Дубайда оилавий ҳордиқ: саёҳатга жўнаш учун 5 сабаб
Узоқ вақт эсда қоладиган оилавий саёҳатни режалаштиряпсизми? Эътиборни Дубайга, яъни кишини ҳайратга сола оладиган шаҳарга қаратинг. Биз оилангиз нега бир қарашдаёқ бу амирликни севиб қолиши мумкинлигининг 5 та сабабини аниқладик.
1-Сабаб: Виза керакмас, тўғридан-тўғри рейслар, қулайлик ва хавфсизлик
Ўзбекистон фуқаролари Дубайга бориши учун виза олиши шарт эмас, исталган пайтда саёҳатга жўнаб кетиш мумкин.
Ўзбекистон ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар Emirates, Uzbekistan Airways, Centrum Air ва Flydubai авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. Рейслар сонининг кўплиги авиачипталарни ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш ва сафарни ўзингизга тўғри келадиган санага режалаштириш имконини беради.
Амирликда оилавий таътилларни қулай ва хавфсиз ўтказиш учун жуда яхши шароитлар яратилган. Дубай дунёдаги энг хавфсиз шаҳар мақоми билан машҳур. Бу ерда кўчалар, истироҳат боғлари ва жамоат жойлари жуда озода. Қулай транспортдан тортиб, яхши ўйланган навигациягача бўлган замонавий инфратузилма шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни осон ва қулай қилади.
2-Сабаб: Денгиз ва қуёш йил давомида хизматингизда
Дубай йил давомида дам олиш мумкин бўлган йўналиш ҳисобланади
Бу ерда вақтни қулай ўтказиш учун ҳаммаси ўйланган: салқин зоналар, ҳарорати бошқариладиган бассейнлар ва ҳатто, тунда чўмилиш учун махсус жиҳозланган пляжлар ҳам бор. Бепул жамоат пляжлари ҳам, юқори даражадаги сервисга эга хусусий клублар ҳам меҳмонлар ихтиёрида.
Дубайдаги жамоат пляжлари ҳордиқ чиқариш учун зарур бўлган барча инфратузилма билан жиҳозланган. Бу ерда қаҳвахоналар ва ресторанлар, ҳожатхоналар ва душхоналар фаолият кўрсатади. Пляждаги кўнгилочар фаолликлар ҳақида ҳам унутмаслик керак:
● Kite Beach – Дубай аҳолиси ва меҳмонларнинг энг севимли пляжларидан бири. Бу ерда сувда фаол дам олиш учун барча шароитлар яратилган, болалар учун инфратузилма ҳамда қаҳва ичиб, тамадди қилиб олиш учун кўплаб дам олиш зоналари мавжуд.
● Sunset Beach афсонавий Burj Al Arab меҳмонхонасининг ёнида жойлашган, бу кун ботишини денгиз соҳилидан туриб томоша қилиш учун энг яхши жойлардан бири.
● Al Mamzar Beach Park — шунчаки пляж эмас, балки бир нечта қумлоқ қўлтиқларга эга кенг яшил боғ. У болали оилалар учун мос келади: бу ерда салқин жойлар, пикниклар учун парвариш қилинган майсазорлар, бассейнлар ва ижарага бериладиган манқалли айвончалар кўп. Кириш нархи бор-йўғи 5 дирҳам, бу барча қулайликлардан фойдаланиш имконияти учун рамзий тўлов.
● JBR Beach – узун қумлоқ соҳил йўлини, дўконлар, ресторанлар ва кўнгилочар ўйинлар жойлашган ва пиёда сайр учун мўлжалланган соҳилбўйи кўчасини бирлаштирган жуда катта мажмуа.
Хусусий пляж клублари – денгиз бўйида ёки бассейнда бегоналарсиз дам олиш учун идеал маскан. Дубайда оилавий пляж клублари ҳам, фақат катталар учун мўлжалланган пляж клублари ҳам фаолият кўрсатади. Болалар билан дам олиш имкониятини берадиган хусусий клубларнинг бир нечта вариантлари бор:
● The Ritz-Carlton Dubai беш юлдузли меҳмонхонасининг пляж клуби
Бошқа оммабоп пляж клублари орасида Byron Bathers Club, The Westin Mina Seyahi меҳмонхонаси қошидаги Club Mina, wiggy Family (Park Hyatt Dubai – Creekside) клубларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
3-Сабаб. Саргузаштлар ва ноёб табиат
Дубайдаги осмонўпар бинолар ортида ҳайратга солувчи табиат олами – саҳро барханлари, яшил боғлар, тоғлар ва кўллар яширинган. Янги ёрқин таассуротларни ёқтирасизми? Унда қуйидагиларни амалда синаб кўринг:
● Саҳрода сафари – қудратли ва тўлиқ юритмали жипда ёки туяда қумтепаликлар бўйлаб сайр қилинг, лочинлар билан фотосуратга тушинг ва кунингизни анъанавий рақсларни томоша қилган ҳолда юлдузли осмон остидаги кечки таом билан якунланг.
● Шаҳар жазирамасини тарк этиб, кўркам манзарали Ҳатта тоғларига боринг. Бу ердаги тўғоннинг (Hatta Dam) феруза ранг сувларида қайиқда сайр қилиш, пиёда тоғ сўқмоқларини ўрганиш, велосипедда айланиш, зиплайнда учиш мумкин.
● Романтик Муҳаббат Кўллари (Love Lake) – Al Qudra саҳросининг қумликларида яратилган юрак шаклидаги иккита кўл. У оилавий пикниклар ва чиройли фотосуратлар учун идеал макон.
4-Сабаб. Ҳайратга солувчи шаҳар манзаралари
Дубайда сайёҳлар учун шаҳарни энг аъло ракурсдан, яъни баландликдан томоша қилиш учун имкониятлар жуда кўп. Сунъий ороллар, тўғри чизиқ шаклида кетган шоҳ кўчалар ва осмонўпар бинолар қайта ва қайта томоша қилиш қизиқарли бўлган ҳайратланарли манзарани яратади. Қуйида Дубайнинг энг яхши томоша майдонларини санаб ўтамиз:
The View at The Palm – бу ердан машҳур Palm Jumeirah сунъий оролига кишини лол қолдирувчи манзара очилади.
Burj Khalifa — дунёнинг барча томонига очиладиган манзарага эга жаҳондаги энг баланд бино
Sky Views Observatory — экстремал шиша йўлакда учиш тоғи ва Downtown Dubai ҳудудига очиладиган гўзал манзаралар
5-Сабаб. Ҳар қандай таъбга мос келадиган таомлар
Дубайнинг гастрономик манзараси амирликнинг нозик характерини акс эттиради, яъни у бир вақтнинг ўзида турли-туман, меҳмондўст, ноз-неъматларга бой ва ўзига хос.
Дубай ресторанлари Michelin гидида қайд этилган Яқин Шарқдаги биринчи шаҳарга айланди. Айни пайтда шаҳардаги 200 дан ортиқ овқатланиш маскани, шу жумладан юқори сифатли ва мазали таомларни ҳамёнбоп нархларда таклиф қилувчи Bib Gourmand тоифасидаги муассасалар ҳам ушбу гидга киритилган.
Амирликнинг таомлари билан танишишни анъанавий ошхонадан бошлаган маъқул. Дубай таомлари баъдавийлар мероси ва денгизнинг яқинлигини ўзида акс эттиради, шу билан бирга у турли зираворларга (заъфарон, кардамон, зарчава, долчин) ҳамда гуруч, гўшт (кўпроқ қўзи ёки товуқ гўшти) ва балиқ маҳсулотларига бой. Агар маҳаллий таомларни татиб кўришни истасангиз, унда тарихий Al Fahidi туманидаги емакхоналарни танланг. Бу ерда Al Khayma ва Arabian Tea House ресторанлари энг оммабоп жойлар ҳисобланади.
МДҲ мамлакатларидан келган кўп сонли экспатлар ҳамда дубайликларнинг тўйимли ва мазали овқатларни яхши кўриши туфайли амирликда ўзбек таомлари ҳам жуда машҳур. Бундай ресторанларни Al Karama и International City ҳудудларида (айниқса “Ўзбеклар мавзеси”да) кўплаб учратиш мумкин.
Хуллас, Дубайда кўча егуликларидан тортиб, то люкс ресторанларгача бўлган исталган мамлакат таомларини тайёрлайдиган юқори даражадаги муассасаларни топса бўлади.