UZCARD — Саудия Арабистонидаги Money 20/20 Middle East халқаро финтех кўргазмасининг бронза ҳамкори
15–17 сентябр кунлари UZCARD тўлов тизими нуфузли халқаро Money 20/20 Middle East финтех кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу йилги тадбир Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Компания ҳамкор мақомида қатнашиб, Ўзбекистонни рақамли молия саноатининг жаҳон етакчилари орасида муносиб тарзда тақдим этмоқда.
Иштирок UCMG компаниялар бошқарув гуруҳи фаолияти доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур гуруҳ халқаро майдонда ўзини намоён қилган бўлиб, жорий йилнинг июн ойида Амстердамда ўтказилган Money20/20 Europe кўргазмаси доирасида илк бор Ўзбекистон номидан open banking, рақамли тўловлар ва мамлакат бўйлаб тўлиқ қамровга эга миллий тўлов тизими бўйича инновацион ечимларни тақдим этди.
Яқин Шарқ бозорига чиқиш глобал иштирокни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим стратегик қадамдир.
«Money 20/20 Middle East кўргазмаси иштирокчиси сифатида қатнашиш бизнинг глобал ҳаракатнинг бир қисми бўлиш ва Ўзбекистонда аллақачон амалга оширилган лойиҳалар билан ўртоқлашиш стратегиямизни акс эттиради. Биз очиқ, шаффофлик, технология ва интеграцияга асосланган экотизимни барпо этмоқдамиз. Биз ривожлантираётган open banking модели ўзининг реал инфратузилмадаги қўлланиши ва мамлакат ташқарисида ҳам кенгайтиришга тайёрлиги билан тасдиқланган. Бугун биз халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик иттифоқларни йўлга қўйиш ва бошқа давлатларнинг молиявий тизимларини кучайтиришга қодир ечимларни жорий этишга эътибор қаратмоқдамиз», — деди Давид Меликидзе, UCMG МЧЖ бош директори.
UZCARD глобал майдонга аниқ миссия билан чиқмоқда: Ўзбекистон — бу нафақат ривожланаётган бозор, балки ўзининг финтех технологиялари, ривожланган тўлов архитектураси ва глобал таъсир кўрсатиш амбицияларига эга мамлакат эканини кўрсатиш.