"iSpring Learn" - Барчамиз биргаликда ўрганамиз
Бугун, 10-сентябрь 2020-йил, Компаниямиз учун эсда қоларли кун бўлиб қоладиган бўлди. Чунки, ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида, онлайн ўқитиш тизимига расман START берилди.
Лойиҳа синов тариқасида Бош офис ва Қўқон филиали учун ишга туширилди.
Ушбу муносабат билан компаниямиз Бош офисида "iSpring Learn" онлайн ўқитиш платформаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан ташкилланган тадбирда Раҳбарият вакиллари, Қўқон филиали ходимлари ва филиаллардан устозликка танлаб олинган ходимлар иштирок этишди.
Тадбир давомида дастурдан қандай фойдаланиш, унга киритилган материаллар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Ундан ташқари, тадбир давомида ҳар хил кўнгилочар ўйинлар, конкурслар ва албатта, ўйин кулгу ҳам бўлиб ўтди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ҳозирча Бош офис ва Қўқон филиали учун иш бошлаган ушбу платформа босқичма-босқич бошқа филиалларга ҳам жорий этилади.
Эндиликда фаолиятимизга оид билимлар, қўлланмалар ва энг сўнгги янгиликлар iSpring Learn онлайн платформаси орқали қўлингизда бўлади.
"ISHONCH" KREDIT-SAVDO Коммуникациялар бўйича кичик мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.