September 5

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Ушбу кузда сизда ёрқин дам олиш учун янада кўпроқ имкониятлар пайдо бўлади: Uzbekistan Airways Ҳиндистоннинг асосий курорт ҳудуди – Гоа шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновларни тикламоқда.

Ўзбекистон аҳолиси Uzbekistan Airways билан саёҳатга чиқиши ва Гоа нима билан машҳур бўлса – чексиз пляжлар, ёқимли денгиз, юмшоқ иқлим ва ранг-баранг маданият, буларнинг ҳаммасидан баҳраманд бўлиши мумкин.

Гоа ҳақли равишда Ҳиндистонда дам олиш рамзи ҳисобланади: гўзал қуёш ботиши, ноёб ошхона ва ўзгача эркинлик муҳити ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу штат ҳайратланарли даражада хилма-хил: шимол зиёфатлар ва жўшқин учрашувлар муҳити билан қувонтиради, жануб эса тоза пляжларда ёлғизлик ва осойишталикка мойил.

Тошкентдан Гоа шаҳрига парвозлар 3 декабрдан бошлаб чоршанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Чоршанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 07:50, Тошкент вақти билан;
• Гоага етиб бориш соат 12:45, Гоа вақти билан;
• Гоадан жўнаб кетиш соат 14:05, Гоа вақти билан;
• Тошкентга етиб келиш соат 18:00, Тошкент вақти билан.

Якшанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 06:00, Тошкент вақти билан;
• Гоага етиб бориш соат 10:55, Гоа вақти билан;
• Гоадан жўнаб кетиш соат 12:15, Гоа вақти билан;
• Тошкентга етиб келиш соат 16:10, Тошкент вақти билан.

Бир томонга авиачипта нархи 2 643 000 сўмдан, Тошкент–Гоа–Тошкент йўналиши бўйича эса 5 490 000 сўмдан бошланади.

Бу жаннатмакон жойда дам олиш ажойиб хотираларни тақдим этиши мумкин! Гоага авиачипталарни ҳозироқ booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways иловасида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.