Янги билимлар, янги изланишлар ва янги мақсадлар сари START🏁
2021-йил 21-апрель куни 25 та муваффақиятли ва истеъдодли Топ-менежерлар ва бизнес эгалари IMISP Бизнес мактабининг Executive MBA дастури бўйича тренингларни бошладилар. Улар орасида компаниямиз Топ-менежменти ҳам борлиги биз учун қувонарли ҳолатдир.
Олдинда 20 ойлик сарузаштлар кутилмоқда: энг яхши амалиётчи ўқитувчилар билан машғулотлар, нетворкинг, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, янги ғоялар ва илҳом!
IMISP - Санкт-Петербургда биринчи бўлиб ташкил этилган, Европа бизнес мактаби моделига асосланган, маҳсулот ва хизматларнинг энг юқори сифати ва амалий йўналишига эга мустақил мактаб ҳисобланади.
Биз эса, компания томонидан тинимсиз ўсиш ва ривожланиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, турли хил мактаблардан билим олиш имконияти берилган ҳамкасбларимизни табриклаб, уларга омад ва муваффақиятлар тилаймиз!
Олган билимларингиз компания равнақи йўлида хизмат қилсин 👏👏👏
"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I Коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.