O‘zbekiston adabiyoti va san‘ati

БОЛАЛИК ТУЙҒУЛАРИ
Маргарет МИТЧЕЛЛ

Маргарет Митчелл болалигида ёзганларини ўзи китоб ҳолига келтириб, муқовалар ясаган. У Эдит Несбитнинг “Беш бола ва махлуқ” ва “Феникс ва гилам” романларини қизиқиб ўқиган. Бундан ташқари, Диккенс, Шекспир ва Вальтер Скотт асарларини яхши кўрган. Маргарет тўққиз ёшида ҳайвонлар ҳақида эртаклар ёзади. Ўн бир ёшида ўзининг “нашр компания­си” – “Urchin Publishing Co”ни очади. Кейинчалик Митчелл асарларини муқоваланган дафтар-китоб­ларга ёзган. Ўсмирлигида мактаб-интернатдаги қизлар ҳақида “Катта тўртлик” номли романини ёзади. Роман қўл­ёзмаси йўқотилган, дейишади. Унинг бир қисмини Митчеллнинг ўзи ёқиб юборган. Қолгани ёзувчининг вафотидан сўнг ёқилган.

ПСИХИАТР БЎЛИШ ИСТАГИ

Онаси шамоллаш оқибатида 1918 йили вафот этгач, у психиатр бўлишга қарор қилади. Смит-коллеждаги ўқишини ташлашга мажбур бўлади, чунки уйига қайтиб, отаси ва акасига ғамхўрлик қилиши, уй юмушларини зиммасига олиши лозим эди. Коллеждаги ўқувчилик даврида яна бир айрилиқни бошидан кечиради – қайлиғи Клиффорд Вест Генри биринчи жаҳон урушида, Францияда ҳалок бўлади.

ЎЗИНИ “ҲАВОЙИ ГУЛ” ДЕБ АТАЙДИ

Митчелл Атланта давраларида таннозлиги, нозу ишвалари билан донг таратган. Шарҳловчи Полли Пичтри 1922 йилда Маргарет ҳақида ёзади: “Ўзининг қисқа ҳаёти давомида унга маҳлиё бўлганлар шунчалик кўп эдики, Атлантада ҳеч қайси хоним унга тенг келолмасди”.

ИККИ ЭРНИНГ АҲИЛЛИГИ

1922 йили у биринчи марта эрга тегади. Унинг танлагани Барриен Апшоу (Атлантада уни Ред деб аташарди) контрабандачи эди. Бу турмуш бошиданоқ умидсизликка юз тутганди. Барчаси Апшоунинг ичкиликбозлиги ва маҳбубасига шафқатсизларча муносабатидан бошланади. Маргаретнинг иккинчи эри – Апшоу билан тўйларида машинани бошқарган Жон Марш бўлади. 1925 йилдаги никоҳдан сўнг ўзининг қизлик фамилиясида қолишни маъқул топади.

“THE ATLANTA JOURNAL” МУХБИРИ

Апшоу билан бирга яшаган вақтида Митчелл яшаш учун ўзи пул топишга мажбур бўлади, журналга шарҳловчи сифатида ишга жойлашади. Бу ерда Маргарет 129та мақола, 85та хабар ва бир қанча китобларга тақриз ёзади.

ЗЕРИККАНИДАН БУЮК РОМАН ЁЗАДИ

Митчелл тўпиқдан жароҳат олиб, мухбирлик фаолиятига нуқта қўяди. Эри Жон Марш кутубхонадан ёзувчига вақтини мазмунли ўтказиши учун бир дунё китоб келтириб беради. Бир гал унга Remington Portable № 3 ёзув машинкасини совға қилиб, асар ёзишни маслаҳат беради: “Худо хайрингни берсин, Пегги, бошқаларнинг минглаб китобини ўқигунча ўзинг битта китоб ёзсанг-чи” дейди унга эри. “Шамолларда қолган ҳисларим” асари шу тариқа ёзилади. У бирданига Биринчи жаҳон уруши даврига оид Скарлет О'Хара ҳақидаги романини ёзишни бошлайди.

ҲЕЧ КИМГА БИЛДИРМАЙ...

“Шамолларда қолган ҳисларим” (1037 саҳифа) романини ўн йил ёзган Маргарет китоб устида ишлаётганини на бирон таниши, на оиласидагилар билишини истамаган. Mental Flossнинг келтиришича, “Бир гал меҳмонлар келиб қолганда, меҳмонхонанинг полига сочилиб ётган роман қўлёзмасини яшириш учун устига гилам тўшаб юборган”.

СКАРЛЕТТ О'ХАРА РОЛИДА ВИВЬЕН ЛИ

Скарлетт О'Хара ролига тахминан 14000 актриса синовдан ўтказилади. Мухлислар оломони ўзларининг севимли актрисаларига овоз беришади, аммо Вивьен Лига биргина тарафдор чиқади. Маргарет Митчелл актрисани кўрганда “Мана шу менинг Скарлеттим” дея, уни танлайди.

МАСТ ҲАЙДОВЧИ

1949 йил 11 августда Маргарет эри Жон Марш билан кинотеатрга кетаётганда уни машина уриб кетади. Ҳайдовчи маст эди. Орадан беш кун ўтиб, 16 августда Маргарет касалхонада ҳаётдан кўз юмади, у эндигина 49 ёшининг бир неча ойини яшаган эди.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Илхон ЭНГИН,

турк ёзувчиси

(ҳажвия)

Мен, жаноблар, фалон йили N шаҳарда таваллуд топганман. Лекин бу муҳиммас. Агар мен ҳозир машҳурликка эришиб дунё­дан кўз юмганимда, таржимаи ҳолимнинг мазмуни бутунлай бошқача бўларди. Шундан маълумки, ниҳоятда машҳур бўлиб кетганимдан кейин таржимаи ҳолимни кўпчилик ёзарди-да... Шу сабаб туғилган жойим ва йилим ҳақида камида беш хил маълумот берилган бўларди.

Аслида мен бир марта туғилганимни фахр билан айтаман. Худди бошқалар каби ўқишни бошланғич мактабда бошлаганман. Лекин мен каби зотлар учун бу ҳодиса ниҳоятда ачинарли ҳолдир.

Биринчи маротаба адабий қобилиятимни онамнинг помадаси ёрдамида дадамнинг оқ кўйлакларида намойиш қилдим. Бу эса, оила миқёсидаги катта ғавғога сабаб бўлди. Очиғини айтганда, биринчи ижодий изланишим жуда қимматга тушди, лекин машҳурлик йўлида юз берган майда-чуйда ҳодисаларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади.

Ижод соҳасидаги кейинги уринишим ягона сўз сифатида намоён бўлди. Лекин бу бошқа муваффақиятларим билан бирга таълим олишим батамом тугатилди. Қариқиз бўлган ўқитувчимизнинг қора фартугига бўр билан: “Сотилади!” деб ёзган сўзим бечоранинг аввал жаҳлини чиқарди, сўнг эса йиғлатди. Ўшанда мен ўқитувчи нега йиғлашининг асл сабабини тушуна олмаганман. Дарвоқе, уни ҳозир ҳам тушунмаяпман.

Шундай қилиб, мактабдан ҳайдалганимдан кейин бўр билан ёғочли ва тош билан оқланган деворларга ёзадиган бўлдим. “Балли, Галатасарой”, “Баракалла, Фенербағчи”, “Яшасин, Қорақартлар!” каби спорт шарҳларимдан сўнг деворий газетам саҳифаларини шаҳарчамиз янгиликларига бағишладим.

Мавзеимизнинг офати бўлган Нури Мелихани севиши ҳақида ёзган эдим, тўс-тўполон кўтарилди. Ундан калтак еганимдан сўнг газетанинг бош мақоласи қўйиладиган жойда: “Нури – ҳайвон” умумий рукни остида бир қанча мақолалар ёздим. Лекин шундан сўнг уйдан чиқолмай қолдим. Бу менинг матбуот сабабли айбланиш мумкинлиги ҳақидаги биринчи хулосам эди. Бу менинг тенгдошларим орасида “қўрқоқ” деб шармандаларча эълон қилинишимга сабаб бўлди. Бу лақаб шаҳарчамизда кейин­чалик ҳам анча вақтгача унутилмади.

Шундай қилиб машҳур бўлдим.

Йиллар ўтди, улғайдим. Энди бутун бошли Туркия миқёсида машҳур бўлишимнинг вақти келган эди. Шу сабабли Истанбулга кўчиб ўтдим.

Асарларимни қайсидир рўзномада чоп эттиришим керак эди. Шу мақсадда бир таҳририятга йўл олдим. Уларга иш ахтараётганимни айтдим.

Қўлингдан нима иш келади? – сўради бош муҳаррир.

Табиийки, ёзувчилик қўлимдан келишини, нима ишга қўл урмайин, ўша соҳада обрў топишимни айтдим. Жиддий гапимга қарамай, у синаш мақсадида бирор нарса ёзиб келишимни буюрди.

Ўшанда мен биринчи ҳикоямни ёзиб муҳаррирга топширгандим. Ундаги воқеалар қабристонда юз беради. Асарда икки нафар вафот этган киши тирилса, икки киши ўлади. Ҳикоя на фойда ва на зиён келтирмаганига қарамай, бош муҳаррир, агар ўлдирилган биринчи киши ўлдирилмаганида, унинг хотини эса, ўзи истагандай заҳарланиб ўлмаганида ва ҳодисалар қабрис­тондан бошқа ерга кўчирилганида эди, ҳикоямни дарҳол чоп эттириши мумкин эканини айтди. Мен муҳаррирнинг айтганларини қилган эдим, ҳикоя тез орада “Ҳеч нима” номи билан чоп этилди. “Ҳеч нима”дан кейин ёзган ҳикоям билан боғлиқ қизиқ воқеа содир бўлди. Ҳатто бир киностудия директори асаримни сўраб, ундан сценарий ясашини айтди. Тўғри, у асаримга бир кичик ўзгартиш киритибди. Яъни ҳикоямдаги воқеа шаҳар қовоқхоналаридан бирида юз берган тарзда сценарийга айланган, қишлоқ масжидига кўчирилганди. Ўзим-ку режиссёрдан аранг қутилиб қолдим, лекин қаҳрамонларим унинг дастидан ҳалок бўлди. Бироқ шу орқали қаҳрамонларини ўлдира оладиган ёзувчигина эсон-­омон ва бехавотир яшай олиши мумкинлиги ҳақидаги ҳақиқатни англадим. Мана, масалан, мен ҳам сценарий учун қалам ҳақини олсам, очдан ўлишдан қўрқмай яшашим мумкинлигини тушундим. Шу билан бирга, фақат одамларни тўлқинлантира оладиган, биринчи галда, севги-муҳаббатнинг энг ҳая­жонли дақиқаларини тасвирлайдиган асаргина одамларда қизиқиш уйғотиши мумкинлигини англадим. Шу сабабли тез орада “Адам ва Еванинг сирли кундаликлари” асарини ёзиб тугатдим.

Ушбу ҳикоямни топиб ўқиб оларсиз, деган умиддаман. Агар топа олмасангиз, унда жуда ачинарли ҳол бўлади, чунки у дунё­даги тенги йўқ дурдона асардир.

Сценарий ва ҳикоялардан сўнг роман ёзишга киришдим. Шунда миямга ватандош ёзувчиларни менсимайдиган ноширларни алдаш фикри келди. “Қундуз жонзотининг сўнгги муҳаббати” романим учун чет эл ёзувчиси исмини ўйлаб топдим. Ўзимни эса, унинг таржимони сифатида таништирдим. Ёмон бўлмади – 500 лира миқдоридаги қалам ҳақи олдим. Ношир ҳийламни сезмайди, деб ўйлагандим. Лекин у барибир бироз вақт ўтгач, ўша нусхага яна бир роман ёзишни буюришимни сўради.

Агар пул масаласида қийналиб қоладиган бўлсам, ҳозиргача ўша ғайридиндан асар ёзишини сўраб ва шу йўл билан топган пулим эвазига аранг тирикчилик қиляпман. “Бу яхши, албатта, лекин унда нафсониятингни қандай қондирасан?”, деб сўрашингиз мумкин. Бунинг учун мен бирорта ғайридиннинг романини турк тилига таржима қилиб, ўз номимдан чиқараман.

Рус тилидан Муҳсин ҒАНИЕВ таржимаси

МУҲАББАТ
Йўнас Довидайтис

Йўнас Довидайтис (1914 – 1983) Литва ўлкасининг атоқли ёзувчиларидан бири, учувчилик соҳасида таълим олган. Иккинчи жаҳон уруши даврида асирлик азобини чеккан. Урушдан сўнг журналистика ва бадиий ижод билан шуғулланган. Шўро даври литва адабиётида илк роман – “Катта воқеа” (1951) муаллифи. Унинг ўнлаб роман ва қиссалари, очерк ва ҳикоя китоблари босилган.

(ҳикоя)

Тўғрисўз одамларнинг баъзи бирлари ифтихорли, ўзига бино қўйган, олижаноб кишилардир. Аммо уларнинг кўпчилиги калта­фаҳм ва тентак бўладилар. Асрлар­дан бери давом этаётган инсоний турмуш фалсафаси бизга ана шундай таълим беради, биз бу маса­лада тортишиб ўтирмаймиз, албатта.

Дарвоқе, Винсентас Жибартас оила­сида бўлиб ўтган ҳодисалар ҳам ана шу оқилона ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлади.

Аушра – Жибертаснинг яккаю ёлғиз фарзанди, йигирма иккига кирган, гул-гул очилган, қувноқ ва шаддод қиз. Қишлоқ кутубхонасининг энг ихлосманд ўқувчиси бўлган Аушранинг юрагига, ниҳоят, муҳаббатнинг чексиз хаёллари, ҳаяжонлари кириб келди. У ўқиган китобларнинг аксарияти бахт ва бахтсиз севгилар тарихи, қувончу андуҳлари ҳақида, золима ўгай оналар ва раҳмдил ўгай оталар тўғрисида, ажойиб, гўзал бахтиёрлик ҳақида ҳикоя қиларди. Аушра ўрта мактабнинг еттинчи синфини битиргач, маккажўхорикорлик бригадасида ишлай бошлади, обрў-эътибор қозонди. У ишдан қўли бўшади дегунча, китоб варақларди, ўзининг келажак ҳаёти ва бўлажак турмуш йўлдоши ҳақида ўйларди.

Пеликсас Аграстас колхозда механик ёрдамчиси бўлиб ишларди. У Аушра ҳар куни қатнайдиган кутубхона-клубга фақат турли кўнгилхушликлар ўтказиладиган байрам кунларигина келарди. Пеликсас қоп-қора қалин сочли, тўгарак қизил юзли, бурнининг тагида қора, келишган мўйлови бор барваста йигит. У бир қарашда, гарчи гармон овозига хуштор, рақс тушишни ёқтирса-да, аслида камгап ва одамовига ўхшаб кўринарди.

Аушра Жибартаснинг атрофида алла­қанча ўктам ва жасур, келишган, ширинсўз йигитлар, қишлоқда илғорлиги, хусусий мотоцикллари, бадавлатлиги билан ном қозонган машҳур тракторчи – миллионерлар доимо ўралашиб юришар, унинг кўнглини овламоққа интилишарди. Бу гўзал қизга навқирон мол дўхтир, тайёрлов идорасининг кекса ходими, ҳатто тегирмонда ишлайдиган хотин қўйган ҳисобчи ҳам хушомад қиларди. Қизгина Аушрага яна нима керак бундан ортиқ? Кўнглингга ёққанини танлаб ол, Аушра!

Аушра эса, кутилмаганда, кўримсиз, аранг кун кўрадиган, ҳаттоки бўйи ўзидан паканароқ бир йигитни яхши кўриб қолганди...

Ёз охирларига бориб макка­жўхори­зордаги ёввойи ўтлар жуда авж олиб кетди. Бир куни Аушра ўтоқ қилиб юраркан, “Севги юрак эшигини қоққанда...” деган қўшиқни беихтиёр хиргойи қила бошлади. Пойтахт театри туман марказида томоша кўрсатганда, қиз бу қўшиқни эшитиб, ўрганиб олганди. Аушрадан нарироқда Пеликсас Аграстас пояқирқар тракторни ковлаштирираркан, гарчи хиргойига қўшилиб, оғзини беҳудага очиб-юмгиси келмаётган бўлса ҳам, қулоқларини динг қилиб, Аушранинг майин, дилни аллаловчи овозини эшита бошлади. Аграстас ҳадеганда жилмаяр, ишниям югуриб-елиб қиларди. Кеч кириши билан у клубга шошилди. Аграстас ва Аушра учрашдилар, тегирмон тўғони атрофида сайр этдилар. Қирғоқдаги мажнунтол тепасида ой ёғду сепар, унинг шуълалари аро ҳовуздан сапчиётган чўртанбалиқлар кўзга ташланар, қамишзордан эса, овқат излаб келган чурраклар ва ёввойи ўрдакларнинг овози келар эди.

Ота-оналар болаларининг қилаёт­ган ишлари ҳақида, одатда, ҳамиша ҳамма­дан кейин хабар топадилар. Аммо умри колхозчилик билан ўтган Винсентас Жибартас яккаю ягонаси – Аушранинг қарори­ни барчадан олдин билиб олди ва бундан тепа сочи тикка бўлди.

– Шуям куёв бўптию! – Винсентас кўзлари ёшланиб турадиган, озғин хотини Апалонияга заҳрини соча бош­лади. – Тўғри, ёзда ишлайди, бир амаллаб кунини кўради, аммо қиш бўйи лал­лайиб юради, тишининг кирини сўриб тирикчилик қилади!..

– Ўзи жудаям ювош бола... – Апалония юрак ютиб аста гапира бошлади. – Етимликнинг нонини еган, кўп нарсанинг қадрига етади...

– Ҳа, унақа ювошлар тўлиб ётибди, – ота куёвнинг тақводирлигини ҳалитдан ёқтирмаётгандек жеркиб ташлади. – Эрга тегса, тузукроғига, ўз тенгига тегсин. Пешона битта. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди, буниям биласан. Аммо мени бошқа нарса ташвишлантиряпти. Тўғри, ҳозирги қизлар сепини кўз-кўз қилиб керилмасалар-да, аммо ким ҳам ота-онасининг борини совуриб, қандайдир бир мириси йўқ, мирзақуруққа теккиси келарди дейсан. Ҳў, хотин, кўзингни оч! Бу юмшоқ супурги боланг, кўриниб турибдики, анча учар чиқиб қолди. Қара, тайёрга айёр бўлиб, бирпасда Аушранинг бошини айлантириб қўйибди!

– Тўғри, менинг қизим бунақа қарғага ўхшаган куёвга увол. Қизимни мана мен, деган олим одамлар жон деб олади, – кампир хўрсиниб қўйди. – Нега энди мол дўхтирга тегиб қўяқолмаскин? Шунақаям топарман-тутарман, қўл-оёқли йигит! Иннайкейин, гапниям ўрнига қўяди-да.

– Уфф... Эчкига жон қайғую қассобга ёғ экан-да. Мен нима деяпману, сен нима деб валдираяпсан, – Винсентас хотинига сўқита бошлади; у фермада бирга ишлашига қарамай, нима учундир мол дўхтирини ёмон кўрарди. – Бу Аграстас дегани, менингча, на у ёқликмас, на бу ёқлик... Фамилиясиям ғалатироқ... Аграстас – крижовник дегани. Демак, қизимиз унга тегса, крижов­никхон ёки крижовникнисо бўлади-да! Аграстаснинг болаларини крижов­никчалар, деб чақиришади. Энди одам­ларга мазах бўлиш қолувди... Бу куёв бизга яхшилик келтирмайди – кўнглим сезиб турибди. Биримизни икки қилиш ўрнига, бори­мизни барбод қилади. У бизга ўхшаган деҳқонмас, мошиначи, шопир-да!..

Хулласи калом, Винсентас Жибартас ўз хонадонида тартиб ўрнатиб олишга, қизининг танобини тортиб қўйишга қарор қилди.

...Якшанба куни, чошгоҳдан сўнг колхоз кутубхонасининг очиқ дераза­ларидан гармоннинг шўх, завқбахш садолари оқа бошлади. Кутубхона-клубга олиб борадиган сўқмоқ йўлда бир тўп ёшлар ўша томонга шошилишмоқда. Аушра бир ерда ўтиролмай қолди, нимадандир ҳаяжонланарди. У чўнтак ойнасини қўлига олиб, қўнғирранг, ёйиқ сочларини тарашга тушди. Қиз­нинг отаси стол ёнида, очиқ турган деҳқонча календарь қаршисида ўтирар, кўз қири билан Аушрани кузатарди. Унинг меросхўри дам-бадам деразадан ташқарига нигоҳ ташлар, қаёққадир боришга тараддудланар эди.

– Ана, муаллима ҳам клубга кетяпти! – бирдан хитоб қилди Аушра. – Анави мол дўхтиримиз бор-ку, Жкурайтис, у ҳам кетяпти! У баланд пошнали, янги, офицерча этигини кийиб олибди. Клубга яхши кино олиб келишди, дейиша­ётганди... Бразилия ҳақида экан... Отажон, биз ҳам борайлик!

– Мен ўз давримда ҳар қанақа Бразилия-мразилиянгни кўрганман, – Винсентас кўзойнагини оларкан, оҳиста деди. – Мен турмушнинг аччиқ- чучугини тотдим, оқу қорасини кўрдим. Аммо мен, шунча йил яшаб, ўз қизим хонадонимга гап орттиради, одамларга кулги қилади, деб ҳечам ўйламагандим! – Жибартас оғир хўрсиниб қўйди.

– Сендан шуни кутганмидик, қизим?! Қариганимизда суянчиғимиз бўлади, яккаю ёлғиз фарзандимиз, деб ўйлагандик. Чучварани хом санаб юрган эканмиз-да! – дея онаси идиш-товоқ юваётган жойидан туриб аралашди. – Бувингни ўйлагин ҳеч бўлмаса, ахир, у сен ҳақингда қайғуравериб сочи оқарди, яқинда охирги тиши ҳам тўкилади!..

– Тиши тўкилса тўкилар, тилни тийишга ўрганиш керак! – Винсентас хотинининг минғир-минғирига чек қўймоқ учун шартта гапни кесди.

Шу заҳоти Аушра отасининг ўзидан хафа эмаслигини фаҳмлаб олди. Вин­сентас кишиларнинг қараши ҳақида гап сотишларини жинидан баттар ёмон кўрарди.

– Аушра, бугун ҳеч қаерга жилмайсан, шу ерда ўтирасан, тушундингми? Қани уйдан бир қадам чиқиб кўргин! – Винсентас энди қизига ўдағалай бошлади.

Бу гаплар қизнинг ғашини келтирди, ўжарлигини қўзғаб қўйди; у жаҳлдан қизариб кетди ва сакраб ўрнидан турди.

– Уйми бу ё зиндонми?

– Нима бўлсаям, ўз уйинг ўлан тўша­гинг, билдингми? Анави Аграстасни, крижовникни бу атрофда иккинчи кўрмайин! Менинг эшигимдан ҳатлаб киришни ўйламай ҳам қўяқолсин. Думини тугиб қўяман унақа учарларни!

Аушра ўксиб-ўксиб йиғлай бош­лади. Сўнг Аграстаснинг улар ўйлаган одамлардан эмаслигини, “бош­қача”ли­гини тушунтира бошлади:

– Пеликсасдақа софдил, маъни­ли, камсуқум йигитни топиб бўпсизлар. Яхши одам дунёда иккита бўлса, биттаси мана шу Аграстас. Ундан бошқа ҳеч кимни демайман, аммо ўтираверсаларинг бошқага тегмайман. Пулларингни, мол-давлатларингни пеш қилишни ўйламай қўяқолинглар: иккаламизниям қўл-оёғимиз бутун, бир амаллаб яшаб кетамиз. Сизларнинг ҳеч нарсаларинг керакмас. Нонимизни топиб еймиз, билдиларингми!

Ҳақиқатан ҳам, Аушра колхозда ишлагани учун икки юз саксон сўмдан ҳақ оларди. У илғор колхозчи бўлса, Аграстас ҳам ишласа, нима, қозонлари қайнамай қолармиди!

...Клуб тарафдан гармоннинг ёлвориб чорлаётганга ўхшаган баланд парда­даги нолиши эшитиларди. Аушра очиқ деразадан ўша томонга қараганча хаёлга чўмди. Ҳовлидаги сиренгул енгил ша­бада оғушида хиёл-хиёл тебранар, гулхайрилар, дасторгуллар, чиннигуллар яшнаб турар, атроф салқин, оромбахш, хушбўй эди.

– Ҳамма одамларга ўхшаб черковга бориб никоҳ ўқитишсаям кошкийди. Ё бу гуноҳми? Инсон боласи покдомон бўлиши керак, гуноҳ ишлардан ўзини сақлаши лозим. Ҳаммаси одат бўйича бўлсин – эргаям тегасан, биз сени тухум қилиб босиб ўтирмаймиз!

Аушра онасининг сўзларини эшитар­кан, аъзойи бадани титраб кетди. У ўзининг Пеликсаси билан черковга бориб никоҳ ўқитиш тўғрисида гаплашиб кўрганди, аммо у: “Унақа жойга ўлсамам бормайман!” деб туриб олганди. Аушра хаёлга чўмди: “Нима қилсам экан? Черковга борсам, комсомоллар олдида нима деган одам бўламан, ахир? Йўқ, мен учун муҳаббат қанчалик қадрли бўлса, яхши ном ҳам шунчалик азиз. Ҳар қалай, одам ўз тақдирини ўзи яратади, дадил ҳаракат қилавериш керак. Қайтиш йўқ...”

– Мен, барибир, у билан никоҳдан ўтаман. Дод десаларингам, фарёд қилса­ларингам менга барибир энди! – Аушра йиғлай бошлади. – Отажон, онажон, нима қиласизлар мени қийнаб... Ахир, менам бошқаларга ўхшаган одамман! Нега мени тушунмайсизлар?!

Винсентас Жибартас хотинига қа­раб қўйди. Кампир қизини хафа қи­либ қўйишдан ҳавотирланиб, бироз қўрқа­ётган бўлса ҳам, қизи томонга қарамас­дан, рўйхуш бермасдан уй ишлари билан машғул эди. Эр-хотин қизларининг ўжар­лигини, ўзларига қулоқ солмаслигини, бир сўзлигини яхши билишар, шунинг учун ҳам Аушранинг Аграстас билан никоҳдан ўтишига аллақачон шубҳа­ланмай қўйиш­ган эди. Никоҳ қоғози ёзилиб, муҳр босилгач тамом, уни қайноқ сув билан ҳам ўчириб бўлмайди. Унақа муҳрдан бир умрга қутулиб бўпсан! Шуни ўйлаб, Винсентас кеча кечқурун, қизингнинг қоғозларини беркитиб қўй, дея шипшитиб қўйганди. Кампир сандиқни очиб, ундан ҳар хил хатлари, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ўқувчилик йилларидан қол­ган ҳужжатларини олди. Уларнинг ичи­дан қизининг паспортини топди-да, чердакка олиб чиқиб яшириб қўйди. Қани, бу ўжарлар паспортсиз ҳам бир никоҳдан ўтиб кўрсинлар-чи! Аушра ота-онасининг рухсатисиз ҳеч қаёққа кетмайди. Кетолмайди ҳам!

...Қоронғи тушиши билан Жибартас­ларнинг уйи атрофида аллаким ҳуштак чалиб кеза бошлади. Ота қизи ташқарига чиқиб кетмасин деб кўз-қулоқ бўлиб турар, эшик олдидан нари кетмасди. Кейин у ҳовлига чиқди-да, итни бўшатиб юборди. Ит қоронғиликка қараб шўнғиди, қисқа-қисқа ҳуриди. Кейин унинг шумурт дарахтлари орасидан аллакимга узоқ ҳезланиб ириллагани ва ўша тарафдан кимнингдир тош отгани эшитилди. Ит оқсоқланганича, оёғини судраб орқасига қайтиб чиқди.

Жибартас остонада тик турганича қоронғиликка қараб бақирди:

– Ҳў, кимсан? Ҳозир терингни ши­либ оламан, мен билан ҳазиллашма! Мана, ҳозир бироғизимни ўқлаяпман! Туз-ку, деб хомтама бўлма, сочма ўқ солаяпман! Қароқчилар билан гапни чўзиб ўтирмайман!

Чол бироғиз милтиғини шундоғам ўқламади, чунки у ўтган йили қишда, боғчасида айланиб юрганда, тасодифан емак излаб келиб қолган қуёнга охирги ўқни сарфлаган эди.

Эртасига Аушра ва Аграстас картошка­қазар комбайн олдида учраш­дилар – буни даладаги ҳамма кўрди. Айни чошгоҳ эди. Комбайннинг қайсидир бир жойидаги тиши ейилиб кетганидан бутун иш тўхтаб қолди. Картошка терувчилар бироз кутишди-да, кейин тарқаб кетишди. Аграстас комбайнни тузатаман, деб ўлар­дай тиришаркан, юзидан чак-чак тер томарди. Ниҳоят, у ишни ташлади-да, қиз билан анча вақт суҳбатлашди... Аушра йигитнинг фуражкасига чиройли дала гулини тақиб қўйди.

Қиз кечқурун уйга жудаям толиқиб, ранги бир аҳволда қайтиб келди.

Онаси ошхонада овқат тайёрлаш билан банд экан, қизининг девор ёни­дан уйга қандай яқинлашиб келгани, стулларни эҳтиётсизлик билан туртиб юборгани, сеп турадиган сандиқни очгани, ундаги нарсаларнинг тит-питини чиқараётганини индамасдан, қўрқибгина кузатиб турди. Аушра паспортини ахтаряпти. “Ҳа, – ўзича ўйлади кампир, – отаси нарсаларини яшириб қўй деб жуда тўғри айтган экан; Аушра ҳали ёш, қони қайноқ пайти, майли, совиб, ўзига кеп қолади...”

Тушликка яқин Жибартаслар ҳовли­сига руҳонийнинг хотини, Жибартаснинг қарин­доши ҳаллослаб кириб келди. У озғин, аммо ўлгудек сергап, чакаги очиқ хотин эди.

– Майли, Аушра иккалови якшанба куни черковга борсин, дуо тугагач, дарров никоҳлаб қўямиз! – руҳонийнинг хотини жаврай бошлади. – Ғоз сўямиз, пиширамиз! Бўғалтир тегирмондан беш кило ун олиб берди. Яна, ўзиям кириб ўтмоқчи, уч шиша мусаллас опкелишгаям ваъда қилди. Совчиликниям қойиллатамиз, худди қадим­ги­ларга ўхшаб қиламиз ҳаммасини! Тўғри, куёв­бола ёлғизликка ёлғиз, аммо анча-мунча нарсаси бор, пишиқ. Аушра жуда зўр жойга тушяпти-да!..

Қиз уйда ўтиравериб сиқилиб кетди, пешиндан кейин эса кутубхонага жўнаб қолди. У ердан анча кеч қайтди. Далани юпқагина туман пардаси қоплаганди, ботқоқлик тарафдан лойхўракнинг нолон овози келарди, оғилхона атрофида кўрша­палак ивирсиб учарди... Аушра эшикни тақиллатди. Отаси кўйлакчан ҳолда чиқиб тамбани олди, сўнг кўзла­рини ишқалаб, жаврай бошлади.

– Кечаси юришга қачон чек қўясан, а? Ҳеч тинчлик бермай қўйдинг одамга, қизим...

Аушра оҳиста, меҳрли оҳангда, мулойимлик билан деди:

– Кечир, отажон... Бу охиргиси, энди қилмайман. Клубда репетиция сал чўзилиб кетди...

Чол ғадир-будур, беўхшов кўзадан муздай сув қуйди-да, шошилмай ичди, сўнг кириб кетди.

Тонг ҳам отди. Кампир қизини анча вақтгача уйғотгиси келмади, майли, ухлаб олсин, деб ўзича ўйлаб қўйди. Кун ёйила бошлагач, у қизи ётган каталак ҳужрачага кирди ва Аушрани уйғота бошлади:

– Турақол энди, маккажўхоричилар бригадаси ҳозиргина тепаликдан ўтиб кетди. Шошилмасанг, кеч қоласан, яна сўкиб юришмасин...

Кампир бирданига қўрқиб кетди. Унинг ўрни бўм-бўш, бинафшаранг адёлга ҳеч ким қўл теккизмагани кўриниб турарди. У қизини ахтариб бир соатча каловланиб юрди, ниҳоят, Аграстасникига борди. Аммо у ердан кўзлари йиғидан қизариб, ҳеч бир иш чиқаролмай қайтиб келди. Уйда уни ғазабидан юзлари кўкарган Винсентас Жибартас кутиб ўтирарди.

– Оғиз-бурун ўпишиб ётишибди. Гадойваччалардай битта стулда иккаласи ўтирибди, – дея хотин эрига зорланди. – У дедим, бу дедим, ҳеч гапимга кўнишмади, нонкўрлар. “Биз ҳеч қаёққа бормаймиз, шу уйда бирга яшаймиз!” дейишди-я!..

– Ахир, сен уларга айтмадингми, ҳеч бўлмаса биз билан гаплашишлари керак. Мундоқ юзма-юз ўтириб, очиқчасига гаплашиб олиш керак-да, ахир, онаси! Оч қорним – тинч қулоғим, деб юраверган билан иш битмайди! – Винсентас бақи­риб юборди.

– Улар келиб бўпти энди бу ерга! Биласанми, менга қанақа қичқириб беришди? “Мол-давлатларинг билан бизни қўрқитманглар! Мана менинг бойлигим”, деди-да, Аграстас Аушранинг юзидан чўлпиллатиб ўпиб олди. Худди ўз хотинини ўпгандай қилди-я буни ярамас! Мана шунақа, отаси, мену сен қариб қолдик, бир оёғимиз тўрда бўлса, бир оёғимиз гўрда. Шунинг учун ҳам бизни шарманда қилсаларам ярашаверади! – Апалония кўзёш тўкиб, астойдил йиғлай бошлади.

– Болалари ҳақида эслатдингми? Ҳужжат­лари йўқ, болаларини кимнинг паспортига ёздиришади? Ҳў, бошпанасиз итваччалар! – Винсентаснинг ғазаби яна орта бошлади.

– Ҳа, мен айтдим буниям! – уқтирди кампир. – Аммо у худо урган ўзбошимча экан. “Кимнинг боласи бўларди, албатта, меники-да. Улар Аграстукаслар бўла­ди!..” деди куёв менга. “Менинг пас­пор­тимни сизларга ўхшаганлар ҳали яшириб улгиришмади, худога шукр. Ҳеч ким менинг ҳужжатларимга хўжайин ҳам эмас!” Аушра ҳам тўтиқушдек нуқул унинг гапини такрорлайди. Ўзига иситиб олганда у жодугарнинг боласи! Эй воҳ, бизнинг бошимизга нималар тушмаяпти-я!

– Эҳ, уятсизлар! Шармандалар! – Вин­сентаснинг ғазаби қайнаб кетди. – Энди бу машмаша бутун колхозда гап бўлади. Фельетон ҳам ёзишади бу ҳақда, мана кўрасан!

Винсентас хонада у ёқдан бу ёққа безовталаниб юра бошлади. Унинг тепакал бошида, юзида тер томчилари кўринди.

– Онаси, ўшаларга паспортини олиб бориб бер. Оборгину уйнинг ўртасига отиб юбор! – деди. Бирмунча ўйланиб тургач, қўшимча қилди: – Бўладиган иш бўлди. Қаршилик қилиб ўтириш бефойда. Ғишт қолипдан кўчди.

Апалония индамасдан чердакка кўта­рилди. Яширган жойидан қизининг паспор­тини олди-да, уни юбкасига қистириб, индамайгина Аграстасникига жўнади.

“Эҳтимол, бу Аграстас деганлари жуда, мен ўйлагандай, хомкалла эмасдир. Ҳарқалай, қайнотанинг олдига бирров келиб кетса ёмон бўлмасди”... Жибартас хонада у ёқдан бу ёққа юрар, фикрида ана шу хаёллар чарх урар эди.

Рус тилидан Тоҳир ҚАҲҲОР таржимаси.

СУВ
Султон РАЕВ, Қирғизистон халқ ёзувчиси

(ҳикоя)

– Марҳумни сувга ола бошлашди, – деди бўз уйдан чиқиб келган чўққи соқолли ёш мулла.

Йўқловга келган одамларнинг оёғи тортилиб, ўкириб йиғлаб келганлар ҳам тинчиб қолганди. Бўз уйдаги аёлларнинг ҳам уни чиқмай қолди. Ёш мулла тўғри Жўмарднинг олдига келиб:

– Майитни сувга ола бошлади. Сиз ҳам кирасизми? – деди.

Жўмард бу саволга нима деб жавоб беришини билмай, ёнида турган кекса оқсоқолга қаради. Чол ёш муллага бир қараб олди.

– Жўмард ўғли бўлса-да, – гап бошлади чол энсаси қотиб, кўзини чақчайтиб, – у кўпдан буён шаҳарда яшагани учун бунақа ишларнинг расм-русумини тушунмайди. Яқин қариндош­ларидан бошқа бирортаси кира қолсин, – деди гапнинг индаллосига кўчиб.

Жўмард бирор марта бундай ишларни бошидан ўтказмагани боис нима дейишини билмай хижолат бўлиб тургач, оқсоқол буни пайқаб, ёш муллага шу жавобни берганди.

– У ҳолда марҳумнинг яқинларидан ким киради? – дея мулла чолни сўроққа тутди.

Бу чол Жўмарднинг амакиси, овулнинг кексаларидан. Гаплари ҳам ўзи каби ажаб­товур эди.

– Мен кираман, – деди Жўмарднинг ёнида турган жияни овоз чиқариб.

У ҳам шу овулда туради. Бобоси билан жуда иноқ эди. Ҳали отасини йўқлаб йиғлаганлар орасида шугина йигитнинг йиғиси баландроқ эшитилганди. Нима қилса ҳам бобоси. Юрак юракдан йиғлади...

Жиянини кўриб Жўмарднинг меҳри товланиб кетди. Бу йигит синглиси Тўлғонойнинг катта ўғли. Яқинда уйланган. Кап-катта одам бўлибди. Ичкарида бўз уйда синглиси Тўлғон­ойнинг отасини йўқлаб жон койитиб йиғлаганини эшитиб Жўмарднинг кўнгли бузилиб кетди. Кичик синглиси Асилнинг йиғиси бир эшитилиб, бир узилиб қолишининг сабабини эса Жўмард тушуна олмади. Ора-сира йиғиси бир-бир чиқиб қолмаса, йўқлови тузук-қуруқ эшитилмади ҳам. Хорижда юравергани учун чин юракдан йиғлашни унутиб юборгандек туюлди унга. Бўз уйда йиғи йўқлов қилаётган аёллар орасидаги хотинининг овози эса буткул эшитилмади. Ҳатто йиғлаб ҳам қўймади. Ахир, шаҳарда ўсган бўлса, бунақа нарсани қаёқдан ҳам билсин?

– Кир, болам, кир... Бобонгни яхшилаб юв. ...савоби тегади, – деди чол унга юзланиб.

Жўмарднинг отаси шу овулнинг оқсоқоли эди. Жони узилганига икки кун бўлди. Бу ердагилар, яқинлари олисда, Россияда юрган кичик қизи келсин деб, бир кун кутишди. Жўмардга ҳам хабар кеч етиб боргани учун, отасининг сўнгги сўзини тузук-қуруқ эшитолмай қолганидан армонда.

Отаси ўлими олдидан тушунуксиз ғулдираб, “Сув! Сув!...” деб қайта-қайта такрорлайверди... “Оғзи қуриб, чанқаб қолибди-да”, деб оғзига сув томизиб турса ҳам, ҳалиги айтган сўзини такрорлашдан тўхтамади. Ора-сира ўғил-қизи, Жўмард билан Асилнинг отини айтиб, “улар келдими” дегандек ишорат қилган бўлмаса, тилидан “Сув” деган сўз тушмай, шу сўзни айтиб жони узилди.

Булар учаласи туғишганлар. Икки қиз, бир ўғил. Каттаси Жўмард. Онасининг қайтиш қилганига бир йилдан ошиб, иккинчи йилга ҳам ўтди. Қариганда уларнинг худди киндиги бирдек, бир-биридан ажралмай қолишганди.

Кампир тирик пайтлари чолнинг шаҳди баланд, ёши бир жойга бориб қолса-да, анчайин дадил кўринарди. Отаси бир умр шу овулда мироблик қилиб ўтди. Кампири ўлгандан кейин чол буткул чўкиб, ўзини анча олдириб қўйди. Бошқа уйда яшаса-да, Тўлғоной отасининг кўзу қулоғига айланиб, эртаю кеч келиб, иссиқ-совуғидан хабарлашиб турди. Қариганда кампиридан айрилиб қолгани чолга худди бир қовурғасини йўқотгандек туюлди.

Онаси бечора ҳам яхши аёл эди. Эрта кетгани одамга алам қилади. Отаси ҳам кампирига бўлган меҳри туфайли, у дунёда ёлғизлатиб қўймаслик учун тезроқ унинг ортидан кетгандек, гўё.

Жўмарднинг отаси кампирининг йили ўтгандан сўнг уч-тўрт кунга шаҳарга борган. У Бишкекда кўп тура олмади. Самолётдан тушган дақиқадан бошлаб, келган жойини соғиниб қолди. Қаттиқ соғинган. Сафарга чиқишни ёқтирмасди. Бунинг устига кампири ҳам йўқ. Ўғли, келини, ёлғиз чечакдай набирасини кўриб келайин, деб шаҳарга келганди. Бунга ҳам Жўмард қайта-қайта телефон қилиб, келишга зўрға кўндирган. Тўлғонойга кун ора телефон қилди. “Отамни самолётга чиқариб, кузатиб қўй”, деб. Ота ҳам шу сабаб ўғлиникига келиб қолган. Бир томондан набирасини соғинган. У ҳам ўн ёшга кириб қолди. Жўмарднинг аёли шаҳарлик. Қайнота-қайнонаси шу шаҳарда туради, умри ўша ерда ўтган одамлар. Иккаласи ҳам профессор. Фанлар академиясида ишлайди.

Жўмарднинг аёли фанлар номзоди, университетда дарс беради. Отаси бу ерга келса ҳам келини, набираси билан кўнгилдан суҳбат қура олмайди. Келинининг билган сўзи “Ота, чой ичинг”, “Ота, келинг”. Бундан бош­қа сўзга тили келмайди. Ўқишни ҳам Москвада битириб келган. Набираси эса, “Бобо” деган сўздан бош­қасини билмайди. Отаси келса, Жўмард тилмочлик қилиб, таржима қилиб туради. Шунга отасининг юраги сиқилиб кетарди. Бу ҳам етмагандай тунд бўлиб олиб, ичидагини бировга айтгиси келмасди.

Жўмард Бишкекнинг кичикроқ, ўн иккинчи туманида яшарди. Уйининг деразасидан тоғ шундоқ кўриниб турарди. Отасининг эртаю кеч томоша қилгани шу тоғ эди. Болохона деразасидан бошини чиқариб олиб, ўша тоғлардан кўзини узмай қарайверарди.

Бир гал гапдан гап чиқиб, Жўмард отасининиг бу қилиғини юзига солмоқчи бўлган. “Тоғларнинг орасида юриб, тоғдан безмадингизми?” деган.

Отаси унга, одатдагидек, қўрс жавоб бериб: “Тоғдан безадиган бўлсам, қирғизлигим қаерда қолади? Тоғ менинг жоним!” деган. Арзимаган томошани, деб отасининг бундай қўрс жавоб бергани Жўмардга таъсир қилиб, кўкрагига найзадек ботган. Шундан сўнг бирор нарса деб сўрашга ҳам қўрқиб қолганди. Жўмард боласини елкасига опичлаб, тоққа олиб бориб келишга ҳам вақт топмаган. Тоғ унга жуда олисдек туюлган. Ҳозир эса бунга афсусланиб ўтирарди.

Жўмарднинг отаси уйдан эрта тонгда чиқиб кетарди. Қаёққа бораётганини ўғли ҳам билолмай қоларди. Эрта тонгдан отасининг уйдан чиқиб кетишига парво қилмай, кенгликка ўрганган одам, тўрт девор уйда қамалиб ўтириб, зерикиб кетгандир, деган ўйга борган.

Отаси учун эртаси тушдан кейинга билет олиб қўйганди. Унинг аҳволини кўриб, худди бургутни қафасга солиб қўйгандек, айбдор ҳис этди ўзини. Чол эрта тонгда чиқиб кетади-да, бир соатлардан сўнг қайтади. Келганда ўғли ҳам, келини ҳам ишга кетган бўлади. Ёлғиз қолган набираси унга эшикни очади. Отаси қўлини ювиб, сочиққа артингандан кейин, набираси қўл имлаб, стол устидаги овқатга чақиради. Билган сўзи “Бобо”. Иккаласи узоқ вақт жим ўтиришади. Чол қирғизчалаб нимадир дейди, набираси ўрисчалаб жавоб бергандай бўлади. Иккаласи ҳам бир-бирини тушунмайди...

Бугун ҳам шундай бўлди. Чол қош қорайганда уйдан билдирмай чиқиб кетди. Жўмард ташқарига чиқиб, тезда қайтади деб ўйлаганди. Отасидан анча вақт дарак бўлмади...

Жўмард хавотирланиб отасини излаб чиқди. Ташқарида шаҳар қайнаб ётарди. Катта йўлда машиналар тиқилиб кетган. Негадир тўхтаб қолган, атрофида одамлар тўпланиб туришарди. Жўмарднинг юраги “шув” этиб кетди... Хаёлига ёмон ўй келиб, миясига пичоқдай санчилгандай бўлди.

Жўмард воқеа жойига етиб борса, қизил шляпали семиз аёлнинг кучугини машина уриб кетибди. Аёл тўполон қилиб, ҳайдовчига дўқ қилиб ётарди.

– Бу ит қанча туришини биласанми? Тўрт минг доллар, бу қиммат, зотли итлардан, – деб чақчайиб ўдағайларди.

Жўмарднинг қинидан чиқиб кетаёзган юраги жойига келди. Йўлнинг нариги томонидаги боққа қараб юрди. Ҳар хил хаёлларга бориб, қадамини тезлатди. Отаси кўринмасди. Боғ ўртасидан ўтган сой бўйлаб тоғ томонга йўл олди. Шу ёлғизоёқ йўл билан тоғ тарафга борса бўларди... Анча юрди. Чидай олмай, қарши тарафдан келаётган йигит ва қиздан:

– Шу атрофда бир чолни кўрмадиларингми? – деб сўради.

– Орқада келаётган оқсоқол эмасми? ̶ деди қиз бурилишда кўринган одамга ишора қилиб.

– Ҳа, раҳмат, ўша, – деб отасини олисдан кўрган Жўмарднинг юзига қон югура бош­лаган, безовта юраги жойи тушганди. Қария суви кўп катта сой бўйлаб боғ тарафга шаҳдам кетиб борарди. У отасининг йўлини тўсиб чиқди.

– Овулингизни жуда соғинганга ўхшайсиз? –Жўмардга отаси кўнглидаги сирни ошкор қилгандай туюлиб кетди. – Эртага тушликдан ке­йинга билет олдим... Тўлғонойнинг ўғли сизни кутиб оладиган бўлди.

– Яхши қилибсан, – отасининг юзидан на қувонгани, на ўкингани сезиларди. Бир муддат жим бўлиб қолди. – Сизларни ҳам қийнамай, энди бора қолай, – деди чол чуқур хўрсиниб.

– Қийнамай деганингиз нимаси? Келганингизга баримиз хурсанд бўлиб қолдик-ку, айниқса, набирангиз... – Жўмард сўзларига ўзи ҳам ишонмаётган бўлса-да, отасининг кўнглини кўтаргиси келди. “Қаердан ҳам хурсанд бўлсин, ёзилиб гаплаша олмаса? Гаплашадиган гап бўлмаса, нимани ҳам гаплашишарди?”

Жўмарднинг бу сўзлари чин юракдан айтилмаётганини отаси ҳам ич-ичидан сезиб турарди.

– Шу кунларга етказганига  шукр... – деди отаси сир бой белгиси келмаса-да, юзи ёришмай. – Кўрдим... кўнглим хотиржам бўлди. Энди яна қачон келаман, ёлғиз Аллоҳнинг ўзи билади, – оғир хўрсиниб давом этди қария. –Омон бўлсаларинг бўлди.

– Манави ариқнинг бошига қадар бориб келдим, бир қултум сув йўқ. ...Дарахтлар қуриб бораяпти, – деди чол, гапни бошқа томонга буриб. – Ариқнинг қуриб қолгани яхшиликдан нишона эмас...

– Бизда шундай... Шаҳарда... сизларнинг овулларингиз эмас, туну кун шарқираб сув оқиб турадиган, – деди Жўмард отасининг қош-қовоғига қараб. – Бу томонларда сув танқис.

– Ҳиммм... – чол унсиз бош чайқади.

Жўмарднинг ёшлик чоғи отаси айтган бир гап эсига тушиб кетди. У ҳам сув тўғрисида эди.

– Ота, эсингиздами, бизни доим уришар эдингиз. Сувга тупурма, сувга ушатманглар, деб. Бир гал сувга қараб ушатаётганимда таёқ билан урганингиз ҳали ҳам эсимда... – Жўмард отасидан гап олиш учун шу гапларни айтганди.

– Тўғри қилган эканман... – деди отаси ўзига ўзига гапиргандек. – Шундан буён гапимга кирмай келаётган экансан-да?

– Йўқ, йўқ. ...бу ёшлик пайтим бўлган, – Жўмард отасига ўтинч билан қаради.

– Эрта тонг ва қош қорайганда уйдан чиқиб кетаётганимни ҳеч пайқадингми? – деди чол ўғлини саволга тутиб.

– Нега пайқамайин, пайқадим... Сиз билан бирга чиқай десам, унамайсиз. Набирангизни ҳам эргаштирмайсиз, – деб ичидагини айтиб олди.

Чол ўйланиб қолди, жавоб бермади. Бир муддат жим турди.

– Мана, сен сув танқис дейсан?! – деди отаси йўл бўйлаб келар экан. – Албатта, сув танқис бўлади-да, сувга қараб чоптириб турсаларинг. Ичаётганларинг ҳам сув, исроф қилаётганларинг ҳам сув, – чолнинг пешонаси тириша бош­лади. – Ўзинг айт, нега отанг эрта тонгда уйдан чиқиб кетади, биласанми? Мен сувга қараб ушата олмайман. Ким сувга қараб ушатади? Одам боласи сув билан келган, ўлганда ҳам сув билан кетади... сув табаррук! Сувнинг уволи бор! – деди отаси, кўпдан буён айтолмай юрганларини айтишга ботиниб.

Жўмардни кўпдан ўйлатиб юрган, отасини нима қийнаётганини энди тушунгандай эди. Отаси нима учун уйида тура олмаганини анг­лагандек бўлди. Чол ҳожатхонадаги сувга қараб ушатгиси келмай, узоқларга бориб юрган экан-да?! Жойи жаннатдан бўлсин! Отасининг бу гап­лари ўшанда худди ёшлигида таёқ билан ургандек бўлганди...

“Сув” деган сўзни эшитганда, отасининг шаҳарга бориб айтган шу аччиқ гапларини эсларди.

– Марҳум сувга олинди. Энди жанозага ўтинг­лар! – деди бояги ёш мулла.

Отаси “сув”га олиниб, сўнгги сафарига кетмоқда... “Одам боласи сув билан келган, ўлганда ҳам сув билан кетади... сув табаррук! Сувнинг уволи бор!” отасининг сўзлари бу гал худди ярага туз сепгандай Жўмарднинг юрагини ачиштира бошлаганди...

Бу сўзлар унинг қақшаб оғриётган юрагидаги армонлар эди, тош бўлса-да, эритиб юборадиган мангу саволларга жавоб тополмас, кўксидаги азобларнинг чеки йўқдек туюларди.

Бу ёлғончи ҳаётда дунёларга эришаман деб, ўзининг яқинларига бутунлай бегона бўлиб қолганини, жон томирига умр бўйи ҳаётнинг муқаддас сувини улашиб келган қалби, қуёш одамларнинг ҳароратини сўндириб қўйгандек, ҳис этди ўзини.

Хириллаб, ун чиқармасдан йиғлар, шу онда кўксини куйдириб бораётган армонлар унинг юрагига чақмоқдек қадалганди. Юраги ёниб, уни парча-парча қилиб ташлаётгандек эди. Шу онда кўпдан буён ўйлар оламидан ғойиб бўлган сув ўзининг умрига янги ҳаёт бағишлаётганини ҳис этди.

...Марҳумни сувга олиб бўлишди.

Қирғиз тилидан

Жаббор ЭШОНҚУЛ таржимаси.

ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ
Газетанинг шу йил 24 ноябрдаги сонида профессор Марям Ашурованинг “Ечимини кутаётган муаммолар” номли мақоласи босилганди. Ушбу мақола юзасидан таҳририятимизга мутахассислардан акс садолар келди. Қуйида шундай мақолалардан бири билан танишасиз.

Янгиланаётган Ўзбекистонда янгича дунёқараш, илғор ғоялар ва ҳар томонлама ривожланиш, маънавий баркамолликка интилиш жараёнлари Қўғирчоқ театри санъатида фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Қўғирчоқ театри ижодкорлари давр талабига мос миллий колоритни акс эттиришга интилмоқда, қўғирчоқлар турлари ва тизимларининг хилма-хиллиги ортиб, тасвирий ва ифодавий ечимларнинг янги шакллари ўзлаштирилмоқда. Бироқ ушбу санъатдаги ютуқлар муаммолардан холи эмас. Бу борадаги энг долзарб масалалардан бири режиссёрлик санъати билан боғлиқ. Шу ўринда айтиш жоизки, Қўғирчоқ театри режиссура санъатининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденцияларини ёритишга қаратилган тадқиқотлар яратиш масаласи соҳа олдидаги муаммолардан бирига айланди. Аввало, режиссёрлик санъатининг бадиий жиҳатдан баркамол театр томошаси яратиш жараёни соҳа мутахассислари эътиборидан четда қолди. Қолаверса, қўғирчоқ театри драматургияси ва актёрлик санъати тарихи, шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ёрутувчи кенг қамровли тадқиқотларнинг етишмаслиги ҳам ушбу соҳа олдида турган муаммолардан бири. Бир сўз билан айтганда, замонавий ўзбек қўғирчоқ теат­ри тарихи ва бугунги ҳолатига оид тадқиқотлар яратишда анча орқада қолдик. Ўзбек қўғирчоқ театри тарихини чуқур тадқиқ қилган ва ўрганган олим, санъатшунослик фанлари доктори, профессор М.Қодировнинг тад­қиқотлари соҳадаги ягона фундаментал иш бўлиб қолди.

Замонавий ўзбек қўғирчоқ театри режиссурасида янги оқим, янгича дунёқараш юзага келмоқда. Бу борада режиссёр Ш.Юсуповнинг “Юрт тумори Тўмарис”, “Баҳром ва Дилором”, “Гамлет”, Д.Йўлдошеванинг “Яна Андерсен”, “Қарсилдоқ”, “Оҳ, бу Хўжа Насриддин”, Ф.Хўжаевнинг “Чўп қўғирчоқ” спектакл­ларини мисол сифатида келтириш мумкин. Аммо соҳада янгилик яратаётган режиссёрлар саноқли. Айниқса, вилоят театр­ларида маҳоратли режиссёрларга талаб юқори. Ваҳоланки, репертуар танлаш, ижодий жамоанинг меҳнатини юзага чиқариш, театр салоҳиятини ошириш режиссёрнинг касбий маҳоратига боғлиқ. Қўғирчоқ театрларимиз режиссурасида кўзга ташланаётган долзарб муаммолардан бири собиқ анъаналар ва эскича дунёқарашга қарши курашиш жараёнлари билан боғлиқ. Янгилик яратаётган, жаҳон тажрибасига интилаётган режиссёрларнинг изланишлари, биринчи галда, театр ижодкорлари томонидан инкор этилаётгани, қайсидир маънода бу соҳа равнақига тўсиқ бўлмоқда. Ҳар бир режиссёр ўз имконияти ва мавқеидан келиб чиқиб, иш юритмоқда. Шунинг учун ҳам қўғирчоқ театрларида ижодий жараён нотекис кечмоқда.

Сўнгги ўн йилликда қўғирчоқ театри учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Сабаби, ўз касбига фидойи ёшлар камайиб бормоқда. Ёш кадрларнинг ўз вилоятларига бориб ишлашдан бош тортаётгани боис, вилоят театрларининг аксарияти ўрта маълумотли ҳаваскорлар ва коллеж битирувчилари қўлида қолмоқда. Масалан, актёрлик йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг аксарияти ўз фаолиятини бош­қа соҳада давом эттиришга интилади. Боиси, қўғирчоқ теат­ри актёридан тинимсиз меҳнат, ирода, матонат ва сабр, умрини жонсиз қўғирчоққа бағишлаш, у орқали ўзлигини топиш каби масъулиятли вазифаларни уддалаш талаб этилади. Қолаверса, театрга келган ёш актёрнинг маоши бугунги кун ёшларини қониқтирмайди. Бинобарин, ёш актёрларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш билан бирга ушбу соҳага меҳр-муҳаббатини мус­таҳ­кам асосда шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратиш зарур. Актёр саҳна нутқи, рақс, пантомима, саҳна ҳаракати, ритмика, қўғирчоқ ясаш ва уни бошқариш технология­си, мусиқа асослари, қўшиқчилик, жисмоний маданият, болалар ва катталар психологияси, театр тарихи борасидаги билимларни мукаммал ўзлаштирса-да, лекин меҳнатсевар бўлмаса, барчаси бефойда.

Профессионал театр пайдо бўлибдики, қўғирчоқ театри драматургияси оқсаб келаётган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Қўғирчоқ театр­ларимиз репертуарининг аксарият қисмини жаҳон драматургияси эгаллаган. Ўз вақтида маҳоратли драматургларнинг ижодий мероси ўрганилмади, чуқур таҳлил қилинмади ва тўплам ҳолида чоп этилмади. Шу боис, қўғирчоқ театри драматургиясининг ўзига хос қонун-қоидалари, техникалари ҳақида аниқ тасаввур шакл­ланмади. Бу соҳа алоҳида фан сифатида ўқитилмади.

Сўнгги йилларда аждодлар тарихи ва хотирасига бағишланган миллий асарларнинг кўлами ва бадиий савиясининг ортиши қўғирчоқ драматургияси фаоллашаётганини кўрсатади. Бугунги кунда Т.Мирзо, М.Ашурова, Г.Қўлдошева, К.Дилмонов каби драматургларнинг турли жанр ва мавзудаги саҳна асарлари мавжуд. Лекин, муаммо шундаки, ёш драматурглар бармоқ билан санарли даражада. Замонавий пьесаларга эҳтиёж юқори. Боиси, қўғирчоқ театрида янги имкониятлар даври бошланди. Ушбу давр жадал суръатларда ривожланиб борар экан, театрнинг жамият ҳаётидаги иштирокига турлича таъсир кўрсатиши тайин. Айнан болаларни театрга жалб этиш мақсадида эмас, балки бундан-да каттароқ марраларни кўзлаб, замон талаби асосида асарлар яратиб, миллий санъатимизни дунёга ёйишга қодир кадрларни тарбиялашимиз лозим. Шундагина қўғирчоқ театр­лари нафақат болалар, балки катта ёшдаги томошабинларни ҳам ўзига чорлайди.

Малоҳат ТУРОБОВА,

театршунос

АТТОР ВА НАВОИЙ ТАЛҚИНИДА РОБИЯ АДАВИЯ СИЙМОСИ
Ислом оламида машҳур шайхлар, ориф инсонлар ҳақида битилган адабий ва тарихий манбалар, тазкираларда келтирилган маълумот, хабар, фиқра, лавҳаларда кўпроқ машҳур сўфий аёл Робия Адавия номи зикр этилган. Ўқиб-ўрганишимизга кўра, Робия ҳақидаги энг кўп ва батафсил ёзилган маълумотлар Фаридиддин Аттор қаламига мансуб ва асосан, унинг “Тазкират ул-авлиё” китобида берилган. “Мантиқ ут-тайр” достонида ҳам Робия тўғрисида ибратли учта ҳикоят битган. Фикримизча, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” ва Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкираларидаги Робия ҳақидаги фиқрани маълум маънода “Тазкират ул-авлиё” китобидан таъсирланиб ҳамда унумли фойдаланиб ёзилган, деган хулосага келиш ҳам мумкин.

Робиа ал-Адавия – шоира, адиба, файласуф, сўфий аёл сифатида ҳам талқин қилинади. Манбаларда уни Робия ал-Адавия, Робия, Робия Адавия, ал-Қайсия, ал-Бас­рия деб ёзилган. У Басрада ҳижрий 713 йилда туғилган ва 801 йилда вафот этган. Асосан, Басрада яшаб ўтган. Басра тарихида у Басра тасаввуф мактабининг таниқли намояндаси сифатида ҳам ўрганилади.

Робия қашшоқ араб оиласида туғилиб, чўри сифатида сотилган. Кейинчалик художўйлиги, зоҳидларга хос турмуш тарзи ва дарвишлар одобига ихлос билан риоя қилгани ва юксак заковати туфайли озодликка чиқарилган. Бу ҳақда Аттор тазкирасида бир ҳикоят ёзган ҳамда Робиянинг хожасидан дадиллик билан дастур, яъни чўриликдан озод бўлгани тўғрисидаги расмий ҳужжат – озодлик хатини сўраганини баён қилган: “Бир кеча хожа уйғонди. Қулоғига бир ун (овоз) келди. Робиянинг дарчасидан қаради. Кўрдики, Робия бошини саждага қўйиб, Оллоҳга муножот қилиб айтарди:

– Илоҳо, сенга маълумки, мен кўнглимни тамоман сенга боғладим. Аммо нима қилайин, мени бир махлуқ ихтиёрида қилибсан. Агар ихтиёрим ўзимда бўлса эди, сенинг тоатингдан ўзга ишга машғул бўлмас эрдим.

...Тонг отгач, Робияни чақириб, кўп узр­лар сўради. Ва халқни чақириб, Робияни озод қилди. Робия деди:

– Энди менга дастур бергин!

Хожаси рухсат берди, Робия ундан кетиб, ўзига бир ибодатхона қилиб олди ва ибодатга машғул бўлди”.

Робия бир неча йил саҳрода ёлғизликда кун кечирган, кейин эса яна Басрада яшаган. Робия Адавия Оллоҳни севишдан бошқа жамики нарсаларни рад этган, маълум маънода у зоҳидликнинг илк вакиласи ҳисобланади. Робия жаннатдан умидвор бўлиб ёки дўзахдан қўрқиб бандалик қилишни эмас, балки Оллоҳга таъмасиз тоат-ибодат қилиш тарафдори бўлган.

Робия Европада ҳам Робия-Басрия номи билан машҳур бўлгани айтилади. Қизиғи шундаки, улар ҳам кўпроқ Аттор маълумотларига мурожаат қилишгани англашилади.

Миср Араб Республикасида Робия Адавия ҳақида 1962 йили бадиий фильм ишланган. Фильмда унинг шарафига бағиш­лаб ёзилган таъсирли қўшиқни мисрлик таниқли лирик хонанда Умму Қулсум маҳорат билан ижро этгани гапирилган.

Энди Атторнинг Робия шахсига қизиқиши билан боғлиқ маълумотларга келсак, уларни қуйидагича тасниф қилиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Биринчидан, Аттор “Тазкират ул-авлиё” китобида Робия ҳақида 34та ҳикоят, нақл ва савол-жавоб ёзган. Уларда сўфий аёлнинг ота-онаси, туғилиши, болалиги, қул қилиб сотилиши, қулликдан озодлик хати билан қутилгани, ёшлик даври, ҳолот ва мақомоти, кароматлари, маломатлари, ҳаж сафари тасвири, айтган ҳикмат, мавъизалари, замондошлари, мусоҳиблари ва вафоти ҳақида қимматли маълумотлар ёзилган. Умуман олганда, Робиянинг туғилишидан вафоти қадар тафсилотлар баён қилинган. Иккинчидан, “Тазкират ул-авлиё”да зикр қилинган ёки алоҳида фиқра битилган Иброҳим Адҳам, Ҳасан Басрий, Зуннун Мисрий каби шайхлар тавсифида ҳам Робия номи маълум маънода ибрат намунаси ўлароқ ёдга олинган.

Ўқувчиларни қизиқтирадиган, яъни Робия нима учун авлиёлар ҳақидаги китобда эркаклар қаторида зикр қилинади, деган саволга Аттор Муҳаммад с.а.в. сўзларини, Навоий эса Шайх Муҳйиддин Арабий ва Шайх Абдураҳмон Суламий фикрларини далил қилиб келтириб, аниқ жавоб беришган, қуйида шу ҳақда тўхталамиз. Чунончи, Аттор ёзади: “У хослар гуруҳидан бўлган ихлос мастураси, ишқ ва иштиёқда куйган, яқинлик ва эҳтиросга ошуфта эди.

Агар Робия Адавияни эркаклар орасида зикр қилинганининг сабабини сўрасалар, унга жавоб шуки, Пайғамбар буюрубдурлар:

– Оллоҳ сизларнинг суратларингизга боқмас, балки кўнгилларингизга боқар!”.

Навоий “Насойим ул-муҳаббат” тазкирасининг “Эркаклар мартабасига етган ориф аёллар зикри”да қуйидаги келтирилган маълумотга изоҳ битган: “Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин Арабий қ.с. “Футуҳоти Маккий”нинг етмиш учинчи бобида, андин сўнграки, рижолуллоҳ табақотдин баъзини зикр қилибдур, дебдурки, биз зикр этган бу тоифадаги кишиларнинг барчасини рижол-эркаклар деб атаймиз. Шунингдек, улар ичида аёллар ҳам бор, лекин эркакларнинг сони кўп. Баъзи кишидан сўрадилар: абдоллар неча нафардирлар? Айтти: қирқ киши. Унга айтдилар: нега қирқта эркак демайсан? Айтти: улар ичида аёллар ҳам бўлади. Шайх Абдураҳмон Суламий “Табақоти машойих”нинг соҳиби р.т. “Нисват ун-обидот ва нисо ун-орифот аҳволи” зикрида ало ҳаддиҳи китобе жамъ қилибдур ва алардин кўпининг аҳволи шарҳия баёнға келтирубдур.

Шеър мазмуни: Агар аёллар биз айтгандек бўлсалар, эркаклардан афзалдирлар. Қуёшнинг муаннас исм эканлиги унга айб эмас, ойнинг музаккар исм эканлиги унга фахр эмас.

Иброҳим Адҳам ва Робиянинг Каъбага сафари масаласи айнан Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, “Мантиқ ут-тайр” ва Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида муштарак тарихий ҳодиса сифатида ёритилганини кўриш мумкин. Робиянинг турмушга чиқмаганлиги ҳақида фақат Аттор “Тазкират ул-авлиё”да иккита нақлда келтирган, аммо Навоий бу масалага диққат қаратмаган. Демак, бу масала юзасидан Атторга мурожаат қиламиз, у ёзади: “Нақлдурки, шайх Ҳасан Басрий бир куни Робияга:

– Ҳеч забтинг ва майлинг бўлса, сени бир кимсага эрга бергаймиз, – деди.

Робия деди:

– Никоҳ вужуд узра дуруст бўлади. Менда эса вужуддан бирор асар йўқ, йўқ нарсага никоҳ қандай бўлади?

Шайх деди:

– Йўқликни қандай топдинг?

Робия деди:

– Ўзимни ўзим йўқ қилишдан топдим!”

Манбаларда Робиа Адавиянинг буюк сиймоси ва олижаноб фазилатлари ҳақида эътирофлар кўп. Аттор “Мантиқ ут-тайр” достонида ҳам Робия ҳақида “Робиянинг етти йил юриб Маккага боргани”, “Робиянинг ип игириб сотгани”, “Робиянинг Ҳаққа илтижоси” каби учта ҳикоят ёзган. Мазкур ҳикоятларнинг бош ғояси шуки, банда қилча бўлса ҳам гуноҳ қилмаслиги, ўз меҳнати билан кун кўриши ва фақат ихлос билан яхши амаллар қилиши лозим. Шу ўринда “Мантиқ ут-тайр” достонининг моҳир таржимонлари Ж.Камол ва профессорлар Н.Комилов, М.Маҳмудовнинг хизматини эслаш жоиз. Ж.Камол “Мантиқ ут-тайр”ни маснавийда таржима қилган, Н.Комилов ва М.Маҳмудов насрий баёнда ўгирган. Таржимада “Робианинг етти йил юриб, Маккага боргани” номли ҳикоят ҳам насрий баёнда берилган.

Насрий баёнда “Робия Адавия ва унинг ҳажи” деб номланган бўлса, Ж.Камол таржимасида “Робианинг етти йил юриб, Маккага боргани” тарзида номланган ва китобда қизиқарли, ибратли ҳикоят сифатида талқин этилган. Ҳикоятнинг бош қаҳрамони Робия Адавиянинг ўзи. Унда ҳаж сафари воқеалари, Ҳотифга қилган мурожаати баён этилган.

Биз, биринчидан, ҳикоят мазмунини теранроқ англаш ниятида “Робия Адавия ва унинг ҳажи” номли насрий баённи ҳам ўргандик, иккинчидан, таржимонларнинг шеърий ҳамда насрий таржимадаги маҳорати билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик.

Навоий асарларида Робия Адавия ҳақида ҳам лирик, ҳам насрий усулда берилган қимматли тарихий маълумот ва тасвирларни ўқиймиз. Уларда Навоийнинг Робия Адавиянинг шахси, исломнинг маърифий оламидаги юксак мақоми, ўрни ва муаллиф ўзигача ижод қилган тазкиранависларнинг Робия шахси ҳақида битган айрим тарихий маълумотлари, поэтик лавҳаларига катта қизиқиш билдирганини кўрамиз. Робия тўғрисидаги маълумотлар Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” ва “Насойим ул-муҳаббат” каби асарларида учрайди. Маълумки, Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонининг баъзи бобларини Низомий Ганжавий, Хис­рав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Султон Ҳусайн Бойқаро, Иброҳим Адҳам, Фахри Розий, Баҳовуддин Нақшбандий ва Хожа Аҳрори Валий каби буюк зотлар шарафига бағишлаб ёзган. Ушбу улуғ шахс­лар ҳақидаги маълумотларни ўқиб-ўрганар эканмиз, биз Робия Адавия ҳақида ҳам мазкур достонда Иброҳим Адҳам номи билан бирга, яъни бир боб сюжетида ёзилганини кузатдик. Достоннинг “Иброҳим Адҳамнинг Каъбаға намоз била борғони ва Робиаи Адвияға Каъбанинг ниёз ( Араб­ча: 1. Ёлвориш, ўтиниш, умид; 2. Эҳтиёж, муҳтожлик –Б.Р.) била келгани” номли XXV бобда Робия руҳининг кенглиги, Оллоҳга яқинлиги, Уҳуд тоғича саботи, сабри, матонати, энг муҳими, Оллоҳни ёлғиз – фарида, жарида излаши, Макка, Мадина томон ёлғиз, оёқяланг ҳолда қилган ҳаж сафари, Оллоҳ йўлидаги ниёзи, илтижоси билан боғлиқ ҳаёт йўли қисқа лирик лавҳада тасвирлаб берилган. Бобнинг аввалида Робия Адавия номи тилга олинмаган. Бобнинг 1–6-байтларида Иброҳим Адҳамнинг ўн тўрт йилда ҳар қадамда жойнамоз солиб икки ракат номоз ўқиши билан боғлиқ тасвир берилган. Гўё унинг бу ҳаракатига бодия(дашт)­да ўсувчи ҳар бир гиёҳ мадҳ айтар эди. Навоий Ҳотиф тилидан Иброҳим Адҳамни “Пири роҳ” деб таништиради.

Бобнинг 7-байтида Робияни Ҳотиф Иброҳим Адҳамга муҳаббат юкидан “қадди гўз” бир ажуза, деб таништирган. Қизиғи шундаки, Навоий лирик усулда ёзилган асарлари матнида кексаларнинг эгилган қоматини одатда дол ёки золга нисбат берган. Аммо юқорида айтганимиздек, Робия­нинг муҳаббат юкидан эгилган қоматига нисбатан дол ё зол тимсоли ишлатилмаган, аксинча, гўз ноодатий сифатлаш билан тасвирланган. Шундан сўнг Иброҳим Адҳам ва Робия Адавия ўртасида кечган суҳбат берилган. Бу ўринда дедиким, деди ангаким, деди шаклида Навоий поэтик нутқнинг диалог усулидан унумли фойдаланган ва диалог воситасида муаллиф ҳар икки орифнинг кенг руҳи, метиндек иродаси, арзи ҳоли, намоз ва ниёз билан боғлиқ ниятлари юксак пафос, кўтаринки кайфият, тасаввуфона ҳайрат билан тас­вирланган. Муҳими, бобни Навоий содда тилда ва халқона усулда баён қилган. Муаллифнинг ўзига хос услуб, маҳорат билан жоҳ-илоҳ, ҳашам-қадам, саждасоз-намоз, йил-тил, илоҳ-роҳ, ажуз-гўз, нотавон-равон, воқеа-Робиа, шўр-зўр, ранж-­ганж, бўл-йўл, ноз-ниёз шаклида тузган қофиялари бобнинг тасаввуфона моҳияти ва мазмунини очишга ҳамда қаҳрамонлар руҳиятини тўлиқроқ ёритишга хизмат қилган. Шу ўринда барча мусулмонлар учун фарз қилинган расмий бешта шарти хусусида тўхталсак. Демак, 1. Шаҳодат. 2. Намоз. 3. Закот. 4. Рўза. 5. Ҳаж каби бешта шартни эслашимиздан мақсад шуки, Навоий Робия Адавия Каъбаи Муаззамага мазкур расмий бешта шартсиз, фақат Оллоҳга тўла кўнгли, умиди билан интилганини, Иброҳим Адҳам эса мазкур бешта шартнинг иккинчиси, яъни намоз билан ҳаракат қилганини тасвирлаганини таъкидлаш. Юқорида айтганимиздек, боб аввалида Навоий Иброҳим Адҳамни тилга олган. Робия Адавияни дастлаб унинг Каъбани излаши билан боғлиқ лавҳада эсга олган. Ўқувчига воқеа тушунарли бўлиши учун бобнинг Робия билан боғлиқ матнидан қуйидаги парчани келтирдик:

...Робия деди анга: “Огоҳ бўл,

Ким, неча йил бодияда борча йўл.

Бўлди ишинг арзи намоз айламак,

Шева манга арзи ниёз айламак.

Санга самар берди намозу риё,

Бизга бу бар берди ниёзу фано”.

Боб хулосасини Навоий ўзига ва соқийга қилган мурожат билан якунлаган:

Боқма, Навоий, яна ноз аҳлиға,

Арзи ниёз айла ниёз аҳлиға.

Соқий, олиб кел қадаҳу қилма ноз,

Кўрки, не муштоқдур аҳли ниёз.

Бер тўлаким, ичсун ани бир ҳариф,

Хосса мангаким, боридин мен заиф.

Кўринадики, боб хулосасида Навоий мурожаат бадиий санъатидан санъаткорона фойдаланган, байт охирида радифдан аввал ноз-ниёз ва радифсиз байтда ҳам ноз-ниёз тарзида қофиялар яратган. Ушбу қофиялардан англашиладики, улуғ Навоий Робиянинг ҳеч қандай расмий шартларсиз фақат ниёз, муҳтожлик, ёлвориш билан қилган ҳажига ҳайрати, ихлоси баланд бўлган ҳамда шоир ўз нафсини каср билиб, “Бер тўлаким, ичсун ани бир ҳариф, Хосса мангаким, боридин мен заиф” деб шикасталик, камтарлик ва сокинлик билан якунлагани ибратга, мақтовга лойиқ. Навоийнинг луғавий маъносида ёр, ҳамсуҳбат, ҳамкор, ҳамнишин, рақиб каби маъноларни билдирувчи ҳариф сўзига диққат қилсак, бу боб якунида Навоий ҳарифни образ сифатида қўллаган ва қадаҳдаги насибани ёри, ҳамсуҳбатига ҳадя қилган. Ўзининг ҳаётда жуда кам учрайдиган Робия каби аҳли ниёзларга муштоқлигини айтган.

Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”да Робия Адавияга бағишланган боб билан чекланиб қолмаган, кейинчалик катта заҳмат билан 770 авлиё, ориф инсонлар, сўфийлар ҳақида маълумотлар тўплаб “Насойим ул-муҳаббат” асарини ёзар экан, асар сўнгида 35 нафар сўфий, шайх аёлларга қисқа тарзда алоҳида фиқралар битган. 35 нафар сўфий аёл ҳақидаги маълумот Робия Адавияга бағиш­ланган фиқра билан бошланади. Фиқрада Навоий Робия Адавияни Басра шаҳридан эканини айтган ва унинг Суфён Саврий билан қилган суҳбати берилган. Ўзаро суҳбатда икки орифнинг олам, саломатлик, тарки дунё, дунё ва охират, тирик­лик шарти, андуҳ, ҳақиқат, тариқат, маърифат, тавба сингари масала ва мавъизотлар очиқланган. Фиқрада ҳам Навоий Робия шахсини очиб беришда поэтик нутқнинг диалогик усулидан мақсадли фойдаланган. Чунончи: “Робиаи Адавия р.т. Басра аҳлидин эрди. Суфён Саврий р.а. андин масоил сўрар эрди ва анинг мавъизоту дуосиға рағбат кўргузур эрди. Бир кун Суфён Робиа қ.с. қошиға кирди ва илиг кўтариб дедики, (Аллоҳим, сендан саломатлик сўрайман). Робиа йиғлади. Суфён сўрдики, не учун йиғладинг? Робиа дедики, сен мени йиғлатдинг! Суфён деди: Нечук? Робиа дедики, саломат дунёда анинг таркидадур ва сен дунёга олудасен. Робиа сўзидурки, ҳар нимага самараедур ва маърифат самараси юзни Тенгрига келтурмакдур. Ва ҳам ул дебдурки, (оз сидқ ила астағфируллоҳ демоқликдан астағфируллоҳ дейман). Суфён андин сўрдики, банда Тенгри таолоға тақарруб тилар нималардин яхшироғи қайсидур? Ул деди, улдурки, билгайки, дунё ва охиратда андин ўзгани севмас. Бир кун Суфён анинг қошида дедики, (во аламо!). Ул деди: ёлғон айтма, агар сен маҳзун бўлсанг эрди, тириклик сенга хушгувор бўлмағай эрди. Ва ҳам ул дебдурки, андуҳум андин эмаски, андуҳингдурмен. Андуҳум андиндурки, андуҳгин эмасмен!”. Фиқрада Навоий Робиянинг нутқида “астағфируллоҳ” ҳақидаги дуони келтирганки, бу дуо Аттор маълумотларида учрамайди. Жомий тазкирасининг даврий нашрида мазкур дуо араб ва форс тилида ҳам ёзилган. Навоий тазкирасининг даврий нашрида дуонинг араб тилида битилгани акс этмаган. У ёзади: “Ва ҳам ул дебдурки, (оз сидқ ила астағфируллоҳ демоқликдан астағфируллоҳ дейман)”.

Кўринадики, тавба билан боғлиқ “Астағфируллоҳ мин киллати сидқи фй астағфируллоҳ” дуо мазмуни ҳам тожикча, ҳам ўзбекча таржимада маҳорат билан сақланган. Робия Адавия ҳақидаги мазкур маълумотни биз Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” тазкирасида ҳам ўқишимиз мумкин. Робиянинг Суфён Саврий билан қилган маърифий суҳбати Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” китобида ҳам мавжуд бўлиб, мавзу ва мазмунда фарқ қилади.

Хулоса шуки, агар биз мақоланинг мавзу доирасидан келиб чиқиб ислом оламида машҳур сўфий аёллар тарихига назар ташласак, Робия Адавия ҳақидаги батафсил маълумот Фаридиддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” асарида учрайди. Аттор Жомий ва Навоийга нисбатан у ҳақда жуда кенг маълумот ёзган, ҳатто унга замондош бўлган Ҳасан Басрий билан боғлиқ воқеалар тафсилотини ҳам ёритган.Хуллас, кўплаб буюк ижодкорлар Робия образига мурожаат қилишган ва ўз ҳайратларини мароқ билан тасвирлаб беришган.

Буробия РАЖАБОВА,

Ўз ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими,

филология фанлари номзоди

ТУПРОҒИНГДАН ҚУВВАТ ОЛДИМ
Зиё НАЖМИЙ

ВАТАН

Қўлга тутдинг ушбу созим, куйла деб, жоним, Ватан!

Бир умр куйлай сени, эй, тоза виждоним, Ватан!

Тупроғингдан қувват олдим, офтобингдан кўзга нур,

Сен ишончим, сен таянчим, ҳам шараф-шоним, Ватан!

Фахр этарман Яссавийнинг покиза руҳи билан,

Асли насли соф, мусаффо, тўғри иймоним, Ватан!

Сен учун айлай фидо мен неки имкон танда бор,

Сенга фойдам тегмаган кун тўхтасин қоним, Ватан!

Тил берибсан мақтагин деб, боғларингни мақтайин,

Тупроғида бол унувчи шаккаристоним, Ватан!

Гулшанинг жаннат боғининг тарҳидан олганми рамз,

Бунча хушбўй! Бунча хушрўй! Оҳ, гулистоним, Ватан!

Мадҳингга байт битди бу он, завқ ила ўғлинг Зиё,

Кел, қабул айла уни, ҳур, Ўзбекистоним, Ватан!

СЎЗЛАСА

Бу жаҳон кулгай, кулиб, ёнимда дилдор сўзласа,

Жилва қилғай, жилва-ю ноз бирла ул ёр сўзласа.

Боғ аро эсмас сабо, барглар чиқармас сас-садо,

Андалиб этмас нидо, ул кўзи хуммор сўзласа.

Бу жаҳон гунг гуллари тўзгай хижолатдан ўзин,

Лабларидан бол томиб, ул гули рухсор сўзласа.

Рашкдан кўксини пора айлагай ширин анор,

Ёнида ял-ял ёниб, ул юзлари нор сўзласа.

Не учун куймай муҳаббат ўтида, аҳбоблар,

Ҳар замон ёрнинг кўзи ишқини такрор сўзласа.

Чирмашур жон риштаси тандан чиқиб ёр сочига,

Тарқатиб хуш бўйларин ул зулфи тор-тор сўзласа.

Бу Зиё қалби нечун мавжланмасин денгиз каби,

Силкитиб бошин малак аҳлига сардор сўзласа.

КЎЗИНГ ҚАРОСИМУ, Ё...

Чўғлармикин ёнувчи, кўзинг қаросиму, ё...

Манқалмикин макони, киприк аросиму, ё...

Ташлаб нигоҳ дилимга, ишқинг ўтини ёқдинг,

Ишқим керакму сенга, дилим яросиму, ё...

Банд айлаган вужудим зулфинг ўрамлариму,

Ширин каломму, дилбар, кўзнинг ибосиму, ё...

Алвонланиб қуёшда товлангучи юзингму,

Мафтун қуёш юзингда берган жилосиму, ё...

Шотут мисоли лаблар, ушшоқни қон қилурми?

Ғамгин кунига боис, холинг чаросиму, ё...

Афсонавий париму, инсонмисан, билолмам,

Фарҳоднинг Шириниму, Вомиқ Узросиму, ё...

Зиё, ақлингни олган, не бўлди, сўйла ошкор,

Ёр ҳусниму, одоби, ширин ҳаёсиму, ё...

Зиё НАЖМИЙ

ИЗИНГНИ ИЗЛАДИМ ОЙ – ЧИРОҚ ЁҚИБ
Сирожиддин РАУФ

ИҚРОР

Сенсизликда ношуд, афтода, хорман,

Кўзимдан нур кетди,

белимдан қувват.

Ҳилвироқ вужудга бўларми дармон

Сурхон офтобида пишган муҳаббат?

Қарши чўлларидан келдим улоқиб,

Тентидим Жарқўрғон кўчаларида.

Изингни изладим Ой – чироқ ёқиб,

Қуёшни бой берган кечаларида.

Аслимга қайтаман сенга эришсам,

Некбинлик – кўнглимнинг азал улфати.

Афсус, ҳижронларга тобора эшсан,

Руҳингни маҳв этган рашкнинг кулфати.

Куяман – фаришта бўлолмадим мен,

Маломат тошидан дунё қариган.

Тановул қилдиму ўлолмадим мен,

Заққум дарахтининг меваларидан.

Бир ўзим биламан, Яратган гувоҳ,

Нимада қувончим, нимада ғамим.

Ирмоқлар сувидан ҳўлланмас тамоқ,

Ташна дил чашмаси ўзинг, замзамим.

Келмишим умиддир, кечмишим – завол,

Умрим бисотида орзуманд ўй бор.

Саҳарга топиниб турибман ҳалол,

Тийра хотиралар тизгинин қўйвор!..

Сирли мактуб каби йилларни йўллар

Ва бўшаб боради чархнинг садоғи.

Тусланиб лаҳзалар ўзича аврар:

Беш кунлик дунёнинг йўқ деб адоғи.

Ялт этиб ўтади шодумон кунлар,

Қайғули онларнинг қадами оғир.

Эзгулик ҳамиша яшашга ундар,

Қабоҳатдан юрак симиллаб оғрир.

Мўмин солим турар – исён қилмайди,

Қанча чулғамасин ранж-алам доми.

Эрта не кутмоқда, ахир, билмайди,

Машрабнинг дорими ё Жамшид жоми?!

Шундан бу дунёнинг эртаси азиз,

Кўзларга тўтиё тоғу дашти ҳам.

Яхшиям, бандаси билмайди ҳаргиз –

Эрта не кутмоқда?.. Билмас яхшиям!

Дили қани Бедилнинг?..

Азиз САИД

Дилим, вужудимнинг жавҳари дилим,

Зувалам қорилган пайтда бормидинг?

Сени таниб билдим, о, ҳаёт сўлим,

Руҳимни ияртган куйга ёрмидинг?

Дилим, жаннатга хол бўлгулик дилим,

Беҳиштни заминдан излади Ҳаво,

Ишқнинг манзилига туташиб йўлим,

Мен-да қувғиндиман, мен – Одам Ато.

Дилим, озурдаю ишқталаб дилим,

Заминга эл бўлган асл самовий.

Таърифингдан тилим-тилимдир тилим,

Ривоят тўқийди юз мингта ровий.

Дилим, азал-абад чироғи дилим,

Партавинг бомдодлар нуридан нурли.

Фанода ишқ йўли беқиёс илм,

Ошиқман, умримнинг жузъи сурурли!..

АДОЛАТ

Алмисоқдан бери ўтди не замон,

Одам болалари адолат дейди.

Мукаррам бўлибдир қай замон инсон,

Айтинг ва кўрсатинг далолат дейди.

Билганим, минг шукр, охир пайғамбар

Дастур деб келтирган муқаддас китоб –

Итоат айласанг, на дард, на ғам бор,

Йўлдан адашманг деб янграган хитоб.

Аламки, рост-ёлғон қилгай овора,

Иблис хуружидан чарчаган олам.

Булутдек ёприлиб нафси аммора,

Ҳайҳот, бандаликдан тонади одам.

Алҳазар, ўзини худодек сезиб,

Ҳақсиз ҳукм сурса мустабид хонлар,

Замин қабоҳатдан кетганда безиб,

Дунёга келади соҳибқиронлар.

Изланиб юради инсон тобакай,

Боқмасми, Яздийнинг буюк хатига,

Бир табоқ олтинни тутиб болакай

Кезолган Темурнинг салтанатида.

Чироқ кўтарганни олқишлар жаҳон,

Мазлумлар умидвор, золимлар пурғам.

Эзгулик кўшкида тургай бегумон,

Ҳазрат Амир Темур адолати ҳам.

ИСТАНБУЛ

Истанбулни кездим кундузи,

Ҳайрат туйдим, кўрдим бир виқор.

Каҳкашонми, дедим ер юзи –

Кечалари сайр этиб такрор.

Кўчаларда ўтмиш суврати,

Кўчаларда келажак нуқси.

Аламларим шундан қувради,

Армонларим тарқади бурқсиб.

Ўйларининг тарҳлари тоза

Турклигидан масрур усмоний

Қардошларга бўлгай андоза –

Тарк этармиз кибр осмонин.

Чириб битгай ғаним қадаган

Адоватнинг мараз уруғи.

Ёд олинар яна қайтадан

Буюк Билга Ҳоқон йўруғи.

Оға-ини юрагида ўт,

Кўзларида, зимдан сезилар,

Буюк Турон орзуси ёхуд

Туркистон қайғуси сизилар.

Нима бизга, уйғонсак чиндан,

Эркимизга қўйилмас тақиқ.

Қолиб кетмас қиличлар қинда,

Ғаддор ёвлар бўлолмас рақиб.

Ботиндаги минг йиллик довуш,

Аҳдга айлан, янгра баралла.

Бирлик деган каломга қовуш,

Довруғинг дунёга таралар.

Истанбул, ҳамиша обод бўл,

Оташ туйғуларнинг қозони.

Бунда мудрамоққа бермас йўл,

Найзадор масжидлар азони!

Рутубат уфурар, ҳаво булутли,

Қунишиб қуёшдан сўрайман сочқи.

Изғирин кунлари на эпли, шудли,

Туннинг-да сочлари тўзғин ва сочиқ...

Не замон, юлдузлар бермайди нишон –

Сокин кенгликлардан қувилган ноҳақ,

Мўйсафид бобога ўхшайди осмон

Ўжар жужуқларнинг йўлига илҳақ.

Ранго-ранг тус қайда? Еру кўк оппоқ,

Аёз бўғотларда кўрсатар тишин.

Сепалаб ўтгувчи булутлар мутлоқ

Ювиб удда қилмас қорнинг қилмишин.

Яшил изларига зор этиб такрор,

Мунча музлатмаса баҳор – ёсуман.

Қунишиб мақсадга етмайди жондор,

Мен-да ғижирлатиб қадам босаман!..

ЯНГИ ЙИЛ ОҚШОМИДА

Ташқарида ажиб бир ҳолат. Дилда

Қор соғинчи каби бир мубҳам туйғу.

Ҳайқирдим, қўл чўзиб гўёки қилга:

– Эски йил қаърига чўкяпман, ёҳу!..

Танамни қутқарар дўсту ёронлар,

Бироқ руҳим қайда, ҳеч ким билмайди.

(Ҳар қандай илтифот ғашим қўзғатар,

Қадрдон ҳислардан кечгим келмайди.)

Шодон давраларда табриклар янграр,

Янги тилакларга айланмас тилим.

Оҳ, маҳзун ҳолимни бунда ким англар?..

Кўзимда шашқатор кўнглимнинг сели.

Ўтмишга алвидо десам батамом,

Балки эрта бир кун афсус қилмасман.

Лекин муҳаббатим – ул эски армон,

Ул гўзал қайғумни топа билмасман...

Сирожиддин РАУФ

ЮКСАК ЭЪТИБОР – ИЛҲОМ МАНБАИ
Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда адабиётга, бадиий ижодга, ёзувчи ва шоирларнинг эркин фаолият юритишларига жиддий эътибор қаратилаётганини алоҳида миннатдорлик билан таъкидлаш лозим.

Сўнгги йилларда маданий-маърифий ишлар, жумладан, адабиётга, ёзувчи-шоирларга, ёш қаламкашларга ҳар қачонгидан ҳам эътибор кучайди. Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини алоҳида таъкидлашни истардим. Мазкур ҳужжат китобхонлик маданиятини оширишда, бинобарин, ижодкорларга маънавий рағбат беришда жуда муҳим омил бўлиб келмоқда.

2021 йил 26 март куни Президентимиз маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган икки муҳим ҳужжатни имзолади. Булар: “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлардир. “Хусусан, давлат раҳбарининг “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида кўрсатилганидек, энди халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъанаю қадриятлари куйланган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз, замонавий адабиётимиз намуналари хорижий тилларга тизимли тарзда таржима қилинади ҳамда жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб этилади, – дея бу ҳужжатлар аҳамиятини изоҳлайди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раи­си, сенатор Сирожиддин Саййид. – Содда айтганда, миллий меросимиз, буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссалари дунё миқёсига олиб чиқилади. Мамлакатимиз ва халқаро миқёсда илмий-маърифий тадбирлар, адабий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, халқ сайиллари, адабий-мусиқий кечалар ўтказилади”.

Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор экани мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари “Шоирлар хиёбони шундай маскан бўлиши керакки, шоирларимизнинг шеърлари бу ерда мунтазам жаранглаб туриши зарур”, деб таъкидлаганига мос равишда Адиб­лар хиёбони бугунги кунида нафақат пойтахтимиздаги файзли хиёбонлардан бирига, балки маънавий-маданий тадбирлар, шеърхонликлар ўтказиладиган гўзал масканга айланди. Кейинги йилларда атоқли шоирлар ва ёзувчиларнинг хотираларини абадийлаштириш, уларнинг асарларини кўп нусхаларда чоп этиш, уй-музейларини ташкил қилишга оид муҳим қарорлар қабул қилингани ҳам биз кутган ишлардан бўлди. Ана шундай қарорлардан бирига кўра, Жиззахда Шароф Рашидовнинг, Сирдарёда эса Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг уй-музейи ташкил қилинади, улар ҳақида фильмлар ишланиб, китоблар нашр этилади.

Мамлакатимизда адабиётнинг гуллаб-яшнаётгани, ижодкорлар учун кенг имкониятлар яратилаётгани Ўзбекистон ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйганидан далолат беради.

“Дўрмон” ижод уйида дам олар эканман, бу ердаги сокинлик, асрий чинорлару арғувонларнинг салобати, ижод уйининг деярли ўртасидан оқиб ўтган зилол сувли анҳор, энг муҳими, бу ердаги ўзига хос ижодий муҳит қалбимга ўзгача сурур бахш этди. Дастлаб мўъжаз бир иморатдан иборат бўлган ижод уйи бугунги кунда нафақат муҳташам ижод саройига, балки унинг атрофи ижодкорлар яшайдиган сўлим маҳаллага айлангани эътиборга молик. Бу ерда Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов каби адабиётимиз дарғалари яшаб ижод қилганини алоҳида таъкидлаш керак. Қолаверса, келгусида беназир асарлари билан халқимиз маънавиятини янада юксалтирадиган, ватанимиз шавкатини олам узра ёядиган ижодкорлар ҳам қалам теб­ратиши шубҳасиз. Зотан, бунинг учун мавжуд шароитларни яна ҳам яхшилаш чора-тадбирлари кўрилаётгани одамни қувонтиради.

Бугунги кунда юртимизнинг сўлим гўшаларидан биридаги “Паркент” ижод уйи ҳам ёзувчи ва шоирлар хизматида. Айни пайтда ёзувчи ва шоирлар “Зомин” дам олиш уйида ҳам баракали ижод қилаётганлари давлатимиз ва ҳукуматимизнинг ижодкорларга бера­ётган алоҳида эътиборнинг яна бир далилидир. Адабиётга, ижодкорларга бундай ғамхўрлик, албатта, бежиз эмас. Зотан, ижод аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор – илҳом манбаидир.

Исмат КЎЧИЕВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

“Дўстлик” ордени соҳиби.

МУЛОҚОТИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг азиз мухлислари!

Мана, севимли газетангизнинг 2023 йилги сўнги сони қўлингизда. Ўтган давр мобайнида ўнлаб янги битилган шеърий туркумлар, ҳикоялар, салмоқли адабий-танқидий мақолалар, маданият янгиликлари, шунингдек, жаҳон адабиётига оид турли хабарлар эътиборингизга тақдим этилди. Улар, шубҳасиз, муаллифларимизнинг ўзбек адабиёти ва санъати ривожига қўшган муносиб ҳиссаларидир.

Йиллар мобайнида севимли газетангиз саҳифаларида мамлакатимиз, жамиятимиз ҳаётида кечган ижтимоий, сиёсий, маънавий янгиланишлар, маданий-маърифий ислоҳотлар мунтазам тарзда ёритиб келинди ва бунга ўзингиз гувоҳсиз. Бугунги шиддатли давр олдимизга янгидан-янги, залворли вазифаларни қўймоқда ва уларни бажаришда бошқа матбуот нашрлари қатори ҳафталик газетамизнинг ҳам масъулияти ортмоқда. Бундай шарафли бурч ишимизга янгича ёндашишни, газетамиз мазмун-мундарижасини бойитишни, бугунги замон талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб фаолият юритишни тақазо этмоқда.

Шу нуқтаи назардан бугун Сизни муҳим янгиликдан хабардор қилишни лозим топдик: янги 2024 йил бошидан газетамизни “Жадид” номида чиқаришга қарор қилдик. Ўнлаб йиллар мобайнида ўзининг қутлуғ анъаналарини давом эттириб, бойитиб келган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталиги фаолиятида жадидчилик ҳаракати энг муҳим мавзулардан бири сифатида кенг ёритиб келинди. Озод Шарафиддинов, Наим Каримов, Шерали Турдиев, Бегали Қосимов, Бойбўта Дўстқораев сингари устоз адабиётшуносларимизнинг жадидчилик ҳаракати ва адабиёти, матбуоти тарихини ёритишга бағишланган тадқиқот ва мақолалари газетамиз саҳифаларида изчил ёритиб келинди ва бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. Янги “Жадид” номида чиқа бошлаган газетамизда ҳам бу йўналиш еткачи мавзулардан бири бўлади.

Юртимиз тарихида ёрқин саҳифа бўлган тарихий воқеалардан бири – Тошкентда бўлиб ўтган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун мусулмон олами ва туркий дунё тарихида чуқур из қолдирган жадидчилик ҳаракатини ҳар томонлама ўрганиш шарафли вазифа эканини кўрсатиб берди.

Ўз моҳият эътиборига кўра, ноёб ижтимоий-сиё­сий феномен бўлган жадидчилик ҳаракатининг шакл­ланиши ва тараққиёти тадқиқига бағишланган кўп­лаб тадқиқотлар яратилган бўлса-да, ушбу ҳаракат намояндаларининг Марказий Осиё ҳудудида миллий давлатчилик ва минтақавий ўзига хосликни, фуқаролик жамиятининг ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини концептуал ва тизимли асосда атрофлича ўрганиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Зотан, “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар.

Жадидчилик ҳаракати намояндалари тарғиб этган ғоявий-сиёсий, ижтимоий-маърифий ва ҳуқуқий-ахлоқий қарашлар, уларнинг турли миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини қарор топтириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган интилишларини ёритиш газета фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади.

Газетамиз келгуси фаолиятида ҳам, биринчи нав­батда, юртимиз адабиёти ва санъатида кечаётган ижодий жараёнлар, мумтоз адабиётимиз таҳлилига бағишланган мақолаларга, замонавий туркий халқлар адабиёти намуналари, шоир ва ёзувчиларимизнинг янги асарларига кенг ўрин беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетамиз тарихида муҳим бурилиш бўлиши кўзда тутилмоқда. Газета ўзининг доимий мазмун ва мундарижасини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда, 2024 йил 1 январдан бошлаб “Жадид” номида кўпминг ададда нашр этилади ва бу янгиланиш газета фаолиятида янги бир даврни бошлаб беришига ишонамиз.

Таҳририят