April 4

Муҳаббат ила Ўзбекистон диёридан: Kia Sonet Қирғизистон бозорига чиқишни бошлайди!

Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Бишкекка Sonet кроссоверларининг биринчи қисмини жўнатиб, Қирғизистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни бошлади. 2025 йил апрел ойида Luxe ва Prestige комплектацияларидаги автомобилларнинг бир қисми Киа компаниясининг Қирғизистондаги расмий дистрибюторига юборилди.

Sonet аллақачон Ўзбекистондаги харидорларнинг ишончини қозонди – 2025 йил 1 апрел кунига қадар ушбу кроссоверларнинг 11,5 мингдан ортиқ донаси мамлакатимиз автомобил бозорида сотилди. Эндиликда оммабоп модел Қирғизистон автоҳаваскорларини хурсанд қилиш учун қўшни давлат бозорига чиқмоқда.

Роппа-роса бир йил аввал, 2024 йил март ойида ADM Jizzakh CKD заводининг ишга туширилиши билан Kia Sonet’ни серияли равишда ишлаб чиқариш бошланди. Апрел ойининг ўзидаёқ биринчи автомобиллар сотувга чиқа бошлади. Июл ойида юбилейли 1000-Sonet конвеердан чиқарилди, атиги олти ой ўтгач эса юқори талаб ва харидорларнинг ишончи туфайли ишлаб чиқариш ҳажми 10 баравар ошди. Ушбу ҳайратланарли ўсиш суръатлари Ўзбекистон автоҳаваскорларининг моделга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Kia Sonet’нинг жадал муваффақиятининг исботи сифатида "TAF!24" фестивалидаги эришган улкан ютуғи ҳисобланади. 2024 йил октябр ойида кроссовер SUV-B тоифасида "Йилнинг улкан ютуғи" деб топилди ва мутахассислар ҳамда истеъмолчилар орасида машҳурлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, "Янги лидерлар даври яқинлашмоқда" радиорекламаси автомобил бозори учун моделнинг нақадар муҳимлигини таъкидлаб, "Кумуш"ни қўлга киритди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардикки, Kia Sonet кроссоверининг экспорти Марказий Осиё минтақасида ушбу моделга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради. Келажакда Қирғизистондаги ҳамкорлар билан режалаштирилган узоқ муддатли ҳамкорлик нафақат Sonet моделининг сотувини ошириш, балки Kia’нинг Марказий Осиё бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳам янги имкониятлар очади.

Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram bot | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида