01
January 5, 2019

Рихсиев Дилмурод Ходжиакбаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари рельс занжирларининг импульс-фазали йўл қабул қилгичи», 05.08.03–Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т951.

Илмий раҳбар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.28.06.2018.Т.73.01.

Расмий оппонентлар: Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанлар доктори, профессор; Халматов Давронбек Абдалимович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларида станциянинг рельс занжирларидаги импульс-фазали йўл қабул қилгичини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли хилдаги халақитлардан рельс занжирларини ҳимоялашнинг импульс-фазали усули станциядаги рельс занжирларининг ишлаш қобилиятини ошириш учун сигналга импульсли белгиларни киритиш ёрдамида асосланган;

йўл қабул қилгичнинг фильтрлаш чегаравий имкониятларини ҳисоблаш ва ундаги назоратини амалга ошириш учун фаза бурчагининг шаффофлигини ростлаш асосида фазавий тавсифлар аниқланган;

поездлар ҳаракати узлуксизлигини оширилишига таъсирини баҳолаш учун частотали селекция принципи асосида йўл қабул қилгичини частотавий хусусиятларининг математик модели ишлаб чиқилган;

рельс занжирлари ишлашини инкор қилиш ва унинг ишдан узилиши ҳамда кўрсаткичларининг оғишини ишончли ва ўз вақтида кузатиш орқали станциядаги рельс занжирлари ишлаш қобилиятини ошириш мақсадида микропроцессорли импульс-фазали йўл қабул қилгичи ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари рельс занжирлари учун ишлаб чиқилган импульс-фазали йўл қабул қилгичи бўйича олинган натижалар асосида:

турли хилдаги халақитлардан рельс занжирларини ҳимоялашнинг импульс-фазали усули «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасаруфидаги «Салар» станциясига рельс занжирларини ишлатиш ва модернизациялаш амалиётига жорий қилинган этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 13 ноябрдаги НГ/6388-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида йўл қабул қилгичнинг асосий блоки сифати ишлатиладиган фаза-частотавий анализатор рельс занжирини хавфли инкор этишлардан, ёндош рельс занжирлари таъсиридан электр тортқили ва бошқа халақит манбаларидан ҳимоялаш имконини берган;

поездлар ҳаракати узлуксизлигини оширилишига таъсирини баҳолаш учун частотали селекция принципи асосида йўл қабул қилгичини частотавий хусусиятларининг математик модели «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасаруфидаги «Салар» станциясига йўл қабул қилгич занжирларини такомиллаштириш учун жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 13 ноябрдаги НГ/6388-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида юқори ўзгарувчан торқили ток ва унинг гармоникалари таъсирларидан йўл қабул қилгичнинг халақитга бардошлилигини яхшилаш орқали станциядаги поездлар ҳаракат хавфсизлигини ошириш имконини яратган;

станциянинг рельс занжирлари ишлаш қобилиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган STM32F103 микроконтроллер негизидаги импульс-фазали йўл қабул қилгичи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасаруфидаги «Салар» станциясига автоматика ва телемеханика қурилмасини такомиллаштириш учун жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 13 ноябрдаги НГ/6388-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида йўл қабул қилгичнинг контакли ДСШ туридаги механик релелар ўрнига контактсиз тезкор микроконтроллерли бошқарувчи қурилмани ўрнатиш орқали юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар хавфсизлигини таъминлаш имконини берган.