November 24, 2020

Аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

Олтиариқ тумани ахоли учун яна бир қулайлик

Муҳтарам Президентимизнинг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида чиқарган қарорлари асосида Олтиариқ туманидаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси тоза дистилланган ичимлик суви билан таъминланди. Жорий йилнинг бошида инвестиция дастури орқали Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида “Сув таъминот” корхонаси ер майдонига 2 миллиард 900 миллион, Азимобод маҳалла фуқаролар йиғинида 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ асосида сув иншооти ва тик сув қудуғи ковланиб, замонавий техникалар ўрнатилган ҳолда кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилди.

Албатта, бу ислоҳотлар аввало халқимизга хизмат қилади. Фуқароларни соғлом турмуш тарзини кечиришига замин бўлади. Авваллари, туманимиз марказида ҳам аҳоли яроқсиз, инсон саломатлиги учун зарар бўлган сувдан истеъмол қилиб келган. Бугунги ислоҳотлар замирида инсон манфаати биринчи ўринда эканлиги биз олтиариқликлар учун яна бир ғамхўрликдир.

Олтириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати