December 18, 2024

Istanbul City’дан хонадон харид қилишнинг айни вақти – фақат 21-23-декабр кунлари! 

Ҳаётингизни мутлақо ўзгартириши мумкин бўлган уч кун! 21 декабрдан 23 декабргача Istanbul City сизларни очиқ эшиклар кунига таклиф қилади. Бу сиз тайёр уйларни баҳолашингиз, мажмуа ичида сайр қилишингиз ва у ердаги муҳитни ҳис этишингиз учун ажойиб имконият.

Уч кун – ташриф буюриш учун учта сабаб

1. Бўлажак уй эгалари учун махсус имтиёзлар. Харид қилиш учун мислсиз имкониятлар: фақат мазкур уч кун мобайнида хонадонлар учун нархлар пасаяди. Бу ҳақиқатан кам учрайдиган имконият – бундай таклиф ҳали бўлмаган.

2. Экспертлар томонидан консултациялар. Барча саволларингизга жавоб бера оладиган ҳамда сизнинг орзуингиздаги хонадонни танлашга ёрдам бера оладиган ўз касбининг усталари билан жонли мулоқот.

3. Ҳеч қандай тахмин ва гумонларга ўрин йўқ. Хонадонлар, болалар майдончалари, инфратузилманинг ҳаммасини ўз кўзингизбилан кўринг. Янги уйда қандай яшашни ўзингиз жойида билиб олинг.

Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доим ривожланиб бормоқда! Агар сиз Istanbul City’ни бир неча ой олдин кўрган бўлсангиз, бугун у янада гўзаллашди ва такомиллашди: бугунги аҳолини қувонтирадиган ва бўлажак хонадон соҳибларини хурсанд қиладиган инфратузилма бунинг исботидир.

Нима учун айнан Istanbul City?

Мазкур мажмуа қулай манзилда, яъни, Нукус кўчаси ва Кичик халқа автомобил йўли ўртасида жойлашган. Аэропортгача масофа атиги 1 км, вокзалгача 2,5 км. Мактаблар, боғча ва поликлиникага пиёда боришингиз мумкин. Бу ерда ўзингизни хавфсиз ҳис қиласиз: ёпиқ ҳудуд, куну тун ишлайдиган қўриқлаш хизмати, ичкарига кириш учун турникетлар ҳамда видеокузатув тизими. Мажмуа ички инфратузилмага ҳам бой: яшил зоналар, хавфсиз қоплама ўрнатилган болалар майдончалари, дам олиш масканлари, куну тун ишлайдиган қўриқлаш хизмати ҳамда видеокузатув тизими.

Ҳозирда 17 та уй фойдаланишга топширилган бўлиб, лойиҳа ривожланиб келмоқда. Янги турар-жой блоклари барпо этилмоқда.

“Е” блоки (топшириш санаси — 2025-йилнинг биринчи чораги):

• 455 хонадонга эга 20 қаватли бино. Уйларнинг майдонлари - 31 м² дан 150 м²гача.

• Эркин планлаштириш ўзингизнинг эҳтиёжларингиздан келиб чиқиб интерерни яратишга имкон беради.

• Супермаркет, фитнес зали, спа салони, ҳовуз, ресепшнни (меҳмонларни қабул қилиш ҳудуди) ташкиллаштириш ҳамда консерж хизматларини кўрсатиш назарда тутилган.

“Д” блоки (топшириш санаси — 2025-йилнинг тўртинчи чораги):

• Яшил террасалар билан безатилган ноёб каскад шаклидаги дизайн.

• Максимал равишда табиий ёруғликни таъминлаш учун панорамали деразалар.

• Кенг икки қаватли ерости автотураргоҳ.

• 31 м² дан 120 м² гача майдонга эга 290 та хонадон. Эркин планлаштириш назарда тутилган.

Бу бинолар мавжуд биноларга ажойиб қўшимча бўлади, уларнинг меъморий ечимлари ва инфратузилмаси аҳоли турмуш даражасини янги поғонага кўтаради.

Бонуслар: байрамингизни унутилмас таассуротлар билан тўлдиринг

12 январгача хонадон харид қилганлар учун Istanbul City ёқимли совғалар тайёрлади:

• Уй-жой харид қилишда 3% чегирма;

• Ҳаётнинг янги саҳифасини очиш учун маиший техника тўплами;

• Икки кишига Mövenpick Hotel Samarkand’да дам олиш учун сертификат. Беш юлдузли ҳашаматли меҳмонхонада дам олиш бу харидни байрамона нишонлашнинг ажойиб имкони!

Ўз ҳаётини ижобий ўзгартиришни хоҳловчиларни Istanbul City 21-, 22- ва 23 декабр кунлари кутиб қолади. Агарда самимий учрашувга келолмасангиз, ушбу байрам совғалари сизни хонадон харид қилганингизда кутади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 49. Иш вақти соат 09:00 дан 21:00 гача.

Реклама ҳуқуқи асосида