February 22, 2021

EMBRAS 2020да иштирок!

2021-йил 15-январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Central Asia Employer Brand Award - EMBRAS 2020 танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Танловда ISHONCH компанияси “Йил ютуғи” ва “Истеъдодларни ривожлантириш” йўналишларида совринли ўринларни қўлга киритди.


Employer Brand Award – иш берувчи бренди ва HR соҳасида ўтказилувчи муҳим танлов ҳисобланади. Танлов мақсади Ўрта Осиёда энг илғор ва ходимларини ривожлантиришга йўналтирилган компанияларни тақдирлаш. Танловда ҳам маҳаллий, ҳам чет эл компаниялари иштирок этишди. М.ВидеоЭльдорадо, Makro супермаркетлар тармоғи, Тошкент металлургия заводи, Korzinka.uz, Beeline Қозоғистон, Агробанк, Юселл, ИнфинБанк, Artel, АКФА, Ипотека Банк ва Асклепий Груп компаниялари шулар жумласидандир. Тадбирнинг асосий қатнашчилари компания эгалари, топ-менежерлар ва HR бўлими бошлиқлари.

ISHONCH компанияси “Йил ютуғи” йўналишида иккинчи ўринни, “Истеъдодларни ривожлантириш” соҳасида эса учинчи ўринни эгаллади. “Йил ютуғи” йўналишида ходимлар билан ишлаш тизимининг замонавий стандартлари асосида яқин йилларда амалга татбиқ қилинган HR лойиҳалар тақдирланган бўлса, “Истеъдодларни ривожлантириш” йўналишида ўз ходимларини ўқитиш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини самарали амалга оширган корхоналар мукофотланди.

ISHONCH компанияси халқаро корхоналар каби ходимларни ривожлантириш, ишчиларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, инсон капиталига инвестиция киритиш ва корпоратив маданиятни юксалтириш йўлида иш олиб бормоқда. ISHONCH компанияси HR департаменти ходимларни бошқариш, рекрутмент, янги ходимларнинг ишга кўникишига кўмаклашиш, рағбатлантириш, малака ошириш ва ривожлантириш каби воситалардан унумли фойдаланади. Шу сабабли ISHONCH HR соҳасида ўтказилувчи Ўрта Осиёнинг энг нуфузли танловларидан бирида ғалаба қозонгани табиийдир.

Айтиш лозимки, ISHONCH компаниясида кадрлар тизимини ривожлантириш ишлари қизғин давом этмоқда. Келажакда ISHONCH халқаро даражага кўтарилишни ва халқаро компаниялар орасида муносиб жой эгаллашни режалаштирган.

ISHONCH компанияси HR жамоаси

"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.