“Атмосферага зарарсиз усулда энергия тўплашни мақсад қилганмиз” – Sungrow Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқда
Биз истеъмол қиладиган электр токининг асосий қисми шу вақтга қадар кўмир, нефт, газ каби қайта тикланмайдиган энергия манбаларидан олинган. Уларни ёқиш жараёнида турли заҳарли газлар ҳавога чиқиб, атмосферани зарарлаган. Бунинг натижасида глобал исиш, музликлар эриши, қурғоқчиликлар кучайди. Эндиликда дунё ҳамжамияти олдида табиат ва ҳавога зарар етказмайдиган, тоза электр энергияси ишлаб чиқариш масаласи кўндаланг турибди. Бу масалага барқарор ечим бераётган компаниялардан бири эса Sungrowʼдир.
1997 йилда Хитойда ташкил этилган Sungrow компанияси бугун 180 дан ортиқ мамлакатда ўз тармоқларига эга. Компания томонидан тақдим қилинган қуёш инверторлари 2024 йилга келиб 740 ГВт дан ортиқ қувватни ишлаб чиқарди. Бу эса бутун дунё бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бири дегани.
“Қайта тикланувчи энергия технологиялари соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири Sungrow 28 йилдан бери барқарор энергия ечимлари устида ишламоқда. Компанияфаолиятиқуёшэнергияси (PV), энергиясақлаштизимлари (ESS), шамолэнергетикаси, водородтехнологиялари, электртранспортвоситаларикаби 5 йўналишдантаркибтопган. Ҳозирдадунёнингтурлинуқталаридажойлашган 520 данзиёдфилиалларорқалимижозларгахизматкўрсатибкелмоқдамиз”, – дейди компаниянинг Марказий Осиё бўйича раҳбари София Чжанг.
Мазкур компания саноат, тижорат объектлари ҳамда уй-жойлар учун мўлжалланган инверторларни тақдим этади. Компания қурилмаларининг асосий афзалликлари томларнинг ноқулай жойларида ҳам юқори энергия ҳосил қилиши ҳамда энергия самарадорлигини таъминлашидадир.
“Маҳсулотларимизда мослашувчан конфигурация имкониятлари мавжуд. Батареяларимизнинг оддий ҳамда узоқ муддат хизмат қилувчи икки тури бор. Қурилмаларимиздан мамлакат бўйлаб исталган жойда қулай усулда фойдаланиш мумкин. Энергия сақловчи тизимимиз 1 соатдан 8 соатгача ишлайди ва турли хил электр узатиш қурилмалари (PCS) билан боғлана олади. Биз мижозларга энергия сақловчи кабинетларини йиғишда ёрдам берамиз, мазкур тизимлар узлуксиз ишлайди ва техник хизмат талаб қилмайди, яъни ҳар 3 ойда ички назорат‑бошқарув блокини алмаштириш ёки кодлаш зарурати йўқ. Агар тизимдаги айрим қисмлар ишдан чиқса, биз уларни “DIOStack” технологияси орқали алмаштириб берамиз”, – дейди компаниянинг энергия сақловчи тизимлар бўйича мутахассиси Луна Ву.
Sungrow компанияси Ўзбекистон бозорига ҳам аллақачон кириб келган ва айни вақтда қуёшдан энергия тўплаш учун мўлжалланган, юқори сифат ва самарадорликка эга ускуналарини маҳаллий харидорларга таклиф этмоқда.
“Марказий Осиё бозорида 1+Х модулли инвертер ҳамда SG320HX-20 string инвертерларни таклиф қиламиз. Ҳар иккала қурилма кам харажатли энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган техник хизматни талаб этади. Узоқ занжирли технология (longstring) ва DCMPLC технологияси инвестиция харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, қурилмаларимиз шамол ва чангга қарши ҳимоя тизими билан таъминланади. Ҳар иккала инвертер заиф электр тармоқларда ҳам барқарор ишлаш имконини тақдим қилади”, – дейди компаниянинг қуёш фотоволтаикаси бўлими мутахассиси Алекс Лу.
Ташкилотнинг энергия технологиялари хизматлари бўйича минтақавий бошқарувчиси Нажиб Ҳаддаднинг айтишича, 2018 йилдан Марказий Осиёда фаолиятини бошлаган Sungrow 2024 йилда Ўзбекистонда 2 гигаваттдан ортиқ қуёш электр станцияларини ишга туширди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда илк йирик 400 мегаваттлик батарея сақлаш тизимини ҳам тақдим этган.
“Компаниямиз ўз мижозларини қурилмани етказиб бериш босқичидан бошлаб ишга тушириш (COD) босқичигача, шунингдек, кафолат ва ундан кейинги даврда ҳам қўллаб-қувватлайди. Қурилмани ўрнатиш малакали муҳандислар томонидан амалга оширилади”, – дейди у.
Ушбу компания томонидан тармоқ ва гибрид инвертерлар ишлаб чиқарилади. Унга қўшимча равишда батареялар ҳам тақдим этилади. Гибрид инвертерлар Sungrow батареялари билан интеграция қилинган, бу эса ток ўчган ҳолатларда аҳолига хонадон ёки иш жойига ўрнатилган батареялардан электр энергиясини олиб ишлатиш имконини беради.
Шунингдек, компаниянинг мониторинг платформаси мавжуд бўлиб, бу орқали истеъмолчи ёки сервис хизматини кўрсатувчи ходимлар масофадан туриб қурилма бошқарувини амалга ошириши ва хатоликларни онлайн тарзда кузатиши мумкин.
“Уй-жой учун ишлатиладиган инвертерлар учун компания томонидан 10 йиллик сервис ва хизмат кўрсатиш кафолати тақдим қилинади. Қурилмаларда бирор носозликлар юзага келса, компания томонидан бартараф этилади. Дастлаб, мутахассисларимиз томонидан қандай камчилик юзага келгани аниқланади ва унга ечим таклиф этилади. Зарур ҳолларда қурилма янгисига ҳам алмаштириб берилиши мумкин. Менежерлар 24/7 форматда иш олиб боради”, – дейди компаниянинг бизнес ечимлари бўйича мутахассиси Аброр Усмоналиев.
Sungrow’нинг Марказий Осиё бўйича раҳбари София Чжангнинг таъкидлашича,компаниянинг минтақадаги фаолияти кенгайишига асосий сабаб бу ерда қуёш ресурсларининг кўплиги, қайта тикланувчи энергияга бўлган эҳтиёж, энергия тизимларини трансформация қилиш ва углерод чиқиндиларини камайтириш заруратининг ортиб бораётгани билан боғлиқ.
“Ўзбекистон қуёш энергетикасига катта эътибор қаратмоқда, инвестицияларни рағбатлантирмоқда ва фосил ёқилғиларга боғлиқликни камайтириш орқали иқлим мақсадларига эришишга интилмоқда. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2024йил ҳолатига кўра, Sungrow Марказий Осиёда 3 гигаваттдан ортиқ қуёш инверторларини ўрнатди, 2025йилда ҳам минтақани барқарор, яшил энергия билан таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз”, – дейди у.