September 17

ADM Global ва Sojitz Corporation Ўзбекистон автомобил саноати соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди

2025 йил 15 сентябрда “ADM Global” компаниялар гуруҳи, “Great Wall Motor” (GWM) компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ва Япониянинг энг йирик савдо-инвестиция корпорацияларидан бири, дунёнинг энг яхши 10 та интеграциялашган ҳолдингига кирувчи Япониянинг “Sojitz Corporation” корпорацияси ўртасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Шартномалар доирасида Sojitz автомобилларни тарқатиш билан боғлиқ бизнесдаги улушини сотиб олди ва 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча сармоя киритди.

Компания 50 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма ва юқори технологияларга сармоя киритади, дистрибуция ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошқаради.

ADM Global ва Sojitz Corporation уч йилдан ортиқ давр мобайнида муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. ADM Global’нинг ишончли бизнес модели ва барқарор молиявий натижалари ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг асосий омиллари бўлди. Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши япониялик ҳамкорларнинг юқори даражадаги ишончи ва қўшма лойиҳаларни янада ривожлантиришга сармоя киритишга тайёрлигини тасдиқлайди.

Сармоялар нафақат автомобиллар дистрибуцияси тизимини мустаҳкамлашга, балки савдо-ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ янада кенг кўламли лойиҳаларга ҳам йўналтирилади. Ўзбекистон бозорида сотув ҳажми қанча кўп ошса, маҳаллийлаштириш шунчалик фаол кенгаяди, бандлик ортади ва янги иш ўринлари яратилади. Бу мамлакaтимиз автомобилсозлик саноати ривожланишини жадаллаштириш ва умуман Ўзбекистон иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиш имконини беради.

Битимнинг имзоланиши ADM Global’нинг ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини тасдиқлаган ва халқаро компанияларнинг Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқишини кўрсатган муҳим босқич сифатида бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида