Kia муҳим маррани нишонламоқда: Жиззахдаги завод конвейеридан йигирма мингинчи Sonet чиқарилди
• Kia Sonet Ўзбекистон бозоридаги мавқейини янада мустаҳкамлашда давом этмоқда; • Барча Kia моделлари орасида энг кўп сотилган автомобилларга ортиб бораётган талабни таъминлаб, завод 20 000 дона автомобил ишлаб чиқарди; • Шаҳар смарт-кроссовери ажойиб дизайн, замонавий жиҳозлар ва юқори даражадаги қулайлик билан ажралиб туради.
ADM Global компаниялар гуруҳи ADM Jizzakh заводида Kia Sonet кроссоверини ишлаб чиқариш тарихидаги муҳим ютуқни эълон қилди. Корхона конвейеридан ушбу моделга мансуб йигирма мингинчи автомобил чиқарилиши, маҳаллий истеъмолчилар орасида барқарор талаб мавжудлигининг муҳим тасдиғи бўлди.
Sonet 2024 йил март ойидан бошлаб «Жиззах» ЭИЗдаги заводда тўлиқ технологик циклда ишлаб чиқарилаётган Kia бренди туркумидаги биринчи автомобилга айланди. Ушбу ютуқ компонентларни локализация қилиш стратегиясининг муваффақиятини ва истеъмолчиларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган юқори даражадаги ишончини кўрсатади.
«Ишлаб чиқарилган 20 000 дона автомобиллар сонига эришиш корхонамиз ривожланишидаги муҳим босқич ва танланган ишлаб чиқариш стратегиясининг тўғрилигини тасдиқлашдир. Бизнинг ихчам кроссоверимиз харидорлар орасида тобора оммалашиб бораётганидан фахрланамиз. Kia Sonet ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги халқ кроссоверига айланди», - деди Kia компаниясининг Ўзбекистондаги бренд директори Георгий Шония.
Автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш нафaқат сифатли транспорт воситаларини яратиш, балки минтақанинг автомобил саноатини ривожлантириш имконини беради. «Kia бош қароргоҳини, ишлаб чиқариш жараёнларини, ADM Global ва маҳаллий компонентлар ишлаб чиқарувчиларнинг мувофиқлаштирилган ва фаол ишини таъкидлаш керак. Компаниянинг стратегик қарашлари ва улкан режалари ишлаб чиқариш, логистика ва дистрибуциядаги кенг кўламли вазифаларни тезкор ҳал қилишни таъминлади», - деди ADM Jizzakh бош директори Данияр Давлетияров.
Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.
Барча Kia моделлари 60 ой ёки 150 000 км (қай бири биринчи бўлиб келишига қараб) тизим кафолати билан таъминланган.
📞 Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт| Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Маълумот учун:
Kia Corporation — бу мижозлар, маҳаллий ва глобал ҳамжамиятлар учун мобиллик соҳасида барқарор ечимларни яратишга интилиб, мобиллик маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган глобал бренддир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia 190 дан ортиқ мамлакатларда 3 миллион донага яқин автомобилларни сотади. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 минг нафардан ортиқ кишини ташкил этади. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари олти мамлакатда жойлашган. Kia электромобилларга ўтишни бошқариб, бутун дунё бўйлаб шаҳар муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун мобиллик хизматларини ривожлантириш билан шуғулланмоқда.
ADM Global компаниялар гуруҳи 2020 йилда Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори (www.kia.uz) сифатида ўз фаолиятини бошлаган ҳамда мижозларга сотув ва сотувдан кейинги хизматларнинг тўлиқ турини тақдим этиб келмоқда. 2024 йилда Жиззах шаҳридаги заводда Kia автомобилларини майда узелли йиғиш технологияси (CKD) йўлга қўйилди. Компания иш бошлаганидан буён Ўзбекистонда Kia автомобиллари сотувининг умумий ҳажми 60 000 дан ортиқ автомобилларни ташкил этди. 2025 йил ўрталарига келиб, Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида 25 та Kia расмий дилерлик марказлари фаолият юритмоқда.