Тошкентда пулли автотураргоҳ тизими: тарифлар ва нархлар
Тошкентда пулли автотураргоҳларни жорий этиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда шаҳарнинг Амир Темур ҳалқаси, Истиқбол кўчаси, Содиқ Азимов кўчаси (Истиқбол кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача), Миробод ва Истиқлол (Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача) каби 5 та кўчада синов тариқасида пулли автотураргоҳлар йўлга қўйилди. Ҳозирда пойтахтнинг 25 та марказий кўчасида бу каби автотураргоҳлар ташкил этилган.
Шу кунгача шаҳарнинг бир қанча кўчаларида автотураргоҳлар ишга туширилиб, тизим шаҳарда автомобил ҳаракатини тартибга солиш ҳамда инфратузилмани яхшилашга қаратилганига қарамай, унинг жорий этилиши ижтимоий тармоқларда ва жамоатчиликда Poytaxt Parkingжамоасига кўплаб саволлар туғилмоқда.
Одамлар “Нега айнан 5 та автотураргоҳ зонаси?” ёки “Нархларни ким белгилайди?” каби саволларни беришмоқда.
Нега айнан 5 та ҳудуд ва улар қандай танланган?
Тошкентдаги 5 та автотураргоҳлар зонаси Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори ва Транспорт вазирлиги томонидан ўтказилган таҳлил ва ҳисоб-китоблар асосида белгиланган. Ҳар бир тариф тирбандлик даражаси ва транспорт ҳаракатининг фаоллигига қараб шакллантирилган.
Тошкентнинг марказий ҳудудларида, айниқса, тижорат ва савдо марказларининг мавжудлиги туфайли автомобиллар ҳаракати жуда юқори. Бундай жойларда автотураргоҳларнинг ортиқча юкланишини олдини олиш ва машиналар ҳаракатини тезлаштириш учун алоҳида тўлов тизими жорий этилган. Ҳудудларнинг турли транспорт талаблари ва тирбандлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тўловлар миқдори ҳам фарқ қилади.
Бу усулни бир неча йиллардан бери кўплаб йирик шаҳарлар қўллаб келади. Масалан, Лондон ва Парижда ҳам қўлланилмоқда. Лондонда “Congestion Charge Zone” тизими орқали марказий ҳудудлардаги тирбандликни камайтиришга эришилган. Тошкентда ҳам шундай тизимни жорий этиш, шаҳарнинг йирик транспорт марказларида тартибни яхшилаш ва автомобил ҳаракатини самарали бошқариш мақсадида амалга оширилмоқда.
Навбатдаги савол эса автотураргоҳлар нархларини ким белгилаши ҳақида.
Тошкентдаги пуллик автотураргоҳ нархлари Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланган. Унга кўра, нархлар 5 000 сўмдан 12 000 сўмгача бўлган оралиғда белгиланади ва бу нарх транспорт оқими ҳамда кўчадаги ҳаракат фаоллигига қараб ўзгариши мумкин. Яъни нархлар Poytaxt Parkingтомонидан эмас, балки шаҳар ҳокимининг расмий қарори асосида белгиланади.
Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам, автотураргоҳ нархлари шаҳардаги транспорт оқими, ҳудуднинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олиб белгиланишини кўрсатади.
Бундан ташқари, автотураргоҳлардан йиғилган маблағлар қаерга йўналтирилиши ҳақида саволлар туғилмоқда. Бу маблағлар шаҳарнинг транспорт инфратузилмасини яхшилашга, асосан кўчаларни таъмирлаш ва асфальтлашга, жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга ҳамда шаҳарни ободонлаштиришга сарфланмоқда. Ушбу жараёнлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан назорат қилиб борилади.
Бундай тизимни яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш пойтахтни замонавийлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, Тошкентда пулли парковка тизими жорий этилишининг дастлабки натижаларига кўра, тизим орқали шаҳар кўчаларидаги автомобил ҳаракати тартибга солинди, нотўғри жойлаштириш ҳолатлари камайди. Транспорт оқими тезлашиб, савдо объектларига кириш осонлашмоқда. Бу бошланғич натижалар.
Тошкентда жорий этилган пулли автотураргоҳ тизими, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган муҳим қадамларидан биридир. Poytaxt Parkingнафақат ҳайдовчилар учун қулайлик яратишда, балки шаҳарнинг умумий ривожланишига ҳам ҳисса қўшади.
Телеграм бот: poytaxtparking_bot
Почта: info@poytaxtparking.uz