Низомий университети энди миллий мақомда: янги модел, 30+ йўналиш ва халқаро имкониятлар
Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети - 90 йиллик тажриба. Халқаро тан олиниш, инглиз тилида таълим ва 100% давлат грантлари — янги университет борасидаги энг муҳим маълумотлар билан танишинг.
Президентнинг 2025 йил 28 апрелда қабул қилинган “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди. Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти сифатида белгиланди.
Бундан кўзланган мақсад мамлакатда педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ягона ёндашув асосида тубдан такомиллаштириш, таълим дастурларини халқаро тажриба асосида трансформация қилиш, шунингдек, таълим соҳасида узвийлик ва узлуксизликни ҳамда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлашдир.
Университет бошқарув тизими Янги Ўзбекистон университети модели асосида тубдан ислоҳ қилинади. Мавжуд факултетлар негизида 6 та замонавий педагогика олий мактаблари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса таълим ва илмий-тадқиқотларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади:
· махсус педагогика: логопедия;
· махсус педагогика: сурдопедагогика;
· махсус педагогика: олигофренопедагогика;
· махсус педагогика: сурдотаржимонлик;
· тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
· она тили ва адабиёти: рус тили;
· она тили ва адабиёти: қозоқ тили;
· хорижий тил ва адабиёти: корейс тили;
· хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
· хорижий тил ва адабиёти: немис тили;
· миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
· ахборот тизимлари ва технологиялари;
Магистратура мутахассисликлари:
· педагогика назарияси ва тарихи;
· тестология ва билимларни баҳолаш;
· таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим);
· махсус педагогика: логопедия;
· махсус педагогика: сурдопедагогика;
· махсус педагогика: олигофренопедагогика;
· таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим);
· муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси;
· она тили ва адабиёти: қозоқ тили;
· она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти;
· хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
· хорижий тил ва адабиёти: корейс тили;
· таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чақириққача ҳарбий таълим);
· ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари;)
· ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (ҳуқуқ таълими);
· жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси;
· таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим);
· ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (тарих);
· аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (биология);
· аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё);
· аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (география);
· аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (физика ва астрономия);
· аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (математика);
· таълимда ахборот технологиялари;
Университетда сизга тақдим этиладиган имкониятлар:
· Буюк Британиядаги энг қадимий университетлардан бири – Кембриж университети дастурлари асосида шакллантирилган халқаро таълим дастури бўйича таълим олиш;
· қулай инфратузилма, барча шарт-шароитларга эга биноларда ўқиш;
· хорижлик ва маҳаллий тажрибали профессор-ўқитувчилардан таълим олиш;
· мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқиш имконияти;
· хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида малака ошириш;
· энг муҳими — мазкур олий мактаб дипломи халқаро даражада тан олинади ва битирувчилар хорижий давлатларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади;
Бундан ташқари, ўқиш жараёнида:
· замонавий жиҳозланган ётоқхоналар;
· IT ва спорт клубларига аъзо бўлиш имкониятлари ҳам мавжуд.
Устозлик — бу касб эмас, бу — миссия!
Сиз учун Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети эшиклари доимо очиқ.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй.
Батафсил маълумот: https://uznpu.uz/