Hayot Bank Тошкентда янги банк хизматлари марказини очди
1 июл куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Hayot Bank’нинг янги филиали тантанали равишда ишга туширилди. Маросимда иштирок этган банк Бошқаруви раиси Одил Пўлатов банкнинг нафақат мамлакат иқтисодиётига, балки экологиясига ҳам ҳисса қўшишини таъкидлади:
“Бугун биз Hayot Bank’нинг янги 5-БХМ – Шайхонтоҳур офисида турибмиз. Ушбу БХМда Hayot Bank томонидан юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк хизматларини тақдим этилади. Ушбу филиалда 30 та банк ходими бирданига 25-30 га яқин мижозларга хизмат кўрсата олади. Hayot Bank ҳозирда экологияга ҳам ҳисса қўшмоқда, яъни ҳар бир очилган омонат учун банк томонидан бир дарахт экиб берилади”, - деди у.
Банкнинг республика бўйлаб умумий 16 тага яқин филиаллари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Банк филиалларда:
• кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш;
• миллий ва хорижий валюталарда омонат очиш;
• UZCARD вa UZCARD-Mastercard карталарини очиш;
• банкка бормасдан ҳисоб рақам очиш;
• миллий валюталарда 24/7 тартибида пул ўтказмалари;
• юридик шахслар учун SWIFT орқали валюта ўтказмалари;
• хорижий валюталарни бир-бирига айирбошлаш;
• корпоратив ва иш ҳақи карталари бўйича операциялар;
• молиявий бошқарув асосида депозит ва маблағ йўналтириш хизматлари амалга оширилади.
Hayot Bank манзили: Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчаси 20-уй.
Сайт: hayotbank.uz