American University of Technology’га 25 фоиз грант билан ўқишга кириш учун сўнгги имконият
Тошкентда American University of Technology (AUT) университетига ҳужжат қабул қилиш жараёни якунланиш арафасида. AUT бу — Ўзбекистонда ягона Arizona State University (ASU) ҳамкори бўлиб, ASU Center for World University Rankings 2024 рўйхатида дунёнинг энг юкори университетлари орасида топ-1% қаторига кирган.
AUT’га ўқишга кирган абитуриентлар ASU билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган халқаро таълим стандартлари асосида ўқиш имкониятига эга бўлади ҳамда бир вақтнинг ўзида икки диплом — маҳаллий ва АҚШ стандартларига жавоб берадиган дипломга эга бўлади. Шунингдек, қабулнинг қолган бир ҳафтасида абитуриентлар ўқиш учун 25 фоиз грант ютиб олиш имкониятига эга.
AUT’да таълим олиш афзалликлари
- ASU билан қўшма икки диплом дастури: бакалавриат — 3+1 тизими (3 йил Тошкентда ва 1 йил Аризонада ёки онлайн), магистратура — 1+1 тизими (1 йил Тошкентда ва 1 йил Аризонада ёки онлайн);
- Ўқув дастурлари бозорнинг долзарб талабларини инобатга олган ҳолда ASU билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. AUT’да юқори малакали халқаро профессорлар дарс беради;
- Кичик гуруҳлар ва замонавий ўқитиш услублари (лойиҳа ва илмий-тадқиқот ишларини ўз ичига олади) талабаларга иш берувчилар талаб қиладиган кўникмаларни беради;
- Жойлашуви: AUT кампуси Тошкент марказида жойлашган бўлиб, талабалар учун шаҳарнинг бизнес марказлари ва маданий объектларига қулай етиш имкониятини яратади. Бу фаол талабалик ҳаёти учун ҳам катта имконият;
- Глобал академик тармоқ: 20 дан ортиқ давлатдаги 30 дан зиёд университет ҳамкорлари ASU-Cintana алянси доирасида халқаро алмашинув ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этади.
2025 йил кузги қабул учун дастурлар
- International Trade
- Software Engineering
- Applied Business and Technology Solutions
- Business Administration (BBA)
- Computer Science
- Data Science
- Industrial Engineering
- Tourism Development and Management
- Master’s of Business Administration (MBA)
- Master’s of Global Management
- Master’s in Software Engineering
Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йил 29 августгача
Агар сиз давлат олийгоҳига кириш имконига эга бўлмаган бўлсангиз, AUT’да талабаликка қабул қилиниб, америкалик таълим стандартлари асосида 25 фоиз грант билан ўқишни бошлаш учун ажойиб имкониятингиз бор.
AUT’га кириш бу — шунчаки университет танлови эмас, балки келажакка қўйилган инвестициядир. Аризаларни қабул қилиш якунланишига бор-йўғи бир неча кун қолди. Ҳозироқ ҳужжат топширинг ва 25 фоиз грантни қўлга киритиш ҳамда American University of Technology’да бу куздан ўқишни бошлаш имкониятини бой берманг.
5 дақиқада онлайн ҳужжат топширинг: aut-edu.uz/form-application
Манзил: Тошкент Бешёғоч кўчаси 1 (Humo Arena рўпарасида)