалари ҳамда ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқ ҳал қилинади.

6. Йўриқнома талаблари асосида иш юритишни ташкиллаштириш суд раиси ва таркибий тузилмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

7. Суд раиси зарурат бўлган ҳолларда суд аппарати ходимлари ўртасида вазифаларни қайта тақсимлашга ҳақли.

2-боб. Судья ёрдамчиси

8. Судья ёрдамчисига қуйидаги вазифалар юклатилади:

судья томонидан иш юритишга қабул қилинган даъво ариза (ариза)лар бўйича иш жилдларини очади (давом эттиради) ва расмийлаштиради;

ишда иштирок этувчи шахсларга суд мажлиси тайинланган вақти ва жойи ҳақидаги хабарномалар, телефонограмма, телеграммаларни ахборот тизими базаси (бундан буён матнда  ахборот тизими деб юритилади)да қайд этган ҳолда юборади ёки тилхат орқали топширади;

қонунда белгиланган ҳолларда суд мажлиси тайинланган вақти ва жойи ҳақида прокурорга хабар қилади;

ишда иштирок этувчи шахсларга суд ҳужжатлари ва бошқа хат-хабарлар юборилганлигини тасдиқловчи маълумотларни ишларга жойлаштиради;

ишни судда кўриш билан боғлиқ суднинг сўров хатларини тайёрлайди;

ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда судда кўришга тайинланган ишлар рўйхатинитузади ва белгиланган жойга илиб қўяди;

судга келиб тушган корреспонденцияларнинг ишга оид қисмини тегишли ишларга жойлаштиради;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган
ёки келмаганлиги сабабларини аниқлайди, бу ҳақда судьяни хабардор қилади;

фуқаролик судида кўрилаётган ишларда суд мажлиси котиби сифатида қатнашади;

суд мажлиси баённомасини ҳамда амалга оширилган алоҳида процессуал ҳаракатлар бўйича баённомани процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда, муддатда ва шаклда тузади;

суд қарорининг хулоса қисми эълон қилингандан сўнг, уни интернет тармоғида тўлиқ матн билан эълон қилиш учун тарафларнинг розилиги ҳақида тилхат олади ва иш ҳужжатларига илова қилади;

суд қарорини интернет тармоғида эълон қилишга тарафлар розилик бермаган ёки эътироз билдирган тақдирда судьянинг кўрсатмаси билан суд қарори матнини шахссизлантиради;

суд томонидан чиқарилган бошқа тоифадаги ҳужжатлар (суднинг хусусий ажримлари) ижросини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўради;

суд ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди;

кўриб чиқилган ишлар бўйича раислик қилувчининг топшириғига биноан суд ҳужжатларидан нусхалар олади, ҳал қилув қарори, ажримларни тегишли тарафларга юборади ёкиберади;

суд процесси иштирокчиларини суд мажлиси баённомаси, иш ҳужжатлари билан иш юритиш Йўриқноманинг талабларига риоя қилган ҳолда таништиради ва зарур ҳолларда ишдаги ҳужжатлардан нусхалар беради;

ишларни юқори инстанция судида кўриш учун тегишли расмийлаштиради;

кўриб чиқилган ишларга тегишли ҳужжатларни тикади, уларни рақамлайди ва рўйхатини тузади.

кўриб тамомланган ишларни архивга топширишга тайёрлайди, топширилгунга қадар уларни сақлаш чораларини кўради ҳамда тегишли тартибда топширади;

суд раҳбарияти ёки судья томонидан фуқароларни қабул қилишда иштирок этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг процессуал характерда бўлмаган мурожаатларини ўрганиб чиқади ҳамда улар юзасидан жавоб лойиҳаларини тайёрлайди;

суд раҳбарияти топшириқларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга оширади.

3-боб. Девонхона

9. Девонхона–девонхона мудиридан иборат таркибда фаолият кўрсатади.

10. Девонхона мудири зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

бўлимга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

судда иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг талаблари бажарилиши устидан назорат қилади;

судга келиб тушган фуқаролик ишлар бўйича барча корреспонденциялар (аризалар, шикоятлар, протестлар, хатлар ва бошқа мурожаатлар)нитегишли ишловдан ўтказиб, ахборот тизимида қайд қилади;

ижрочилари белгиланган шикоятлар, аризалар, бошқа ҳужжатлар ва мурожаатларни тегишли ижрочиларга реестр орқали топширади;

алоҳида назоратга олинган корреспонденцияларнинг ижросини назорат қилади ва бу ҳақда суд раҳбариятига маълумот бериб туради;

суд раҳбарияти ва судьяларининг шахсий ва сайёр қабулларини ташкиллаштиради;

жўнатилаётган барча корреспонденциялар, шу жумладан, фуқаролик ишларни ахборот тизимида тўғри қайд қилинганлигини текшириб, уларнинг ўз вақтида тегишли манзилларга юборилишини таъминлайди;

фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатлар йиғмажилдларини намунавий номенклатурага асосан тузади;

ҳужжатлар йиғмажилдларини номенклатурага асосан юритилишини таъминлайди;

кадрлар масаласига оид ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ иш юритишни ташкил қилади;

суд аппаратига штат жадвалига мувофиқ ходимларни ишга олиш ва бўлим фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан суд раҳбариятига таклифлар киритади;

суд раисининг топшириғига кўра, суд аппаратига ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш
ва ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида
ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

суд аппарати ходимларнинг шахсига оид шахсий йиғмажилдларининг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлайди;

суд аппарати ходимларнинг меҳнат дафтарчаларининг тўғри юритилишини таъминлайди;

суд аппарати ходимларининг меҳнат интизомига риоя этишларини назорат қилади;

суд аппарати ходимларининг меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиради, уларнинг ҳисоботини юритади
ва ундаги маълумотлар аниқлигига жавоб беради;

суд раисининг кадрлар таркибига оид фармойиш ва буйруқларининг ижросини таъминлайди;

судьялар ва суд аппарати ходимларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

суд аппарати ходимларига ёшга доир пенсия тайинлаш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрланишига кўмаклашади;

судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат таътилига чиқиш жадвалини ишлаб чиқади;

кадрларга оид ҳисоботларни тайёрлайди ва суд раҳбариятига тақдим этади;

судлар тизимида фаолият юритаётган суд аппарати ходимлари томонидан содир этилган интизомсизликлар, ножўя хатти-ҳаракатлар бўйича келиб тушган ариза ва шикоятларни ўрганади, таҳлил қилади, натижаси бўйича таклиф ва хулосалар тайёрлайди;

электрон ахборот алмашинуви билан боғлиқ ишларни бажаради
ва унинг мунтазам ишлашини таъминлайди;

суд аппарати ходимларининг кўп йиллик меҳнати учун уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва нафақа тайинлаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

фуқароликишлар бўйича апелляция тартибида келиб тушган шикоят ёки протестларни, шунингдек берилган хусусий шикоятлар ёки келтирилган протестларни ўз вақтида юқори турувчи судга юборилиши юзасидан назорат қилади;

тегишлилиги бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза ва шикоятларни ўрганади ҳамда натижаси бўйича раҳбариятга маълум қилади;

судга тааллуқли бўлмаган мурожаатларни тегишли органлар
ва ташкилотларга қонунда белгиланган беш кунлик муддат ичида юборилишини таъминлайди;

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритилаётган ахборотларни тайёрлайди;

ҳуқуқий тарғибот ишларида иштирок этади ва судьялар томонидан олиб борилган тарғибот ишлари юзасидан маълумотларни ахборот тизимига киритади ва уларни мониторинг қилиб боради;

иш режалари тўлиқ ва тўғри бажарилишини таъминлайди;

ҳаройда суд аппарати ходимларибилан семинар машғулотлариниташкиллаштиради;

ахборот тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш
ва бошқа ҳужжатлар бўйича маълумотларни олади;

ишлардаги маълумотлар билан ахборот тизимидаги маълумотлар юзасидан доимий солиштиришлар ўтказади ва уларни мувофиқлаштириб боради;

судга келиб тушган топшириқларни ижросини ўз ваколати доирасида таъминлайди;

статистик маълумотларни ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда йиғиш, умумлаштириш, тақдим этиш ва электрон архивлаштириш ишларини таъминлайди;

фаолият натижаларига доир маълумотларнинг ахборот тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилганлиги ҳақидаги кафолат хатларини тайёрлайди;

суд статистикасига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан келиб тушган ташкилот ва идораларнинг мурожаатлари юзасидан раҳбариятга маъруза қилади;

барча турдаги(республика бюджети даромадига давлат божи, жарималар, бошқа суд харажатлари ва ҳ.қ. ундириш бўйича) чиқарилган ижро ҳужжатларини ахборот тизими орқали қабул қилади;

никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган фуқаролик ишлари бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларини Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 50-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ расмийлаштиради;

юқори турувчи судлар томонидан ўрганиш учун сўралган ишларни ўз вақтида юборилишини таъминлайди;

суд раҳбариятининг суд фаолиятига оидбошқа топшириқларинибажаради.

4-боб. Архив

11. Архив –архив мудири (архивариус)дан иборат таркибда фаолият кўрсатади.

12. Архив мудири (архивариус)зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

архив паспортини юритади ва унга фонд ҳажми ва таркиби бўйича ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради;

суд раисининг буйруқ ва фармойишларини, суднинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларини, шахсий ишлар йиғмажилдларини, кўрилиб тамомланган фуқаролик ишларини ва ишга оид бошқа материалларни, суд амалиётини умумлаштиришга оид ҳужжатларни
ва статистик ҳисоботларни белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва сақлаш учун қабул қилиб олади;

архивга қабул қилинган ишлар ва бошқа ҳужжатларни ахборот тизимида рўйхатга олади ва уларни тартиб рақамлари асосида жойлаштиради;

ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан юборилган барча маълумотлар (суд ҳужжатининг тўлиқ ёки қисман ижро этилганлиги, ижросини таъминлаш имконияти йўқлиги ва шу каби маълумотлар) ахборот тизимида белгиланган шакллар асосида тўлиқ киритиб, ушбу суд ҳужжатини юборган судьяни таништиради ҳамда тегишли ишларга қўшиб қуяди;

архивда сақланаётган ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳисобини юритади, зарур ҳолларда улар юзасидан маълумотномалар тайёрлайди;

суд раҳбариятининг рухсатига кўра архивда сақланаётган ишлар
ва ҳужжатлар билан тегишли шахсларни таништиради, белгиланган тартибда ҳужжатлардан нусха ёки кўчирмалар беради ҳамда сўровномаларга асосан маълумотномаларни тайёрлайди;

архивдаги ишлар ва бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;

ҳар йили камида бир маротаба архивда сақланаётган архив ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишга ажратади;

доимий сақланиши лозим бўлган ишлар ва бошқа ҳужжатларни тегишли архивга топшириш чораларини кўради;

суд раҳбарияти топшириқларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга оширади.

5-боб.Якунловчи қоидалар

13. Зарурат бўлганида суд аппарати ходимлари суд раҳбариятининг кўрсатмасига асосан бошқа бўлимларда амалга оширилаётган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин.

14. Суд раҳбариятининг кўрсатмасига асосан вақтинча ўз меҳнат фаолиятини бажара олмайдиган суд аппарати ходимининг вазифалари бошқа ходим(лар)га юклатилиши мумкин.

15. Суд аппарати ходимлари тасдиқланган ички меҳнат тартиб қоидаларига ва интизомига риоя қилишлари, хизмат хоналарини озода тутишлари, иш фаолиятида фойдаланиш учун топширилган жиҳозларни ва техник ускуналарни авайлаб асрашлари шарт.

16. Ҳар бир ходим меҳнат шартнома тузилишидан олдин мазкур Йўриқнома билан тилхат орқали таништирилиши шарт.

17. Мазкур Йўриқнома тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва олий таълим соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, ҳарбий олий таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.

2-1. Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

3. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ҳамда бу борадаги комиссиялар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларнинг сайтларида алоҳида маълумотлар базаси ташкил этилади.

Маълумотлар базаси мазкур Низом, ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати ва уларга топшириладиган ҳужжатлар намуналари, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун синовларни ўтказиш муддатлари, манзили акс эттирилган жадвалдан ташкил топади.

2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашнинг умумий қоидалари

4. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда (кейинги ўринларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш деб аталади) таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади.

Олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

5. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш:

олий таълим муассасалари;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.

6. Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига.

8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади:

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ёки идора ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.

9. Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади:

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);

олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;

мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;

кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно);

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

Фуқаронинг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризасига рад жавоби берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда, аризада кўрсатилган манзилга, аризани кўриб чиққан комиссия ёки комиссия ваколат берган ташкилот томонидан жавоб хати йўлланади.

10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди.

11. Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар иккинчи курсдан бошлаб ўқишнинг бир ўқув йилигача бўлган муддатни хорижий олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишида ўқиш ҳуқуқига эга. Талабанинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиган даври ва ўзлаштирган фанлари хорижий олий таълим муассасаси маълумотномаси асосида университет Кенгаши томонидан университет ўқув режаси ва дастурларининг тегишли қисмларини ўзлаштирганлиги сифатида қабул қилиниши ва талабага ўқишини тегишли ўқув семестридан да��ом эттириш ҳуқуқи берилиши мумкин.

12. Тўлов-контракт асосида талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда тўлов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, тўлов маблағлари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

13. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.

14. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклашни амалга ошириш тартиби мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

3-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш

15. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидагича амалга оширилади:

ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;

аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;

ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

16. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ҳақидаги аризалари мос равишда:

ушбу Низомнинг 6-бандида  кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига топширилади;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Давлат комиссиясига ва вазирликлар (идоралар)га қарор қабул қилиш учун йўллайди.

17. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

паспортнинг нусхаси.

18. Талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;

ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;

8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, тегишли вазирлик (идора) олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.

Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, Давлат комиссияси олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.

19. Тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

20. Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади ёки ариза билан ўқиши кўчирилган талабага берилади.

Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш) олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома талабани ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.

Ўқиши кўчирилишига рухсат этилган талабанинг мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги ўқиб турган олий таълим муассасаси томонидан текширилади ва ҳақиқатда мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги аниқланган тақдирда сўровнома юборган олий таълим муассасасига ҳамда талабага мазкур талабанинг ўқиши кўчирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида уч кун муддатда тегишли хат йўлланади.

21. Талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасида унинг академик маълумотномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.

22. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

23. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.

Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) натижаси Давлат комиссиясига тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.

23-1. Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

23-2. Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

24. Олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг талабани белгиланган тартиб ва муддатда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқиши кўчирилганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади.

25. Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.

Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.

26. Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ўқишини кўчириш ушбу юридик шахснинг розилиги билан амалга оширилади.

Huquq savollari
1.                 Buyuk Britaniya va AQShda huquqni o'rganish haqida nimalarni bilasiz?

2.                 Qanaqa huquq sohalari sizni qiziqtirmoqda? Nima uchun?

3.                 Nima uchun odamlar prezentatsiya (taqdimot) qiladilar?

4.                 Taqdimotni samarali qilish uchun eng muhim narsalar nimadan iborat?

5.                 Prezentatsiyalarda keng tarqalgan asosiy qismlar nima?

6.                 Yuridik klinikaning asosiy vazifalari nimadan iborat?

7.                 Qanday turdagi huquqshunoslik firmalarini bilasiz? Nima deb o'ylaysiz qaysi turdagi huquqshunoslik kompaniyasida ishlashni xohlaysiz? Nima uchun?

8.                 "Shartnoma huquqi" nima?

9.                 Shartnomada taraflar kimlar bo'lishi mumkin?

10.           Nega taraflarning nomlari katta harfga ega garchi shartnomada ishlatilsa-da?

11.           Muzokaralar qanday? Siz qanday muzokaralarni bilasiz?

12.           Muvaffaqiyatli muzokaralarga erishish uchun qanday bosqichlar muhim?

13.           Biznes tuzilmasida "hissadorlik" nima?

14.           Biznes tuzilmasida "yakka tadbirkorlik" nima?

15.           Shartnomani buzganlik natijasida qanday choralar ko'riladi?

16.           Shartnomaning umumiy qismlari nimadan iborat?

17.           "Chora"(remedy) so'zini eshitganingizda hayolingizga nima keladi ?

18.           Shartnomani tuzish uchun asosiy talablar qanday?

19.           Qanday holatlar shartnoma bekor qilinishiga olib kelishi mumkin? Bir qancha misollar keltiring.

20.           Nima deb o'ylaysiz, shartnomada kafilning ahamiyati qanday?

21.           Rasmiy va norasmiy xatlar o'rtasidagi farq nima?

22.           Rasmiy xat rejasi qanday?

23.           Tort (zarar, delikt) huquqining asosiy obyektlari nima?

24.           Qanday zarar turlaridan ziyon yetkazilganda kompensatsiya bilan qoplanishi mumkin?

25.           Qanday xatti-harakatlar "huquqbuzarlik"(trespass) hisoblanadi? Misollar keltiring.

26.           Qanday harakatlar "beparvolik" hisoblanadi? Misollar keltiring.

27.           Qanday harakatlar "bosqinchilik" hisoblanadi? Misollar keltiring.

28.           "Sud hujjati" nima? O‘ziga xos sud hujjati nimalarni qamrab oladi?

29.           Yurist mijoz bilan suhbat samarasi uchun dastlab o‘zini qanday tutishi lozim?

30.           "WASP" qisqartmasi nimani anglatadi?

31.           "Tuhmat" atamasining ma'nosi nima?

32.           Jinoyat huquqi nima? Tushuntiring.

33.           Og‘ir jinoyat va ijtimoiy xavfli qilmish o'rtasidagi farq nima?

34.           Jinoyat va tort (delikt, huquqbuzarlik) o'rtasidagi farq nima?

35.           Hokimiyat yoki mansab vakolatini suiiste’mol qilish jinoyat nima? Tushuntiring.

36.           Qanday jazolarni bilasiz? Bir qancha misollar keltiring.

37.           Hokimiyat yoki mansab vakolatini suiiste’mol qilish jinoyati qanchalik jiddiy deb o'ylaysiz? Hokimiyat yoki mansab vakolatini suiiste’mol qilish jinoyatining jamiyatga eng muhim ta'siri qanday deb o'ylaysiz?

38.           Tadbirkorlik jinoyatlari boshqa jinoyatlar sodir etgan shaxslar kabi jazolanishi kerakmi?

39.           Shaxsiy ma’lumotlar o'g'irligini qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring .

40.           Shaxsiy ma’lumotlar o'g'irligiga qanday misollar keltira olasiz?

41.           Nega shaxsiy ma’lumotlar o'g'irligi qurboni ushbu qilmish sodir bo‘lganini anglamasligi mumkin?

42.           Korporativ huquqni qanday ta’riflaysiz?

43.           Qanday turdagi tijorat tashkilotlari sizga tanish?

44.           Yakka tadbirkorlikni qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

45.           Hissadorlikni qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

46.           Korporatsiyani qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

47.           Korporatsiyalarning yakka tadbirkorlikga nisbatan afzalliklari va kamchiliklari qanday?

48.           Yakka tadbirkorlikni Hissadorlik bilan solishtirganda afzalliklari va kamchiliklari qanday?

49.           Hissadorlikni Korporatsiyalar bilan solishtirganda afzalliklari va kamchiliklari qanday?

50.           Tijorat huquqini qanday ta’riflaysiz?

51.           Sizning yurisdiksiyangizda qanday huquq organlari tijoratni boshqaradi?

52.           Turli yurisdiksiyadagi ikki kompaniya o'rtasida shartnoma nizolari qanday hal qilinishi kerak?

53.           Sizningcha, qanday xalqaro tashkilotlar tijorat operatsiyalariga rahbarlik qiladilar?

54.           Jahon Savdo Tashkiloti nima bilan shug'ullanadi?

55.           Bankrotlikni qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

56.           Amaliyot o‘taganmisiz? Agar shunday bo'lsa, tashkilotni va u yerda vazifalariningizni tasvirlab bering.

57.           Nima deb o‘ylaysiz amaliyot o‘tash qimmatli tajribami? Undan nimani olish mumkin?

58.           Savdo agentlari - brokerlar nima bilan shug'ullanadi?

59.           Xalqaro savdo uchun tijoriy agentlik nima uchun muhim?

60.           "Globallashuv" atamasi nimani anglatadi?

61.           Jahon iqtisodiyotining globallashuviga qanday omillar ta'sir qildi?

62.           Globallashuvning biznes uchun ta'siri qanday?

63.           Savdo agentlari – brokerlarga globallashuvning ta'siri qanday?

64.           Milliy qonunlarga muvofiq shartnomalar bo'yicha muzokaralar o'tkazishdan ko'ra umumiy amaliyotga asoslangan shartnomani qo'llashning afzalliklari nimadan iborat?

65.           Intellektual mulk huquqini qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

66.           Ko'chmas mulk huquqini qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

67.           Xususiy mulk va ko'chmas mulk o'rtasidagi farq nima?

68.           Huquqiy masalalarda rasmiy til uslubini ishlatish qachon foydalidir? Bu qanday omillarga bog'liq?

69.           Ipotekani qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring.

70.           Oldi-sotdi bitimini qanday ta’riflaysiz? Misollar keltiring

71.           O'zbekistonda xalqaro investorlar uchun qanday imkoniyatlar va sharoitlar yaratilgan?

72.           Siz qanday bahsli qaror shakllarini bilasiz? Misollar keltiring.

73.           «Sud muhokamasi» atamasi nimani anglatadi?

74.           Sud jarayonining asosiy bosqichlari qanday? Tavsiflarni bering.

75.           Xalqaro ommaviy huquqi va xalqaro xususiy huquq o'rtasidagi farq nima? Qaysi organlar yoki tashkilotlarni qamrab oladi?

76.           Agar jismoniy shaxs yoki tashkilot boshqa yurisdiksiya qonunlarini buzsa, oqibatlari qanday bo‘ladi?

77.           Mehnat huquqining jihatlari nima?

78.           Baholashni qanday ta’riflaysiz? Xodimlarni malakasini oshirishda uning roli qanday?

79.           Mehnat shartnomasi qanday oqibatlarga olib kelishi mumkin? (Ishdan bo‘shash, pensiya, ish hajmini qisqarganligi sababli ishdan bo‘shatish, muddatli shartnoma tugashi)

80.           O'zbek tashkilotlarida ish beruvchining asosiy huquqlari qanday?

81.           O'zbek tashkilotlarida ish beruvchining asosiy vazifalari qanday?

82.           O'zbek tashkilotlarida xodimlarining asosiy huquqlari qanday?

83.           O'zbek tashkilotlarida xodimlarining asosiy majburiyatlari nimadan iborat?

84.           Qaysi vaziyatlarda mehnat shartnomasi bekor qilinadi?

85.           Joriy hisob nima? Banklar tomonidan taqdim etilgan ushbu xizmat turini tushuntiring.

86.           Kredit nima? Banklar tomonidan taqdim etilgan ushbu xizmat turini tushuntiring.

87.           Sayohat puli nima? Banklar tomonidan taqdim etilgan ushbu xizmat turini tushuntiring.

88.           Internet-bank nima? Banklar tomonidan taqdim etilgan ushbu xizmat turini tushuntiring.

89.           Huquqiy matnni tarjima qilganda qanday muammolar paydo bo'lishi mumkin? Bu muammolardan chetlab o‘tishda qanday qilib eng yaxshi yo'l tutish mumkin deb o'ylaysiz?

90.           Nima uchun amaliyotchi yurist qonuniy matnni tarjima qilganida yuz beradigan muammolardan xabardor bo'lishi kerak?

91.           Ingliz tilida noma'lum huquqiy terminlar haqida ma’lumotni qayerdan qidirib bilib olishingiz mumkin?

92.           Sizning tilingizda tarjimaga to‘g‘ri kelmaydigan ingliz tilida notanish huquqiy atamalar bilan duch kelganingizda nima qilasiz?

93.           Konstitutsiyaga ko'ra O'zbekistonda hokimiyatlar bo‘linishi qanday?

94.           O'zbekiston sud hokimiyati nimani qamrab oladi?

95.           O'zbekiston Konstitutsiyasiga binoan tashqi siyosatning strategiyasi nima ?

96.           O'zbekiston Konstitutsiyasiga binoan O'zbekiston fuqarolarining huquqlari qanday?

97.           O'zbekiston Konstitutsiyasiga binoan O'zbekiston fuqarolarining majburiyatlari qanday?

98.           O'zbekiston Konstitutsiyasi xalqaro davlatlar bilan qanday farqlanadi? Misollar keltiring .

99.           O'zbekiston Konstitutsiyasi xalqaro davlatlar bilan qanday o'xshashligi bor? Misollar keltiring .

100.                  O'zbekiston Konstitutsiyasining mazmuni nimani o'z ichiga oladi? Ba'zi boblarning qisqa ta'rifini bering.

Xorijiy til fanidan yakuniy davlat attestatsiyasi jarayonini tashkil etish tartibi
Yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlari og'zaki va yozma usulda tashkil etiladi va ushbu tartib oliy universitet Kengashi qarori asosida belgilanadi. Talabalar dasturlar bilan ta'minlanadilar, ularga tayyorgarlik ko'rish va maslahatlar berish uchun zarur sharoitlar yaratiladi. Sinovdan o'tish uchun imtihon topshiruvchilar bilet olib, 30 minut tayyorgarlik ko'rishlari mumkin bo'ladi. Har bir biletga uchta vazifa mavjud bo'lib birinchi topshiriq imtihon topshiruvchilarning nutq malakalarini (Speaking), ikkinchi topshiriq o'qib tushunish nutq malakalarini (Reading) va uchinchi topshiriq mutaxassislikga oid leksika va atamalarni bilish darajasini tekshirishga qaratilgan.

Birinchi vazifa kundalik hayotga va ijtimoiy mavzularga oid suhbat yuritishdan iborat. Suhbatga 5 minut vaqt ajratiladi.

Ikkinchi vazifada hajmi 300-400ta so'zdan tashkil topgan murakkab autentik material (matn) taqdim etiladi va ularga turli shakldagi 4-5ta savol beriladi. Vazifani bajarishga 5 minut vaqt beriladi.

Uchinchi vazifada sohaga oid mavzuda berilgan savolga tayyorlanish davrida yozma izoh berish talab etiladi. Yozma ish hajmi 150-200ta so'zdan iborat bo'lishi talab etiladi. Imtihon oluvchiga ushbu savolga og'zaki 5 minut davomida izoh berish talab etiladi.

Ishlarni baholash dasturda belgilangan me'zonlar asosida amalga oshiriladi.

Yakuniy davlat attestatsiyasi jarayonida qo'yilgan bahodan norozi bo'lgan bitiruvchilar yakuniy davlat attestatsiyasi baholari e'lon qilingan kundan e'tiboran uch kun ichida apellatsiya komissiyasiga murojaat qilish huquqiga egadirlar.

Apellatsiya komissiyasi o'z xulosasini bitiruvchiga bir kun muddat ichida ma'lum qilishi lozim.

1-topshiriq

Kundalik hayotga oid va ijtimoiy mavzularda suhbatlashish 5 min.

2-topshiriq

Murakkab ommabop autentik material (gazeta, jurnal, internet maqolalar) kabi matnlarni o'qib tushunish va berilgan savollarga javob berish.

Matn hajmi taxminan 300-400ta so'z, matnga oid 4-5ta savolga og'zaki javob berish (5 minut)

3-topshiriq

Sohaga oid mavzudagi berilgan savolga yozma tarzda qiyosiy tahlil qilish. Matn hajmi - taxminan 150-200ta so'z.