March 7, 2023

Ўзбекистонга январь ойида қанча электромобил импорт қилингани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг дастлабки ойида 6 давлатдан қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг 389 дона электромобиль импорт қилинган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган.

Ўзбекистон январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 346 та;

— Гонконг – 29 та;

— Германия – 8 та;

— БАА – 3 та.