Нима учун Chorvoq Darvozasiʼни танлаш керак?
Ҳар биримиз ҳеч бўлмаса бир марта ҳаёт кечириш учун жой қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмиз. Қулай, кенг, ривожланган инфратузилмага эга, аммо шу билан бирга тинч, табиат ва уйғунликка тўла. Ана шундай лойиҳа — Chorvoq Darvozasi, Бўстонлиқ туманидаги янги даражадаги кўп функцияли турар жой мажмуаси бўлди.
Chorvoq Darvozasi тоғ этагида, Чорвоқ яқинидаги гўзал манзилда жойлашган. Тоза ҳаво, яшил манзаралар ва шинамлик ҳисси — буларнинг барчасини шовқинли мегаполисдан топиб бўлмайди. Шу билан бирга лойиҳа барча қулайликларни сақлаб қолади: яқин атрофда дўконлар, ресторанлар ва зарур инфратузилма мавжуд.
Chorvoq Darvozasi ʼдаги ҳар бир хонадон — услуб ва функционаллик уйғунлиги. Тайёр таъмир, панорамали манзаралар ва кенг терассалар хонадонларни қолгингиз келадиган жойга айлантиради. Лойиҳада 1 хонадан 5 хонагача, 24 м² дан 142 м² гача бўлган турли қаватли уйлар тақдим этилади.
Уй-жойни ҳар ким учун қулай қилиш мақсадида Dream City мослашувчан ва қулай тўлов шаклларини таклиф этади. Ўзбекистон Миллий банкида йиллик 18% ставкали 15 йилгача кредит расмийлаштириш ёки тўғридан тўғри қурувчидан 24 ойгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Бунда ойлик тўловлар атиги 10 990 000 сўмдан бошланади.
Chorvoq Darvozasiʼдаги ҳаёт фақат хонадон билан чекланмайди. Мажмуа ҳудудида аквапарк ва тез орада очиладиган халқаро Wyndham меҳмонхонаси, ресторан ва кафе брендлари, катта болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар жойлашган. Ҳар бир ҳовлида алоҳида ҳoвуз мавжуд бўлиб, бу оиланинг дам олишини максимал даражада қулай қилади. Ҳудуд бутунлай ёпиқ ва 24 соат қўриқланади, шунингдек, аҳоли қулайлиги учун ерости ва ерусти автотураргоҳлари яратилган.
Chorvoq Darvozasi — бу нафақат қулай турар жой, балки бизнес учун ҳам янги имкониятлар. Лойиҳа доирасидаги тижорат майдонлари дўконлар, офислар, ресторанлар ва сервис марказлари учун мос келади. Туман фаол ривожланмоқда ва аллақачон тоғларда янги диққат марказига айланган.
Chorvoq Darvozasiʼдан хонадон харид қилганингизда сиз шунчаки кўчмас мулк танламайсиз. Сиз сифатли турмуш тарзини, табиат билан уйғунликни ва келажак учун ишончли истиқболларни танлайсиз. Бу лойиҳа Ўзбекистондаги турар жой мажмуалари учун янги стандартни белгилайди.
Chorvoq Darvozasi — бу янги ҳаёт бошланадиган маскан.
Савдо офиси манзили: Фурқат кўчаси, “Tashkent City” ХИМ, 1-блок, Тошкент.
Website : dreamcity.uz
Instagram : @dreamcity.uz