March 25, 2021

HRFM_ISHONCH - янги каналимиз иш бошлади.



"ISHONCH"га ишга қандай кирса бўлади? Ўзи сизларда қанақа лавозимлар бор? Бўш иш ўринлари борми?

Танишларимиз шу каби саволлар билан барчамизга тез-тез мурожаат қилишлари табиий хол. Ушбу вазиятда қандай жавоб беришга ҳам ўйланиб қоламиз баъзан. Энди бунинг ечими бор! Уларга мана бу @hrfmishonch ҳаволани беришингизни ўзи кифоя бўлади.


2021-йил 20-март кунидан бошлаб, Telegram мессенжерида, "ISHONCH" дўконлар тармоғи, Ходимлар билан ишлаш (HR) департаментининг HRFM_ISHONCH деб номланган расмий канали ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу каналда обуначилар учун мунтазам равишда:

👉 "ISHONCH" компанияси ҳақида маълумотлар;

👉 HR йўналиши ҳақида маълумотлар;

👉 Компания ходимларининг иш жараёнларидан лавҳалар;

👉 Бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар;

👉 Ҳар хил қизиқарли маслаҳатлар ва лайфхаклар;

👉 Сўровнома ва викториналар бериб борилади.

Ушбу ҳавола @hrfmishonch орқали каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни ҳам сафимизга жалб қилинг!


"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I
Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси
Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.