July 29

Play Mobile СМС-хабарлари бизнес учун қулай ва самарали воситадир

Арзон нарх, юқори ишончлилик ва кенг функционаллик уйғунлиги туфайли СМС-жўнатмалар компаниялар ўз мижозларига ахборотни тез ва аниқ етказиш учун қулай ечимга айланди.

Технологиялар жадал ривожланаётган бугунги кунда муваффақиятли бизнес учун мижозлар билан тезкор ва ишончли мулоқот қилиш воситалари жуда зарур. Энг яхши ечимлардан бири, барча миқёсдаги компаниялар учун, максимал фойда ва юқори самарадорликни бирлаштирган Play Mobile компаниясидан СМС-тарқатиш хизматидир.

Play Mobile билан ҳамкорликнинг афзалликлари:

• Тажриба ва ишонч: бозорда 12 йилдан ортиқ муваффақиятли фаолият компанияга 2000 дан ортиқ мижозларнинг, шу жумладан йирик брендлар ва давлат ташкилотларининг ишончини қозониш имконини берди;

• Арзон тарифлар: жўнатиладиган хабарларнинг катта ҳажмларида СМСнинг ҳар бир хабар учун қиймати 50 сўмни ташкил қилиши мумкин, хабарларнинг янада катта ҳажмларида эса эксклюзив ва қулай шартлар таклиф этилади;

• Юқори даражадаги хавфсизлик: абонентлар тўғрисидаги маълумотлар ишончли ҳимояланган - хабар ҳимояланган каналлар орқали узатилади ва тўлиқ шахссизлантирилади;

• Кечаю кундуз қўллаб-қувватлаш: мутахассислар жамоаси ҳар бир мижознинг алоҳида эътиборини таъминлаган ҳолда исталган вақтда ёрдам кўрсатишга тайёр;

• СМС-хабар модулли платформаси: оддий ва сезгир интерфейс, созлашларнинг мослашувчанлиги ва хабарларни зудлик билан етказиб бериш.

Play Mobile хизмати кимларга мос келади:

• Банклар ва молия компанияларига - мижозларни тезкор хабардор қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун;

• Чакана савдо ва онлайн-дўконларга - акцияларни тарғиб қилиш ва сотишни рағбатлантиришнинг самарали усули учун;

• Давлат ҳокимияти органларига - муҳим воқеалар тўғрисида аҳолини оммавий хабардор қилиш учун;

• Ўқув юртларига - талабалар ва ходимларни ўз вақтида хабардор қилиш учун;

• Йирик, ўрта ва кичик бизнесга - мижозлар билан мулоқотни яхшилаш ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун.

Play Mobile СМС-жўнатмалар хизмати - бу шунчаки алоқа усули эмас, балки бизнесни ривожлантириш учун стратегик восита. Компания рақамли коммуникациялар соҳасида олдинда бўлиш учун платформани доимий равишда модернизация қилиб, энг замонавий ва тежамкор ечимларни таъминламоқда.

Мижозлар билан алоқа сифатини яхшилаш ва бизнес самарадорлигини ошириш учун синалган ечим.

Телефон: (+ 998) 71 − 207 − 11 − 11.

E-mail: info@playmobile.uz

Сайт: playmobile.uz

Реклама ҳуқуқи асосида